Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
758 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Zimmaga yuklanmagan, lekin bajarilishi talab qilingan amal bu...?

"Mo‘minning me‘roji"
Anonymous Quiz
46%
Sunnat amal
39%
Vojib amal
14%
Farz amal
2%
Endi bilib olaman
#6_АВГУСТЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:51 TONG
05:22 QUYOSH
12:34 PESHIN
17:29 ASR
19:37 SHOM
21:04 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
ҚАЗО НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Фарз намозини қазосини ўқиётганда 3-ва 4-ракатларда зам сура ўқиладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлса, унда учинчи ва тўртинчи ракатларга зам сура қилмайди. Аммо ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлмай нафл бўлишининг ҳам эҳтимоли бўлса, (масалан қазоси тугаган бўлиб эҳтиёт юзасидан ўқиётган бўлса) шундагина учинчи тўртинчи ракатларга зам сура қилади.Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَقَدْ فَعَلَ ذَلِكَ كَثِيرٌ مِنْ السَّلَفِ لِشُبْهَةِ الْفَسَادِ ، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ وَيَقْرَأُ فِي الرَّكَعَاتِ كُلِّهَا الْفَاتِحَةَ مَعَ السُّورَةِ ، كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّة

яъни: “Ўтган салафи солиҳларнинг кўплари киши билмаган ҳолда намози бузилган бўлиши мумкин, деб ўйлаб бир неча йиллик қазоларни ўқиганлар, “Музмарот” китобида шундай келган. Шундай ҳолатларда ҳамма ракатларда “Фотиҳа” ва зам сурани ўқийди, “Заҳирия” китобида шундай келтирилган”(Намоз китоби, Қазо бўлган намозларни ўташ боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ҲОЗИРОҚ БОШЛАНГ!

Ўзингизни илм экинзорига экинг. Ҳаргиз бир фурсат, бўш вақт ёки қайсидир ҳолатнинг ўнгланишини кутманг.
Зеро, дунё сизни ўнгу сўлга улоқтиради. Бир ишдан бошқасига, бир ғамдан бошқа бир ғамга овора бўлиб юраверасиз.
Кутиб юраверсангиз, ҳаракат бошламайсиз. Ҳозироқ бошланг!

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
«Zam-zam» so'zining ma'nosi nima?

«Tafsiri Hilol» 1-juz
Anonymous Quiz
69%
To'xta-to'xta!
5%
Ketma
25%
Shifobaxsh suv
2%
Endi bilib olaman
#7_АВГУСТЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:52 TONG
05:23 QUYOSH
12:34 PESHIN
17:28 ASR
19:35 SHOM
21:02 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Ассалому алайкум!

Кўкдан инган ёмғир чангу ғуборларни тозалагани каби, ушбу улуғ кунлар шарофатидан гуноҳларимиз кечирилиб, руҳимиз поклансин!!!

Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз

CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
КОХ ОТА МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

🕌 БОМДОД 04:40
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:35
🕌 ШОМ 19:40
🕌 ХУФТОН 21:15

07,08,2023
#оят

Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақатгина куфр келтирганлар талашиб-тортишурлар. Бас, уларнинг юртларда айланиб юришлари сени алдаб қўймасин.

(Кофирлар ҳукм ва султонга, бошқа нарсаларга эга бўлишлари мумкин, бу ҳоллар мўмин кишини алдаб қўймаслиги керак.)

Ғофир
сураси, 4-оят

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Alloh ilmsiz kishini 70 marta mag'firat qilganda, kimni bir marta mag'firat qiladi?

«Tafsiri Hilol» 1-juz
Anonymous Quiz
20%
Obidni
41%
Olimni
27%
Gunohkor mo'minni
12%
Endi bilib olaman
#8_АВГУСТЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:53 TONG
05:24 QUYOSH
12:34 PESHIN
17:27 ASR
19:34 SHOM
21:00 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎКИСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозини ўкилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насаий ривояти).

Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.

Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#Эълон   #Расмий_бот

📌 Диний саволлар йўллашингиз учун масжид боти:

👳‍♂️👉 @ImomgaSavol_KohOta_Bot

Расмий ботимиз орқали сизни қизқтирган ёки шахсий саволларингизни Тошкент шаҳар 🕌 «Коҳ ота» жомеъ масжидимиз жамоасига йўлланг ва уйдан чиқмаган ҳолда уларга жавоб олинг!

P.S. (Саволлар ҳозирча матн кўринишида, видео ва аудио бўлмаган ҳолда қабул қилинади)

© «Коҳ ота» жомеъ масжиди
Таҳажжуд намозининг қадр-қиммати

Жунайди Бағдодий (қуддиса сирруҳу) вафот этганларидан сўнг у зотни тушда кўрадилар ва: “Эй Абул Қосим, нима гап?” деб сўраганларида у зот:

وروي أن الجنيد قدس الله سره رؤي في المنام بعد موته فقيل له: ما الخبر يا أبا القاسم؟ فقال :
”طاحت العبارات، وفنيت الإشارات، ما نفعنا إلا ركيعات ركعناها في جوف الليل “

“Иборалар ҳаммаси учиб кетди, ишоратлар фоний бўлди, бирортаси бизга фойда бермади, фақатгина кечанинг ярмида ўқиган ракатчалар (камгина ўқиган намозлар) бундан мустасно”, деб жавоб берибдилар (Имом Раббоний, “Мактубот”, 284-мактуб, 1/306).

Манбалар асосида Улуғбек Султон тайёрлади.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Maxsus makonda maxsus amallar bilan maxsus ibodatni ado etish nima deb ataladi?

«Kifoya» 2-juz
Anonymous Quiz
6%
Zakot
31%
E'tikof
59%
Haj
4%
Endi bilib olaman
#9_АВГУСТЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:55 TONG
05:25 QUYOSH
12:33 PESHIN
17:26 ASR
19:33 SHOM
20:59 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


👉 Яқинларингизга улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
"РАҲМОНАЛИ" ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#исм_ўзгартириш

CАВОЛ: Менинг исмим Раҳмонали. Кўпчилик бу исмни қўйиб бўлмайди дейишади. Мен исмимни ўзгартиришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимизнинг такидлашларича Аллоҳ таолонинг исмлари икки турга бўлинади:
1. Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган ва бошқасига ишлатиш мутлақо мумкин бўлмаган исмлар. Мисол учун Холиқ, Раззоқ, Раҳмон каби.
2. Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлмаган балки бошқа ўринларда ҳам ишлатиш жоиз бўлган исмлар. Масалан Раҳим, Азиз, Ҳалим каби.

Барча уламолар “Раҳмон” Аллоҳ таолонинг ўзига хос исм эканида ихтилоф қилмаганлар ва у билан исмлаш жоиз эмас деган фикрда якдилдирлар. Лекин динимизда "Абдурраҳмон" исмини қўйишга алоҳида тарғиб қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla