Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
767 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Forwarded from MuslimShosh.uz
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 3-Шаъбон 1442 ҳ.й
17 - Март 2021 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

Тонг - 05:15
Қуёш - 06:31
Туш - 12:36
Аср - 16:45
Шом - 18:34
Хуфтон - 19:47
Тошкент шаҳрида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.me/Vakillikuz
#Ҳикмат

Муҳим ўлчов

Агар берганингдан кўра олганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен дунё аҳлидан экансан. Агар олганингдан кўра берганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен охират аҳлидан экансан.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Шаъбон - қорилар ойи.

Амр Ибн Қайс шаъбон ойи кирганда тижоратини тўхтатар ва Қуръон қироатига шўнғир эди. "Нафсини рамазондан аввал ислоҳ қилган кишига жаннат бўлсин" - дерди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Фарздаги 2та ракатда бир хил зам сура

Ассалому алайкум! Устозлар, фарз намозидаги ракатларда бир хил зам сура ўқиса савоб камайадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фақат битта сурани биладиган одамга яна бошқасини ёдлагунича зарари йўқ. Кўпроқ сурани биладиган киши шундай қилса макруҳи танзихий ишни қилган бўлиб, савоби бироз камаяди. Валлоҳу аълам!

https://savollar.islom.uz/s/83289

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Карантин қоидаларига амал қилайлик!

Абдуҳаким домла


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Пайшанба куни аср намозидан сўнг ЖУМА куни бошланади

Пайғамбаримиз жума кунида кўп саловот айтишга тарғиб қилар эдилар. Умматлари учун шафоатчи бўлган суюкли Пайғамбаримизга имкон қадар кўпроқ саловот айтишга ҳаракат қилинг!

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад"

Расулуллоҳ ﷺ : «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» дедилар

Имом Бухорий ривояти


Жума куни саловот айтишни фазилати ҳақида кўпчилигимиз биламиз аммо жума куни айтишликдан Шайтон инсонни унуттириб қўяди. Шуни барча яқинларингизга жўнатиб эслатинг. Сизни сабабингиздан улар ҳам саловот айтиб фазилатларни қўлга киритишсин. Яқинларингиз ўқиганда уларга бериладиган савобдан камаймасдан сизга ҳам келиб туради.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓
5 - Шаьбон 1442 ҳ.й
19 - Март 2021 м.й

Бомдод - 05:11
Қуёш - 06:2i
Пешин - 12:36
Аср - 16:46
Шом - 18:36
Хуфтон - 19:50

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида эдик. Шу пайт у зот фитнани зикр қилдилар. Шунда у зот: “Агар одамларнинг аҳдларининг бузилганини ва омонатларининг енгиллашиб қолганини кўрсанг, улар бундай бўладилар” деб, бармоқларини бир-бирини орасига чалкаштириб киритдилар. Шунда мен у зотнинг олдиларига бориб:
“Ўша пайт қандай иш тутаман, эй Аллоҳнинг набийси, Аллоҳ мени сизга фидо қилсин?!” дедим. У зот: “Уйингни лозим тут, тилингга эгалик қил, билган нарсангни ол, ёмон кўрган нарсангни ташла, ўзингга хос бўлган ишни қил ва омма одамларнинг ишида ўзингни четга ол”, дедилар”.


Абу Довуд ривояти.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
​​#Алломалар #Таъзия

Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари вафот этди

Бугун Суриялик катта олим, Қуръон ва Суннат ходими, умрини илмга бағишлаган, элликка яқин турли мавзулардаги китоб ва рисолалар соҳиби бўлган шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари дорул бақога риҳлат қилдилар. Cўнгги йилларда Туркияда яшаб келаётган
эди.

Бу зот 1930 йил Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топганлар. Илк таълимни ўша вақтдаги Ҳалаб шаҳрининг катта уламоларидан бўлган отаси Жамолиддин Собуний ҳазратларидан оладилар. Бошланғич мактабда Қуръони каримни ҳифз қиладилар. Ўрта мактабда уни мустаҳкамлайдилар.

Шунингдек, Собуний Муҳаммад Нажиб Сирож, Аҳмад Шаммоъ, Муҳаммад Саъийд Идлибий, Муҳаммад Роғиб Таббох ва Муҳаммад Нажиб Хайёта каби ўз юртининг машҳур диний улаомларига ҳам шогирд тушиб, улардан араб тили билимлари, фиқҳ ва унинг асослари, фароиз илми, ҚУръони карим билимлари ва ҳадиси шариф билимларидан таълим олди.

Али Собуний Ҳалаб шаҳридаги диний ўрта махсус Ислом билим юрти бўлмиш "Хисравийя" мадарасасини 1949 йилда битиргач, Азҳари Шарифга йўл оладилар. 1952 йилда Азҳар университетининг шариат факультетини тамомлайдилар. Сўнгра, ўқишни давом эттириб, 1954 йили шаръий қозилик халқаро гувоҳномасини қўлга киритадилар.

Мисрдан ватанга қайтиб Ҳалаб мадрасаларида 1962 йилга қадар ислом сақофати фанидан устозлик қиладилар. Сўнгра, Саудия Арабистонининг Маккаи Мукаррама шаҳридаги университетларда турли исломий фанлардан дарс бердилар. Жумладан, Уммул Қуро университетида узоқ йиллик фаолият юритдилар.

Уммул Қуро университети шайх Собунийни университет илмий тадқиқот ва исломий меросни ўрганиш марказига тадқиқотчи қилиб тайинлади.

Муҳаммад Али Собуний Саудия Арабистонидаги илмий фаолияти давомида ўнлаб илмий китоб ва рисолалар таълиф этди. Уларнинг энг машҳурларидан бўлган Қуръони карим тафсири ва ҳадис шарҳига оид "сафватут тафосир", "равоиъул баён", "мин кунузис сунна", "мухтасару тафсири ибн касир", "мухтасару тафсири-т-табарий" каби китоблари бутун ислом оламида машҳурдир.

Олимнинг айрим асарлари юртимиздаги мадраса ва Ислом институтларида ҳам ўқитилади.

Шайх Собунийнинг аксар илмий асарлари инглиз, француз ва турк тилларига таржима қилинган.

Собуний бир неча йил давомида Ислом Олами Робитаси халқаро ташкилотида Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар ҳайъатида маслаҳатчи лавозимида ишлаб келганлар.

Бу зотнинг илмий ва оммабоп асарларининг афзаллиги уларнинг ўқувчи ва талабаларга тушунарли ва осон услуб билан замонга ҳамнафас руҳда ёзилганлигидадир. Зотан, Шом ўлкаси уламолари доимо шу услубни қўллаб келганлар. Шайх Мустафо Зарқо (р.ҳ), Шайх Абу Ғудда (р.ҳ), Шайх Маҳмуд АбдулҲамид Таҳмоз (р.ҳ), Шайх Рамазон Бутий (р.ҳ.), Шайх Муҳаммад Али Собуний (р.ҳ.) ва Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий каби сўнгги асрлардаги ислом оламининг Суриядан чиққан забардаст олимлари исломий билимларни осонлаштириб, халққа тақдим қилиш билан шуғулланганлар. Улар исломнинг гўзаллиги, мўътадиллиги ва олийжаноблигини оламга намойиш қилганлар.

Коҳ ота жомеъ масжиди жамоаси олимнинг оиласига, яқинлари ва шогирдларига таъзия изҳор қилади. Аллоҳ таоло шайх Муҳаммад Али Собунийни Ўз раҳматига олсин. Фирдавс жаннатларига дохил этсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗНИНГ ИБОДАТИ

Исҳоқ ибн Иброҳим Тобарий айтади: «Мен Фузайлдан кўра ўзи учун қўрқувчироқ, одамлардан умид қилмайдиганроқ бирор кишини кўрмадим. Унинг қироати қайғули, ёқимли, секин ва оҳиста, худди бирор кимсага хитоб қилётгандек бўлар эди. Агар жаннатнинг зикри бор оятдан ўтиб қолса, уни такрор-такрор ўқир ва жаннатни сўрарди. Тунги намозлари кўп эди. Саждагоҳига бўйра ташлаб қўйиларди. Кечанинг аввалида намоз ўқирди. Агар уйқу ғолиб келса, бўйрада озгина ухлаб олар эди. Сўнгра яна турарди. Яна уйқу ғолиб келса, яна ухларди. Сўнгра яна турарди. Худди шу тарзда тонг оттирар эди. Унинг одати агар унга мудроқ келса, ухлаб олиш эди. Ибодатнинг энг қаттиғи мана шундай бўлгани, дейилар эди. У тўғри сўз, ростгўй, агар ҳадис айтса ўта ҳайбат билан айтадиган киши эди. Ҳадис айтиш унга ўта оғир бўларди. Гоҳида менга: «Мендан ҳадис сўрагандан кўра динор сўрашинг енгилроқдир», дер эди. Мен эса: «Менга унинг миқдорича динор берганингиздан кўра мен билмаган фойдали ҳадисларни айтиб беришингиз яхшироқдир», дедим. Шунда у: «Сен ақлдан озибсан, Аллоҳга қасамки, эшитганинга амал қилиб турсанг эшитмаганинга чалғишдан машғул бўласан. Мен Сулаймон ибн Меҳроннинг: «Агар олдингда ейдиган таоминг бўлсаю, ундан қўлинга бир луқма олиб ортинга отаверсанг қачон тўясан?», деганини эшитганман», деди».

“Ҳикматлар чашмаси”

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Forwarded from MuslimShosh.uz
#ЭСЛАТМА
#КУН_ҲАДИСИ

Таҳорат олаётган Саъднинг олдидан ўтаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга:
– Бу қандай исрофгарчилик, эй Саъд? – дедилар.
– Таҳоратда ҳам исроф бўладими? – деди у. Набий алайҳиссалом:
Ҳа. Ҳатто оқиб турган дарё (бўйида) бўлсанг ҳам, – дедилар.

Имом Ибн Можа ривояти.

Vakillik.uz Ижтимоий саҳифалари👇
⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/Vakillikuz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓
7 - Шаьбон 1442 ҳ.й
20 - Март 2021 м.й

Бомдод - 05:09
Қуёш - 06:26
Пешин - 12:35
Аср - 16:47
Шом - 18:37
Хуфтон - 19:51

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Тонги_зикрлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони кўп айтар эдилар.

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّت قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

«Йаа муқоллибал қулууби саббит қолбий ъалаа дийника»


Маъноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни Ўзингни динингда мустаҳкам қилгин».

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/nurli_yol 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Динимизда қўшничилик ҳақлари (тўлиқ мавъиза) [19.03.2021 ]

Абдуҳаким домла


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
​​КУНЛАРНИНГ ТЕЗ ЎТИБ КЕТАЁТГАНИ ДАҲШАТ!

Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.

Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез етиб келмоқда.

☝️Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг,
• бир бирингизга салом беринг,
• азонни муаззин билан такрорланг,
• беш маҳал намозни вақтида адо этинг,
• нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг,
• қариндош уруғлар билан алоқани тикланг,
• сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг,
• одамларга табассум қилинг,
• Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг,
• садақа қилинг,
• тасбеҳ,
• истиғфор,
• такбир айтинг,
• рўза тутинг,
• Набий алайҳиссаломга салавот айтинг,
• қалбларингизни охиратга боғланг,
• дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар...


☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

↘️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇

═══════════════
Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг!👉ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН!!!👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар қабр зиёратига борса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Ҳадис #Тунги_зикрлар

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирингиз кеч кирганида:

أمْسَينَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ اللَّيلَةِ، فَتْحَهَا وَنَصْرَهَا وَنُورَهَا وَبَرَكَتَهَا وَهُدَاهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهَا، وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا

«Амсайнаа ва амсал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазиҳил лайлати фатҳаҳаа ва насроҳаа ва нуроҳаа ва барокатаҳаа ва ҳудаҳаа ва аъузу бика мин шарри ма фийҳаа ва шарри маа баъдаҳаа», деб айтсин.


Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргиздик. Эй Раббим, бу кечанинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу кечанинг ва бу кечадан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.

Абу Довуд ривояти.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓
8 - Шаьбон 1442 ҳ.й
21 - Март 2021 м.й

Бомдод - 05:08
Қуёш - 06:25
Пешин - 12:35
Аср - 16:48
Шом - 18:38
Хуфтон - 19:52

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (ногиронлик ва беморлик ила) балоланган кишини кўриб:

«Алҳамду лиллаҳиллазий ъафоний миммабталаака биҳи ва фаззаланий ъала касирин мимман холақо тафзийлаа», деса, унга ана шу бало етмайди», дедилар.

Маъноси: «У касаллик билан балолаган нарсангда мени офиятда қилганинг учун ва одамлар орасида мени кўпроқ фазилатли қилганинг учун Сенга ҳамд бўлсин».

Аллоҳим, устимиздан бало ва вабони кетказгин!

Табароний "Мўъжамул авсат"да ривоят қилганлар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈