Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
776 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
ДАНГАСАЛИК

Нафс касалликларидан бири дангасаликдир. Бу касаллик тўқлик натижасида юзага келади ва қачон нафс ўзидан қаноатланса, у эгасига қарши курашда кучли бўлади ва тезда унинг қалбини эгаллаб олади.

Ушбу касаллик учун энг яхши даво – нафсни оч қолдириш. Оч одамнинг нафси заифлашиб, шаҳвати сустлашади. Заиф нафснинг курашга кучи етмайди, натижада, қалб уни ўз назоратига олади. Қалб нафсни эгаллаб олса, итоат этишга мажбур қилади ва дангасалик ҳамда бепарволикни кетказади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
КОХ ОТА ЖОМЪЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТИЛАРИ ЎЗГАРДИ

🕌 БОМДОД 06:30
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 15:35
🕌 ШОМ 17:15
🕌 ХУФТОН 18:45

14.11.2023
ҲАР РАКАТДА БАСМАЛА АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устоз саволим шуки, ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан аввал басмала айтиладими, ёки ракат бошида Фотиҳадан олдин истиоза ва басмалани айтиш кифоями?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи ракатда "Фотиҳа" сурасидан аввал "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим" ва "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни, кейинги ракатларда эса "Фотиҳа" сурасидан аввал фақат "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни ўқиш суннатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


🌐 Улашинг: @irshooduz
#Қуръонга_муҳаббат

«Агар Аллоҳ сизга Қуръон ёд олиш неъматини берган бўлса, тўхтаб қолманг, унинг тафсирини, қироатларини, сир-асрорларини ўрганинг ва бошқаларга ҳам ўргатинг. Ҳар куни у билан яшаб, ундан баҳра олинг. У сизнинг захирангиздир».

Авз Ҳамилий

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ


БОМДОД 06:30
ПЕШИН 13:00
АСР 15:30
ШОМ 17:10
ХУФТОН 18:45

15.11.2023
#Истиғфорнинг_ҳосиятлари

ИСТИҒФОР ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ?

📌 Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
☝️Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!”
Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилганидан (сўнг:) “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ѐзилади, унга муҳр урилади, қиѐмат кунигача ўчирилмайди”. Шунингдек, бу калималар мажлисдаги беҳуда гап-сўзларга ҳам каффорат бўлади.

📌 Ўқилиши: “Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва фаъфу ъанний”.
☝️Маъноси: “Ё Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни авф этувчи Зотсан, авф қилишни яхши кўрасан. Шундай экан, мени(нг гуноҳимни) авф эт!”
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен: “Ё Расулуллоҳ, лайлатул қадр қайси тундалигини билсам, қандай дуо ўқисам бўлади?” деб сўрадим. У зот шундай дедилар: “Ё Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни авф этувчи Зотсан, авф қилишни яхши кўрасан. Шундай экан, мени(нг гуноҳимни) авф эт!” деб айт”.

📌 Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсау мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
☝️Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенг, менинг наздимда раҳматинг амалимдан умидлироқдир”.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шундай истиғфор айтишни ўргатдилар.

(Давоми кейинги постларда)

Манбаа
: 📚Истиғфорнинг 40 ҳосияти китоби (Зиёвуддин Раҳим).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
КОСМЕТИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олиб бўлиб косметик воситалардан фойдаланиб намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша косметик моддалар ҳалол махсулот ва моддалардан тайёрланган бўлса, жоиз. Агар таркибига ҳаром модда аралашган бўлса ёки шубҳали бўлса, у билан намоз ўқиш жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
🕌 КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ


🕌 БОМДОД 06:35
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 15:30
🕌 ШОМ 17:10
🕌 ХУФТОН 18:40


19.11.2023
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИ - УМРА ДАСТУРИ

🕌 Мадинада - “Saraya Harmony Madinah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 100 метр;

🕋 Маккада - “Olayan Almasi Makkah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 1,7 км.

🚌24 соат Ҳарамга қатновчи бепул Замонавий автобуслар;

🛏 Жойлаштириш бир хонада 3-4 киши;

🍲 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;

🛫 Дастур 10 кун;

👨‍🏫 Доимий ишчи гуруҳи +Фатво маркази мутахассиси;

💊Тиббиёт маркази (Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган ходимлар)

Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат;

🎁 Ҳадялар;

✈️ Тошкент-Жидда-Тошкент авиачипта (Uzbekistan Airways);

☎️ Мурожаат учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858  +998770851858

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

➡️ https://taplink.cc/hajumrauz

Обуна бўлинг ва улашинг!
Instagram:
hajumrauz
➡️
@hajumrauz | @muslimuzportal
#ҳадис

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намоз ўқиѐтган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда бошида Аллоҳга ҳамду сано айтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтдим ва ўзимга дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади», дедилар».


Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @irshooduz
ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

Аввал хабар берганимиздек, ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш куни деб белгиланган!

Шу муносабат билан жорий йилнинг 22 ноябр куни Тошкент шаҳридаги барча масжидларда фуқаролар қабули ўтказилади.

Қабул вақти: 9:00 дан 17:00 гача.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида турли мурожаатлар билан келадиганган фуқароларни қабул қиладилар.

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш, қалбингизга таскин берувчи суҳбатлардан баҳраманд бўлишни истасангиз, ўзингизга яқин ҳудуддаги масжидларга ёки бевосита “Шайх Зайниддин” жоме масжидига ташриф буюринг!

  Улашинг | @MuslimShosh
Инсон икки сабаб-ла ўзгаради:
1) унга тоқатидан ортиқча нарса юкланса;
2) айбидан кўра кўпроқ азият етказилса.


🔗 Улашинг: @irshooduz
Иброҳим Адҳамдан зикр қилинади. У киши бир одамнинг дунёвий гапларни гапириб юрганини кўрди. Унинг олдида тўхтаб:
- Сен бу сўзларинг билан савоб умид қиласанми? -деди. У киши:
- Йўқ, -деди. Иброҳим Адҳам айтди:
- Бу билан азобда омон бўласанми?
- Йўқ, -деди бояги киши. Шунда Иброҳим Адҳам айтди:
- Савоб умид қилмайдиган ва азобдан омонда бўлинмайдиган гапларни гапириб нима қиласан? ундан кўра Аллоҳнинг зикрини қил!

🔗 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

♻️
@irshooduz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
Forwarded from نظروف بختيار
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ


🕌 БОМДОД 06:40
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 15:25
🕌 ШОМ 17:05
🕌 ХУФТОН 18:35

25.11.2023