У эшитувчи ва билувчи Зотдир...
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»
Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”
🌐 Улашинг: @irshooduz

#оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Қандай яхши амал қилсангиз ҳам Аллоҳ билади. Озуқа ғамлаб олинглар, энг яхши озуқа тақводир. Эй, оқиллар, азобимдан қўрқинглар!»
(Бақара сураси 197-оят).

МАНСУР ИБН АММОРНИНГ ҚИРОАТИ
Абу Саъийд Жуъфий айтади:
“Мансур (Ироқ аҳлининг воизи)нинг бундай деганини эшитдим: “Куфада эдим. Бир куни кечаси тонг отди деб ўйлаб ташқарига чиқсам, ҳали тонг отмаган экан. Тонг отишини кутиб бир уйнинг эшиги олдида ўтирдим. Шу пайт эшик ортидан бир кишининг Робб азза ва жаллага муножот қилаётганини эшитиб колдим. У муножотида “Роббим! Иззатингга ва Жалолингга қасамки, маъсиятим билан Сенга хилоф қилишни ирода қилмадим. Лекин гуноҳ килганимда, жоҳиллигим сабабли қилдим. Уқубутингдан қўрқаман. Гуноҳ қилганим назар солиб турганингни енгил санаганимдан эмас, балки, нафсимнинг жоҳиллигимдан, ёмонлигидан, гуноҳни чиройли кўрсатганидан. Агар арконинг мендан узилса, кимнинг арқонига боғланаман? Эртага қиёмат куни ҳузурингда кандай тураман? Гуноҳкорларга “дўзахга киринглар” дейилиб, солиҳларга “Сиротдан ўтинглар, Жаннатга киринглар” дейилганда, гуноҳкорлар билан бирга дўзахга кираман-ми ёки солиҳлар билан бирга Сиротдан ўтиб Жаннатга кираман-ми? Ҳолимга вой бўлсин, ёшим катта бўлгани сайин гуноҳларим ҳам кўпайди. Ҳолимга вой бўлсин, умрим узайгани сайин маъсиятларим ҳам зиёда бўлди. Неча марта тавба қилдим, яна неча марта гуноҳга қайтдим. Роббимдан ҳаё қилиш вақти келмади-ми?!” дер эди. Эшикка яқин келдим-да, баланд овозда:
“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар” (Таҳрим сураси, 6-оят) оятини ўқидим.
Ичкаридан ўша одамнинг қаттиқ изтиробга тушганини эшитдим. Ўзимча: “У киши ҳалиям ўша ҳолатда” деб ўйладим-да, йўлимда давом этдим.
Тонг отгач, ўша ҳовли ёнига келдим. Қарасам, ҳовли ёнида жанозага ҳозирлик кўриляпти. Бир кекса хотин ҳовлига кириб-чиқиб турибди. "Эй онахон, бу кимнинг жанозаси?” деб сўрадим. Аёл: "Мендан нари кет! Ярамни янгилама!” деди. Мен унга: “Онахон, мен бир мусофир одамман. Сиздан самимий маънода сўраяпман” дедим. Шунда аёл: “Агар мусофир бўлмаганингда, жаноза кимникилигини айтмасдим. Бу менинг ўғлим. Шу кечаси бир одам уйимиз ёнидан ўтаётиб, бир оятни тиловат қилибди. Унда дўзахнинг зикри бор экан. Ўғлим ўша оятни эшитиб, қаттиқ изтиробга тушиб, шу ҳолда вафот этди”, деб жавоб берди. Шунда мен: “Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиш мана шундай бўлади”, дедим.
Бу қиссани Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ “Сифатус софва” номли асарида зикр қилган.
"Қуръон ошиқлари" китобидан.

«...Албатта, Аллоҳ бирор қавм ўзларидаги нарсани (неъматларга нисбатан муносабатни) ўзгартирмагунларича, улардаги нарсани (ҳолатни ёмон ҳолатга) ўзгартирмас...”»
(Раъд сураси 11-оят).

#ҳадис
Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар яхшилик бераман ёки ундан ҳам зиёда этаман. Ким бир ёмон иш қилса, ўша бир ёмонлик учун бир жазо бераман ёки кечириб юбораман.
Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Ким Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман.
Ким ҳузуримга ер юзини гуноҳга тўлдириб келса, аммо Менга ширк келтирмаса, Мен ҳам ўша миқдорча мағфират билан унга йўлиқаман», деди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(✍️ Имом Термизий ривояти)
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
02.06.2022 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 03:10
Ифторлик бошланиши: 19:54
📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

"Эй одамлар, ердаги ҳалол, пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманларингиздир"
(Бақара сураси, 168-оят).

Намоз ўқимоқ иймондандир.
Ояти каримада:”Оллоҳ таоло сизларнинг иймонларингизни, яъни Байт улМуқаддас(Қуддус,Иерусалим)га қараб ўқиган намозларингизни зое кетказмағай”,-
дейилган.
Саҳоба Барро бундай дейдилар:”Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам Мадинага
келибоқ қариндошлариникига тушдилар ва Байт ул-Муқаддасга қараб 16 ёки17 ой намоз
ўқидилар. Аслида Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Маккадаги Хонаи Каъбани қибла қилиб намоз ўқишни яхши кўрардилар. Хонаи Каъбага қараб биринчи ўқиган намозлари аср
намози эди.Расулуллоҳ билан бирга бир қавм жамоаси ҳам намоз ўқиди. Бирга намоз
ўқиганлардан бири бошқа масжидда намоз ўқиётган одамлар ёнидан ўтаётиб, рукуъда
турган вақтларида уларга:”Оллоҳга қасам ичиб айтаманким, биз ҳозир Маккаи
Мукаррамага қараб нзмоз ўқидик”,-деди.Шунда улар намозда турган ҳолларича Маккаи
Мукаррамага ўгирилиб, намозни ўқиб тугатдилар. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва
салламнинг Байт ул-Муқаддасга қараб намоз ўқиётганлари яҳудий ва насороларга
ёқарди,(Байт ул-Муқаддас уларнинг қибласи эди). Аммо Маккаи Мукаррамадаги
Байтуллоҳга қараб намоз ўқиганлари эса уларга ёқмасди”.
Саҳоба Барро яна шундай даганлар:”Қибла Хонаи Каъбага қараб ўзгартирилмасдан
илгари баъзи бир кишилар вафот этиб кетганлар ва баъзи бирлари шаҳид бўлиб кетганлар. Биз улар
тўғрисида нима дейишни билмаймиз, деб турганларида юқоридаги ояти карима нозил
бўлди”.
(“ Саҳиҳи Бухорий”)

#ЖУМА_МУБОРАК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!
🌐 Улашинг: @irshooduz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!
🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
❗️МИЛЛАТИМИЗГА ҲОС, ЗАМОНГА МОС БЎЛСИН
Абдуҳаким домла
Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

#Долзарб #Жума_мавъизалари
❗️Хурофотлар - диний қадятларимиз кушандаси! (тўлиқ мавъиза) [03.06.2022]

«Сиздан (эй, Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз!...”»
(Бақара сураси 215-оят).

ЭРТАГА ДУШАНБА
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(✍️ Имом Термизий ривояти)
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
06.06.2022 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 03:08
Ифторлик бошланиши: 19:56
📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.
🌐 Улашинг: @irshooduz
ЭРТАГА ДУШАНБА
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(✍️ Имом Термизий ривояти)
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
06.06.2022 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 03:08
Ифторлик бошланиши: 19:56
📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.
🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят
“Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар! У сизларни (куфр) зулматларидан (имон) нурига чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган зотдир. Унинг фаришталари ҳам (ҳақларингизга дуо қилурлар). У мўминларга меҳрибон бўлган зотдир”.
(“Аҳзоб” сураси, 41–43-оятлар).

ҲАЙРАТ
«Эй Одам фарзанди!
😢 Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим.
😢 Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё тўплаётганига ажабландим.
😢 Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим.
😢 Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим.
😢 Тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим.
😢 Сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим.
😢 Одамларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим.
😢 Аллоҳ таоло кузатиб турганини билган ҳолда яна қандай Унга осийлик қилаётган кишига ажабландим.
😢 Ўзининг якка ҳолда ўлишини, якка ҳолда қабрга киришини, якка ҳолда ҳисоб-китоб қилинишини билатуриб, (нечук Парвардигоридан ўзгани дўст тутган кишидан ажабландим).
😢 Ҳақиқатан Мендан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Муҳаммад (алайҳиссалом) Менинг бандам ва расулимдир».
“Қирқ ҳадиси қудсий” Имом Ғаззолий.

«Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса, бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур»
(Назиат сураси 40,41-оятлар).

“КИЙИМИНГИЗНИ БЕРАР ЭКАНСИЗ”
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтирган эдилар, бир ёш бола келди.
– Онам сиздан кийишга кийиб сўраб юборди, – деди.
– Ҳадемай бирор кийим тушиб қолса, бераман. Хабар олиб тур, – деб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болани жўнатиб юборди. Бола онасининг олдига бориб бу сўзларни айтган эди, онаси яна қайтариб жўнатди ва тайинлади:
– Яна қайтиб бор, “Ўзингизнинг кийимингизни бўлса ҳам, берар экансиз”, деб айт!
Бола Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб, онасининг гапини айтди. Шунда жаноб Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уй ичкарига кириб, устидаги кийимни ечиб чиқиб, уни болага бериб юбордилар. Ўзлари эса кийимсиз қолдилар.
Намоз вақти бўлиб Билол (розияллоҳу анҳу) азон айтди. Мусулмонлар намозга тўпланиб Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кутиб анча ўтирдилар. Лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидга кийиб чиқадиган кийимлар йўқлигидан кела олмадилар.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

АРЗОН НАРХДА ОЛИБ, КЕЙИН ҚИММАТГА СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓924-CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон) сезонида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Хадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истелоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.
Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.
Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.
Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзовотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#Ҳадис_259
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
📗 «Расулуллоҳ ﷺ тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар».
✍️ Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Манба: islom.uz
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis 📚