Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
756 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Ассалому алайкум!
🌸Хайрли тонг!🌸

Янги кун муборак бўлсин азизлар. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🍀
🌷 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌷🍀

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
❗️ ҚАДР КЕЧАСИ УЧУН МАХСУС НАМОЗ ЙЎҚ

Бу кечада қандай ибодатлар қилинади? Уларнинг махсус кўрсатиб ўтилганлари борми? Қадр кечасида қандай дуоларни қилган афзал?

📌 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қадр кечаси учун махсус намоз йўқ», деб таълим берганлар.

Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Бундан ташқари, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш улкан ажр-савобларга сабаб бўлади.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:

📗 «Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
(✍️ Термизий, Ибн Можа ривояти).

Таржимаси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».

🤲 Барчаларимизга мана шу кечанинг барокоти, ҳикмати, файзи, саломатлиги, мубораклиги насиб этсин, унда қиладиган ҳар бир амалимизни Аллоҳ таолонинг ўзи даргоҳида қабул қилсин.

📚 KУНЛИК ҲАДИС
Рамазоннинг охирги ўн кунлиги

Агар мусобақадаги от маррага яқинлашса, ғолиб бўлиш учун бор кучини ишга солади.
Эй мусулмон яқинларим, оддий отнинг заковати сизникидан устун бўлиб қолмасин!

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Nabiy sollallohu alayhi vasallam qaysi kechani iymon bilan, savob umidida qoim bo‘lib o‘tkazgan kishiga o‘tgan gunohlari mag‘firat qilinishi bashoratini berganlar?

📙 «Mo‘minning qalqoni»
Anonymous Quiz
88%
Qadr kechasini
6%
Me’roj kechasini
6%
Baroat kechasini
0%
Endi bilib olaman
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 24-куни 15-АПРЕЛЬ

👉Оғиз очиш
19:04

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#16_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:19 TONG Saharlik tugashi
05:05 BOMDOD
05:43 QUYOSH
12:28 PESHIN
17:06 ASR
19:05 SHOM Iftorlik
20:27 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 25-куни, 16-АПРЕЛЬ

👉Оғиз ёпиш
04:19

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум хайрли тонг

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
🌹🕌🕊🕋🕊🕌🕊🕋🕌🕊🕌🌹

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар».

Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.

🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
🦋Якшанба тонги муборак🦋
бўлсин!

🕌
Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!🤲🏻

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурат бўлса, рўзадор одам оғизини оҳиста чайиши мумкин. Лекин ғарғара қилиб, оғиз чайиш макруҳ бўлади. Чунки бунда сув ютилиб кетиб, рўзани очиб юбориш хавфи бор. Агар қаттиқ чайиш оқибатида ичга сув кетиб қолса, рўзаси бузилади ва Рамазондан кейин қазосини тутиши шарт бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
Дуога шошинг!

Ҳозир дуоларингизни тартиблаб олинг ва ихлос ила сўранг! Уларни солиҳлар каби қатъият билан такрорланг! Чунки улар ўзлари учун Рамазон бошқа келмаслигидан хавф қилиб, дуолари ижобат қилинишига ошиқганлар.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 25-куни 16-АПРЕЛЬ

👉Оғиз очиш
19:06

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#17_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:17 TONG Saharlik tugashi
05:05 BOMDOD
05:41 QUYOSH
12:27 PESHIN
17:07 ASR
19:07 SHOM Iftorlik
20:29 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 26-куни, 17-АПРЕЛЬ

👉Оғиз ёпиш
04:17

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
Ассалому алайкум!

Кўкдан инган ёмғир чангу ғуборларни тозалагани каби, ушбу улуғ кунлар шарофатидан гуноҳларимиз кечирилиб, руҳимиз поклансин!!!

Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари тушларида Қадр кечасини охирги етти (кеча)да эканини кўрдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг тушингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўрмоқдаман. Ким у(кеча)ни излайдиган бўлса, охирги етти (кеча)да изласин»,
дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Мўмин кишининг туши ваҳий кабидир. Азон саҳобалар кўрган туш сабабли шариатга киритилганини аввал ўрганиб ўтган эдик. Мана энди саҳобаи киромларнинг тушлари Қадр кечасини аниқлашга ёрдам бермоқда. Шу туфайли ўн кечадан етти кечага қисқартириб, ўша етти кечадан Қадр кечасини излашга тарғиб қилинмоқда.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
«Ro‘za sabrning yarmidir». Ushbu jumla ...

📙 «Mo‘minning qalqoni»
Anonymous Quiz
35%
Hadis
31%
Qur’on oyati (Baqara surasi, 187-oyat)
8%
Qur’on oyati (Baqara surasi, 185-oyat)
25%
Endi bilib olaman
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 26-куни 17-АПРЕЛЬ

👉Оғиз очиш
19:07

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
📲 @Abduhakim_domla
#18_АПРЕЛЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:15 TONG Saharlik tugashi
05:05 BOMDOD
05:40 QUYOSH
12:27 PESHIN
17:08 ASR
19:08 SHOM Iftorlik
20:30 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla