Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
767 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
ҲОЖИЛАРИМИЗНИ КУЗАТИШ ЖАРАЁНИДАН ЛАВҲАЛАР

🌐 Улашинг:
@irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
МОЛ ЁЯР
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ёши катта аёлларимиз айтишича мол ёяр ёки сеп кўриш деган урф одат бор. Мол ёяр ўтказиш ўзи жоизми? Мол ёярдан сўнг келин ва кўёвнинг ётоқхонасига кириб томоша қилиш мумкунми? Шу масалада уйдагилар билан тортишиб қолдим мумкун эмас десамам урф одат деб оғзимни ёпишди. 2). Келин салом хақида ўқиб чиқдим, ўзим учун керакли жавобни олдим. Аммо келин тўйхонага кирганида ёки тўйдан кейин мехмонларга салом қилмаслигини айтишга хаққи борми? Агар ёши катталар урф одат ҳурматсизлик руку даражасида эмаску деб мажбурлашса нима қилганим жоиз ?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси тарк қилиниши шарт бўлган урф-одатлар. Катталар динга зид иш қилишганида уларга эргашилмайди. Уларни бу каби айтганларини қилмаслик беҳурматлик ҳам бўлмайди. Айтишда ҳикмат йўлини тутиш керак. Кўп ишларни сукут қилиб индамай ўтказиб юборавериш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/103299)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

«Таваккул Аллоҳнинг ҳузуридагига ишониш ва одамлар қўлидагидан ноумид бўлишдир»

Журжоний

🌐 Улашинг: @irshooduz
Din - nasihatdir - Abduhakim domla
@irshooduz
#Аудио #Жума_мавъизалари

Дин насиҳатдир! (тўлиқ мавъиза) [17.06.2022]

Абдуҳаким домла

Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Дин насиҳатдир! (тўлиқ мавъиза) [17.06.2022]

Абдуҳаким домла

Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
Forwarded from نظروف بختيار
Ассалому алайкум Коҳ ота жомъе масжидида намоз вақтлари ўзгарди

🕌 БОМДОД 04:05
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:50
🕌 ШОМ 20:10
🕌 ХУФТОН 21:50

24.06.2022 https://t.me/irshooduz
КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.

Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Forwarded from Muslim.uz
#Таъзия

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновнинг опалари Хайринисо онанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга ва марҳума онахоннинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
#ҳикмат

Сабр қилинглар, чунки сабр этиш - иймондан. Худди бош жасадда бўлганидек, сабр ҳам иймонда бўлади.

Али ибн Абу Толиб

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ДУШАНБА

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
✍️ Имом Термизий ривояти

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
27.06.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:06
Ифторлик бошланиши: 20:03

📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🏷 Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis 📚
#ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил алайҳиссалом олдимга иситма ва вабо билан келди. Иситмани Мадинада ушлаб қолди ва вабони Шомга жўнатди. Вабо умматимга шаҳидлик ва раҳматдир. Иймонсизларга эса азобдир”.

Имом Аҳмад ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ МУБОРАК!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

📝 Барча ижодкорларни “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин қалбдан, самимий муборакбод этиб, чексиз ҳурмат ва энг эзгу тилакларни билдирамиз.

🤲 Қаламингиз ўткир, сўзларингиз равон, чиқишларингиз таъсирчан бўлиб, доимо эътибор ва мўмин-мусулмонларимиз ардоғида бўлинг, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, ижодий ютуқлар тилаймиз.

🔸Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса, бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур»

(Назиат сураси 40,41-оятлар).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#дуо

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма».

Маъноси:
Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
#Ҳадис_287

ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНИ

قال
ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ” (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Набий ﷺ шундай деганлар:
“Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал ва Аллоҳга суюкли эмас. Шундай экан, бу кунларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар”.

✍️ Имом Аҳмад ривоят қилган.


* Таҳлил — Лаа илааҳа иллаллоҳ, дейиш;
* Такбир — Аллоҳу акбар, дейиш;
* Ҳамд — Алҳамдулиллаҳ, дейиш.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

👉 @irshooduz 👈
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 9 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

#ҚУРБОН_ҲАЙИТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar