Irshod.uz | Rasmiy kanal
575 subscribers
2.76K photos
666 videos
6 files
2.02K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
"ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?" БИЗ ҚАЧОН ЎЗИМИЗ УЧУН ЯШАЙМИЗ?

Шайхул Азҳар Алий Тантовий

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
— Нимага бундай қилдингиз?! — деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
— Нима қилибман?
— Ахир кастюмсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?

Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга пўрим, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!

Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?

Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу.

Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.

Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.

Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...

Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи?

Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.

Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.
Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз.

Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.

Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!

Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарф қиладиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди.

Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.

Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.

Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...

Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!

Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин.

Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин.

Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...

Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг:
@Abduhakim_domla
Яҳудийларнинг попугини пасайтириб қўйган шайх...

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ Вақф ишлари вазири бўлганларида 1976 йили Лондонда ўтказиладиган динлар масаласидаги конференцияда иштирок этиш учун Англияга сафар қиладилар.

Босиб олинган Фаластиндан конференцияга келган ва Шаъровийнинг илмий салоҳиятини билган яҳудий ахборлари у киши билан баҳс-мунозарага чорлаган. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ бу таклифга рози бўладилар.

Яҳудийлар у кишига савол бера бошлашади: «Аллоҳ биз яҳудийларга кўп Пайғамбарлар ва Расуллар юбориш билан бизни сизлардан афзал қилди. Аммо сиз мусулмонларга эса биргина Расул — Муҳаммадни юборган. Шу ҳолатни бизга изоҳлаб беринг».

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ уларга шундай жавоб берадилар: «Пайғамбарларнинг бир халққа кўп юборилиши ўша халқнинг қалбларида иллат ва касалликлар кўп эканига далолат қилади».

Яҳудийлар яна савол беришади: «Қуръоннинг ростлигига, у Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинган китоб эканлигига, уни Муҳаммад ўзи ёзмаганлигига далил нима?»

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ: «Қуръони Каримдаги биргина оят у Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинган ҳақ китоб эканини ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббисидан етказган нарсаларда ростгўй эканликларини исботлайди. Ўша оят сиз ҳақингизда ҳикоя қилади, сизлар уни билмайсизларми, эй яҳудийлар жамоаси?!» деб сўрайдилар. Улар «Йўқ, у оятни билмаймиз» дейишади. Шунда Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб берадилар: «Ҳақ таборока ва таоло яҳудийларга хитоб қилиб шундай деган:

«Бас, охират ваъдаси келган чоғида ҳаммангизни тўплаб келтирурмиз» (Исро сураси, 104-оят).

Сизлар ер юзида тарқоқ бўлиб юргандингиз. Аллоҳ сизларни Фаластин ҳудудига тўплади. Сизлар эса ер юзининг турли бурчакларида сочилиб юрганингиздан кейин Фаластинни ёлғон ва бўҳтон йўллар билан тортиб, босиб олдингиз».

Яҳудий аҳборлари Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг кучли жавобидан, у кишининг салобатидан, сўзларининг ўта нозик ва аниқлигидан ҳамда илмининг кўплигидан ҳайратда қолишади. Тортишувни охиригача етказмай, одатларига кўра совуққина тиржайишди. Одатда бирор олим уларга ўз ўрниларини ва ҳаддиларини кўрсатиб қўйса, шундай тиржайишарди.

Кейин улар улуғ олимни Лондондаги ҳашаматли ресторанлардан бирига, кечки овқатга таклиф қилишади. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ табассум қилган ҳолда «Хайбарлик кампир* бизга сизларнинг таомингизга ишонмасликни ўргатган» деб уларнинг таклифини рад этдилар.

*Хайбар ғазотидан сўнг Зайнаб бинт Ҳорис исмли яҳудия кампир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳарланган қўй гўшти бериб, захарламоқчи бўлган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг: @Abduhakim_domla
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
Аллоҳ энг ёмон кўрган нарса бу – инсоннинг ўзи ва амаллари билан ғурурланиши.

Воситий раҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга ҳам улашинг: @Abduhakim_domla
• Садақа қилаётганингда сен пулларингни йўқотмаяпсан. Балки уларни ўзинг учун бошқа замонга юборяпсан.

Яқинларингизга ҳам улашинг: @Abduhakim_domla
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин»

(Каҳф сураси 110-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЁРУҒ КУНЛАР ОЛДИНДА

Сизнинг муваффақиятсизликка учраб, умидингиз пучга чиққани сабабли, ҳаёт тўхтаб, сизни кутиб турмайди. Шундай экан, ўрнингиздан туринг-да, устингизни қоқиб, гўё ҳеч нарса бўлмагандек йўлингизда давом этинг! Ҳали олдинда ёруғ кунлар бор!

“Ҳикматлар чашмаси”дан

🌐 Улашинг: @irshooduz
Дунё ҳам қариб қолди

Сочларига қўнган қор,
Оёқлари бемадор,
Билмам, қанча умри бор,
Дунё ҳам қариб қолди.

Қонлар оқар бағридан,
Осмон йиғлар дардидан,
Қўрқиб Қаҳҳор қаҳридан
Дунё ҳам қариб қолди.

Боғлари бўлди пайҳон,
Шаҳарлар бўлиб вайрон,
Сабаб - зулмкор инсон,
Дунё ҳам қариб қолди.

Бизга омонат бугун,
Тутарми бирор устун,
Бағри қонталаш очун -
Дунё ҳам қариб қолди.

Нурмуҳаммад Шоёқуб

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳадис_672

ЁТАР ЖОЙЛАРИНИ АЖРАТИНГЛАР


عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».
Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.

✍️ Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда:

📌 1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюриш.
Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш лозим.

📌 2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш керак.
Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола урмаса, тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундай бўлади. Улар яхши гапдан кўра дўқ-пўписа билан осон йўлга тушадилар.

📌 3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш.
Чунки мана шу даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин.
Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
Нур. Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Ўзининг Каломида марҳамат қилиб: “Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир”, дейди. (Нур сураси, 35-оят).
Шунингдек, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларидан биридир. Бу ҳақда Қуръонда марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди”, (Моида сураси, 15-оят).
Яна шу билан бирга у Қуръони каримнинг номларидан биридир. “Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик”, (Нисо сураси, 174-оят).
Усулид дин куллиёти устози, доктор Масмуъ Абу Толиб раҳимаҳуллоҳ бизга ўтган дарслари асносида Каҳф сурасининг тафсири ҳақида сўзлаб: “Аллоҳ Нурдир, Қуръонни нур этиб, нур Набийсига нозил этгандир”, деганида, бутун синф такбир айтиб юборганди ўшанда.

Доктор Аҳмад Даманҳурий.

🔗 Улашинг: 👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
САВОБЛАР НИЯТГА КЎРА БЕРИЛАДИ!

Алиййул Ҳаввос раҳматуллоҳи алайҳ дўстларини кўпинча тунги намозга туришни ният қилишга ташвиқ этар ва бундай дер эди: “Аллоҳ савобни амалга кўра эмас, ниятларга кўра беради. Ким бир яхшиликни ният қилса ва у яхшиликни бажариш насиб этмаса ҳамки, Аллоҳ таоло у кишига нияти савобини беради. Чунки ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар ким учун ният қилгани бўлади” дедилар, ҳар ким учун амал қилгани бўлади, демадилар".


"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ


🕌 БОМДОД 06:15
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 15:50
🕌 ШОМ 17:30
🕌 ХУФТОН 19:00

30.10.2023
Оёқ кийим

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Сизлардан биронтангиз оёқ кийим кийса, ўнг оёғидан бошласин, агар ечса, чап оёғини аввал ечсин. Кийиб юрмоқни истаса, иккисини ҳам кийсин, ечиб юрса, иккисини ҳам баробар ечиб қўйсин”.

Муттафақун алайҳи.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Дуо

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Аллоҳим, ёмғирни фойдали (хайрли) қилгин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Кох ота жомеъ масжидида намоз ўзгарди


🕌 БОМДОД 06:20
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 15:45
🕌 ШОМ 17:25
🕌 ХУФТОН 19:00

01.11.2023
ДАНГАСАЛИК

Нафс касалликларидан бири дангасаликдир. Бу касаллик тўқлик натижасида юзага келади ва қачон нафс ўзидан қаноатланса, у эгасига қарши курашда кучли бўлади ва тезда унинг қалбини эгаллаб олади.

Ушбу касаллик учун энг яхши даво – нафсни оч қолдириш. Оч одамнинг нафси заифлашиб, шаҳвати сустлашади. Заиф нафснинг курашга кучи етмайди, натижада, қалб уни ўз назоратига олади. Қалб нафсни эгаллаб олса, итоат этишга мажбур қилади ва дангасалик ҳамда бепарволикни кетказади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

♻️
@irshooduz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»
, дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
ЯНГИ КИЙИМ КИЙГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.

Саҳл  ибн  Муоз  ибн  Анасдан,  у  киши  ўз  отаси розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади: «Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Ким  таом  тановул  қилгандан  кейин:  «Мени  ушбу таом  ила  таомлантирган  ва  менинг  куч-қувватимсиз уни  менга  ризқ  қилиб  берган  Аллоҳга  ҳамд  бўлсин», деса,  унинг  аввалги-ю,  кейинги  гуноҳлари  мағфират қилинур. Ким кийим  кийгандан  кейин: «Менга  ушбу  кийимни  кийдирган  ва  менинг  кучқувватимсиз  уни  менга  ризқ  қилиб  берган  Аллоҳга ҳамд   бўлсин»,   деса,   унинг   аввалги-ю,   кейинги гуноҳлари  мағфират  қилинур», дедилар».

(Абу  Довуд  ва Термизий ривоят  қилганлар).

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 17📚

https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi