Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
775 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ НЕЧА МАРТА ЮВГАНИГА ИККИЛАНГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен таҳорат олганимда баъзида аъзоларни ювиш сонида адашиб кетяпман. Яъни 3 ёки 4 мартами деб. Бу вазиятда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда уч марта ювилиши керак бўлган аъзоларни неча марта ювганида иккиланган киши оз ададни олади ва таҳорат қилишда давом этади. Масалан, 3 марта ювдимми ёки 4 мартами деб иккиланганда 3 марта ювдим деб қасд қилади ва таҳоратини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#оят

Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остиларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир. Ризқ этилган мевалардан ҳар гал тановул қилганларида: «Бу илгари биз еган меваларнинг худди ўзи-ку?!» – дейдилар. Зеро, уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилган эди. Яна улар учун у ерда покиза хотинлар бордир ва улар у ерда абадий қолувчилардир.

(Бақара сураси 25-оят)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Ey ..., suyunaver! Seni bogʻiy guruh qatl qiladi», dedilar. Nuqtalar oʻrnini toʻldiring.

«Hadis va Hayot» 24-juz
Anonymous Quiz
30%
Ali
37%
Ammor
28%
Usmon
6%
Endi bilib olaman
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#Бахт

▪️«Бахт» сўзи Қуръони Каримда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.

1️⃣: «У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир». (Ҳуд сураси, 105- оят).

2️⃣: «Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир». (Ҳуд сураси, 108-оят).

▪️Биринчисида бахт-саодатнинг вақти баён этилади. У қиёмат кунидир.

▪️Иккинчисида эса бахт-саодатнинг жойи баён этилади. У жаннатдир.

▫️Демак, бирон нарсани унинг ўрнидан бошқа ердан, ўриндан излаш бефойдадир. Шунингдек, бирон нарсани бошқа вақтидан бошқа вақтда кутиш, интизор бўлиш ҳам бефойдадир.

▫️Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз, Ўз фазли ила бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни бахтиёр инсонлардан этсин! Амин.

👉@Abduhakim_domla
https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
Odamlarning orasini isloh qilish uchun yolgʻon gapirsa boʻladimi?

📗 «Odoblar xazinasi» 2-juz
Anonymous Quiz
7%
Yoʻq, boʻlmaydi
39%
Vaziyatga qaraladi
52%
Ha, boʻladi
2%
Endi bilib olaman
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

БОМДОД 05:35
ПЕШИН 13:00
АСР 16:45
ШОМ 18:30
ХУФТОН 19:55

21.09.2023
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БОМДОДНИНГ ҚАЗОСИДА “АССОЛАТУ ХОЙРУМ МИНАН НАВМ” ЖУМЛАСИ АЙТИЛАДИМИ?

САВОЛ: Қазо бўлган Бомдодни ўқишдан олдин айтиладиган азонда “Ассолату хойрум минан навм” жумласи айтиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда, “Қазо адо кабидир” деган қоида бор. Яъни, ўз вақтида ўқилган намоз қандай ўқилса, қазо намози ҳам шундай ўқилади. Шу қоидага биноан, ўз вақтида ўқиладиган Бомдод намозининг азонига “Ассолату хойрум минан навм” жумласи қўшилганидек, қазо бўлган Бомдоднинг азонига ҳам бу жумла қўшилади.

“Ал-Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

يؤذن ويقيم للقضاء كالاداء

яъни: “Қазо намозига адо (ўз вақтида ўқилаётган намоз) каби азон ва иқомат такбири айтилади”.

Шундай экан, Бомдоднинг қазосини ўқиш учун азон айтилганда, азонга “Ассолату хойрум минан навм” жумласи қўшиб айтилади. “Ассолату хойрум минан навм” – намоз уйқудан яхши, деган маънони англатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@irshooduz 👇👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛИМИЗ ШАФОАТЛАРИГА ЭРИШИШ ИМКОНЛАРИ

🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

📚Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

🌴 Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🕌 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

🔸Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🔹Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🕌 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Даврон НУРМУҲАММАД

@nasihatuz
#22_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:51 TONG
06:10 QUYOSH
12:21 PESHIN
16:33 ASR
18:23 SHOM
19:38 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

♻️
@irshooduz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ДУО деган бир чечак бор. Бу дунёда экилиб, суғорилади, охиратда гуллайди. Фаришталар солиҳ бандаларингиздан дея Роббимизга тақдим этади...

ДУОларда дийдорлашиш умидийла!..

Гўзал отган тонг, кунларнинг саййиди ЖУМА муборак!!!

Яқинларингизга
ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

  БОМДОД    05:35
  ПЕШИН      13:00
  АСР              16:40
  ШОМ           18:30
  ХУФТОН     19:50

22.09.2023
КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Биз тадбиркорларга консалтинг хизмати кўрсатамиз. Шунда ишлаш ва ҳақ олишимиз мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, хизмат кўрсатиб эвазига ҳақ олиш жоиз. Бу ҳақда фиқҳий китобларимиздан “Мухтасарул виқоя”нинг “Ижара”китобида қуйидагича келтирилади:

هي بيع نفع معلوم بعوض كذا دين او عين

“Ижара – маълум манфаатни зиммадаги ёки муайян шунча эвазга сотишдир”.

Консалтинг (маслаҳат бериш) хизматидан асосан бизнес жараёнларда фойдаланилади. Масалан тадбиркорга фаолияти давомида янги ғоялар керак бўлган, тажриба ва малакага эҳтиёж сезган ҳамда компания ўз лойиҳаларини якунига етказишда ёрдамга муҳтож бўлиш каби бир қанча ҳолларда консалтинг хизматларидан фойдаланилади. Эслатма тарзда шуни айтамизки, бунда хизмат кўрсатувчи экспертлар мижозларни алдаш, уларнинг тажриба ва малакасини озлигидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари шарт. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من غش فليس منا

“Ким алдаса биздан эмас”, деганлар.(Имом Термизий) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Намозда хушуъ

Тийбий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Намоздаги хушуъ дегани - қалбнинг қўрқувда туриши, кўзни сажда ўрнига қаратиш, ҳимматни Унга жамлаш, Ундан ўзга барча нарсадан ибодат вақтида узилиш, четланиш демакдир. Намознинг одобларига риоя этган ҳолда кийимларини тўғрилаш, танаси ва кийимларига овора бўлиб қолиш ўгирилиш, керишиш, эснаш, киприк қоқиш ва бошқа ишларни намозни ичида қилишдан ўзини тутиш ҳам унинг хушуъси ҳисобланади.

Изоҳ: “Хушуъ” сўзи арабча бўлиб, “хокисорлик”, “бош эгиш”, “қўрқиш” маъноларини билдиради. Хушуъ – қалб ҳолати, у нафақат намозда, балки динимиздаги барча ибодатларда хуш кўрилгандир. Намоздаги хушуъ – Аллоҳ таолога риёдан холи бўлиб, ихлос билан ибодат қилиш, унинг ҳузурида ҳокисор бўлиб туриш ва аъзоларнинг итоаткор, сокин бўлиб туришидир.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Nabiy sollallohu alayhi vasallam ansoriylar ichida eng moli koʻp boʻlgan Saʼd ibn Robiyʼani kim bilan birodar qilib qoʻyadilar?

«Hadis va Hayot» 26-juz
Anonymous Quiz
29%
Umar ibn Xattob roziyallohu anhuni
60%
Abdurrohman ibn Avf roziyallohu anhuni
5%
Ali ibn Abu Tolib roziyallohu anhuni
7%
Endi bilib olaman
#22_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:51 TONG
06:10 QUYOSH
12:21 PESHIN
16:33 ASR
18:23 SHOM
19:38 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ПАЙҒАМБАРЛАР НОМИ БИЛАН НОМЛАНГАН СУРАЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Қуръонда пайғамбарлар номи билан номланган нечта сура бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримда пайғамбарлар номи билан номланган олтита сура бор:
Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад, Нуҳ сураларидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
#Ирим ва хурофотларга ишoнманг!

БУЛАРГА
ИШОНСАНГИЗ АДАШАСИЗ!

▪️Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;

▫️Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;

▪️Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;

▫️Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;

▪️Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ;

▫️Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;

▪️Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;

▫️Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;

▪️Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;

▫️Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;

❗️БУНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ ВА ХУРОФОТДАН САҚЛАНИШИГА САБАБЧИ БЎЛИНГ!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
«Moʻminlar amiri» degan nomga birinchi boʻlib musharraf boʻlgan xalifa kim edi?

«Islom tarixi» 1-kitob
Anonymous Quiz
40%
Abu Bakr Siddiq roziyallohu anhu
60%
Umar ibn Xattob roziyallohu anhu
0%
Usmon ibn Affon roziyallohu anhu
0%
Endi bilib olaman