Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
756 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Arab tilidan olingan "Qarz" so'zi lug'atda qanday ma'noni anglatadi?

"Qarz" kitobidan
Anonymous Quiz
23%
Pichoq bilan kesish
13%
Qaychi bilan kesish
64%
Qilich bilan kesish
#13_ИЮЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:19 TONG
05:01 QUYOSH
12:34 PESHIN
17:41 ASR
19:58 SHOM
21:38 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ҲАЖ ВА УМРА ЗИЁРАТИГА ТЕНГ АМАЛ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳаж ва умра зиёратига тенг амал бор деб ўқидим. У амал 2 ракат зиҳо намози экан. Шу тўғрими? Тўғри бўлса ўқилиш тартибини айтсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ўқиган ривоят мана бу : «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.

Демак, сиз бомдодни жамоат билан ўқийсиз кейин то қуёш чиқиб намоз ўқиш мумкин бўладиган вақт бўлгунча, яъни қуёш чиққанидан 15 дақиқа ўтгунча зикр, истиғфор, тиловати Қуръон, салавот ва дуода бўлиб ўтирасиз ва икки ракат намоз ўқийсиз. Ана шу тартибда ўқисангиз, ваъда қилинган ўша улкан ажрга эга бўласиз. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу билан зиммага фарз бўлган ҳаж соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилдим. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди".
Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилганлар.

Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди.
Эй карами кенг Зот, расулинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг. Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз, бизни ўша тўрт миллард тўққиз юз миллиондан биттаси қилгин!
Ё Парвардигор, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ..

Яқинларингизга
ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Payg'ambarimmiz sollalohu alayhi vasallam Me'rojga chiqqanlarida, jannatdagi eshikka "Sadaqa berganga 10, qarz berganga … barobar savob", deb yozilganini ko'radilar. Qarz bergan odamga necha barobar savob beriladi?

"Qarz" kitobidan
Anonymous Quiz
47%
18 barobar
16%
8 barobar
37%
15 barobar
#14_ИЮЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:20 TONG
05:01 QUYOSH
12:34 PESHIN
17:40 ASR
19:58 SHOM
21:36 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
Мўминнинг тонги нақадар гўзал!
Кунининг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, таҳорат олади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади!
Алҳамдулиллаҳ...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
ҚЎҒИРЧОҚ ЯСАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол-ҳаром

CАВОЛ: Оила аъзоларим билан миллий қўғирчоқ ясаймиз. Шу ишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз жисмли тимсол ва ҳайкалларни ясаш шаръан ҳаром эканига фатво беришган бўлса-да, бундан болалар ўйинчоқларини истисно қилишган.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз шундай дейдилар:

"كُنْتُ أَلْعَبُ بِالْبَنَاتِ عِنْدَ النَّبِىِّ، عليه السَّلام، وَكَانَ لِى صَوَاحِبُ يَلْعَبْنَ مَعِى - فَكَانَ رَسُولُ اللَّهِ عليه السلام إِذَا دَخَلَ يَتَقَمَّعْنَ مِنْهُ، فَيُسَرِّبُهُنَّ إِلَىَّ فَيَلْعَبْنَ مَعِى".

"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қўғирчоқ ўйнар эдим. Менинг ўртоқларим бор эди, мен билан ўйнашарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирганларида эса у зотдан яшириниб олишарди. Шунда У Зот уларни аста мен томон юборардилар ва улар яна мен билан ўйнашар эди".

Ушбу ҳадис шарҳида Аллома Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

واستدل بهذا الحديث على جواز اتخاذ صور البنات واللعب من أجل لعب البنات بهن وخص ذلك من عموم النهي عن اتخاذ الصور وبه جزم عياض ونقله عن الجمهور وأنهم أجازوا بيع اللعب للبنات لتدريبهن من صغرهن على أمر بيوتهن وأولادهن

"Ушбу ҳадисни далил қилиб ёш қизалоқчалар ўйнаши учун қизчаларнинг қўғирчоғини ясашга рухсат берилган ва бу суратлар чизиш ва уйда сақлаш ҳақидаги умумий қайтариқдан истисно қилиб хосланган. Қози Иёз буни жазм билан айтиб, жумҳур уламолардан "Қизалоқларнинг уй ва болага қараш ишларини ёшлигидан машқ қилиши учун уларнинг қўғирчоқларини сотиш жоиз", дейишганини нақл қилиб келтирган" ("Фатҳул Борий" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

🕌 БОМДОД 04:15
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:45
🕌 ШОМ 20:00
🕌 ХУФТОН 21:40

14.07.2023 .
ОЛТИ ЯХШИЛИК эвазига
Жаннат кафолатини берганлар

  Бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти яхши амални қилишда бардавом бўлган кишига жаннат кафолатини берганлар.

  Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар менга ўз томонларингиздан олти нарсага кафолат берсангиз, мен сизларга жаннатни кафолат бераман. Гапирсангиз рост сўзланг, ваъда қилсангиз вафо қилинг, омонат берилса адо қилинг, жинсий аъзоларингизни (ношаръий ишлардан) сақланг, кўзларингизни (номақбул нарсаларга тушишидан) асранглар ва қўлларингизни (бошқага озор етказишдан ёки гуноҳ иш қилишдан) тийинг", дедилар".
Байҳақий ривояти.

📚"Енгил амаллар" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Mahrning eng oz miqdori qancha?

"Baxtiyor oila" kitobidan
Anonymous Quiz
64%
10 dirham
21%
20 dirham
15%
30 dirham
#15_ИЮЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:22 TONG
05:02 QUYOSH
12:34 PESHIN
17:40 ASR
19:57 SHOM
21:35 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Биласизми...

✔️Ўзингизни солиштиришингиз керак бўлган ягона инсон — бу  ўтмишдаги сизнинг ўзингиздир...

✔️ Ва сиздан яхшироқ бўлиши керак бўлган ягона инсон — бу ҳозирдаги сизнинг ўзингиздир...

✔️Мақсадларингизни амалга ошириш йўлида ҳеч қачон чекинманг.

Кунингиз файзли ўтсин!

Яқинларингизга
ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ҒУСЛНИНГ НИЯТИНИ УНУТГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ғусл дуосини айтмай қилинса ғусл қилган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғуслнинг ниятини унутган бўлса ҳам ғусл дуруст бўлади. Чунки ғуслнинг шартлари учта: оғизни чайқаш, бурунни чайқаш ва бутун (барча) баданига бир маротаба сув етказиб ювиш.

Ғуслнинг қолган амаллари суннат ҳисобланади, жумладан, ният қилиш ҳам. Лекин ниятни, суннат бўлгани учун, қасддан тарк қилмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлувчи кимсалар:

🌱 "Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 195 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

🌱 "Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

🌱 "Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" (Оли имрон, 76 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 146 оят).

🌱 "Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 159 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" (Моида сураси, 42 оят)

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
👳🏼‍♂️ ИМОМДАН ОЛДИН САЛОМ
#жамоат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жамоат намозида имомдан олдин салом берилса намоз бузилади деб биламан. Лекин жамоат намозларида эътибор қилсам имом саломни чўзиб айтади. Лекин муқтадийлар имом саломни бошлаб ҳали айтиб тугатмасдан салом бериб қўйишади. (Чўзмасдан тез айтганлиги учун имом саломни бошлаганда бошлаб имом тугатмасдан олдин тугатишади). Ушбу ҳолатда муқтадийнинг намози бузилмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Намози бузилмайди, лекин гуноҳкор бўлади. Шу ўринда муҳим бир масалани яъни такбири таҳрима ҳақида қуйида келтириб ўтамиз.

Иқтидо қилувчининг таҳримаси имомнинг таҳримасидан аввал бўлмаслиги. Икки имом: “Имом “Аллоҳу акбар”нинг “р”сини айтганида, иқтидо қилувчи такбир айтишни бошлайди” деганлар. Иқтидо қилувчи “Аллоҳ” лафзини имомдан кейин, лекин “акбар” лафзини имом акбар дейишидан аввал тугатса, имомга иқтидо қилган бўлмайди. Яъни имомга иқтидо қила туриб, имомдан аввал намозга кирган бўлади. Бундай бўлиши муқтадийнинг намозини дуруст бўлишидан тўсади.

Аксар ҳолатларда иқтидо қилувчилар қўлларини кўтариб, такбир айтишга шай турадилар. Имом эса овозини чўзиб “Аллооҳу акбар” дегунича муқтадий тездан “Аллоҳу акбар”ни айтиб, имомдан олдин қўлини боғлаб, намозга кириб олган бўлади. Чунки у имом каби такбирни чўзиб айтмайди. Бундай ҳолатда унинг иқтидоси жоиз эмас ва намозини қайта ўқиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Mahrning eng ko'p miqdori qancha?

"Baxtiyor oila" kitobidan
Anonymous Quiz
14%
200 dirham
14%
500 dirham
73%
Cheklanmagan