Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
757 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
ЖОЙНАМОЗ БЎЛМАГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёнимда жойнамозим йўқ лекин кийимим бор эди. Ояқни тагига соламанми ёки бошни саждага қўядиган жойгами? Оёқни остига солсам сажда қиладиган жойга етмиди, сажда қиладиган жойга солсам оёқни остига етмайди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ тагига солинади. Чунки қиёмда туриб кўп фарзлар адо этилади. Масалан қиём, қироъат, рукуъ кабилар. Фақат сажда қиладиган жойда нажосат бўлмаслигига диққат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
"АҲЛИ ҚАБР, САҲИФАЛАР ЁПИЛДИ"
Ийсо ибн Умар айтади: «Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва: «Эй аҳли қабр! Саҳифалар ёпилди, амаллар кўтарилди», дер ва тонгга қадар ўтирган жойидан қимирламасдан йиғлар, сўнг отига миниб, бомдод намозига кетарди».

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
«Aqida» so’zi arab tilidan olingan bo’lib qanday ma’noni anglatadi?

"Aqoid ilmi" kitobidan
Anonymous Quiz
63%
Bog'lamoq
21%
Ushlamoq
9%
Kesmoq
7%
Endi bilib olaman
#19_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:24 TONG Saharlik tugashi
05:01 QUYOSH
12:24 PESHIN
17:27 ASR
19:40 SHOM Iftorlik
21:15 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
🍃🌺ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌺🍃

@Abduhakim_domla 👇👇👇👇
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайрли тонг!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

🕌 БОМДОД 04:10
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:40
🕌 ШОМ 19:50
🕌 ХУФТОН 21:20

19.05.2023
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИШ ВА ЁДЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз ҳозир Қуръон ўрганяпмиз, шунда бази масалаларда қийналиб қолдик. Қуръонда мадли ҳарфлар бор шу ўрганаётган одам шу мадли ҳарфларни чўзмасдан тез ўқиб ўтса яъни саноқ қилиш учун тез ўқиб ўтса гуноҳкор бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни ўз қоидаларига мувофиқ ўқиш ёдлаш керак бўлади. Чунки илк бор қандай ёдланган бўлса шу ҳолда хотирада сақланиб қолади. Шунинг учун бошданоқ тўғри ёдлашга ўрганиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
ДУОНИНГ ФОЙДАСИ БОРМИ?

Агар дуонинг манфаати бўлмаса, дуонинг ҳеч қандай таъсири ва кераги бўлмаса, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «дуо қилинглар», деб такрор-такрор айтмас эди ва Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам дуо қилмаган бўлардилар ҳамда сиз билан бизни дуо қилишга чақирмас эдилар.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Mahrning eng oz miqdori qancha?

"Baxtiyor oila" kitobidan
Anonymous Quiz
58%
10 dirham
20%
20 dirham
14%
30 dirham
9%
Endi bilib olaman
#20_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:23 TONG Saharlik tugashi
05:00 QUYOSH
12:24 PESHIN
17:27 ASR
19:41 SHOM Iftorlik
21:16 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайрли кун

🌺 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌺 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!🤲

Шанба кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин ҚАДРЛИГИМ 🌷👑

👉 Яқинларингизга улашинг:
📲
@Abduhakim_domla
ЖАННАТ ЭШИГИДАГИ СЎЗЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жаннат эшигининг кириш жойида қандай сўзлар ёзилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Садақага ўн баробар, қарзга ўн саккиз баробар ажр бўлур” "Ким мени хоҳласа, Раббимнинг тоатида бўлсин", деб ёзилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
САХОВАТЛИ БЎЛИНГ!

Муҳтож кишиларнинг молларини савдолашмасдан қиммат нархда сотиб олишингиз ҳам эҳсондир. Ҳатто у садақа бергандан кўра яхшироқдир. Шунинг учун баъзи нарсаларни зарурат бўлмаса ҳам сотиб олаверинг. Чунки шундай кишилар борки, улар садақа сўрамайдилар.

"Уларнинг (фақир эканликларини) сиймоларидан билиб оласиз. (Улар) одамлардан хиралик қилиб тиланмайдилар. Қилган хайр-эҳсонингизни Аллоҳ билиб турувчидир". (Бақара сураси, 273-оят)

* Баъзида пулга муҳтож бўлиб, мол-мулкини мажбурликдан сотаётган кишиларни билиб қолган харидорлар “бунга пул зарур, барибир сотади” деб, имкон қадар нархини бозор нархидан ҳам пастга туширишга ҳаракат қилишади. Ёки уста ишлатса, усталар иш топиши қийин бўлган мавсумни кутиб, устанинг меҳнатига яраша ҳақ бериш ўрнига арзонроққа ишлатиб олишнинг пайига тушишида. Бундай қилиш динимиз кўрсатмаларига мувофиқ эмасдир.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Quyidagi qaysi so‘z «bir narsadan kech qolish» degan maʼnoni anglatadi?

"Odoblar hazinasi" 1-kitobidan
Anonymous Quiz
46%
Shoshqaloqlik
15%
Ojizlik
35%
Dangasalik
4%
Endi bilib olaman
“МАРФУЪ ҲАДИС”

📌 “Марфуъ ҳадис” деб, сўз, феъл ва тақрирдан иборат бўлган, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбати берилган ҳадисларга айтилади. Яъни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар”, “Шундай қилганлар” ва “У зотининг хузурида шундай қилинганида инкор қилмаганлар” деган ҳадислардир.
У ҳадиснинг санади саҳиҳ бўладими ёки саҳиҳ бўлмайдими, муттасил бўладими ёки мунқотиъ бўладими фарқи йўқ.

Уламоларнинг баъзилари ҳадиснинг санадидан бирортаси ҳам тушиб қолмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борган бўлса, “Марфуъ ҳадис” дейилади. Бундан “Мурсал бўлган, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги саҳоба тушиб қолган санадли ҳадислар муқибилидаги ҳадисдир” дейишган.

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#21_МАЙ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

03:22 TONG Saharlik tugashi
04:59 QUYOSH
12:24 PESHIN
17:28 ASR
19:42 SHOM Iftorlik
21:17 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ЗАВОЛ ВАҚТИ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Завол вақти намоз ўқиш ҳаромми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Завол — қуёш тиккадан оғган пайт. Бу вақтда намоз ўқиш ҳаром эмас. Лекин қуёш тиккага келган вақтда намоз ўқиш жоиз эмас. Пешинни вақти кирганданоқ ўқимоқчи бўлган киши қуёш тиккадан ўтгандан кейин намозини бошласа жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Юким оғир, йўлим узоқ, кўнглим эса ғаш. Лекин билганим битта нарса бор - Аллоҳим жуда ҳам буюк!

Тапдук Эмро қуддиса сирруҳу

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohga tavba qilinglar. Men har kuni U zotga … marta istig‘for aytaman», dedilar. Nuqtalar o‘rnini to‘ldiring?

"Odoblar hazinasi" 2-kitobidan
Anonymous Quiz
0%
50
18%
70
7%
85
70%
100
4%
Endi bilib olaman