Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
СЕМИРИШ УЧУН ДОРИ ИЧИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Семириш учун дори ичсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, шариатимизда одамни дангаса, танбал қилиб қўядиган, соғлиққа зарар берадиган ҳаддан ошиқ семизлик мақталмаган. Лекин вазни камлигидан қийналадиган кишилар, саломатлигини тиклаш маъносида вазнни оширадиган дорилар ичиши жоиз. Фақат бу дорилар жисмга зарар келтирмаса, бўлгани. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

لا ضرر ولا ضرار. رواه ابن ماجه وأحمد ومالك في الموطأ.

"Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ", деганлар (Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад, Имом Молик ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.”
(Ҳадид сураси, 21 оят).
(Қуръони карим назарида, мусобақа бу дунё ҳаётининг ўткинчи ҳой-ҳавасларига, бойликка, ўйин-кулгуга эмас, балки Аллоҳнинг мағфиратига ва жаннатга элтувчи яхши амалларга қаратилиши керак.)

🌙Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Faqihlar hukm chiqarishda avvalo qaysi manbaga murojaat qilishadi?

«Mazhablar - birlik ramzi» kitobidan
Anonymous Quiz
10%
Sunnatga
15%
Ijmoga
74%
Qur'oni Karimga
0%
Endi bilib olaman
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
#18_АВГУСТЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:08 TONG
05:34 QUYOSH
12:32 PESHIN
17:18 ASR
19:20 SHOM
20:43 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳайрли_тонг

Кун келиб шундай эшиклар очилади-ки, сен аввал ёпилган барча эшиклар учун Роббингга шукр қиласан.

Ассалому алайкум Қадрдон. Тонгингиз хайрли, кунингиз файзли бўлсин!

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
НАМОЗДА ХАТО ҚИЛИШ
#намоз

CАВОЛ: Суннат намозларда билмасдан хато қилиб қўйсам нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Билмасдан хато қилиш асосан, уч хил кўринишда бўлади:

1. Намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилиш,
Билмасдан намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилса ва шу билан намозни тугатса, бу намоз дуруст. Уни қайта ўқилмайди.

2. Намознинг вожибларини тарк қилиш, ёки ўрнини алмаштириш, ёки кечиктириш. Намозни рукн (фарзлари)ни такрорий қилиш.
Намозда унутиб бу камчиликларга йўл қўйса, бу хатони намознинг охирида саждаи саҳв билан тўғрилайди ва намозни қайта ўқимайди.
Агар намозни саждаи саҳв қилмай тугатса ёки намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилса, намозни қайта ўқийди.

3. Намознинг фарзларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг фарзларидан бирортасини тарк қилса бу намоз дуруст бўлмайди. Уни қайта ўқиб олинади.
Бу масалани янада яхши билиб олиш учун намознинг фарзлари, вожиблари ва суннатларини ҳамда саждаи саҳв масаласини ўқиб-ўрганиш керак бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
🕌 БОМДОД 04:55
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:25
🕌 ШОМ 19:25
🕌 ХУФТОН 20:55

18,08,2023
#Ҳадис

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жоним Унинг қўлида бўлган Зот Аллоҳга қасамки, агар бир киши Аллоҳ йўлида ўлдирилса, сўнгра у яшаса, кейин ўлдирилса ва яна яшаса, сўнгра ўлдирилсаю, бўйнида қарзи бўлса, то қарзи узилмагунича жаннатга кирмайди", дедилар.

Имом Насаий ривояти.

🌙Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Payg'ambar alayhissalomga boshqa payg'ambarlarga berilmagan ikki nur nimadan iborat edi?

«Tafsiri Hilol» 1-juz
Anonymous Quiz
44%
Fotiha surasi va Baqara surasining oxirgi 2oyati
23%
Rohman surasi va «Kursiy oyati»
23%
Yasin va Ixlos suralari
9%
Endi bilib olaman
#19_АВГУСТЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:09 TONG
05:35 QUYOSH
12:32 PESHIN
17:17 ASR
19:19 SHOM
20:41 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ИЧИ ТОЗАЛАНМАГАН КИЧИК БАЛИҚЛАРНИ ЕЙИШ ДУРУСТМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ:
Кильки деган консерва бор. Арзон балиқ, узунлиги 3 см атрофида, ичи тозаланмаган, шу ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Килька ва шунга ўхшаган майда балиқларни ичи тозаланмаган бўлса ҳам тузланган ёки бошқа (дудланган, консерва) кўринишида ейиш ҳалол. Ичида қолган нарса – оз бўлгани ва тозалаш катта машаққат туғдиргани сабабли афв қилинади.

Аллоҳ таоло бандаларига енгилликни хоҳлайди, бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
﴿ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ ﴾ البقرة: 185
яъни: “...Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди” (Бақара сураси, 185-оят).

Динимиздаги мўтадиллик, енгиллик ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
إن الدين يسر، ولن يشاد أحد الدين إلا غلبه... (رواه البخاري. عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Албатта, дин осондир. Ким динни қаттиқ олса, дин уни енгиб қўяди...” (Имом Бухорий ривоятлари). Ким динга амал қилишда ҳаддидан ошса, охирида унинг амали узилиб қолади. Амал қилолмай мағлуб бўлади.

Майда балиқларнинг ҳукми ҳақида “Кувайт фиқҳ энциклопедияси”да шундай дейилади:
وَالْفَسِيخُ إِنْ كَانَ صَغِيرًا كَانَ طَاهِرًا فِي الْمَذَاهِبِ الأْرْبَعَةِ ، لأِنَّهُ مَعْفُوٌّ عَمَّا فِي بَطْنِهِ ، لِعُسْرِ تَنْقِيَةِ مَا فِيه
яъни: “Тузланган балиқлар кичик бўлса, тўрт мазҳабга кўра ҳам пок бўлади. Чунки унинг қорнидаги (қолиб кетган) нарса тозалаш қийин бўлгани учун афв қилинган” (5-жуз, 132-бет “Сув ҳайвонлари: ҳалоли ва ҳароми” мавзуси).

Саволда зикр қилинган майда балиқчаларнинг бир неча туридан йилига олти юз минг (600 000) тонна овланар экан. Аллоҳ таоло бандаларини ризқини ер юзига сочиб қўйгани каби, сувда ҳам ундан кам бўлмаган ризқни тарқатиб қўйган. Бунинг устига мужтаҳид уламоларимизнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) заковати сабабли бу балиқларни тозалаш ҳукмини бизга осон қилди. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
СУКУТНИ ОЖИЗЛИК ДЕМАНГ

Баъзи гапларга жавоб берилмасликнинг сабаби, унга муносиб жавоб топилмагани учун эмас, балки, кунлар ўтишининг ўзи унга жавоб бўлиши учундир.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

🌙Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Uhud jangida jarohat olib, qolgan umrini oqsoqlanish bilan o'tkazgan sahoba kim edi?

«Hadis va hayot» 23-juz
Anonymous Quiz
23%
Abu Ubayda ibn Jarroh roziyallohu anhu
36%
Tolha ibn Ubaydulloh roziyallohu anhu
26%
Huzayfa ibn Yamon roziyallohu anhu
15%
Abdurahmon ibn Avf roziyallohu anhu
#20_АВГУСТЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:11 TONG
05:36 QUYOSH
12:31 PESHIN
17:16 ASR
19:18 SHOM
20:39 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🤗 Кунингиз мазмунли ўтсин!

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир киши Аллоҳга қасам буюрганига юраман, қайтарганидан қайтаман десаю амал қила олмаётган бўлса, бу кишини холи нима кечади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон инсон Аллоҳ буюрган ишни қилиб, қайтарганидан қайтиши керак. Бунинг учун албатта, қасам ичиши шарт эмас. Аллоҳ таолога ва охиратга бўлган иймони уни шундай ҳаёт кечиришга етакламоғи лозим. Шундай бўлса-да, бир киши саволда айтилганидек “Аллоҳга қасам, Аллоҳ буюрган ишни қиламан. У Зот қайтарган ишдан қайтаман”, деган бўлса, бу қасам бўлиб, қасамига зид иш қилиши билан қасамни бузган бўлади. Шариатда қасамни бузиш билан белгиланган каффоратни тўлаши лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. Ичган қасамини бузган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Фарзандларимизга ўғрилик ва беҳаёлик ҳаром эканлигини ўргатганимиз сингари, инсонларнинг обрў-эътиборини тўкиш ҳам ҳаром эканлигини ўргатишга мажбурмиз.

Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ

🌙Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Eri vafot etgan ayolning idda muddati to'rt oy-u o'n kunligi haqidagi oyat qaysi surada keladi?

«Kifoya» 2-juz
Anonymous Quiz
40%
Taloq 15-oyat
29%
Baqara 234-oyat
31%
Niso 24-oyat
0%
Endi bilib olaman