Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
757 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

#Тонгги_тилак

Шундай инсон бўлингки, «Аллоҳ сизни ўзингизга ўхшаганларга учратсин!» деб дуо қилишса, хотиржам кўнгил билан «Амиийн»!!! дея олинг...

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз
«Tarixi xulafo» nomli kitobda «U (imom Husayn roziyallohu anhu)ning qatl etilish bayoni uzoqdir. Uni zikr qilishni qalb koʻtara olmaydi», deb yozilgan. Ushbu kitob muallifi kim?

«Islom tarixi» 2-kitob
Anonymous Quiz
25%
Ibn Kasir
31%
Jaloliddin Suyutiy
25%
Imom Shofeʼiy
19%
Endi bilib olaman
#Тафаккур

БИР КУНЛИК ҲАЁТИМИЗНИНГ ЗАКОТИ!

Бомдод – 4 ракъат.
Пешин – 10 ракъат.
Аср – 4 ракъат.
Шом – 5 ракъат.
Хуфтон – 9 ракъат.
Жами: 32 ракъат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракъатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.
- Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.
- Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.
Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!
Аллоҳ - кунингизнинг 2,5 фоизини беришингизга арзимайди деб ўйлайсизми...?!
- Шак шубҳасиз "арзийди" деб жавоб берасиз. Лекин шуни амалда кўрсатябсизми?

Yaqinlaringizga ulashing✅️
@Abduhakim_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Гиёҳвандлик – жиноятларнинг асоси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from نظروف بختيار
🕌 БОМДОД 07:00
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 15:20
🕌 ШОМ 17:05
🕌 ХУФТОН 18:45

15.12.2022
#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1.
Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

  Улашинг | @Abduhakim_domla
#Ҳикмат

Уч нарса бор. Буни ҳаргиз унутма:
• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни..!
• Ризқнинг сенга келишлиги кечиккан патда истиғфор айтишни..!
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) деб айтишни..!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Yaqinlaringizga ulashing✅️
@Abduhakim_domla
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг душанба куни 
19-декабр 2022-йил,  
25-жумадул аввал 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abduhakim_domla
#ҲИКМАТ

Ғам чекма...

“Бўлмади” деб ўйлаган ҳар эшикнинг ортида бир “Хайр”,
“Битди” деганинг ҳар охирнинг ортида “Ибтидо” бор...

Етарки умидсизликка тушма. Сабр қил!..

Якинларингизга улашинг✅️
@Abduhakim_domla
АЛДАМЧИ ТАШҚИ КЎРИНИШГА БЕРИЛИБ, МОҲИЯТДАН ҒАФЛАТДА ҚОЛДИК

Умумий маросимлар, рақс дастурлари ўрин олган ва бирор фойдали маълумот бермайдиган, савоб умид қилинмайдиган ҳолда катта маблағлар сарфланадиган тадбирларга катта эътибор қаратадиган жамиятларни биламан. Чунки бундай тадбир ва маросимларда қалбий манманлик, жоҳилона мутаассиблик, ирқчилик, риё, сумъа, ўзини бошқалардан зўр эканини намойиш этиш, дастурхон безашдаги исрофгарчилик каби қатор иллатлар гарчи ошкор айтилмаса-да, тадбир эгаларининг қалбий мақсади бўлади. Бунинг муқобилида ночорроқ ҳолда яшайдиган жамиятларни ҳам кўрганман. Бундай юрт кишилари асосан Қуръон мадрасалари ва масжидлар қуришга эътибор қаратишади, Аллоҳга даъват қилиш, яхшилик йўлида бирлашиш, одамлар орасини ислоҳ қилиш ва фақир-муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш каби ишларга маҳкам ёпишишади. Бунинг устида уларни камтарлик ва сакинат каби фазилатлар қўшимча зийнатлайди. Жоним измида бўлган Зотга қасамки,
мен икки синфни ҳам кўрганман, икки тоифанинг ҳам ичига аралашиб юрганман ҳамда шуни яхши биламанки, бу ердаги масала Аллоҳ таолодан берилган тавфиқ масаласидир. Яна шуни ҳам биламанки, юқорида зикр қилганим исроф, дабдаба, риё ва сумъа аҳлини Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш, масжид қуриш ёки етимни қарамоғига олиш каби ишларга чақирсангиз, бахиллик қилишади, буни хушлашмайди. Аммо уни аҳмоқона, арзимас ва алдамчи зоҳирий ишларга чорласангиз, бунга вақтлари-ю мол-мулкларини сарфлашга ўйланиб ҳам ўтиришмайди. Бу эса мағлубиятдир. Аллоҳ таолодан рушду ҳидоят сўраймиз.

«Ниҳоят саодатни топдим» китобидан.
@Abduhakim_domla
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунё ва ундаги барча нарсадан менга бу: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз!..”» ояти афзалдир”, дедилар. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ, бир инсон ширк келтирган бўлса ҳам, Аллоҳ унинг гуноҳини кечадими?” деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир оз жим турдилар ва кейин: “Йўқ, фақат ширк келтирганларнинг гуноҳи кечирилмайди”, деб, уч марта айтдилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Якинларингизга улашинг✅️
👉@Abduhakim_domla
Nabiy alayhissalomning masjidlaridan keyin birinchi juma namozi qaysi masjidda oʻqilgan edi?

«Hadis va Hayot» 6-juz
Anonymous Quiz
33%
Masjidul Aqsoda
44%
Qubo masjidida
14%
Bahraynning Juvosoyidagi Abdul Qaysning masjidida
9%
Endi bilib olaman
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни 
21-декабр 2022-йил,  
27-жумадул аввал 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉👉@Abduhakim_domla
#ҲИКМАТ

Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

©️Луқмони Ҳаким

Якинларингизга улашинг✅️
@Abduhakim_domla
Forwarded from نظروف بختيار
🕌 Бомдод 07:00
🕌 Пешин 13:00
🕌 аср 15:25
🕌 Шом 17:05
🕌 Хуфтон 18:45

23.12.2022
#ибрат

Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди:
— Вақт;
— Айтилган сўз;
— Имконият.

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:
— Тинчлик;
— Умид;
— Ғурур.

Уч нарса қадрли:
— Севги;
— Ишонч;
— Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи:
— Мансаб;
— Омад;
— Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди:
— Меҳнат;
— Тўғрилик;
— Эришилган натижа.

Уч нарса одамни ҳароб қилади:
— Кибр;
— Ҳаром;
— Зулм.

Учта гапни айтиш қийин:
— Сени севаман;
— Кечир;
— Ёрдам бер.

Якинларингизга улашинг✅️
@Abduhakim_domla