Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Эслатма
ЭРТАГА ДУШАНБА

📚Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти)

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
28.02.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 05:43
Ифторлик бошланиши: 18:15

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#Солиҳларнинг_жамоат_намози

Сулаймон Мақдисий раҳимаҳуллоҳ

Сулаймон Мақдисий раҳимаҳуллоҳ деди: “Умрим бўйи икки маротаба жамоат намозига улгурмадим. Шунда ўзим ёлғиз ўқидим. Аммо шу икки марта ўқиган намозимни гўё ўқимагандек бўлдим” (Зайл табақот ал-Ҳанбалия).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#КУН_ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ بِكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلاَغُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма иннã насъалука мин хойри мã са‘алака минҳу набиййука Муҳаммад. Ва наъузу бика мин шарри мã мастаъãза бика минҳу набиййука Муҳаммад. Ва антал мустаъãну ва ъалайкал балãғ. Ва лã ҳавла валã қуввата илла биллãҳ".

Маъноси: "Ё Аллоҳим! Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўраган яхши нарсаларни Сендан сўраймиз. Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам паноҳ тилаган ёмон нарсалардан Сендан паноҳ тилаймиз. Сен мададкоримизсан, ҳамма нарса Сенга етиб боради. Аллоҳникидан бошқа ҳеч бир ҳаракат ва қувват йўқдир".

Имом Термизий ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Кох -ота жомеъ масжидида ўқиладиган намоз вақтилари

28.02.2022.

Бомдод 06:15
Пешин 13:00
Аср 16:35
Шом 18:25
Хуфтон 19:45

🌐 Улашинг: @irshooduz
Аллоҳ бузғунчиликни севмас

Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримда бузғунчи тоифалардан огоҳлагнтириб шундай марҳамат қилади:

«Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара, 11-12)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌐 Улашинг: @irshooduz
Шукр уч қисмдир

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ бундай дейди:

“Шукр уч қисмдир:

1. Тил ила шукр.
2. Аркон (ишонч, амал) ила шукр.
3. Қалб ила шукр”.

1. Тил билан бўладиган шукр ҳақида Қуръони каримда: “Ва аммо, Раббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла”, дея марҳамат қилинган. Зуҳо сураси 11-оят.

Ҳадис:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонларга шукрли бўлмаган кимса, Аллоҳга ҳам шукрли бўла олмайди”, деб айтганлар.
Термизий ривояти.

Ибн Жарир бундай дейди: “Абу Назра раҳимаҳуллоҳ: “Мусулмонлар неъмат ҳақида сўзлашни унинг шукрини адо қилиш дея билишар эди”, деб айтган.

2. Аркон (амал) ила шукр эса Ҳақ таолонинг итоатида амал қилишдир.

Оят:
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло:
“Эй Оли Довуд, шукр қилинглар!”, дея марҳамат қилган.
Сабаъ сураси 13-оят.

Ибн Аби Ҳотим айтади: “Собит Буноний раҳимаҳуллоҳ: “Довуд алайҳиссалом оила аъзолари, фарзандлари ва аёлларига куннинг вақтларини ибодат учун тақсим қилиб берган эди. Куннинг ва туннинг бирор бирор вақти йўқки, албатта унда Довуд алайҳиссаломнинг оила аъзоларидан бири намоз ўқиётган бўлар эди.

3. Қалб ила шукр Аллоҳ азза ва жаллани ёлғиз неъмат ато этувчи дея эътироф қилмоқдир.

Оят:
Аллоҳ субҳонаҳу марҳамат қилади:
“Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир”.
Наҳл сураси 53-оят.

Имом Воҳидий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Жисмингизнинг сиҳат саломатлиги, ризқингизнинг кенглиги, мол дунё ва фарзандларингизнинг барчаси Аллоҳнинг сизга ато қилган неъматларидир”.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизларни йўқдан бор қилган, тана аъзоларимизни саломат қилган, бизга энг улуғ неъмат бўлмиш бандалик шарафини ато этган Зотдир.

"Неъмат эгасини унутма" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#дуо

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Эй, инсонлар! Агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангиз, (ўйлаб кўринг:) Биз сизларга (Аллоҳнинг қудратини) баён қилиш учун сизларни (отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (Одам наслини) манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра (шаклланиб) битган ва битмаган парча гўштдан яратдик. Биз (сизларни) хоҳлаганимизча – муайян муддатгача бачадонларда қолдириб, сўнгра чақалоқ ҳолингизда (дунёга) чиқарурмиз, сўнгра вояга етгунларингизгача (тарбия қилурмиз). Сизлардан (гўдаклик ва ёшликда) вафот этадиганлар ҳам бўлур, яна сизлардан билимларни билганидан сўнг ҳеч нарсани билмай қоладиган энг тубан умрга (ўта кексаликка) қайтариладиганлар ҳам бўлур. Ерни қўриқ ҳолида кўрасиз. Бас, қачонки, Биз унинг устидан (ёмғир) ёғдирсак, у ҳаракатга келиб кўпчир ва турли гўзал жуфтларни (икки жинсли гиёҳларни) ундирур.

(Ҳаж сураси 5-оят.)

🌐 Улашинг: @irshooduz
ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

CАВОЛ: Ҳозирда 8 ойлик ҳомиладорман. Бўлажак фарзандимиз учун ҳозирдан керакли кийим ва турли буюмлар олмоқчи эдик. Аммо сизларга мумкин эмас дейишяпти, бу нотўғри тушунча эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қараш, яъни "ҳали туғилмаган болага кийим-кечак олиб бўлмайди" деган тушунча хатодир. Чунки "ҳар бир ишлар ниятга кўрадир" деган мазмунда ҳадис бор. Қолаверса динимизда шумланиш йўқ. Шундай экан бемалол яхши ниятлар билан кийимчалар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!
Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!

(Қаҳф сураси 23-24-оятлар.)

🌐 Улашинг: @irshooduz
#КУН_ДУОСИ

اَللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةَ .
اَللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايِ وَأَهْلِي وَمَالِي
🤲 Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал ъафва валъафийата фид дунйа вал ахиро. Аллоҳумма ас‘алукал ъафва валъафийата фий дийний ва дунйайи ва аҳлий ва маалий”.

🔶 Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият-тинчлик, омонлик сўрайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан афв қилишингни, диним, дунёим ва аҳли-оилам ҳамда молим борасида офият-тинчлик, омонлик беришингни сўрайман”.

Имом Ибн Можа ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Оз сўзлаш, аммо соз сўзлаш кишининг ақллилигига далилдир. Ақлнинг оз ёки кўплиги билан одамлар бир-биридан фарқ қиладилар. Киши ўз-ўзини билса,
қадру қимматини таниса, у ҳолда унинг ақлли экани маълум бўлади.

Аҳмоқ киши ўз чегарасини билмайди. Ақлнинг энг боши одамнинг халққа аралаша билишида, юриш туришида, ўзгаларга ибрат бўлишида, ҳаммага
ёқа билишида, билимдон эканида намоён бўлади. Сен қилмоқчи бўлган ишингни аввало ақлга ҳавола қил, ақлинг ижозат берса уни амалга оширишга кириш.
Ўз-ўзини қаттиқ севган, яъни ўзига бино қўйган кишида ақл бўлмайди.

«Фавоких ул-жуласо»

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА

📚Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти)

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
03.03.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 05:38
Ифторлик бошланиши: 18:19

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз»

(Исро сураси 82-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Токи сукут қилар экансан, омондасан. Қачонки сўзлашни бошласанг, (сўзларинг) сенинг фойдангга ёки зарарингга ёзилади”.

Имом Табаронийнинг «Кабир»даги ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz