Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
756 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИ


🕌 БОМДОД 04:50
🕌 ИЪЙД НАМОЗИ 06:00
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:25
🕌 ШОМ 19:20
🕌 ХУФТОН 20:50

21.04.2023
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 29-куни 20-АПРЕЛЬ

👉Оғиз очиш
19:10

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
🌙 ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#Рамазон_ҳайити

1️⃣ Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2️⃣ Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3️⃣ Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4️⃣ Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5️⃣ Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6️⃣ Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7️⃣ Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Abduhakim_domla
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса

"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум", яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.

Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
ҲАЙИТ КУНИ ЖУМА НАМОЗИ СОҚИТ БЎЛАДИМИ?
#ҳайит #намоз

CАВОЛ: Ҳайит ва жума намози 1 кунда бўлса, жума намози соқит бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жума ва ҳайт намози алоҳида алоҳида намоз ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида ҳайт намозини ўқиган кишидан жума намози соқит бўлмайди, балки иккисини ҳам ўқилади.

قال ابن عابدين - مُعلقًا -: (قوله: "عن مذهب الغير"؛ أي: مذهب غيرنا، أما مذهَبنا فلزوم كلٍّ منهما،

Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ: “Бизнинг мазҳабимизда ҳайит намози билан жума намози бир кунда жамланиб қолса иккисини ҳам ўқиш лозим бўлади”, деганлар.

قال في "الهداية" - ناقلاً عن "الجامع الصغير" -: "عيدان اجتمَعا في يوم واحد، فالأول سنَّة، والثاني فريضة، ولا يُترَك واحد منهما)[

Бурҳониддин Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ҳидоя” асарида “Жомиъу Сағир” китобидан нақл қилиниб айтиладики “Ҳайит ва жума бир кунда жамланиб қолса, аввалгиси суннат, иккинчиси фарз бўлади. Улардан бирортаси тарк қилинмайди”, дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
#Расулуллоҳнинг_ворислари

МУСҲАФНИ СОТИБ, ИТ СОТИБ ОЛГАН ИНСОН

Оппоқ либосда Имом Молик Байтул Харамни тавоф қилиш учун йўлга отландилар. Келиб Каъбанинг соясига ўтирдилар. Атрофдагилар шоша-пиша келиб у кишидан фатво сўрай бошладилар. Умар ибн Қайс исмли шахс Мадина имомининг олдига келиб: “Эй Молик! Сен ҳалок бўлувчисан. Аллоҳнинг харамида ўтириб, инсонларга ифрод қилинглар, ифрод қилинглар, деб, кишиларни адаштиряпсан, Аллоҳ сенинг ўзингни ҳам ёлғизлатиб қўйсин”, деди.
Ўтирганлар Умар ибн Қайснинг айтган сўзи учун таъзирини бериш мақсадида ўринларидан турдилар.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ уларга: “У бечорани ўз ҳолига қўйинглар. Унинг асл ҳолати сиз кўриб тургандан кўра ёмонроқ. Чунки у хамр ичади, мусҳафни сотиб, унинг пулига ит сотиб олган”, дедилар.
Умар ибн Қайс эса бу гапларни эшитиб, юзи қорайганча ортига қайтиб кетди. Аллоҳ таоло уни шундай ачинарли ҳолатга солиб қўйган эди .

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ҲАЙИТ БАЙРАМЛАРИГА ОИД ОДОБЛАР


Йигирманчи одоб – қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

Ҳайит муносабати билан қўни-қўшниларга таом улашиш ва уларни зиёрат қилиш ҳам ҳайит хурсандчиликларининг янада зиёда бўлишига сабаб бўладиган амаллардан ҳисобланади. Мусулмон киши ҳайит кунларида имкон қадар ўзгаларга, хусусан, муҳтожларга хурсандчилик улашишга ҳаракат қилиши лозим.

"ИСЛОМ ОДОБЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ" китобидан

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#22_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:08 TONG Saharlik tugashi
04:50 BOMDOD
05:34 QUYOSH
12:26 PESHIN
17:10 ASR
19:12 SHOM Iftorlik
20:36 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @Abduhakim_domla
#Қуръоний_ҳикматлар

“Агар у кўп тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди, то қайта тириладиган кунгача (балиқ) қорнида қолиб кетган (яъни ҳалок бўлган) бўлур эди.” (Соффат сураси 143-144 оятлар).

Юнус алайҳиссалом пайғамбар эдилар. Бироқ, мусибатдан халос бўлишларига Аллоҳни поклаб айтган тасбеҳларигина сабаб бўлди.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#23_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:07 TONG Saharlik tugashi
04:50 BOMDOD
05:32 QUYOSH
12:26 PESHIN
17:11 ASR
19:13 SHOM Iftorlik
20:37 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. 😊

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ЭРИМ МАҲРНИ ҚАЙТАРАСАН ДЕЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эрим билан ажрашяпмиз, лекин у маҳрга берган ҳамма нарсани қайтарасан деяпти. Мен маҳрни қайтараман, лекин у учун сарфлаган умримни у кайтара олмайдику?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда маҳр қайтирилмайди. Эрингиз нотўғри талаб қўйибди. Маҳр сизнинг ҳаққингиздир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @Abduhakim_domla
Солиҳ салафлар айтишди: “Аллоҳ билан сени ўртангда етмишта гуноҳ билан йўлиқишинг бандалардан бири билан ўртангда биргина гуноҳ билан йўллиққанингдан кўра, осонроқ, енгилроқ кечади”.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Insonlarning qaysi amali sababli shayton ularning ustidan kuladi?

«Hadis va hayot» 37-juz
Anonymous Quiz
5%
aksa urish
3%
yigʻlash
85%
esnash
7%
Endi bilib olaman
#24_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:05 TONG Saharlik tugashi
04:50 BOMDOD
05:31 QUYOSH
12:26 PESHIN
17:12 ASR
19:14 SHOM Iftorlik
20:38 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ЎЗ НОМИМДАН САДАҚА - ЭҲСОН ҚИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ҳеч қаерга ишламайман, турмуш ўртоғим ишлатгани қўймайди. Ўз номимдан закот, эҳсон, садақа қилишни хоҳлайман. Ҳар бир инсон ўз номидан закот садақа, эҳсон қилиши керак, мен қандай йўл тутсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, закотнинг ўз шартлари бўлиб, кишининг шахсий мол мулки нисоб миқдорига етса ва бир йил ўтса, шундагина молининг закотини чиқариши фарз бўлади. Ундай бўлмаса яъни шахсий мол мулки бўлмаса ёки нисобга етмаган ва йил айланмаган бўлса унга закот чиқариш шарт бўлмайди. Фитр садақасининг ҳам ўз шартлари бор. Қолган садақа ва эҳсонлар борасида аёлнинг ўзи ишлаб ёки бошқа йўл билан (масалан, мерос, ҳадя орқали) топган мулки ўзининг шахсий мулки ҳисобланади. Булардан бемалол эҳсон қилиши мумкин. Агар аёл кишида шахсий мол-мулк бўлмагани туфайли садақа – эҳсон қилмаса гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @Abduhakim_domla
#ҳикмат

- Шаҳватга (нафснинг ҳою-ҳавасларига) қул бўлиш ҳақиқий қулликдан ҳам оғирроқ хорликдир.
- Ҳасадгўй одам бегуноҳ одамдан ғазабланади.
- Гуноҳкор устидан қозонилган ғалаба уни кечиришга, ҳимоя қилишга кифоя қилади.
- Қанча одамлар борки, ўзига зарар бўлиб қайтадиган нарсаларнинг кетидан қувиб юришибди.
- Орзуларга суяниб қолиш аҳмоқларнинг ишидир.
- Ҳақиқий ҳурлик бандадан умидвор бўлмасликдир. Бандадан умидвор бўлиш ҳақиқий қулликдир.
- Оқил кишининг гумони фолбинликдир (яъни ўзи ақлли бўла туриб гумонга бораверган киши фолбинга ўхшаб қолади).
- Адоват қалбни банд қилиб қўяди.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Makkiy suralar qachon nozil boʻlgan?

«Hadis va hayot» 30-juz
Anonymous Quiz
31%
Makka fathidan soʻng
13%
hijratdan keyin
49%
hijratdan avval
7%
Endi bilib olaman
#25_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:03 TONG Saharlik tugashi
04:50 BOMDOD
05:29 QUYOSH
12:26 PESHIN
17:12 ASR
19:15 SHOM Iftorlik
20:40 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla