Forwarded from 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
#Ҳадис_672
ЁТАР ЖОЙЛАРИНИ АЖРАТИНГЛАР
عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ
Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».
Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.
✍️ Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.
📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда:
📌 1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюриш.
Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш лозим.
📌 2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш керак.
Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола урмаса, тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундай бўлади. Улар яхши гапдан кўра дўқ-пўписа билан осон йўлга тушадилар.
📌 3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш.
Чунки мана шу даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин.
Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди.
Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
📚 KУНЛИК ҲАДИС

🍃💐ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!💐🍃
. 人 ★* 。 • ˚* ˚ 🌟🌙
. (_ _) * Juma ★
. ┃口┃ * muborak *
. ┃口┃★ * ***. . *˛•
. ┃口┃★ * •★ 。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛* 人 •˛˚ *
. ┃口┃ .-:'''"''''"''.-.
. ┃口┃ (_(_(_()_)_)_)
┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ┃. ┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ||三||_||三三三三三||
●Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг. 👇🏻
https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi

Нур. Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Ўзининг Каломида марҳамат қилиб: “Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир”, дейди. (Нур сураси, 35-оят).
Шунингдек, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларидан биридир. Бу ҳақда Қуръонда марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди”, (Моида сураси, 15-оят).
Яна шу билан бирга у Қуръони каримнинг номларидан биридир. “Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик”, (Нисо сураси, 174-оят).
Усулид дин куллиёти устози, доктор Масмуъ Абу Толиб раҳимаҳуллоҳ бизга ўтган дарслари асносида Каҳф сурасининг тафсири ҳақида сўзлаб: “Аллоҳ Нурдир, Қуръонни нур этиб, нур Набийсига нозил этгандир”, деганида, бутун синф такбир айтиб юборганди ўшанда.
Доктор Аҳмад Даманҳурий.
🔗 Улашинг: 👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi

САВОБЛАР НИЯТГА КЎРА БЕРИЛАДИ!
Алиййул Ҳаввос раҳматуллоҳи алайҳ дўстларини кўпинча тунги намозга туришни ният қилишга ташвиқ этар ва бундай дер эди: “Аллоҳ савобни амалга кўра эмас, ниятларга кўра беради. Ким бир яхшиликни ният қилса ва у яхшиликни бажариш насиб этмаса ҳамки, Аллоҳ таоло у кишига нияти савобини беради. Чунки ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар ким учун ният қилгани бўлади” дедилар, ҳар ким учун амал қилгани бўлади, демадилар".
"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈

Оёқ кийим
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Сизлардан биронтангиз оёқ кийим кийса, ўнг оёғидан бошласин, агар ечса, чап оёғини аввал ечсин. Кийиб юрмоқни истаса, иккисини ҳам кийсин, ечиб юрса, иккисини ҳам баробар ечиб қўйсин”.
Муттафақун алайҳи.

#Дуо
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Аллоҳим, ёмғирни фойдали (хайрли) қилгин!

ДАНГАСАЛИК
Нафс касалликларидан бири дангасаликдир. Бу касаллик тўқлик натижасида юзага келади ва қачон нафс ўзидан қаноатланса, у эгасига қарши курашда кучли бўлади ва тезда унинг қалбини эгаллаб олади.
Ушбу касаллик учун энг яхши даво – нафсни оч қолдириш. Оч одамнинг нафси заифлашиб, шаҳвати сустлашади. Заиф нафснинг курашга кучи етмайди, натижада, қалб уни ўз назоратига олади. Қалб нафсни эгаллаб олса, итоат этишга мажбур қилади ва дангасалик ҳамда бепарволикни кетказади.

#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!
♻️ @irshooduz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

ЖУМА ТОНГИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари.

ЯНГИ КИЙИМ КИЙГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.
Саҳл ибн Муоз ибн Анасдан, у киши ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом тановул қилгандан кейин: «Мени ушбу таом ила таомлантирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса, унинг аввалги-ю, кейинги гуноҳлари мағфират қилинур. Ким кийим кийгандан кейин: «Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг кучқувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса, унинг аввалги-ю, кейинги гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».
✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 17📚

ШУБҲАЛИ ТАОМ
Мусулмон кишига бирор таом тақдим қилинса, ҳадя берилса ёки у бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, у нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраб-суруштириб олсин. Чунки бундоқ нарсалар вазиятга қараб гоҳида вожиб, гоҳида ҳаром, гоҳида мандуб ва гоҳида макруҳ бўлади, дейдилар уламоларимиз.
1. Молнинг эгаси ҳаромхўрлиги билан машҳур бўлса ёки молининг кўпи ҳаромлиги маълум бўлса, сўраб-суруштириб, ҳаромхўрнинг ҳалол моли ва кўп ҳаром аралашган молнинг ҳалол қисмидан муомала қилиш вожиб бўлади.
2. Ҳаромхўрлиги маълум бўлмаган, ўзида ҳаромхўрлик белгиси, аломати ҳам бўлмаган кишининг молини сўраб-суруштириб, тафтиш қилиш эса, беайб мусулмон кишидан ҳаромхўр¬ликда шуб¬ҳаланиш бўлгани учун ҳаром бўлади.
3. Мол эгасининг ҳаромхўрлиги маълум бўлмаса, аммо унда ҳаромхўрликнинг аломатлари бўлса, у билан муомала қилиш жоиз, аммо тарк этса, афзал.
Демак, сўраб-суруштириш шубҳага боғлиқ.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Telegram
Irshod.uz | Rasmiy kanal
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.
Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
#ҳикмат
“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”
Аҳмад ибн Ҳанбал
раҳматуллоҳи алайҳ
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”
Аҳмад ибн Ҳанбал
раҳматуллоҳи алайҳ
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
«Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Сени фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи этиб юбордик, холос. Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб нозил этдик»ни ўқиди
(Исро сураси, 105-106-оятлар)».
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
(Исро сураси, 105-106-оятлар)».
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
“Мўминнинг иши ажойиб. Албатта, унинг барча иши яхшилик. Бу мўминдан бошқа ҳеч ким учун (берилган) эмас. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади. Бу унинг учун яхшилик бўлади. Агар унга мусибат етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади”. (Ҳадис)
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Ҳадис_682
АМАЛЛАРИ ИЛА РИЁ ҚИЛУВЧИ ҚОРИЛАР
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَعَوَّذُوا بِاللهِ مِنْ جُبِّ الْحَزَنِ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا جُبُّ الْحَزَنِ، قَالَ: وَادٍ فِي جَهَنَّمَ تَتَعَوَّذُ مِنْهُ جَهَنَّمُ كُلَّ يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ، قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَنْ يَدْخُلُهُ؟ قَالَ: الْقُرَّاءُ الْمُرَاءُونَ بِأَعْمَالِهِمْ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий (ﷺ): «Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар. У зот (ﷺ): «Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дейишди. У зот (ﷺ): «Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».
📜 Шарҳ: Пайғамбаримиз (ﷺ) ўзларининг бу ҳадиси шарифларида айниқса риё кўпроқ содир бўлиш эҳтимоли бор бўлган соҳада эҳтиёт бўлишга чақирмоқдалар. Қуръон – Аллоҳнинг каломи. Қуръон ўқиган одамга улкан мартабалар, чексиз ажру савоблар ваъда қилинган. Мусулмонлар қалбида Қуръони Каримнинг алоҳида ўрни, ҳурмати, эъзози бор. Шунинг учун Қуръони Каримга тегишли бўлган ҳар бир нарса мусулмонлар оммаси томонидан алоҳида эъзозланади, ҳурмат қилинади. Баъзи кишилар ана ўша нарсага берилиб, Қуръон ўқиш Аллоҳ учун бўлиши зарурлигини унутиб қўядилар ва риёкорликка ўтиб қоладилар. Ҳадиси шарифда ана шу хатонинг оқибати қанчалар ёмон бўлиши айтилмоқда.
Лекин бу нарса тўғридан-тўғри айтилмай, аввал эшитувчи ушбу маънони тўлиғича қабул қилишга тайёрланмоқда. Сўзнинг бошида Пайғамбаримиз (ﷺ):
«Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар».
Агар «Жуббул Ҳазан»ни сўзма-сўз таржима қиладиган бўлсак, «Хафалик қудуғи», дейишимиз мумкин. Пайғамбаримиз (ﷺ) саҳобаи киромларга насиҳат қилиб, Жуббул Ҳазаннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолонинг Ўзидан паноҳ сўрашни тавсия этмоқдалар. Жуббул Ҳазан унчалик маълум ва машҳур эмас экан. Унинг нималигини саҳобаи киромлар ҳам билмас эканлар. Шунинг учун:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар». Пайғамбаримиз (ﷺ) бу саволга қисқа жавоб бердилар.
«У зот (ﷺ): «Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар».
Маълумки, жаҳаннам қўриқчилари кучли, қўпол, шафқатсиз фаришталар бўлиб, жаҳаннамийларни азоблаш ва шунга ўхшаш жаҳаннамга тааллуқли бўлган бошқа ишларни бажариб юрадилар. Ўз-ўзидан маълумки, улар унча-мунча нарсадан таъсирланмайдилар ҳам, қўрқмайдилар ҳам. Аммо Жуббул Ҳазан шундай даҳшатли ва қўрқинчли нарса эканки, унинг қўрқинчларидан ўша жаҳаннам қўриқчиси бўлмиш фаришталар ҳам ҳайиқиб, Аллоҳ таолодан ҳар куни юз марта паноҳ сўраб турар эканлар. Бу жавобдан Жуббул Ҳазаннинг нима эканлиги маълум бўлади. Ундан паноҳ сўраш лозимлиги яна ҳам равшанлашади. Шу билан бирга, унга ким кириши мумкинлиги ҳақида савол пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам:
«Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дедилар».
Асл мақсад ҳам шуни айтиш эди. Энди айни ҳақийқатни билдириш пайти келган эди:
«У зот (ﷺ): «Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».
Демак, Жуббул Ҳазанга Қуръонни Аллоҳ учун эмас, одамлар мақташлари учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундай қилади, бундай қилади, дейишлари учун ўқийдиган қорилар кирадилар! Қаранг, Аллоҳнинг каломи ихлос билан эмас, риёкорлик учун ўқилса, қанчалик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин экан.

☝️Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Жаҳаннамда Жуббул Ҳазан номли водий борлиги.
2. Жуббул Ҳазанга тушишдан Аллоҳдан паноҳ сўраш лозимлиги.
3. Жаҳаннамга хизматкор қилиб қўйилган фаришталар ҳам ҳар куни юз марта Жуббул Ҳазанга тушишдан сақлашини Аллоҳ таолодан сўраб туришлари.
4. Бир нарсани эшитганда нималигини билмаса, сўраб олиш жоизлиги.
5. Жаҳаннамга, ундаги баъзи маълум жойларга кимлар кириши тўғрисида ҳам савол бериш жоизлиги.
6. Жаҳаннамдаги Жуббул Ҳазан водийсига риёкор қорилар кириши.
7. Риёкорликнинг ниҳоятда ёмонлиги. Илгари билмаган бўлсак, энди билдик. Ушбу ҳадисга дарҳол амал қилишга ўтишимиз, Қуръонни фақат Аллоҳнинг розилиги учунгина ўқимоғимиз лозим. Қуръон ўқишдаги риёкорликнинг оқибати шунчалар бўлса, бошқа амаллардаги риёкорликнинг оқибати қандай экан?

Аёл киши эрига шундай хурмат кўрсатсинки, токи эри уни бутун умри давомида шундай бўлиб қолади, деб ҳис қилсин. Ўз навбатида эр ҳам аёлини иззат-икром қилсинки, токи аёли жуфти ҳалолим доимо шундай бўлиб қолади, деб ўйласин.
Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг
https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг
https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi