Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
756 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#18_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:15 TONG Saharlik tugashi
05:05 BOMDOD
05:40 QUYOSH
12:27 PESHIN
17:08 ASR
19:08 SHOM Iftorlik
20:30 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 27-куни, 18-АПРЕЛЬ

👉Оғиз ёпиш
04:15

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
Forwarded from Shopirlar 🚗🚘
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СубхонАллоҳ

Маккада Лайлатул Қадр кечаси

Бугун тунда Аллоҳдан нима сўрасангиз беради ИншаАллоҳ
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLFhcM5cmyyjC4AnA
Forwarded from نظروف بختيار
Кох ота жомеъ масжиди намоз вақтилари ўзгарди.

🕌 БОМДОД 04:55
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:20
🕌 ШОМ 19:20
🕌 ХУФТОН 20:50
ТАРАВЕҲ

18.04.2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалoму алайкум!

🌅 Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ЗАКОТНИ УМУМИЙ ХАЙРИЯ ФОНДЛАРГА ЎТКАЗСАК БЎЛАДИМИ?
#закот

CАВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотни, шу жумладан вожиб садақалар: ушр, фитр садақаси, фидя ва назрларни умумий хайрияларга ўтказиб бўлмайди. Чунки Қуръони каримда закот ва бошқа вожиб садақалар кимларга берилиши аниқ белгилаб қўйилган. Закот моли муҳтожларнинг қўлига пул ёки маҳсулот шаклида мулк қилиб топширилиши шарт.

Лекин ўша фондларда закот ва бошқа вожиб садақаларни алоҳида қабул қилиб, муҳтожларга етказишни зиммасига оладиган вакиллар тайинланса ва улар сизнинг вакилингиз сифатида маблағингизни муҳтожларга етказса, закотингизни адо этишингиз мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда “Вақф” хайрия фонди мана шундай фаолиятни йўлга қўйган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
ФАЗЛИ УЛУҒ КЕЧА

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечададир», дедилар» (Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган).

Азизлар, фурсатни ғанимат билайлик! Аллоҳ таоло фазилатли кечада минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра кўпроқ ажру савоб беришидан умид қилган ҳолда, бедор бўлиб, ибодатга жидду жаҳд қилайлик! Намоз, Қуръон тиловати, ихлос ва тазарру билан қилинган зикру дуолар бу кечамизни безагига айлансин!

Ибодатларимиз қабул, дуоларимиз мақбул бўлсин, Аллоҳ таоло гуноҳларимизни мағфират қилсин!

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 27-куни 18-АПРЕЛЬ

👉Оғиз очиш
19:08

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#19_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:13 TONG Saharlik tugashi
04:55 BOMDOD
05:38 QUYOSH
12:27 PESHIN
17:08 ASR
19:09 SHOM Iftorlik
20:32 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 28-куни, 19-АПРЕЛЬ

👉Оғиз ёпиш
04:13

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

☀️ Aссалому алайкум. Рамазон ойининг яна бир куни, Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТМАСАМ ҲАМ БЎЛАДИМИ?
#рўза

CАВОЛ:
Кириб келган Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин. Мен айни пайтда олийгоҳда талабаман. Шунинг учун рўза тутишга қийналаман. Бир китобда рўза тутишга қийналадиган киши ифторлик қилиб бериш керак деб, ўқиган эдим. Агар мен дўстларимга ифторлик қилиб берсам рўза тутганлик савобини оламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда мўмин-мусулмонлар Рамазон ойи рўзасини тутишга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (سورة البقرة/183).

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Рамазон ойида рўза тутиш Исломнинг беш асосий устунларидан биридир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси, намозни адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси соғлом, муқим, оқил ва балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарздир. Рўза тутишни ният қилиш, рўзани бузадиган амаллардан узоқ бўлиш ва аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлишлари рўзанинг тўғри бажариш шартларидан саналади.
Рамазон рўзасини тутган банда бўйнидаги бандалик мажбуриятни бажарган бўлади ва охиратда Аллоҳ таоло томонидан улуғ мукофот ва ваъда қилинган неъматларга эришади. Уни адо этишга лаёқатли бўла туриб, тарк қилган киши эса қаттиқ гуноҳкор бўлади ва охиратда азобга қолади. Ривоятларда Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : "مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

“Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди” (Имом Насоий ривояти).

Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.

Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликлари ва унинг ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришларига рухсат берган:
1) Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.

2) Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (Фидя ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги линкдан олишингиз мумкин:
https://t.me/diniysavollar/287).

Ушбу икки ҳолатга тушмаган мусулмон киши Рамазон рўзасини тарк қилиши ва унинг ўрнига фидя бериши мутлақо мумкин эмас. Рўза тутиш сабабидан иш ёки ўқишда қийинчиликка дуч келиш каби важлар шаръий узрга ўтмайди. Дўстларига ифтор қилиб бериш билан зиммасидаги фарз рўза адо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
Рамазон ойи ҳам ниҳоясига етиб қолган бўлади...

Шогирд: “Устоз! Рамазон ойида шайтонлар занжирбанд қилинса ҳам инсон гуноҳ содир қилаверади. Бунинг сабаби нима?", деб сўради.

Устоз: "Шифтдаги вентиляторни кўрганмисан? Уни ўчирганингдан кейин ўша заҳоти айланишдан тўхтайдими?" деди. Шогирд: "Йўқ, балки бир вақтгача айланиб, кейин тўхтайди", деди.
Шунда устоз: "Шайтон инсонни чалғитиш учун Рамазондан олдин кўп ҳаракат қилади. Рамазон киргач (шайтонлар кишанлансада) инсон ўзи ҳам гуноҳларни давом эттираверади, адоғига етказаверади. Кейин ўзига келиб қараса, Рамазон ойи ҳам ниҳоясига етиб қолган бўлади"
, деди.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Bilmasdan subhi sodiqdan keyin taomlansa, ro‘za durust bo‘laveradimi?

📙 «Mo‘minning qalqoni»
Anonymous Quiz
40%
Ha, durust bo‘laveradi
54%
Yo‘q, durust bo‘lmaydi
6%
Endi bilib olaman
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 28-куни 19-АПРЕЛЬ

👉Оғиз очиш
19:09

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#20_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:11 TONG Saharlik tugashi
04:55 BOMDOD
05:37 QUYOSH
12:27 PESHIN
17:09 ASR
19:10 SHOM Iftorlik
20:3 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 29-куни, 20-АПРЕЛЬ

👉Оғиз ёпиш
04:11

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу Алайкум Бунун Пайшанба Рамазоннинг 29-куни янги тонг муборак бўлсин азизлар! 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar