#Ҳайит_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!!!
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/nurli_yol 👈

#оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!»
(Ҳаж сураси 37-оят).
🌐 Улашинг: @irshooduz

Қурбонлик кимга вожиб бўлади?
Қуйидаги шартлар топилса, қурбонлик вожиб бўлади:
1⃣ Мусулмонга вожиб, кофирга вожиб эмас.
2⃣ Ҳурга вожиб, (озод кишига) қулга вожиб эмас.
3⃣ Муқимга вожиб, мусофирга вожиб эмас.
4⃣ Бойга вожиб, камбағалга вожиб эмас.
5⃣ Қурбонлик вожиб бўлиши учун мол нисобга етгандан кейин бир йил муддат ўтиши шарт эмас.
6⃣ Балки мусулмон одам қурбонлик кунлари ҳожати аслиядан ташқари нисобга қодир бўлиб қолса, қурбонлик вожиб бўлади.
«Фиқҳул муяссар» китобидан.

Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
✅ Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
✅ Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
✅ Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
✅ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
✅ Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
✅ Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
✅ Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
✅ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
✅ Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
✅ Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
✅ Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
✅ Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
✅ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
✅ Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
✅ Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.
"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.

Руҳ нима?
Руҳ мавзуси илмда ҳам, фалсафада ҳам қадим-қадимдан энг мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Бу муаммонинг энг тўғри ечимини Қуръони Каримда кўрамиз. Жумладан, Исро сурасида шундай дейилади:
“Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир”, деб айт” (85-оят).
Аллоҳ таолонинг “сизларга фақат озгина илм берилган” деган гапини француз академиги Шарль Ришар қуйидаги сўзлари билан изоҳлайди: “Нима учун биз очиқ-ойдин ўзимиз фахрланаётган бу илмимиз теварак-атрофдаги нарсаларнинг баъзи кўринишларини идрок қилишдан бошқа нарса эмаслигини айта олмаймиз? Аммо бу нарсаларнинг ҳақиқатлигини биз билмаймиз ҳам, ҳис қилмаймиз ҳам. Жонли ёки жонсиз нарсаларнинг ҳақиқий табиати бизнинг ақлимиздан устун туради”. Ўз сўзининг охирида у шундай ёзади: “Ҳақиқий олим камтарин ва журъатли бўлиши керак. Камтарин бўлиши – чунки илмимиз жуда кам, журъат эса – кишини ҳали кашф этилмаган кўп нарсаларга чорлайди”.
“Иймон” китобидан.

#Ҳадис
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ :
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :
" لَيْسَ المِسْكِينُ الَّذِي يَطُوفُ عَلَى النَّاسِ تَرُدُّهُ اللُّقْمَةُ وَاللُّقْمَتَانِ ، وَالتَّمْرَةُ وَالتَّمْرَتَانِ ، وَلَكِنَّ المِسْكِينَ الَّذِي لاَ يَجِدُ غِنًى يُغْنِيهِ ، وَلاَ يُفْطَنُ بِهِ فَيُتَصَدَّقَ عَلَيْهِ وَلاَ يَقُومُ فَيَسْأَلَ النَّاسَ ".
مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар атрофида айланиб бир луқма, икки луқма ёки бир хурмо, икки хурмо олиб қайтадиган мискин эмас. Лекин мискин ўзини беҳожат қиладиган бойлик топа олмаган, унга эътибор берилиб садақа қилинмайдиган, ўзи туриб одамлардан сўрамайдиган кишидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Намоз ўқимоқ иймондандир.
Ояти каримада:”Оллоҳ таоло сизларнинг иймонларингизни, яъни Байт улМуқаддас(Қуддус,Иерусалим)га қараб ўқиган намозларингизни зое кетказмағай”,-
дейилган.
Саҳоба Барро бундай дейдилар:”Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам Мадинага
келибоқ қариндошлариникига тушдилар ва Байт ул-Муқаддасга қараб 16 ёки17 ой намоз
ўқидилар. Аслида Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Маккадаги Хонаи Каъбани қибла қилиб намоз ўқишни яхши кўрардилар. Хонаи Каъбага қараб биринчи ўқиган намозлари аср
намози эди.Расулуллоҳ билан бирга бир қавм жамоаси ҳам намоз ўқиди. Бирга намоз
ўқиганлардан бири бошқа масжидда намоз ўқиётган одамлар ёнидан ўтаётиб, рукуъда
турган вақтларида уларга:”Оллоҳга қасам ичиб айтаманким, биз ҳозир Маккаи
Мукаррамага қараб нзмоз ўқидик”,-деди.Шунда улар намозда турган ҳолларича Маккаи
Мукаррамага ўгирилиб, намозни ўқиб тугатдилар. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва
салламнинг Байт ул-Муқаддасга қараб намоз ўқиётганлари яҳудий ва насороларга
ёқарди,(Байт ул-Муқаддас уларнинг қибласи эди). Аммо Маккаи Мукаррамадаги
Байтуллоҳга қараб намоз ўқиганлари эса уларга ёқмасди”.
Саҳоба Барро яна шундай даганлар:”Қибла Хонаи Каъбага қараб ўзгартирилмасдан
илгари баъзи бир кишилар вафот этиб кетганлар ва баъзи бирлари шаҳид бўлиб кетганлар. Биз улар
тўғрисида нима дейишни билмаймиз, деб турганларида юқоридаги ояти карима нозил
бўлди”.
(“ Саҳиҳи Бухорий”)

«Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин»
(Каҳф сураси 110-оят).

Иброҳим ибн Адҳам ҳузурига бир киши келиб: "Менга насиҳат қилинг!", деди. У: " Сенга беш сўзни насиҳат қиламан:
- одамлар дунё билан машғул бўлишса, сен охират билан шуғуллан;
- одамлар зоҳирни зийнатлаш билан овора бўлишса, сен ботин зийнати билан машғул бўл;
- одамлар қасрлар қуриш билан машғул бўлишса, сен қабрни обод қилиш билан машғул бўл;
- одамлар кишилар айбини сўзлаш билан банд бўлишса, сен ўз айбларинг билан машғул бўл;
- одамлар махлуқотлар хизмати билан машғул бўлишса, сен Холиқ хизматида банд бўл", деди.

#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
✍️ Имом Термизий ривояти
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
14.07.2022 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 03:22
Ифторлик бошланиши: 19:58
Бошқа минтақалар учун: https://islom.uz/vaqtlar/27/6 (Тонг вақти - саҳарлик тугаши, Шом - ифторлик бошланиши)
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
🏷 Муҳим эслатма: Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик. Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб рўзани ният қилайлик.

Эй Одам фарзанди!
Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан. Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил, қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.

☝ ️#БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?
🔻 #Қуръон_оятлари 🔻
1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)
2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)
3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)
4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)
5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)
6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)
7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)
8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

Ибн Умардан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушлаб: «Эй Ибн Умар, дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», дедилар». Ибн Умар (р.a.) (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Агар кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Агар тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Бу ҳадиснинг шарҳида қуйидагича маъно айтишган: «Дунёга суяниб, уни ватан қилиб олма. Унда узоқ қолишни ва унга аҳамиятли бўлишни ўйлама. Дунёга алоқадорлигинг худди ватанида бўлмаган ғарибнинг алоқаси каби бўлсин. Ва ўз аҳлига қайтишни хоҳлаб юрган ғариб ўша турган жойида бирор нарсага машғул бўлмагани каби сен ҳам дунёга машғул бўлма».

ҚАРИНДОШЛИК ҲАМИЯТИ
Абу Жаҳл Сафода Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёнларидан ўтар экан, озор бериб ҳақоратлади ва яна бир қанча нолойиқ сўзларни айтиб ўтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч нарса демадилар.
Абдуллоҳ ибн Жадъоннинг аёли яқин жойда эди, бу сўзларни эшитиб турди.
Абу Жаҳл Каъбага – Қурайш жамоаси тўпланадиган жойга бориб, улар билан бирга ўтирди. Бир маҳал Ҳамза ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳу) овдан қайтар экан, ҳайбат солиб келиб қолди. Ҳамза, одатига кўра, овдан қайтса, Каъбани тавоф қилмасдан уйига кирмас эди. Шунингдек, Қурайш жамоаси тўпланган жойдан салом бериб бирикки оғиз сўз қотиб ўтар эди. Ҳамза (розияллоҳу анҳу) Қурайшнинг обрўли йигити ва моҳир чавандоз эди. У Абдуллоҳнинг турмуш ўртоғи ёнига етганида аёл:
– Ҳой Амморанинг отаси! Абул Ҳакам ибн Ҳишом ҳозиргина сенинг жиянингни қандай камситганини кўрсанг эди! Анави ерда ўтирган эди, озор бериб ҳақорат қилиб ўтди. Яна анча мулзам қилди. Аммо Муҳаммад бир оғиз сўз айтмай, уйига жўнаб кетди, – деб бор гапни айтиб берди.
Шу пайт Аллоҳ таолонинг лутфу карами ила Ҳамзанинг бу ишдан ғазаби қўзиб кетди. Шошилиб ўша томон отланар экан, йўлйўлакай ҳеч ким билан гаплашмади. Масжидга кирганида Абу Жаҳл даврада ўтирган эди. Тўғри унинг олдига келди. Камонини кўтариб бошига урди. Боши ёрилиб анчагина шикаст етди.
– Сен менинг жиянимни нега ҳақорат қилдинг?! Билиб қўй, мен унинг динидаман! У нима деса, мен ҳам ўшани айтаман! Қани, қўлингдан келса ўша ҳақоратингни менга қилчи!
Бани Махзумдан бир неча киши ўрнидан туриб Абу Жаҳлнинг ёнини олмоқчи бўлишган эди, Абу Жаҳл:
– Амморанинг отасига тегманглар! Аллоҳга қасамки, мен унинг жиянини жуда ҳам қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилган эдим, – деди.
Ҳамза (розияллоҳу анҳу) Исломда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзларига итоат қилишда доимо собит қадам бўлди.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

ЭРТАГА ДУШАНБА
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
✍️ Имом Термизий ривояти
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
18.07.2022 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 03:26
Ифторлик бошланиши: 19:56
Бошқа минтақалар учун: https://islom.uz/vaqtlar/27/6 (Тонг вақти - саҳарлик тугаши, Шом - ифторлик бошланиши)
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
🏷 Муҳим эслатма: Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик. Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб рўзани ният қилайлик.
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
🌐 Улашинг: @irshooduz
ЭРТАГА ДУШАНБА
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
✍️ Имом Термизий ривояти
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
18.07.2022 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 03:26
Ифторлик бошланиши: 19:56
Бошқа минтақалар учун: https://islom.uz/vaqtlar/27/6 (Тонг вақти - саҳарлик тугаши, Шом - ифторлик бошланиши)
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
🏷 Муҳим эслатма: Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик. Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб рўзани ният қилайлик.
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
🌐 Улашинг: @irshooduz
ДУОНИНГ МАКОНИ ВА ЗАМОНИ
Аллоҳ таоло Қуръонда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. Қуръонда дуо қилиш учун маълум вақт белгиланмаган. Кишининг Аллоҳга юзланиб илтижо қилиши бу ибодат вақти –соати келганини кўрсатади. Одам боласининг истак ва эҳтиёжлари кўплиги боис дуоси ҳам кўп бўлади. Шу сабабли дуонинг маълум вақти тайин қилинмаган. Одам қачон дуога эҳтиёж сезса ўша вақтдаёқ дуо қилиши мумкин.
Фақат Қуръонда фазилатли вақтлар баъзи оятларда қисқача айтиб ўтилган:
"(Тақводорлар) сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда истиғфор айтувчилардир". (Оли Имрон сураси, 17-оят).
"Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар". (Заарият сураси,18-оят).
Бошқа оятларда эса тунги вақтни бошқа вақтларга нисбатан ибодат учун маъқул вақтлиги айтилган: "Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур. Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор. Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ".
(Муззаммил сураси, 6-8-оятлар).
Дуо учун маълум вақт тайин қилинмаган бўлсада, юқоридаги оятларда саҳар ва тунгги вақтга алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бунинг ўзига яраша ҳикматлари бор. Янги кунни Аллоҳ билан самимий алоқа боғлаб, дуо билан кутиб олган мўминнинг кун давомида Уни норози қиладиган амалларга яқинлашиш эҳтимоли камаяди. Кунни дуо, ибодат, истиғфор билан қаршилаган одам кун давомида Аллоҳ уни кузатиб турганини ҳис қилиб шунга яраша ҳаракат қилади.
Қуръонда мақталган тунгги вақт эса дунёвий ишлар орқасидан елиб кунини ўтказган кимсаларнинг ўз виждонини ҳисобга тортиш учун жуда қулай фурсатдир. Тунгги вақт кун давомида бўлиб ўтган воқеалардан ўзига яраша ҳикмат излаш, тафаккур этиш, Аллоҳга шукр қилиш учун қулай имконият яратади. Тунда ибодат учун вақт ажратган одам кун давомида қилган хатою гуноҳлари учун тавба қилиб, мағфират сўраши билан бирга навбатдаги кунда хато ва гуноҳларни нисбатан камроқ содир қилиши учун ажойиб имкон ҳозирлаган бўлади.
Дуо қилиш учун Қуръонда баён қилинган маълум макон ҳам йўқ. Одам бозорда, мактабда, иш жойида қисқаси ҳамма ерда дуо қилиши мумкин. Дуо вақтида энг муҳими Аллоҳ унга жон томирларидан ҳам яқин эканлигини унутмасликдир.
Қуръонда Пайғамбарлар ҳар ерда ҳар он дуо қилганлиги шундай баён қилинган:
"(Мусо) бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: "Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман", деди".
(Қосос сураси, 24-оят).
📚"Қуръони каримга кўра дуо" китобидан.

📝 Эй Одам фарзанди!
▫️Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!
▫️Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қили-шинг мумкин?!
▫️Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!
▫️ Дунёга ҳирс бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!
▫️Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай етишинг мумкин?!
▫️Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!
▫️Дунёга муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!
▫️Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!
📚 "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.