Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
757 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#22_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:21 TONG
04:59 QUYOSH
12:24 PESHIN
17:28 ASR
19:43 SHOM
21:19 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ОШҚОВОҚ ЎҒИРЛАШ САВОБМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Баъзилар ошқовоқ ўғирлаш савоб дейди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап мутлақо нотўғри. Ўғрилик гуноҳи кабира, ҳаром амал саналади. Уни ҳалол ёки савобли амал дейиш кишини имонидан айриб қўяди, Аллоҳ сақласин.

Мусулмон учун бировнинг моли ҳаромдир. Фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олиш ўғрилик дейилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай деб марҳамат қилганлар:

لا يحل مال رجل مسلم لأخيه إلا ما أعطاه بطيب نفسه

"Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан берса ҳалолдир" (Байҳақий ривояти).

Хулоса қилиб айтганда, "Китоб ўғирласа гуноҳ бўлмайди", "Ошқовоқ ўғирласа савоб бўлади" деган гаплар баъзи илмсиз кишилар томонидан тўқилган асоссиз гаплардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Кох ота жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди


🕌 БОМДОД 04:05
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:40
🕌 ШОМ 19:55
🕌 ХУФТОН 21:25

22.05.2023
Отанинг кундалигининг сўнгги саҳифасида шундай ёзилган экан: "Ўғлим уйлангунича ўғлим, қизим ўлгунича қизим".

© Абдулҳодий Юсуф

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
“Tazkiyatun-nafs” atamasining maʼnosi nima?

"Ruhiy tarbiya" 1-kitobidan
Anonymous Quiz
18%
nafsni ziynatlash
46%
nafsni jilovlash
11%
nafsga qarshilik qilish
25%
nafsni poklash
0%
Endi bilib olaman
#23_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:20 TONG
04:58 QUYOSH
12:25 PESHIN
17:29 ASR
19:44 SHOM
21:20 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ЖУМА НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқимайди, балки уни ўрнига пешин намозини ўқийди. Агар жума намозига узрсиз чиқмаган бўлса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Жума намозига бормаслик учун қуйидаги нарсалар узр ҳисобланади: Жума намозига чиқа олмайдиган даражадаги касаллик, кўзи ожизлик ва мусофир бўлиш. Бундай узрлар топилмасдан туриб, жума намозига чиқмаган кишининг оқибати жуда ёмон бўлиши ҳақида ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

مَن ترَكَ الجمعةَ ثلاثَ مرَّاتٍ تهاونًا بها، طبَعَ اللهُ على قلْبِه (رواه الإمام الترمذي عن أبي الجعد الضمري رَضِيَ الله عَنْهُ)

яъни: “Ким жума намозини бепарво бўлиб уч марта тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” (Имом Термизий ривояти).

Имом Дорамий ушбу ҳадисни “Ким жума намозини бепарво бўлиб тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” деб “уч марта” калималарисиз ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдаги “қалбини муҳрлаб қўяди” деган жумлани уламоларимиз: “Қалби яхши ва савобли ишларга мойил бўлиши қийинлашади”, — деб шарҳ қилганлар.

Шундай экан, шаръий узр бўлмаган пайтда албатта жума намозига боришимиз зарур ва фарз бўлади. Мабодо, шаръий узрсиз жума намозига бормаган бўлсак, тезлик билан тавба қилиб, бу гуноҳни қайта қилмасликни қасд қилишимиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳикмат

"Aллоҳ таоло бир кишининг пардасини йиртмоқчи бўлса, у кишини пок инсонларни айблашга журъатли қилиб қўяди.

Агар айбини ёпмоқчи бўлса, у кишини айбдор кишилар ҳақида сўзлай олмайдиган ҳолга келтиради.

Агар унга ёрдам бермоқчи бўлса, унга дуо ва ёлвориш эшигини очиб қўяди...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ummatimning 70 ming nafari jannatga hisobsiz kiradi deb kimlarni aytganlar?

"Ruhiy tarbiya" 2-kitobidan
Anonymous Quiz
4%
Shumlanmaydigan, dam solishni talab qilmaydiganlar
64%
Allohga tavakkal qiladiganlar
28%
Barchasi to‘g‘ri
4%
Endi bilib olaman
#24_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:19 TONG
04:57 QUYOSH
12:25 PESHIN
17:29 ASR
19:45 SHOM
21:22 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹

🌱 Аллоҳ таолонинг саломи
🌱 Пайғамбаримиз ﷺнинг дуоси
🌱 Қуръоннинг нури
🌱 Байрамона кайфият кун давомида сиз билан бўлсин!

🌱 Қалбингиз иймонга
🌱 Уйингиз қувончга
🌱 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌺

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
ҒУСЛДАН ОРТГАН СУВНИ ИШЛАТИШ МУМКИНМИ?
#ҳайз #таҳорат

CАВОЛ: Ҳайз кўрган аёл кишининг ғуслидан қолган сувини ғусл ёки таҳоратда ишлатиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"اغتسل بعض أزواج النبي صلى الله عليه وسلم في جفنة، فجاء النبي صلى الله عليه وسلم ليتوضأ منها أو يغتسل، فقالت له: يا رسول الله إني كنت جنباً، فقال: "إن الماء لا يُجنب"

"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бирлари (Маймуна онамиз) бир идишдан жанобатдан ғусл қилдилар. Ғуслдан ортган сув билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ёки ғусл қилмоқчи бўлдилар. Аёллари У Зотга: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен жунуб эдим”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, сув жунуб бўлмайди" дедилар". (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган). (“Раддул муҳтор” ва “Эълоус сунан” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
"Шайтоннинг инсонга қилган биринчи ҳамласи тилини Аллоҳнинг зикридан тўсишдир. Тил зикр қилишдан тўхтаса қолган аъзолар ҳам шайтонга таслим бўлади".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Xadiyja roziyallohu anho onamizni necha yoshga to‘lganlarida turmushga uzatishdi?

«Hadis va hayot» 25-juz
Anonymous Quiz
4%
10
40%
15
13%
22
29%
25
13%
Endi bilib olaman
#25_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:17 TONG
04:56 QUYOSH
12:25 PESHIN
17:30 ASR
19:46 SHOM
21:23 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
НАФЛ НАМОЗИДА ЎЗБЕК ТИЛИДА ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Нафл намозда сажда қилинган пайтда дуони ўзбекча қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нафл намозларида ўзбек тилида дуо қилиб бўлмайди. Уламоларимиз асосан ҳадисларда ворид бўлган дуоларни айтиб, дуо қилишни тавсия қилганлар. Жумладан, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада мана бу дуони қилганлар:

"اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي كُلَّهُ: دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلاَنِيَتَهُ وَسِرَّهُ" (رواه الامام مسلم)

Ўқилиши: “Аллоҳум-мағфирли занбий куллаҳ, диққаҳу ва жиллаҳ ва аввалаҳу ва охироҳ ва алониятаҳу ва сирраҳ”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ! Менинг ҳамма гуноҳларимни кечир, кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгисини ҳам, охиргисини ҳам, очиғини ҳам, махфийсини ҳам кечир”
(Имом Муслим ривоятлари).

Расули акрам алайҳиссалом нафл намозларда бундан бошқа дуолари ҳам ривоят қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Толиб шайхидан сўради:
- Нафс олови қандай сўндирилади? Шайх жавоб қилди:

- Беҳожат бўлиш билан. Болам, беҳожат бўл! Ким тарк этса, эга бўлади*.
Толиб сўради: - Йўл Аллоҳгами?

Жавоб қилди: - Аллоҳнинг йўлида яшаш Унинг йўлида ўлишдан кўра аламлироқдир. Сен бир неча лаҳзаларда ўласан ва Унинг малакутига кўчиб, севинасан.

Аммо Унинг йўлида яшашга келсак, кетаётган катта оқимга қарши юрасан. Мана шу ҳақиқий жиҳоддир.

======
* Яъни, интилган нарсасини ихтиёри билан тарк этса, ўша нарсага эга бўлгандек ҳаловат топади.

Интилиб, эриша олмаган кишидан кўра ўзини бойроқ топади.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#26_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:16 TONG
04:56 QUYOSH
12:25 PESHIN
17:30 ASR
19:47 SHOM
21:24 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
🍃🌺ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌺🍃

@Abduhakim_domla 👇👇👇👇
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |