Irshod.uz | Rasmiy kanal
588 subscribers
2.94K photos
763 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning doimiy tutmagan ixtiyoriy ro'zalar………

«Mo‘minning qalqoni»
Anonymous Quiz
49%
sunnat ro'za hisoblanadi
7%
vojib ro'za hisoblanadi
33%
mandub yoki mustahab ro'zalar hisoblanadi
12%
Endi bilib olaman
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 5-куни 27 МАРТ

👉Оғиз очиш
18:44

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 6-куни, 28-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
04:54

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#28_МАРТ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:54 TONG Saharlik tugashi
05:30 BOMDOD
06:14 QUYOSH
12:33 PESHIN
16:53 ASR
18:45 SHOM Iftorlik
20:03 XUFTON
20:45 TAROVIH

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
РАМАЗОН ОЙИДА ҲАРАМ МАСЖИДЛАРИДА ВИТР НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШ
#рўза #намоз

CАВОЛ: Рамазон ойида ҳарамда витр намозини имомга иқтидо қилиб ўқиса бўладими? Чунки бу ерда, имом икки ракатдан кейин салом бериб, кейин яна туриб, бир ракат ўқир экан. Биз бу ерда қандай йўл тутишимиз керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизга кўра витр намози худди шом намози каби бир салом билан уч ракат ўқилади. Шофеий ва ҳанбалий мазҳабига кўра эса, витрни асосан 2 хил ўқилиши мумкин:
1. Ҳанафий мазҳабида бўлгани каби бир салом билан уч ракат ўқиш;
2. Икки салом билан уч ракат ўқиш. Яъни, бунга кўра икки ракатдан кейин салом бериб, кейин яна бир ракат ўқилади.

Ҳозирда икки ҳарам масжидларида витр намози иккинчи кўринишда – икки салом билан, уч ракат қилиб адо этилади.

Ҳанафий уламоларимизнинг жумҳурига кўра, имом витр намозини фақат бир салом билан уч ракат ўқигандагина ҳанафий мазҳабидаги киши унга иқтидо қилиши мумкин. Агар имом икки ракатдан кейин салом бериб, кейин бир ракатни ўқиса, ҳанафий мазҳабидаги киши унга иқтидо қилиши дуруст бўлмайди. Ушбу масалани Аллома ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ барча далил ва қарашларни келтириб ўтгандан кейин шундай хулоса қилганлар:

"فظهر بهذا أنّ المذهب الصحيح صحّة الاقتداء بالشافعي في الوتر إن لم يسلّم على رأس الركعتين وعدمها إن سلّم" (البحر الرائق، 2/40)

яъни: “Юқорида ўтганлардан маълум бўладики, мазҳабдаги энг тўғри гап бу – витр намозда шофеий мазҳабидаги имомга, у икки ракатдан кейин салом бермаса иқтидо қилиш дуруст бўлади. Агар (икки ракатдан кейин) салом берса, иқтидо дуруст эмас” (“Ал-Баҳрур роиқ” китоби).

Ҳанафий олимлардан Аллома Раҳматуллоҳ Синдий ўзга мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш масаласига бағишлаб ёзган “Ғоятут таҳқиқ” номли рисоласида витр намозида икки ракатдан кейин салом берадиган имомга иқтидо қилиб бўлмаслик кўпчилик ҳанафий уламоларнинг ихтиёр қилган йўли эканини таъкидлаб ўтган. Аллома Синдийга кўра, ушбу масалада фақатгина Имом Жассос кўпчилик ҳанафийларга хилоф қилган ва унинг ушбу хилофи эътиборга молик эмас.

Хулоса қилиб айтганда, умра зиёратига борган юртдошларимиз Рамазон ойида витр намозини ўзлари алоҳида ўқишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳарамдаги имомга иқтидо қилган тақдирларида ҳам, эҳтиёт юзасидан қайта ўқиб олишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
РЎЗА ТУТИШ ҲАРОМ БЎЛГАН КУНЛАР

Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар қуйидагилардир:

1. Ийдул-фитр куни, Ийдул-азҳо куни ва ундан кейинги уч кун. Бу кунларда рўза тутиш ҳаромдир, чунки бу кунлар хурсандчилик кунларидир.

2. Шак куни, яъни Рамазон киришидан олдинги кунда рўза тутиш.

3. Рўза тутса ҳалок бўлишини била туриб рўза тутган одамнинг рўзаси.

4. Аёлларнинг ҳайз ва нифос кўрган кунлари. Бу кунларда рўза тутиш мумкин эмас.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 6-куни 28 МАРТ

👉Оғиз очиш
18:45

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 7-куни, 29-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
04:53

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
🍃Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам рўза тутмаган одамларга овқат пишириб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойида кундуз куни шаръий узрсиз рўза тутмаган кишиларга овқат пишириб бериш ёки пишириб сотиш мумкин эмас. Бу Рамазон ойига нисбатан ва Аллоҳнинг фарз қилган рўзасига нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
Расулуллоҳнинг Рамазон ойида сафар қилишлари ва сафарда гоҳида рўза тутиб, гоҳида тутмаганлари

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ Рамазонда сафарга чиқдилар ва Усфанга етгунча рўза тутдилар. Сўнг бир идиш сувbолиб келишни буюриб, уни кундузи одамларга
кўрсатиш учун ичдилар. У зот Маккага келгунча рўзасини очдилар”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу яна шундай деди: “Расулуллоҳ сафарда рўза тутган ва оғиз очган эдилар. Ким истаса, рўза тутсин,
истамаса, тутмасин”
(Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу суннатларидан олинадиган фойда шуки, сафарда машаққатдан холи бўлганда рўза тутмоқ афзал. Бу ҳақда Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг қуйидаги ҳадиси мавжуд: “Биз Расулуллоҳ билан бирга Рамазонда сафарга чиқдик. Кун жуда иссиқ эди. Ҳатто баъзилар иссиқнинг шиддатидан бошига қўлини қўйиб олар эди. Биздан фақат Расулуллоҳ ва Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу рўза тутган эдилар" (Муслим ривояти).

Дарҳақиқат, бу ҳадисларда биз
уммат учун енгиллик борлигини англаймиз. Агар сафарда машаққат ёки қийинчилик бўлса, рўза тутмасликнинг зарари йўқ, ҳатто рўза тутмаслик афзал саналади. Рўзани қазосини бошқа кунларда тутиб беради. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ маъсиятни бажарилмаслигини яхши кўрганидек рухсатларини бажарилишини яхши кўради" (Аҳмад ривояти).

Бундай вазиятларда рўза тутиш
макруҳ саналади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга кетаётган пайтда Рамазон ойида рўза тутмаганлар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади: “Расулуллоҳ рўза тутдилар. Кадид - Қудайд ва Усфан оралиғидагиьсувга етганда рўзасини очдилар ва то Рамазон ойиьтугагунча рўза тутмадилар” (Бухорий ривояти).

Агар машаққат жуда кучайса ёки рўзани очиш зарурати туғилса, рўзани очиш шарт бўлиб қолади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай вазиятларда рўза тутганлар ҳақида: “Улар осийлардир! Улар осийлардир!" деганлар (Муслим ривояти).

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қийналган бир кишига: “Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас”, деганлар (Абу Довуд ривояти)

Шунингдек, Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан шундай ривоят бор: “Биз Расулуллоҳ билан бирга рўзадор ҳолимизда Маккага сафар қилдик. Бир манзилга қўнганимизда, Расулуллоҳ: “Манзилга яқинлашдингиз, рўзани очиш сизлар учун қувватлироқдир, дедилар. Яъни, рўзани очишга рухсат бўлган эди. Бизлардан баъзилар рўза тутди, баъзилар тутмади. Сўнг яна бир манзилга қўндик. Шунда Расулуллоҳ: “Сизлар ҳа демай, рақибларга йўлиқасизлар, сизлар учун рўза тутмаслик қувватлироқдир”, дедилар. Яъни, рўза тутмаслик шарт бўлган эди. Ҳаммамиз рўзамизни очдик. Шундан сўнг биз Расулуллоҳ билан бирга сафарга чиққанимизда доим рўза
тутганмиз”
(Муслим ривояти).

Фақиҳ ва аҳли илмлар сафарда рўза тутиш ёки тутмаслик афзаллиги ва унинг суннат экани ҳақида турлича фикр билдиришган. Уларнинг ҳар бири ўз ҳужжати ва далилига эга. Аслида эса, энг тўғриси бандага энг лойиғи ва Аллоҳги ибодат қилишида кўпроқ ёрдам берадиган далилдир”. Аллоҳ билгувчироқдир!

«Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда»

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 7-куни 29 МАРТ

👉Оғиз очиш
18:46

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 8-куни, 30-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
04:51

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#30_МАРТ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:51 TONG Saharlik tugashi
05:30 BOMDOD
06:10 QUYOSH
12:32 PESHIN
16:55 ASR
18:47 SHOM Iftorlik
20:05 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸😊💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍃🤲🍀
ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ

🌴🌺 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌴🌺 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌴🌺 Энг яхши мукофот ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам иш фаолиятида таъмагирлик, порахўрлик қилса тутган рўзаси бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъмагирлик ва порахўрлик ниҳоятда оғир гуноҳлардан саналади. Шундай бўлсада рўзанинг очилишига бунинг алоқаси йўқ. Яъни инсон бу ишлар билан қаттиқ гуноҳкор бўлсада лекин рўзаси очилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
ЗИКРДАН ҒОФИЛ ҚОЛМА!

Имом Саҳл раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар: «Динда истиқомат, синиқ кўнгил ила Аллоҳга қуллик қилинг, сиҳҳатли бўлишни кутмангиз. Чунки сиҳатли бўлишни кутиш танбалликдир».

«Ҳиком» асарининг муаллифи Атоуллоҳ Искандарий раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: «Хушу-хузуʼ билан зикр қилолмаяпман дея зикрни ташлаб қўйма! Чунки Аллоҳнинг зикридан ғофил қолишинг (зикр этмаслигинг), Аллоҳни ғафлат билан бўлсада зикр қилганингдан ёмонроқдир. Балки Аллоҳ сени зикридан ғофилликдан зикр этишга, зикр этишдан хушу-хузу ила зикр қилишга, Аллоҳдан бошқа ҳар нарсадан узоқлашиб зикр қилишга юксалтириши мумкин». «Бу Аллоҳга қийин эмас» (Иброҳим сураси, 20-оят, Фотир сураси, 17-оят мазмуни).

Эй биродар, буни ҳам билиб қўй!

«Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар» китобидан.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla