Irshod.uz | Rasmiy kanal
588 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Payg'ambarimiz alayhissalom dinimizning qaysi arkoni haqida: «Biz bilan boshqalar orasidagi farq», deganlar?

«Tafsiri Hilol» 1-juz
Anonymous Quiz
23%
Ro'za
62%
Namoz
11%
Haj
4%
Endi bilib olaman
#3_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:28 TONG
05:51 QUYOSH
12:27 PESHIN
16:59 ASR
18:55 SHOM
20:13 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
НАМОЗДАН КЕЙИН БИРИНЧИ КЎРГАН ОДАМГА САЛОМ БЕРИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Номозни ўқиб бўлиб, тургандан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш шарт, деган шаръий ҳукм йўқ. Буни диндан деб, одат қилиб олиш тўғри эмас. Лекин ҳар доим катта-кичикка, таниган-танимаганга салом бериш суннат. Жумладан, намоздан чиққандан кейин ҳам, кўрганга салом бериб кетилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Forwarded from نظروف بختيار
🕌 БОМДОД 05:15
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:05
🕌 ШОМ 19:00
🕌 ХУФТОН 20:20

03.09.2023
#оят

Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, "лекин" улар билан «англамайдилар». Уларда кўзлар бор, "лекин" улар билан «кўрмайдилар». Уларда қулоқлар бор, "лекин" улар билан «эшитмайдилар». Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар "янада" адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир.

Аъроф сураси 179-оят

🌐 Улашинг: @irshooduz
Nuqtalar o'rnini to'ldiring. Payg'ambarimiz alayhissalom: «Taomi, kiyimi va qudrati yetmaydigan ishga buyurmaslik …ning haqqidir», deganlar

«Tafsiri hilol» 1-juzidan
Anonymous Quiz
30%
qullar
23%
bolalar
45%
ayollar
2%
Endi bilib olaman
#4_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:30 TONG
05:52 QUYOSH
12:27 PESHIN
16:58 ASR
18:54 SHOM
20:11 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ТОНГГИ ЗИКРЛАР

«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») 100 марта айтилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар.
(Муслим ривояти).

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар.
(Маъноси: "Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман".)
(Муслим ривояти).

👉🔰 @IrshoodUZ
ИНСОННИНГ ЧИРИМАЙДИГАН СУЯГИ
#ақида

CАВОЛ: Инсон вафот этгандан кейин қайта тирилмоқлик бор. Инсоннинг қиёматда унуб чиқадиган уруғи нима деб аталади?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
У нарсани айрим ҳадисларда "ажбуз-занаб" деб номланган. Унинг номи қуйидаги ҳадисда тилга олинган:
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади:
«Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Инсоннинг бир суякдан бошқа ҳамма нарсаси чирийди. Бу чиримагани – «ажбуз-занаб» деб аталувчи суякдир. Қиёмат куни қайта тирилиш шундан таркиб топади» (Имом Муслим ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#сохта_салафийларга_раддия

Қабр зиёратида тиловат қилиш мустаҳаб амал

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ "Шарҳул муҳаззаб"да айтадилар:

يستحب لزائر القبور أن يقرأ ما تيسر من القرآن ويدعو لهم عقبها نص عليه الشافعي ، واتفق عليه الأصحاب ، وزاد في موضع آخر ، وإن ختموا القرآن على القبر كان أفضل .

яъни: "Қабрларни зиёрат қилувчи инсон муяссар бўлганча Қуръон ўқиши ва тиловат сўнгида уларнинг ҳақига дуо қилиши мустаҳаб амалдир. Имом Шофеъий шу гапни айтган ва асҳоблари ҳам шунга иттифоқ қилишган". Ушбу китобнинг бошқа ўрнида шундай деган: "Қабр олдида Қуръонни хатм қилишса ҳам афзалдир".

📚Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубуур" китоби, 311-бет.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Shariatda o'z qaramog'idagi shaxni yetarli kiyim, taom va maskan bilan ta'minlash nima deyiladi?

«Kifoya» 2-juz
Anonymous Quiz
29%
Ta'minot
17%
Moddiyat
51%
Nafaqa
2%
Endi bilib olaman
#5_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:31 TONG
05:53 QUYOSH
12:27 PESHIN
16:57 ASR
18:52 SHOM
20:09 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

🌐 Улашинг: @irshooduz
НАМОЗДА БИР САЖДАНИ ТАРК ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз #сажда

CАВОЛ: Намозда бир саждани унутган бўлса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидаги мўътабар манбалардан бири “Раддул-муҳтор” китобида шундай дейилади:
"قَالَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ حَتَّى لَوْ تَرَكَ سَجْدَةً مِنْ رَكْعَةٍ ثُمَّ تَذَكَّرَهَا فِيمَا بَعْدَهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ فَإِنَّهُ يَقْضِيهَا وَلَا يَقْضِي مَا فَعَلَهُ قَبْلَ قَضَائِهَا مِمَّا هُوَ بَعْدَ رَكْعَتِهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ ، بَلْ يَلْزَمُهُ سُجُودُ السَّهْوِ فَقَطْ ، لَكِنْ اُخْتُلِفَ فِي لُزُومِ قَضَاءِ مَا تَذَكَّرَهَا فَقَضَاهَا فِيهِ ، كَمَا لَوْ تَذَكَّرَ وَهُوَ رَاكِعٌ أَوْ سَاجِدٌ أَنَّهُ لَمْ يَسْجُدْ فِي الرَّكْعَةِ الَّتِي قَبْلَهَا فَإِنَّهُ يَسْجُدُهَا ، وَهَلْ يُعِيدُ الرُّكُوعَ أَوْ السُّجُودَ الْمُتَذَكَّرَ فِيهِ ، فَفِي الْهِدَايَةِ أَنَّهُ لَا تَجِبُ إعَادَتُهُ بَلْ تُسْتَحَبُّ مُعَلَّلًا بِأَنَّ التَّرْتِيبَ لَيْسَ بِفَرْضٍ بَيْنَ مَا يَتَكَرَّرُ مِنْ الْأَفْعَالِ"
Яъни: “Шарҳи муня” китобида дедилар: Бирор ракъатдан битта саждани тарк этса сўнг кейинги ракъатдаги қиём, рукуъ ёки саждада ёдига тушса, дарҳол ўша саждани қазосини қилади. Лекин сажданинг қазосидан олдин қилган қиём, рукуъ ва саждаларни қайтадан қилмайди. Балки намознинг охирида фақатгина саҳв саждаси вожиб бўлади. Лекин ўша қолдирилган сажда эсига тушган рукнни қайта қилиши лозим бўлишида ихтилоф қилинди. Яъни рукуъ ёки саждада олдинги ракъатда сажда қилмагани эсига тушса, дарҳол ўша қолдирилган саждани қилади. Аммо ўша сажда ёдига тушган рукуъ ёки саждани ҳам қайтарадими? “Ҳидоя”да мазкур рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди, балки мустаҳаб бўлади. Чунки намозда такрорланадиган амаллар орасида тартибга риоя қилиш фарз эмас (балки вожибдир)”, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби).

Ҳанафий мазҳабининг яна бир мўътабар манбаси “Баҳрур-роиқ”китобида шундай зикр қилинган:
"أنّه لو ترك سجدةً من ركعة فتذكّرها في آخر الصّلاة سجدها وسجد للسّهو لترك التّرتيب فيه ، وليس عليه إعادة ما قبلها"
Яъни: “Бирор ракъатдан битта саждани тарк қилса ва намознинг охирида ёдига тушса, ўша саждани қилади ва тартибга риоя қилмагани учун саҳв саждаси қилади. Унга олдинги рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди” (“Баҳрур-роиқ” китоби).

Сажда қилмагани саломдан кейин эсига тушса нима қилади? Бу борада “Раддул-муҳтор” китобининг соҳиблари Аллома ибн Обидин шундай ёзадилар:
"ولو نسي سجدةً من الرّكعة الأولى قضاها ولو بعد السّلام قبل إتيانه بمفسد ، لكنّه يتشهّد ، ثمّ يسجد للسّهو ، ثمّ يتشهّد ، لبطلان التّشهّد والقعدة الأخيرة بالعود إلى السّجدة"
Яъни: “Биринчи ракъатда бир саждани унутган бўлса, саломдан кейин ёдига тушса, модомики, намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, ўша саждани қазосини қилади. Лекин қайтадан ташаҳҳуд ўқийди сўнг саҳв саждаси ва ташаҳҳуд билан намозни тугатади. Зеро, унинг ташаҳҳуди ва охирги қаъдаси саждага қайтиши туфайли ботил бўлади”. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.
Ахзоб сураси, 21-оят

(Пайғамбаримиз (с. а. в.) аҳзоб урушида ҳам, одатдагидек, энг гўзал намуналарни кўрсатдилар. Хавф-хатар тасвирлаб бўлмайдиган даражада катта эканига қарамай, заррача қўрқмасдан, Мадинани ҳимоя қилишга чиқдилар. Салмони Форсийнинг (р. а.) фикрларини қабул этиб, ҳандақ қазишни бошладилар. У зот (с. а. в.) шундай хатарли ва нозик бир пайтда мўмин-мусулмонлар учун ишонч, орзу-умид, хотиржамлик тимсолига айландилар.)

@irshooduz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👇👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Erkak xotiniga «Agar falon ishni qilsang taloqsan» desa xotini o'sha ishni qilsa taloq tushadimi?

«Kifoya» 2-juz
Anonymous Quiz
13%
Tushmaydi
22%
Niyatga qaraladi
58%
Tushadi
7%
Endi bilib olaman
#6_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:32 TONG
05:54 QUYOSH
12:26 PESHIN
16:55 ASR
18:50 SHOM
20:08 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.

Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.

Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.

Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.

Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.

Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда

Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.

Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.

Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.

Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.

Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!

"Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад".

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин мен "Қисасул анбиё" китобида унинг буғдой дарахти, деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, шунақа гаплар бор. Баъзи тобеъинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар олдинги қавмлар - аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган. Аллоҳ таоло ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади, сабаби биз воқеани бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Бу воқеадаги муҳим нуқта, шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА 🕌 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ


БОМДОД 05:20
ПЕШИН 13:00
АСР 17:05
ШОМ 18:55
ХУФТОН 20:15

06.09.2023.
#ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Золим ёки мазлум бўлсин, биродарингга ёрдам бер», деганларида, бир киши:
«Эй Аллоҳнинг расули, мазлумга-ку ёрдам бераман, золимга қандай қилиб ёрдам бераман?» деди. Шунда у зот: «Зулмдан уни тўхтатсанг ёки манъ қилсанг, ана ўша ёрдамдир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz