Irshod.uz | Rasmiy kanal
579 subscribers
2.75K photos
645 videos
6 files
2.01K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#26_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:16 TONG
04:56 QUYOSH
12:25 PESHIN
17:30 ASR
19:47 SHOM
21:24 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
🍃🌺ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌺🍃

@Abduhakim_domla 👇👇👇👇
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
ЎТИРГАН ҲОЛАТДАГИ УЙҚУ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: 1-2 дақиқалик ўтирган ҳолатдаги уйқу таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўтириб ухлашнинг бир неча хил кўринишлари бор. Баъзиларида таҳорат синади, баъзиларида синмайди.

Чордона қуриб ўтириб, ёки аёлларнинг ўтириш (оёғини бир томондан чиқариб, кетини ерга қўйиб ўтириш)идек ўтириб ухлаганда таҳорат синмайди.

Бир киши ўтириб ухлаб, эгилиб-эгилиб кетса, гоҳида кети ердан узилса, Шамсул аимма Ҳалвоний айтадилар: "Мазҳабнинг зоҳирига кўра бу ҳолат таҳоратни синдирмайди". Бир киши ўтириб ухлаб, юзи билан ё ёнбоши билан йиқилди, йиқилишидан аввал, ё йиқилаётганда, ё йиқилганданоқ ўйғонса, таҳорати синмайди. Йиқилгандан кейин бироз ухлаган ҳолда қолиб, кейин ўйғонса, таҳорати синади.
Олдинга эгилиброқ, товонига кетини қўйиб ўтириб ухласа, унга таҳорат қилиш шарт эмас.

Бир нарсага суяниб ухлаётган одамни (фаразан) суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб кети ердан узилса, ҳеч шубҳасиз таҳорати синади, кети ердан узилмаса, саҳиҳ сўзга кўра таҳорати синмайди. Бу ҳолатларда уйқу ғолиб келиши ёки ўзи қасддан ухлашининг фарқи йўқ ("Фатвои ҳиндия" китоби).

Демак, 1-2 дақиқалик ўтириб ухлаш, агар йиқилиб ухлаб қолмаса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:
«Эй, болагина, намозда аланглашдан сақлангин. Албатта, у ҳалокатдир. Агар, ҳеч имкони бўлмаса, нафлда майли, аммо фарзда эмас», д
едилар».

Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Besh vaqt namoz qaysi kechada farz qilindi?

📙 «Ijtimoiy odoblar»
Anonymous Quiz
21%
Qadr kechasida
10%
Baroat kechasida
66%
Meʼroj kechasida
3%
Endi bilib olaman
#27_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:15 TONG
04:55 QUYOSH
12:25 PESHIN
17:31 ASR
19:47 SHOM
21:25 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИЁТГАНДА ЖАМОАТ НАМОЗИГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз

CАВОЛ: Киши масжидда қазо намозини ўқиб турган пайтда жамоат намозига такбир айтилиб қолса, қазо намозини охиригача ўқийдими ёки бузиб, жамоат намозига қўшиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши бундай пайтда қазо намозини охиригача ўқийди, кейин жамоатга зудлик билан қўшилади. Чунки қазо намозини ўқишга киришган киши ҳар қандай вазиятда ҳам уни охиригача тугатади. Бу ҳақда “Ал-Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

لو شرع في قضاء الفوائت ثم أقيمت لا يقطع كذا في الخلاصة

яъни: “Киши қазо намозига киришган пайтда фарз намозига такбир айтилиб қолса, қазо намозини бузмайди. “Хулосатул фатово” китобида ҳам шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Қуръони каримдаги оятлар сонини хотирада сақлаш учун ажойиб усул:

Тасаввур қиламиз, ўнг тарафда бир 6 сони, чап тарафда бир 6 сони, уларнинг орасида Расулуллоҳ солааллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик муддатлари.

НАТИЖА: 6236

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Hijriy 17-yil – «Ochlik yili» qaysi roshid xalifa davriga to‘g‘ri keladi?

«Islom tarixi» 1-kitob
Anonymous Quiz
53%
Umar ibn Xattob roziyallohu anhu
18%
Umar ibn Abdulaziz roziyallohu anhu
24%
Aliy ibn Abu Tolib roziyallohu anhu
6%
Endi bilib olaman
#28_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:14 TONG
04:54 QUYOSH
12:25 PESHIN
17:31 ASR
19:48 SHOM
21:26 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ БИР ҚИЛИБ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қазо намозларни пешин, аср ва хуфтонни бир қилиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор сабабдан ушбу уч намоз қазо бўлиб қолган бўлса, дарров тавба қилиб, уччовини қазосини бир вақтда ўқиса бўлади. Лекин намозни қасддан ёки бепарволик билан қазо қилиб ўқиш жоизмас. Чунки ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

БОМДОД 04:00
ПЕШИН 13:00
АСР 17:45
ШОМ 20:00
ХУФТОН 21:30

🌅 28.05.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:
«Эй, болагина, намозда аланглашдан сақлангин. Албатта, у ҳалокатдир. Агар, ҳеч имкони бўлмаса, нафлда майли, аммо фарзда эмас», д
едилар».

Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#29_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:14 TONG
04:54 QUYOSH
12:25 PESHIN
17:32 ASR
19:49 SHOM
21:28 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ЗИНО ҚИЛГАН ОДАМНИНГ ТАВБАСИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
#тавба

CАВОЛ: Эри бор аёл бир уйланмаган йигит билан зино қилса (катта бўлмаган зино яъни фаржини сақлаган бўлса) шундан кейин пушаймон бўлиб тавба қилса, тавбаси қабул бўладими? Ёки бирор бир каффорот берса ва сидқи дилдан тавба қилса, тавбаси қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ сақласин аслида бу жуда оғир гуноҳ. Бундан тез тавба қилиш лозим. Албатта Аллоҳ чин тавба қилганларнинг гуноҳларини кечиради ва тавбасини қабул қилади деб умид қиламиз.

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида:

فَمَن تَابَ مِن بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللَّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ (39)

«Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир», деган. (Моида сураси, 39-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Нуқта...

Ва бирингизга ўлим келиб: "Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатда орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам" , демасдан аввал, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг. (“Мунофиқун” сураси, 10-оят).

Бу оятда бир нуқта бор. Ўлган инсон: "Эй Роббим! Мени қайта тирилтирсанг садақалар қилиб яхши инсонлардан бўлар эдим", демоқда.

"Ҳаж қилар эдим", "Умра қилар эдим", "намозлар ўқир эдим", "рўзалар тутар эдим", демаяпти. Биласизми нега?

Уламолар айтадики, у вафот этиб садақанинг таъсирини кўргани учун шундай дейди.

Муҳаммад Ротиб Набулсий
Абдулқодир ПОЛВОНОВ таржимаси

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla