Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
756 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
СПИРТ ИЧГАНДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Спиртли ичимликлар ичгандан кейин намоз ўқиш тўғрими? Неча кундан кейин ўқиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ичкилик ичган киши фалон кун намоз ўқимасин деган гап йўқ. Шу мазмунда келган ҳадислар инсонларни қайтариш, ароқ қанчалар жирканч нарса эканини баён қилиш учун айтилади. Қолаверса, бу ишни қилган инсонлар ибодатларини кўпайтириб гуноҳларини кечирилишини сўрашлари керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
Siz chiqqan kema ulkan to'lqinlarga duch kelib, xatar tug'ilganda, najot sohili janub tomondaligini bilgan mehribon Robbingiz shimol tarafdan shamol yuboradi.

© "Chunki Sen Allohsan..." kitobidan

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Qaysi vasila (biror ibodatni bajarish uchun lozim bo'lgan amal)da niyat shart qilinadi?

«Amallar niyatga bog‘liqdir»
Anonymous Quiz
8%
Mahsiga mas'h tortishda
45%
Tahoratda
31%
Tayammumda
16%
Endi bilib olaman
#15_МАРТ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

👉🏻 @Abduhakim_domla Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ВАҚТИДА ҚИЛИНМАГАН ҚУРБОНЛИК ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Бой ва камбағал учун, узр сабабли вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳиҳ қавлга кўра қурбонлик учун жонлиқ сотиб олган, лекин бирор сабаб билан уни қурбонлик кунларида сўя олмаган бой ёки камбағал киши жонлиқни тириклай садақа қилади. (Алоуддин Косоний, “Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
​ҚУРЪОН АЖОЙИБОТЛАРИДАН

Сизга Қуръон сураларининг нечтаси Маккада нозил бўлган дейилса, ўйланиб қоласиз.

Ёки нечта сура Мадинада нозил бўлган дейилса ҳам ўйланиб қоласиз.

Қуйидаги арифметик усул билан, сиз тезда бу саволларга жавоб бериш имконига эга бўласиз.

Малумки, Қуръони каримдаги энг узун сура бу Бақара сурасидир. У 286 оятдан иборат. Бу (286) уч хоналик рақам бўлиб, агар биз шундан аввалги 2 рақамини олсак, 86 рақами қолади ва бу Маккий сураларнинг ададидир. Агар 286 рақамдан охирги 6 рақамини олсак, 28 қолади ва бу Маданий сураларнинг ададидир. 86 ва 28 рақамларини бир-бирига қўшсак 114 бўлади ва бу умумий Қуръони карим сураларининг ададидир. Буни эсингиздан чиқарманг!

Яқинларингизга хам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
«Qur'on va nubuvvat» kitobining muallifi kim?

«Sof tabiat dini» kitobidan
Anonymous Quiz
10%
Sayyid Muhammadxon
26%
Muhammad al-Asaliy (Shomiy)
35%
Abu Nasr Sayyid Mubashshir ibn Muhammad Taroziy
29%
Endi bilib olaman
#16_МАРТ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

👉🏻 @Abduhakim_domla Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
Ассалому алайкум!

Эй РОББИМ!

Иймонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
УМРА ҚИЛУВЧИНИНГ ТАВОФ НАМОЗИ
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра қилаётган киши бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин тавоф қилса, тавофдан кейинги икки ракатлик намозни кечиктириб туради. Яъни, бомдод вақтида тавоф қилган бўлса, тавоф намозини қуёш чиққандан кейин ўқийди. Аср намозидан кейин тавоф қилган бўлса, шом намози вақти киргунча кутади. Аввал шомнинг фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини ўқийди, сўнгра шом намозининг суннатини ўқийди. Агар тавоф намозини бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин ўқиса, намоз макруҳлик билан дуруст бўлади. Бу ҳақда Баҳрур-роиқ китобида шундай дейилади:

وَيُكْرَهُ تَأْخِيرُهَا عَنْ الطَّوَافِ إلَّا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ أَيْ ؛ لِأَنَّ الْمُوَالَاةَ سُنَّةٌ ، وَلَوْ طَافَ بَعْدَ الْعَصْرِ يُصَلِّي الْمَغْرِبَ ثُمَّ رَكْعَتَيْ الطَّوَافِ ثُمَّ سُنَّةَ الْمَغْرِبِ وَلَا تُصَلَّى إلَّا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ فَإِنْ صَلَّاهَا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ قِيلَ صَحَّتْ مَعَ الْكَرَاهَةِ (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)

"Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ, фақат (намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтларда тавоф намозини кечиктириш макруҳ эмас. Чунки тавофни изидан (дарҳол) тавоф намозини ўқиш суннатдир. Агар асрдан кейин тавоф қилса, шомни фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини, сўнг шомнинг суннатини ўқийди. Тавоф намозини (нафлларни ўқиш) мубоҳ бўлган вақтдагина ўқийди. агар (нафлларни ўқиш) макруҳ вақтларда ўқиса, макруҳлик билан дуруст бўлади, дейилган" ("Баҳрур-роиқ").
("Муҳити Сарахсий", "Ал-жавҳароҳ", "Бадоиъ" ва "Баҳрур-роиқ" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳорат асаридан пешона ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилади. Сизлардан ким нурини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Alloh taolo Qurʼoni karimning nechta oyatida sabrni zikr qilgan?

"Ruhiy tarbiya" 2-kitobidan
Anonymous Quiz
31%
99 ta
23%
103 ta
23%
124 ta
24%
Endi bilib olaman
#17_МАРТ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

👉🏻 @Abduhakim_domla Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
Forwarded from نظروف بختيار
🕌 БОМДОД 06:50
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:00
🕌 ШОМ 18:45
🕌 ХУФТОН 20:10

17.03.2023
ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ НАМОЗНИ ЎРГАТИШЛАРИ
#намоз

CАВОЛ: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаламга Жаброил алайҳиссалом намозни ўргатганларида Мерож ва Исро кечалари бўлмаган эдими? Яъни, 5 маҳал намоз фарз бўлмаган эдими? Неча маҳал намоз ўқир эдилар.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исро ва Меърож кечасида намоз фарз бўлгандан кейин Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Байтуллоҳнинг ёнида икки кун кетма-кет (пешин намозидан бошлаб) намозларни ўқиб бердилар. Биринчи куни намозларнинг аввалги вақтида, иккинчи куни кейинги вақтида. Намозлар мана шу аввалги ва охирги вақт оралиғида ўқилишини билдирдилар. Ҳар икки кунда шомни қуёш ботгандан кейин дарров ўқидилар.

عن بن عمر قال لما فرضت الصلاة نزل جبرائيل عليه السلام
على النبي صلى الله عليه وسلم فصلى به الظهر وذكر المواقيت ... (رواه الدارقطني)

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Намоз фарз қилинганда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга келдилар. Пешинни ўқиб бердилар ва (намоз) вақтларини айтиб бердилар...." (Имом Дорақутний ривояти).

Бу воқеагача ибодатлар биз билган 5 вақт намоз шаклида бўлмаган.

Тафсири Табарийда шундай келтирилади:

قال قتادة رحمه الله : " كان بدءُ الصيام أمِروا بثلاثة أيام من كل شهر ، وركعتين غدوة ، وركعتين عشية " . "تفسير الطبري"

"Қатода раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Рўзани бошланишида (яъни фарз бўлишидан аввал) ҳар ойда уч кун тутишга ва икки ракат тонгда, икки ракат кечки пайт намозга буюрилдилар".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
#КУН_ҲАДИСИ

“Мутакаббирлар қиёмат куни кичик қизил чумоличаларга ўхшаган ҳолларида, кишилар сувратида ҳашр қилинадилар. Уларни ҳар макондан хорлик қоплаб олган бўлади. Бас, улар жаҳаннамдаги Булиса номли қамоққа ҳайдаб борилади. Уларнинг устида оловларнинг олови бўлади. Улар аҳли дўзахнинг йиринги – тийнатул хабол ила суғорилади”.
Имом Термизий ривояти.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Kim yolg'on gapirishni qo'ymasa, uning … va … tark qilishiga Allohning ehtiyoji yo'q", deganlar. Nuqtalar o'rnidagi ikki narsa nima edi?

“Yolg‘on” kitobidan
Anonymous Quiz
61%
Namozi va ro'zasini
24%
Taomi va sharobini
10%
Namozi va hajini
5%
Endi bilib olaman
#18_МАРТ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

👉🏻 @Abduhakim_domla Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум...

🌞 Хайрли тонг! Шанба тонгги муборак бўлсин...🌤

🌺 Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни  соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla