Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 10 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
20 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:29
Аср - 17:40
Шом - 20:01
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
МУСЛИМА АЁЛЛАРГА ТАВСИЯЛАРДАН

Ғазабни тийиш йўллари.
Қуйида ғазабни тийишнинг еттита йўлини зикр қиламиз.Ин ша Аллоҳ , уларга амал қилиш орқали ғазабни тийиш имкони бўлади:

- Эрингиз ёки фарзандларингизга уйга кириш дуоларини ўргатинг ва уларга амал қилдиринг.Қачонки, уйга кирсалар:
“Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, Ихлос сураси, салавот ва дуо ўқиб ҳамда салом бериб кирсинлар. Дуо ушбудир:


اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

“Эй, Аллоҳим! Мен Сендан кирадиган жойнинг энг яхшисини ва чиқадиган жойнинг энг яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг номи ила кирдик ва Аллоҳнинг номи ила чиқдик.Ва Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик” (Имом Абу Довуд ривояти)
Ёдда тутинг! Дуолар фақат ўқиш учун эмас, балки Аллоҳ таъолодан ҳожатини сўраш учун бўлади.Шунинг учун дуоларнинг маъноларини тушуниб сўрасин. Агар болалар ёки катталар уйга кираётиб, шайтондан паноҳ сўрамасалар (дуо қилиб кирмасалар), у ҳолда шайтонлар уйга кириб, болалар ва эр-хотин ўртасига жанжал солади...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Қадимда тожир ва савдогарлар сафарга чиқадиган бўлишса, юзага келадиган масалаларда мурожаат қилиш учун ўзлари билан бир фақиҳ олимни ҳамроҳ қилиб олишар эди.
Хоразм машойихлари: «Тожир киши бир фақиҳ билан дўст тутиниши лозимдир», дейишар эди.

«Баҳрур роиқ шарҳи канзуд дақоиқ» китобидан. Муаллифи Зайн ал-обидин (Зайниддин) Ибн Нужайм Мисрий Ҳанафий (1519-1563)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ақидада адашмайлик!

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 11 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
21 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:30
Аср - 17:40
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
​​ #дуо

"Роббижъалний муқиймас солаати вамин зурриятий, роббанаа ва тақоббал дуъааи".

(Иброҳим сураси, 40‑оят).

Маъноси: "Парвардигор, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла".

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
CАВОЛ: Намоз ўқийдиган киши расмли футболка кийиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жонли нарсаларнинг сурати туширилган либосларни кийиш хоҳ намозда бўлсин хоҳ намоздан ташқарида бўлсин макруҳ саналади. Агар сурат ўта кичик бўлиб, синчиклаб қарамаса билинмайдиган даражада бўлса жоиз. Шундоқ бўлсада суратли либосларни киймаслик афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳга: “Аллоҳ таоло мендан рози бўлишини истайман”, деди. Шунда у зот: “Сен ҳам Ундан рози бўлсанг, У ҳам сендан рози бўлади”, деди. Ҳалиги киши: “Қандай қилиб Аллоҳдан рози бўламан?”, деди. Ҳасан Басрий: “Бошингга мусибат етган кунида худди неъматга хурсанд бўлганингдек хурсанд бўлсанг, Аллоҳдан рози бўлган бўласан”, деб жавоб берди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 12 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
22 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:30
Аср - 17:42
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Суфён Саврий айтадилар:

"Алҳамдулиллаҳ" дейишдан кўра ажри кўпроқ бериладиган калом йўқ. "Лаа илаҳа иллаллоҳ" дан кўра шайтоннинг белини синдирувчироқ сўз йўқ.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ақидада адашмайлик!

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 40 маротаба “Басмала”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Роббиял Аъзийм”
- 240 маротаба “Субҳана Роббиял Аъла”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самиъ Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 13 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
23 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:30
Аср - 17:41
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров мўмин-мусулмонларга соф исломий таълимотни етказиш, халқимизнинг маънавиятини юксалтиришга катта ҳисса қўшяптилар. Устознинг маърузаларини барча интиқ билан кутади. Воиздан билмаганларини сўраб олиш учун одамлар турли саволлар йўллашади. Ана шундай саволлардан бири тўйлар, аниқроғи, тўйларимиздаги турли бидъатлар ҳақида. Айниқса, қайнота билан келиннинг вальс тушиши қачондан бери бизда урф бўлди? Бу одатларни кимлар чиқаряпти? Динимиз бу ҳақда нима дейди? Ана шу саволларга батафсил жавобларни ушбу видеони томоша қилиб билиб оласиз.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Биз фақатгина «Ўқи!» дея ўқишга, илмга буюрилган уммат эмасмиз. Балки биз «Роббинг номи билан ўқи!» деб буюрилган умматмиз. Зеро, ўқийдиган нарсанг Аллоҳ томон йўналган бўлиши лозим. Арзимас ва аҳамиятсиз нарсаларни ўқиш билан вақтингни беҳудага сарф этма!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳадис

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар».


Бешовлари ривоят қилишган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ақидада адашмайлик!

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
ЎРИНГА ЁТИШ ОДОБЛАРИ

Эй, фарзанд!
Кечаси ухлаш учун ўринга ётишдан аввал Таборак сураси ўқилади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу сурани ўқимасдан ўринларига кириб ухламасдилар. Бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат этадилар:

“Ётадиган вақтда Таборак сурасини бир марта ўқиган киши қабрига қўйилган пайтда шу суранинг ўн ояти бошида, ўн ояти кўксида, ўн ояти эса ёнларида туриб кутади. Сўровчи фаришталар келганда бу оятлар:

«Бу киши билан сизнинг ишингиз (бўлмасин) йўқ. Бу киши ҳар тун ўрнига ётишдан олдин бизни ўқирди. Унга оид савобларни бериш учун биз тайёр бўлиб кутиб турибмиз» дейишади”.

Ётаётганда «Таборак»ни ўқиганга Қадр кечасини ибодат билан ўтказганчалик савоб берилади. Мўминларнинг онаси ҳазрати Оиша (р.а) айтадилар.

“Бир кеча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга шундай дедилар:

«Эй, Оиша! Қуръони каримни хатм эт. Аллоҳ таолони ўзингдан рози айла! Барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қил. Барча мўминларни мамнун этиб, ўзингга дуочи қил. Кейин яхши тушлар кўриб ухла!» дедилар. Сўнгра намозга турдилар.

«Ё Расулуллоқ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ота-онам, жоним йўлингизда фидо бўлсин! Бунча кўп нарсани бир соат ичида қандай қилиш мумкин?!» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) намозларини ўқиб бўлгач, менга қараб шундай дейдилар:

“Эй, Оиша! Уч марта «Ихлос» сурасини ўқисанг, Қуръонни хатм этган бўласан. Бир марта:

«Субҳаналлоҳи валҳамдулилаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм» десанг, Аллоҳ ризосини қозонасан.
Бир марта:

«Аллоҳумма солли ала муҳаммадин ва ала жамийил анбиёи вал мурсалийн!» десанг, барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қиласан.
«Аллоҳум мағфирлий ва лил муъминийна вал муъминати вал муслимийна вал муслимати» десанг, барча мўминлар сендан мамнун ва сенга дуода бўладилар!”


Имом Ғаззолий "Эй фарзанд"дан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 14 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
24 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:08
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:30
Аср - 17:41
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#дуо

“Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” ни ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам - ташвишдан қутулишдир”.

(Абу Нуайм)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈