Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
«КОХ ОТА ЖОМЕЪ» МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

🕌 БОМДОД 04:35
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:30
🕌 ШОМ 19:40
🕌 ХУФТОН 21:15

05.08.2022
#Ҳадис_324

КИМ ЖУМЪА КУНИ ОДАМЛАРНИНГ ЕЛКАСИДАН ҲАТЛАБ ЎТСА

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْن بُسْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ: اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: مَنْ تَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ اتَّخَذَ جِسْرًا إِلَى جَهَنَّمَ

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Бир одам Жумъа куни Набий ﷺ хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларидан ҳатлаб ўтди. Бас, у зот унга: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар».

✍️ Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган

📌 Термизийнинг ривоятида: «Ким Жумъа куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк олган бўлади», дейилган.


📜 Шарҳ: Пайғамбаримиз ﷺ ҳар доим, ҳар вақт ва ҳамиша умматларига таълим берар эдилар. Ушбу ҳадиси шарифда Жумъа хутбасини қилаётиб ҳам таълим беришни унутмаганликларини кўриб турибмиз. Жума хутбаси қанчалик аҳамиятли эканлигини ўтган ҳадислардан билиб олдик. Лекин Жумъа одобларини билмаган кишига ўша одобни ўргатиб қўйиш ҳам керак. Шунинг учун ҳам Жумъа хутбасини қилиб турган бўлишларига қарамай, Пайғамбаримиз ﷺ хутбадан тўхтаб, одамларни туртиб ўтаётган кишини одобга чақирганлар: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар». Демак, Жумъага келган одам ўтирган кишиларнинг елкасидан ҳатлаб олдинга ёки бошқа тарафга ўтиши жоиз эмас. Агар шундай қилса, мусулмон биродарларига озор берган бўлади.

Имом Термизийнинг ривоятига қараганда эса, у катта гуноҳ қилган ва одамларга озор бериб ўтганлиги учун жаҳаннамга кўприк бўлади.

👳🏻‍♂️☝️ Шунинг учун Жумъага борганимизда мазкур одобларга қаттиқ риоя қилишимиз керак. Аввало биринчи борганлар олдиндан жой олиб ўтирсинлар. Токи кейин келганлар олдинга ўтишларига жой қолмасин. Қолаверса, кейин келганлар зинҳор ўзидан олдин келиб ўтирганларнинг елкаларидан туртиб, олдинга ўтишга ҳаракат қилмасинлар. Имом-хатиб домлалар ҳам бу нарсани намозхонларга доимо эслатиб турмоқлари лозим.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
🌐 Улашинг: @irshooduz
Audio
#Аудио #Жума_мавъизалари

Омонатдорлик динимиз талаби. (тўлиқ мавъиза) [05.08.2022]

Абдуҳаким домла

Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Омонатдорлик динимиз талаби. (тўлиқ мавъиза) [05.08.2022]

Абдуҳаким домла

Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Омонат сўзининг маъноси... [05.08.2022]

Абдуҳаким домла

Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 Улашинг: @irshooduz
«КОХ ОТА БУЗРУК »ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

🕌 БОМДОД 04:40
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:30
🕌 ШОМ 19:40
🕌 ХУФТОН 21:10

🌐 Улашинг: @irshooduz
🔻«АҲЛИМИЗНИ ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ?»🔻

#Оят
«Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан қўрқитинг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нима буюрилса, шуни бажарадилар»
(Таҳрим сураси, б-оят).
🔸 🔸 🔸
Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳнинг олдидаги бурчи эканлигига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида ўзингни бил, ўзгани қўй, деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради.
Ҳазрати Умар юқорида зикр қилинган ояти карима нозил бўлгандан сўнг:
🔸 🔸 🔸
#Ҳадис
«Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўз нафсимизни-ку сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?», деб сўраган эканлар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар»,
деб жавоб берган эканлар.
🔸 🔸 🔸
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
«Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», деб айтганлар.
🔸 🔸 🔸
Ҳадиси шарифда
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аҳлим, намоз ўқинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг. Шояд Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

(Ашуро – муҳаррам ойининг ўнинчи куни)

Ибн Аббос ривоят қилади: «Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Мадинага келганда ашуро куни яҳудийларнинг рўза тутаётганини кўрдилар. Сабабини сўрадилар. Улар: «Аллоҳ таоло шу куни ҳазрат Мусони ва Бани Исроилни Фиръавннинг зулмидан қутқарди. Биз Аллоҳнинг шу ишига ҳурматан рўза тутамиз!» - дейишди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Биз Мусога сиздан кўра яқинроқмиз!» - деб шу куни рўза тутилишини яхши деб топдилар. Лекин: «Яҳудийларга ўхшаб қолмаслик
учун ашуро кунидан бир кун олдин ва бир кун кейин рўзадор бўлинг»,
— деб буюрдилар.

Ашуро кунининг фазилати ҳақида бир талай маълумот ва хабарлар бор. Одам алайҳиссалом ўша куни яратилгани, шу куни жаннатга киритилгани, шу куни тавбаси қабул қилингани, Аршнинг, Курсининг, кўклар (осмонлар)нинг, ернинг, қуёш, ой ва юлдузларнинг шу куни яратилгани, Иброҳимнинг алайҳиссалом шу куни туғилгани ва Намруднинг оташидан шу куни қутулгани тўғрисидаги ривоятлар шулар жумласидандир.

Имом Байҳақий келтирган ҳадисда бундай дейилган: «Ким ашуро куни оила аъзоларини яйратса, Аллоҳ ҳам бутун йил давомида уни яйратади». Имом Табароний қайд этган, лекин саҳиҳлиги аниқланмаган бошқа ҳадисда эса бундай келган: «Ашуро куни қилинган бир яхшилик етмиш минг яхшиликка тенг». Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) неваралари Ҳусайннинг ашуро куни қатл этилгани, Аллоҳ наздида унинг қадри ва даражаси юксаклигини тасдиқлайди. Шунингдек, бу Аллоҳ таоло уни пок Аҳли байт яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонига мансуб бўлганларнинг олий мақомларига дахлдор қилганини кўрсатувчи шаҳидликдир. Ким ашуро куни Ҳусайн мубтало бўлган мусибат (кўргилик)ни хотирламоқчи бўлса, барча инсонлар фақат ўткинчи эканларини ва ҳамма Аллохдан келиб, Аллоҳга кайтишини ёдда тутиб, тафаккурга берилмоғи лозим.

Рофизийлар, шиалар ва бошқа
фирқаларнинг бидъат йўлларига тушмаслиги керак, йиғлаб-сиқтаб, фарёд кўтариб, аза тутишлар ярамайди. Чунки бундай хатти-ҳаракатлар мусулмончилик хулқига тўғри келмайди. Агар мусулмончилик хулқида дод-фарёд солиб, ўнгу сўлга қарамай ҳар ёққа лаънатлар ёғдириб мотам тутиш бўлсайди, Ҳусайннинг бобоси, коинотнинг қуёши - Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) вафоти куни бунга лойиқроқ эди. Аллоҳ таолонинг Ўзи биз учун
етарлидир. У Зот накадар гўзал Вакилдир!

«Мукошафатул қулуб» китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳадис_325

ҲАВОНИНГ ЎТА ИССИҚЛИГИ ЖАҲАННАМ ТАФТИДАНДИР

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ قَالَ: حَفِظْنَاهُ مِنَ الزُّهْرِيِّ عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا اشْتَدَّ الْحَرُّ فَأَبْرِدُوا بِالصَّلَاةِ، فَإِنَّ شِدَّةَ الْحَرِّ مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمَ».

وَاشْتَكَتِ النَّارُ إِلَى رَبِّهَا فَقَالَتْ: يَا رَبِّ، أَكَلَ بَعْضِي بَعْضًا. فَأَذِنَ لَهَا بِنَفَسَيْنِ نَفَسٍ فِي الشِّتَاءِ، وَنَفَسٍ فِي الصَّيْفِ، فَهُوَ أَشَدُّ مَا تَجِدُونَ مِنَ الْحَرِّ، وَأَشَدُّ مَا تَجِدُونَ مِنَ الزَّمْهَرِيرِ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий ﷺ: «Иссиқ кучайганда намозни салқинлатиб ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннам тафтидандир», дедилар».

(У зот:) «Дўзах Роббига шикоят қилиб: «Роббим, ич-этимни еб юбордим», деди. Шунда У Зот дўзахга икки нафасга изн берди: қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг қаттиқ иссиқ ва энг қаттиқ совуқ ана ўшандандир», дедилар».


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ҳавонинг ўта иссиқлиги жаҳаннам тафтидан эканини очиқ баён этиляпти. Шу кунларда иссиқ ҳавода юрар эканмиз, жаҳаннам тафти ҳақида тафаккур қилиб, ўзимизни ўнглайлик!

Жаҳаннамнинг бир марта нафас олиши шунчалик жазирама иссиққа сабаб бўлса, унинг ўзининг ҳарорати қандай экан?! Аллоҳ таоло бизни жаҳаннамдан асрасин!

Бу дунёнинг иссиғидан соя-салқин жойларга қочиб қутулармиз, аммо охиратдаги иссиқдан қаерга қочамиз?!

☝️ Шу кунларда «Аллоҳумма ажирний мин нарри жаҳаннам» дуосини кўпроқ ўқийлик!
Маъноси: «Эй Аллоҳ, мени жаҳаннам оташидан асрагин!».

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатли бандаларидан айлаб, жаҳаннам азобидан асрасин!


📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/17132 | «Олтин силсила» Саҳиҳул Бухорий китобидан

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
🌐 Улашинг: @irshooduz
Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлувчи кимсалар:

🌱 "Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 195 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

🌱 "Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

🌱 "Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" (Оли имрон, 76 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 146 оят).

🌱 "Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 159 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" (Моида сураси, 42 оят).

🌐 Улашинг:
@irshooduz
Ишларинг юришаётган бўлса, омадга алданма. Шукроналик эсдан чиқмасин.
Ахир бахт ҳам, омад ҳам Аллоҳнинг қўлидадир.
Аз-Замахшарий.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳадис_326

МАСЖИДГА ЭРТА БОРИБ, КЕЧ ҚАЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

392/662 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ غَدَا إِلَى الْمَسْجِدِ وَرَاحَ، أَعَدَّ اللهُ لَهُ نُزُلَهُ مِنَ الْجَنَّةِ، كُلَّمَا غَدَا أَوْ رَاحَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар».

✍️ Муттафақун алайҳ.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
#ТАЪЗИЯ

ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН

Мўътабар устозларимиздан Самарқанд вилояти Ургут тумани Бош имом хатиби мулло ШОДИ домла Ҳақбердиевнинг вафотлари муносабати билан барча яқинлари ва шогирдларига чиройли сабр тилаймиз.
Устозни бу фоний дунёда қилган барча хайрли амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин.
Минглаб шогирдларга устозлик қилган, аҳли илмларнинг беминнат маслаҳатгўйи, жумладан яқинда ўн минглаб намозхонларни ўз бағрига олган Ургут шаҳридаги Марказий жомеъ масжидини барпо этиб халққа топширишга сазовор бўлган муҳтарам устознинг бу ва биз билмаган қанчадан қанча хайрли ишлари иншааллох ўзлари учун захираи охират бўлишини Яратган роббим насиб этсин.

Жаноза намози бугун соат 13-00 да Самарқанд вилояти Ургут тумани Марказий жомеъ масжидида адо этилади.

🌐 Улашинг: @irshooduz
⚠️ТИЛ ЮГУРИГИ БОШГА...

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ٱلَّذِينَ يَسۡتَمِعُونَ ٱلۡقَوۡلَ فَيَتَّبِعُونَ أَحۡسَنَهُ ۥۤ‌ۚ أُوْلَـٰٓٮِٕكَ ٱلَّذِينَ هَدَٮٰهُمُ ٱللَّهُ‌ۖ وَأُوْلَـٰٓٮِٕكَ هُمۡ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَـٰبِ

яъни, “Улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига (фойдалисига) эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир”. (Зумар сураси, 18-оят)

Тил Аллоҳ таолонинг инсонга ато этган энг улуғ неъматларидандир. У инсонларнинг ўзаро муомала-муносабат воситаси, тафаккур қуроли, бандаликни адо этиш омилидир. Одамларни яхшиликка ундовчи, Ҳидоятга чорловчи, ахлоққа чақирувчи сўзлар уларнинг энг гўзалидир. Ширин калом сабаб, диллар қувончга тўлади, орада меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамланади. Аксинча, агар тилдан ножоиз сўзлар чиқса, ўртада нифоқ ва гина-кудурат пайдо бўлади. Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган ривоят ҳам ана шу ҳақидадир.

🔶 Ривоят. Бир донишманддан “сиз бу даражага қандай етишдингиз” – деб сўрашган экан. У зот: - “мана буни тийиш орқали” — дея тилига ишора қилибди. Дарҳақиқат, инсоннинг бошига тилдан кўра кўпроқ ташвиш келтирувчи нарса бўлмаса керак. Буни чуқур англаган доно ота-боболаримиз ўзларининг асарларида, турли усуллар орқали тил офатларни баён этишган. Бунинг кичик далили сифатида қуйдаги ривоятни эътиборингизга хавола этамиз.
Улуғ бир донишманд ҳузурида шогирдлари ўтирарди. Устоз улардан бирига шундай мурожаат қилибди: — “Ўғлим, сиз олим бўлдингиз, сизга рухсат, вақт ғаниматлигида халққа маърифат улашинг, сиз ҳам шогирдлар тайёрлаб, ўқитинг”.

Талаба устозидан фотиҳа олиб, чиқиб кетаётга пайтида, устоз шогирдига бошига ишора қилиб, уни кўрсатибди. Шогирд эса тилини чиқариб кўрсатибди.
Бу ҳолатни кузатиб турган алломанинг бошқа шогирдлари аччиқланишибди. Бир-бирларига қараб “Устозни беҳурмат қилди” - дебдилар. .
Донишманд кулиб, “Бу шогирд охирги имтиҳондан ҳам ўтди. Чунки мен бошни ким ейди деб сўраган эдим. у тил деб жавоб берди.

Дарҳақиқат, тилимиз ярим ризқимиздир. Тил дўстни душманга, душманни эса дўстга айлантиради. Шундай экан, тилни асраш ҳам бир илмдир. Бошга келадиган ҳар қандай хурсандчилик ва қайғулар тил орқали бўлади” – деган экан.

❗️Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, динимизда инсонлар ортиқча сўзлашдан, беҳуда ва фисқ сўзларни айтишдан қайтарилган. Расулуллоҳ (с.а.в.):
من كان يؤمن بالله واليوم الآخر فليقل خيرا أو ليصمت.
яъни, “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин” деганлар. (Имом Бухорий).
Яна бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عليك هنا عن معاني بن جبل قال قال النبي -صلى الله عليه وسلم- گف ، يا نبى الله وإنا لمؤاخنور ما نتكلم به فقال ثكلتك أمك يا معاذ وهل يكب اس في النار على وجوههم أقلى مناخرهم إلا حصائد ألسنتهم.

яъни, “Набий алайҳиссалом тилларига ишора қилиб: “Сен тилингни тий”, дедилар. Шунда мен: “Гапирган нарсаларимиздан ҳам сўраламизми?” десам, у зот: “Онанг сени йўқотиб қўйгур, кишиларнинг дўзахга юзтубан ёки кўксилари билан ағдарилишлари фақат тиллари орқали қилган гуноҳлари сабабидандир”, дедилар”. (Имом Термизий)

"МЎЪТАБАР ҚИССАЛАР ВА ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
Бизнинг одобга бўлган озгина эҳтиёжимиз илмга бўлган кўп эҳтиёжимиздан яхшироқдир.

Абдуллоҳ ибн Муборак.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
«КОХ ОТА БУЗРУК » Жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди

🕌 БОМДОД 04:45
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:25
🕌 ШОМ 19:30
🕌 ХУФТОН 21:00

12.08.2022.
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Қиморнинг ижтимоий зарарлари (тўлиқ мавъиза) [12.08.2022]

Абдуҳаким домла

Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 Улашинг: @irshooduz