#Эслатма
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШДА КЎРИШ УЧУН ТАВСИЯЛАРИ
5 – ТАВСИЯ
Баъзи уламолар айтишларича, “Кавсар” сурасининг қуйидагича хусусияти бор: кимки бу сурани жумъа кечасида минг марта ўқиб ортидан Расулуллоҳга яна минг марта саловат айтиб ухласа, тушида Ул зоти шарифни кўради.
6 – ТАВСИЯ
Баъзи машойихларга кўра, жума кечасининг қоқ ярмида туриб “Қурайш” сурасини минг марта ўқиб, таҳорат билан уйқуга кетса, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўради ва Аллоҳдан сўраган бошқа ҳожатлари ҳам раво бўлади.
7 – ТАВСИЯ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума айтади: кимки бир кечада “қул ҳуваллоҳу аҳад”ни минг марта ўқиса, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўради. Мен Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, буни тажрибадан ўтганини ишонч билан айта оламан. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.
(ал-Васоилуш-шафиа).
8 – ТАВСИЯ
Яна Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумадан “Васоил”нинг 471-саҳифасида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Қайси бир мўминки, жума кечасида икки ракат намоз ўқиса ва ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан кейин 25 мартадан “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиб, унинг ортидан минг марта “Соллаллоҳу ъала Муҳаммадин ан-Набиййил-уммий”, деб саловат айтса, кейинги жумагача албатта мени тушида кўради. Ва ким мени кўрса, Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилади” - дедилар.
(“Саодатуд-дорайн”)
🌐 Улашинг: @irshooduz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...
Дам олиш кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

РАМАЗОННИ КУТИШ
Рамазон ойига соғ-саломат етиб олишни Аллоҳдан ёлвориб сўранг. Чунки саломат киши рўза, намоз, дуо ва бошқа ибодатларни кўпроқ қилиш имконига эга бўлади. Анас инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин, Рамазонга етказгин!», деб дуо қилардилар.
Салафи солиҳ Рамазондан олдин "Бизни Рамазонга етказ" деб дуо қилишар, Рамазондан кейин эса "Биздан ибодатларимизни қабул эт", деб дуо қилишарди.
Рамазон ҳилолини кўрганингизда ушбу дуони қилинг: «Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил амни вал ийман вассаламати вал ислам, ваттавфиқи лима туҳиббу ва тардо, Роббий ва Роббукаллоҳ», яъни «Аллоҳу акбар! Эй Аллоҳим! Бу ойни бизга омонлик, иймон, саломатлик, ислом ва Ўзинг яхши кўрадиган, рози бўладиган (ишга) нарсага муяссар этишлик билан чиқаргин. (Эй Ой,) Бизнинг хам, сенинг ҳам Парвардигоринг Аллоҳдир!»
(Термизий ва Доримий ривоят қилганлар, ибн Ҳиббон саҳиҳ деганлар).

ВАҚТИДА ҚИЛИНМАГАН ҚУРБОНЛИК ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Бой ва камбағал учун, узр сабабли вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳиҳ қавлга кўра қурбонлик учун жонлиқ сотиб олган, лекин бирор сабаб билан уни қурбонлик кунларида сўя олмаган бой ёки камбағал киши жонлиқни тириклай садақа қилади. (Алоуддин Косоний, “Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Аллох сени соғинса, Унга гапиришингни хохласа, сени намозга қоим қилиб қўяди.
Агар сен билан ёлғиз қолишни хохласа, тунда тахажжудга уйғотиб қўяди.
Агар сени жаннатга олиб кирмоқчи бўлса, Сенга ибодат қилишни осон қилиб қўяди.
Сенга яхшиликни истаса илм бериб уни амалига собит қилиб қўяди.
Агар сени кечиришни хохласа, тилингни тавбага муяссар қилиб қўяди.
Агар сенга саодат бермоқчи бўлса қалбингни кенг қилиб қўяди.

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾✨
"Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўпроқ зикр қилинглар"
- «سُبْحَانَ اللهِ»
Субҳаналлоҳ
- «الحَمْدُ للهِ»
Алҳамдулиллаҳ
- «لَا إلَهَ إلَّا اللهُ»
Лаа илаҳа Иллаллоҳ
- «اللهُ أكْبَرُ»
Аллоҳу Акбар
- «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ»
Субҳаналлоҳи биҳамдиҳи
- «سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ»
Субҳаналлоҳи Аъзийм
- «لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ»
Лаа ҳавлаа валаа қуввата иллаа биллааҳи
- «أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ»
Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ
- «لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ»
Лаа илаҳа иллаа анта субҳаанака инни кунту миназзолимийн
👇 Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

Ҳотам ал-Асомдан ривоят қилинади:
“Шошилиш шайтондандир, фақат беш ўринда ундай эмас. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидандир.
✅1. Меҳмон ташриф буюрганда овқат тортиқ қилиш.
✅2. Ўлим содир бўлса, маййитни (кўмишга) тайёрлаш.
✅3. Қиз балоғатга етса, турмушга узатиш.
✅4. Қарздор бўлиб қолинганида уни тўлаш.
✅5. Қачон гуноҳ содир этилса, гуноҳдан тавба қилиш”.

#КУН_ДУОСИ
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا ارْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أَرْسِلَتْ بِهِ
#Ўқилиши: «Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи».
#Маъноси: “Ё Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ё Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман".
Имом Муслим ривояти

ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Россияга ишлагани келганмиз. Бу ерда ҳаммом ҳам ҳожатхона ҳам бир жойда экан. Одамлар шу жойда таҳорат олишяпти. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги пайтда кўпқаватли уйларда ёки одам тиқилинч яшайдиган шаҳарлардаги бошқа уйларда, таҳорат қилиш жойи ва ҳожатхона бир ерда қилиб қуриляпти. Шунинг учун бу ҳолат кўпчилик мубтало бўлган ҳолатларга айланган. Шу сабабдан бугунги кунда уламолар бундай жойларда таҳорат қилишга рухсат беришган. Фақат бисмиллаҳни киришдан аввал айтасиз ва ўша кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати
.🌐 Улашинг: @irshooduz
Айтиладики:
“Олти нарса олти ўринда ғарибдир.
❗️1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
❗️2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
❗️3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
❗️4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.
❗️5. Ёмон хулқли, пасткаш аёл қўлидаги солиҳ мусулмон киши ғарибдир.
❗️6. Сўзини тингламайдиган қавм ичидаги олим ғарибдир. Аллоҳ уларга Қиёмат куни раҳмат назари билан қарамайди”.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Video
OGOHLIK. Yoshlarimizni turli yot g‘oyalardan asraylik | Abduhakim domla
07.03.2022. Asr namozidan so'ng qilingan ma‘ruza.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz👈

#дуо
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма».
Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Video #Dolzarb
Ta‘qiqlangan saytlarga kirishning oqibati... | Abduhakim domla
07.03.2022. Asr namozidan so'ng qilingan ma‘ruzadan.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz👈
Ta‘qiqlangan saytlarga kirishning oqibati... | Abduhakim domla
07.03.2022. Asr namozidan so'ng qilingan ma‘ruzadan.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz👈
#намоз #қазо
Бугун вақтимиз йўқ бўлган ишлар учун эртага кучимиз, индинга эса ўзимиз йўқ бўлишимизни унутмайлик.

Forwarded from 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
#Ҳадис_122
УЙҚУ ОДОБЛАРИ
وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنَ اللَّيْلِ وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أمُوتُ وَأَحْيَا».
وَإِذَا اسْتيْقَظَ قَالَ: «الحَمْدُ للَّهِ الَّذي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيهِ النُّشُورُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси ётоқларига ётсалар, қўлларини чаккалари остига қўйиб «Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳйа», деб айтардилар. 🌜
(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)
Уйғонганларида: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда маа аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар. ☀️
(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва қайтиш Унгадир.)
✍️ Имом Бухорий ривоятлари.
📜 Шарҳ: Уйқуни “кичик ўлим” деб ҳам таърифлашади. Инсон уйқудалик пайтида ташқи оламдан узилиб, ундаги ҳаётий ҳаракати деярли тўхтайди. Уйқу- Аллоҳ таоло бандасини қабзасида ушлаб туришидир. Мусулмон киши уйқуга Аллоҳнинг исмини зикр қилиб ётади. Шу амали билан мўмин уйғоқлигидаги каби уйқусини ҳам ибодатга айлантиради.
☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон киши барча ишларини Аллоҳнинг исми билан амалга оширади.
2. Уйқуни “кичик ўлим” деб таърифланади. Чунки ухлаётган одам дунёдан узилиб, руҳи вақтинча ушлаб турилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқуси вақтида олур", (Зумар сураси, 42 оят) деб айтган.
3. Ўлим ва ҳаёт Аллоҳнинг изни билан бўлишини мусулмон шахс эътироф қилади.
4. Ухлашда ўнг томонга ёнбошлаб ётиш Набавий суннатлардандир.
📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан