Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
757 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса, бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур»

(Назиат сураси 40,41-оятлар).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#дуо

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма».

Маъноси:
Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
#Ҳадис_287

ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНИ

قال
ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ” (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Набий ﷺ шундай деганлар:
“Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал ва Аллоҳга суюкли эмас. Шундай экан, бу кунларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар”.

✍️ Имом Аҳмад ривоят қилган.


* Таҳлил — Лаа илааҳа иллаллоҳ, дейиш;
* Такбир — Аллоҳу акбар, дейиш;
* Ҳамд — Алҳамдулиллаҳ, дейиш.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

👉 @irshooduz 👈
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 9 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

#ҚУРБОН_ҲАЙИТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(биринчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА:
Зулҳижжа ойи қамарий ойларнинг тартиб бўйича ўн иккинчиси, яъни охирги ойи саналади. Қамарий ойларнинг номлари қуйидагича: муҳаррам, софар, рабиул аввал, рабиус соний, жумодул аввал, жумодус соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда ва зулҳижжа.
У эҳтиромли ва улуғлиги боис қабилалар ўртасида уруш бошлаш ҳаром қилинган тўртта улуғ ойларнинг иккинчиси саналади. Уларнинг учтаси кетма-кет келади ва улар зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир, қолган биттаси эса мазкурлардан ажралган ҳолда алоҳида келади ва у ражаб ойидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
"Албатта Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлару ерни вужудга келтирган куни Ўз ҳузуридаги китобда (ёзиб қўйганидек) ўн икки ойдир. Улардан тўрти (урушни бошлаш) ҳаром қилинган (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. Бас, у (ой)ларда (маъсиятлар қилиш ва уларнинг ҳурматини бузиш билан) ўз жонларингизга зулм қилмангиз!". “Тавба” сураси, 36-оят.

Бу ой “ҳаж соҳиби”, яъни ҳаж амалларини ўз ичига олган ой деган маънони ифода этади. Уни ушбу ном билан номланишининг сабаби – бу ойда исломнинг бешинчи рукни бўлмиш – ҳаж ибодати бажарилади.
Маълумот учун:
Ҳаж ибодатининг фарзлари учта бўлиб, улар: эҳром (яъни, ҳажни ният қилиш, бу амални зулқаъда ойидан аввалги шаввол ва зулқаъда ойларида ҳам амалга ошириш мумкин), арафа кунида Арафот тоғида бир муддат туриш ва бегиланган кунлар давомида Каъбани тавоф қилиш.
Давоми бор...

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(иккинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ЎН КУНИНИ ФАЗИЛАТЛИ ЭКАНЛИГИГА ДАЛИЛЛАР:
Шаръий ҳисобда куннинг аввалги қисми тун билан бошланади ва кун билан нияҳоясига етади. Баъзиларда жумбоқ бўлиб турадиган рамазон ойида нима учун бир кун олдин таровиҳ намозини ўқиймиз, охирги кунида эса таровиҳ намозини ўқимаймиз, деган саволнинг жавоби ҳам мана шу.
Зулҳижжа ойининг ўн куни, дейилганида унинг биринчи ўн куни, яъни биринчи кунидан бошлаб ўнинчи кунига қадар бўлган кунлар тушунилади.

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини йилнинг бошқа кунларига нисбатан улуғлиги бир нечта жиҳатлар билан боғлиқ. Улар:
Биринчидан: Аллоҳ таоло қасамлари ичида ушбу кунлар билан ҳам қасам ичган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
Фажр (эрта тонг) билан қасам! Ва ўн кеча илан қасам!”. “Фажр” сураси, 1 ва 2-оятлар.
Тафсир уламолалари ушбу ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг кечалари эканлигини баён этишган. Негаки, бу кечаларнинг кунлари давомида хайри ва ажри улуғ бўлган қатор ибодатлар амалга оширилади.
Одатда қасам ичишдан мақсад айтилаётган гапнинг аҳамияти юқорилиги эътиборидан унга нисбатан тингловчининг эҳтимомини ошириш ва жалб этиш ҳамда унда бирор бир ёлғон ёхуд шубҳа йўқлигини таъкидлашдир.
Инсонлар қасам ичсалар фақатгина Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичадилар. Бошқа нарсалар билан эмас.
Аллоҳ таоло ҳам Қуръони каримда бандалар учун баён этаётган қатор хабар ва таълимотларини уларга нисбатан бандаларининг эҳтимомини ошириш ва жалб этиш ҳамда хабар ва таълимотларида бирор бир ёлғон ёхуд шубҳа йўқлигини таъкидлаш мақсадида қасам ила баён этган. Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ таоло яратган махлуқотлари ичида энг улуғлари номи билан қасам ичган. Масалан, инсон, ер, осмон, тонг, кун, тун ва ҳоказо. Шулар қаторида зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг тунлари ҳам бор. Мана шу қасамнинг ўзи бу тунлар ва улар уланган кунларнинг аҳамияти нақадар улуғлигини ифода этиб беради.

Иккинчидан: Бу ўн кун йил кунларининг энг афзал кунларини ўз бағрига олгандир. Улар:
Арафа куни (тўққизинчи кун). Бу ҳажнинг асосий рукни – Арафот тоғида бир муддат туриш амали бажарилади. Бу кунда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларининг гуноҳларини авф этиб, гарданларини жаҳаннамдан озод этади.
Қурбонлик куни (қурбонлик ибодатини бажаришнинг илк ва энг афзал куни). Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар: “Аллоҳ таборака ва таолонинг наздида кунларнинг энг улуғи қурбонлик кунидир, сўнгра қурр (ҳожилар Мино водийсида қарор топадиган ҳулҳижжа ойининг ўн биринчи) кунидир”. Имом Абу Довуд ривояти.

Учинчидан: Бу кунларда ислом динининг энг афзал фарз ибодатларидан бири – ҳаж ибодати амалга оширилади.

Тўртинчидан: Пайғамбарларнинг энг улуғи Муҳаммад алайҳиссалом бу кунлар ҳақида чиройли гувоҳлик бериб, унда жумладан шундай деганлар:
Аллоҳнинг наздида мана бу ўн кунданда улуғроқ, шунингдек, ўзидаги (яхши) амал эътиборидан Аллоҳга севимлироқ бўлган бирор бир кун йўқ. Бас, бу кунларда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар”. Имом Абу Довуд ривояти.

Бешинчидан: Бу кунларда ибодатларнинг энг улуғлари жам бўлади: имон, намоз, (нафл) рўза, закот ва ҳаж. Бу жамланиш йилнинг бошқа бирор бир ўн кунлигида юзага келмайди.
Давоми бор...

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(учинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДАГИ АМАЛНИНГ ФАЗЛИ САВОБИ:
Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган бўлиб, жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар:
Солиҳ амал ушбу кунлар, яъни (зулҳижжанинг аввалги) ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ”. Имом Бухорий ривояти.
Бу ҳадиси шариф ушбу ўн кунни йил кунларининг энг афзали, шунингдек, ушбу кунлардаги солиҳ амалларнинг ажри савоби бошқа кунларда адо этилганига нисбатан улуғроқ бўлишига далолат қилади. Уламолар ушбу ҳадиси шарифдан хулоса қилиб шундай дейдилар:
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги ҳатто рамазон ойининг охирги ўн кунидан ҳам афзалроқ.
Лекин рамазон ойининг охирги ўн туни зулҳижжа ойининг аввалги ўн тунидан афзалроқ. Негаки, рамазон ойининг охирги ўн тунлари ичида қадр кечаси бор.
Давоми бор...

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(тўртинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР:
Мўмин-мусулмонлар зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини кўплаб ибодат ва хайрли амаллар билан ўтказмоғи тавсия этилган. Жумладан:
Имкони борлар ҳаж ва умра ибодатларини адо этишлари.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Умрадан ¬ кейинги умра иккисининг орасидаги нарсаларга (гуноҳларга) каффоротдир. Мабрур (яъни, амаллари тўлиқ ва гўзал адо этилган) ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Нафл рўза тутиш.
Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш бу кунларда амалга ошириладиган солиҳ амалларнинг энг хайрлисидир. Негаки, солиҳ амаллар ичида энг хайрлиси рўза ибодати бўлиб, у савобли амалларнинг онаси саналади. Ўнинчи кун қурбон ҳайити куни бўлгани учун у кунда рўза тутиш мумкин эмас. У кунда рўзадан бошқа хайрли ишлар амалга оширилади.
Рўзани имкони борлар тутади. Рўза тутиш имкони бўлмаганлар эса бошқа хайрли ишларни амалга оширадилар.

Хусусан, арафа кунининг рўзасини тутиш.
Ушбу кунлар ичида тўққизинчи кун, яъни арафа кунининг рўзаси алоҳида мақтовга сазовар.
Абу Қатодадан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
Аллоҳдан умид қиламанки, арафа кунинг рўзаси ўтган йилга ва келгуси йилга (яъни, ўтган йилдаги ва ҳатто келгуси йилдаги гуноҳлар учун) каффорат бўлади!. Имом Муслим ривояти.
Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш имкониятига эга бўлмаганлар ҳеч бўлмаса ушбу тўққизинчи – арафа кунида рўза тутиш чорасини топсалар жуда ҳам улуғ ишга мушарраф бўладилар.

Ушбу ўн кунда Қуръони карим тиловати, такбир, ҳамд айтиш, таҳлил ва зикрлар билан кўпроқ машғул бўлиш.

Ота-она, ака-ука, опа-сингил, аммо-хола, амаки-тоға мисол қариндошларни зиёрат қилиш, силаи раҳм, бемор ва ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан ҳол сўраб, уларга кўмак бериш.
Юқоридаги ҳадиси шарифни яна бир карра эслаб ўтамиз, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар:
Солиҳ амал ушбу кунлар, яъни (зулҳижжанинг аввалги) ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ”. Имом Бухорий ривояти.


🌐 Улашинг: @irshooduz
« ОТА ЎГИТЛАРИ »

* * *
ЭЙ, ФАРЗАНД!

- Ҳар ким билан муомалада бўлганингда ўзингни шундай тутгинки, бунга қараб инсонлар сенинг қандай оилада тарбия топганингни ҳам ақлу идрокнинҳ ва фаҳму фаросатингни ҳам эътироф эришсин...

* * *
ЭЙ, ФАРЗАНД!

- Хоҳишингга қараб, майли, турар жойингни яхшила, ишингни ўзгартир, уловингни янгила, лекин ёшликдан қалбингда ўрин олган қадрдонларингни зинҳор бошқалар билан алмаштирама!

* * *
ЭЙ, ФАРЗАНД!

- Шуни билгинки, икки киши ўртасидан муносабатларнинг ёмонлашуви, кўпинча, учинчи шахснинг билиб-билмасдан, асоссиз аралашувидан бошланади.

«Фарзанднома» китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Такбир #Ташриқ

Ташриқнинг арабча матни:

اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْد

Ташриқнинг ўқилиши:

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд».

Ташриқнинг маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!»

Қурбон Ҳайити куни масжидга уйдан етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг».
(203-оят)


Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.

Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳни саноқли кунларда эсланг» дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар», «Аллоҳу акбар» деб такбир айтинг», деганидир».

Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: «Ташриқ кунларининг охирги асригача», деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.

🌐 Улашинг: @irshooduz
​​Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга расмий МУНОСАБАТ

⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди” деган мазмундаги ёлғон хабар(фейк)лар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди.
🔶 Ушбу фейк хабар бундан бир йил аввал пандемия даврида 2021 йил июль ойида эълон қилинган маълумотни қайта, яъни такроран тарқатилмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши бундай фатво чиқармаган.
🟩 Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларида ўзгаришлар бўлаётган бўлса-да, лекин оммавий тадбирларни чеклаш юзасидан Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилингани йўқ.
Маълумот учун, 2022 йил 1 июль куни Президентимиз “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.
🌙 Қурбон ҳайити намозини ўқиш юзасидан бирор ўзгариш бўладиган бўлса, расмий нашрларда эълон қилинишини билдирамиз. Мўмин-мусулмонлардан асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай хабарларни тарқатмасликни илтимос қиламиз.
❗️Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Ким Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди. Ким Аллоҳ йўлида эҳсон қилса, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас!

Умар ибн Хаттоб

🌐 Улашинг: @irshooduz
❗️Такбири ташриқ айтишни унутманг

📿 Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:
• 8 июль – 5 маҳал,
• 9 июль – 5 маҳал,
• 10 июль – 5 маҳал,
• 11 июль – 5 маҳал,
• 12 июль – 3 маҳал.

📌 Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

❇️ Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

🚺 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🔄 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

🌐 Улашинг: @irshooduz
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚАНДАЙ ТАЛБИЯ АЙТАР ЭДИЛАР?

عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَنَّ تَلْبِيَةَ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لَبَّيْكَ اللَّهمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ".

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари “Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!” эди” (Термизий, Бухорий, Насоий ривояти).

Маъноси: “Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман, Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Сенинг шеригинг йўқдир! Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк барчаси Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқ зотсан!”.

عَنِ الْفَضْلِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ:" أَرْدَفَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ جَمْعٍ إِلَى مِنًى ، فَلَمْ يَزَلْ يُلَبِّي حَتَّى رَمَى الْجَمْرَةَ".

Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жамъдан Миногача мени уловларига мингаштириб келдилар ва жамраи ақабага тош отгунларича талбия айтишда давом этдилар” (Термизий ривояти).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма

АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ (08.07.2022, Жума)

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•

📗 «Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
📗 «Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•

Саҳарлик ва ифторлик вақти: (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:15
Ифторлик бошланиши: 20:01

📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @irshooduz
АРАФА КУНИ.. (ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ)

Имом Aвзоий айтдилар: "Aллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Aрафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан".

Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".

Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.

Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.

("Aл-Aзкор" китоби, 333-бет)

🌐 Улашинг: @irshooduz
☪️ ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Тошкент ш.____05:20
Тошк
ент вил.__05:15
Андижон__05:05
Наманган_05:05
Ф
арғона__05:05
Бухоро____05:35
Хоразм___06:00
С
ирдарё__05:20
Жиззах___05:20
Навоий___05:30
Сам
арқанд___05:25
Сурхондарё___05:25
Қашқадарё___05:30
Қорақалпоғистон Р.__06:05

📌 Эслатма:
Ўзбекистон мусулмон­лари идораси уламо­лари то­мони­­­дан 2022 йилда Қурбон ҳайити­­нинг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ушбу жадвал­да кўрса­­­­тил­ган вақт­лар қуёш чиққани­­­дан кейин 15-20 дақиқалик фарқ­­ни инобатга олиб белгилан­ди.

🌐 Улашинг: @irshooduz
АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

945-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ҳам ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Улашинг: @irshooduz