Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
757 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
ДУО
اللهم ارحم أمة محمد رحمة عامة
#Ўқилиши: "Аллоҳуммарҳам уммата Муҳаммадин роҳматан ъамматан".

#Маъноси: "Ё Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини умумий раҳматингга ол".

Имом Ҳоким ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир.
Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) «Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!

(Оли Имрон сураси, 190-191-оят)

🌐 Улашинг: @irshooduz
☝️ «Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ.

"Қирқ ҳадиси қудсий" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Шукр уч қисмдир

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ бундай дейди:

“Шукр уч қисмдир:

1. Тил ила шукр.
2. Аркон (ишонч, амал) ила шукр.
3. Қалб ила шукр”.

1. Тил билан бўладиган шукр ҳақида Қуръони каримда: “Ва аммо, Раббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла”, дея марҳамат қилинган. Зуҳо сураси 11-оят.

Ҳадис:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонларга шукрли бўлмаган кимса, Аллоҳга ҳам шукрли бўла олмайди”, деб айтганлар.
Термизий ривояти.

Ибн Жарир бундай дейди: “Абу Назра раҳимаҳуллоҳ: “Мусулмонлар неъмат ҳақида сўзлашни унинг шукрини адо қилиш дея билишар эди”, деб айтган.

2. Аркон (амал) ила шукр эса Ҳақ таолонинг итоатида амал қилишдир.

Оят:
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло:
“Эй Оли Довуд, шукр қилинглар!”, дея марҳамат қилган.
Сабаъ сураси 13-оят.

Ибн Аби Ҳотим айтади: “Собит Буноний раҳимаҳуллоҳ: “Довуд алайҳиссалом оила аъзолари, фарзандлари ва аёлларига куннинг вақтларини ибодат учун тақсим қилиб берган эди. Куннинг ва туннинг бирор бирор вақти йўқки, албатта унда Довуд алайҳиссаломнинг оила аъзоларидан бири намоз ўқиётган бўлар эди.

3. Қалб ила шукр Аллоҳ азза ва жаллани ёлғиз неъмат ато этувчи дея эътироф қилмоқдир.

Оят:
Аллоҳ субҳонаҳу марҳамат қилади:
“Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир”.
Наҳл сураси 53-оят.

Имом Воҳидий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Жисмингизнинг сиҳат саломатлиги, ризқингизнинг кенглиги, мол дунё ва фарзандларингизнинг барчаси Аллоҳнинг сизга ато қилган неъматларидир”.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизларни йўқдан бор қилган, тана аъзоларимизни саломат қилган, бизга энг улуғ неъмат бўлмиш бандалик шарафини ато этган Зотдир.

"Неъмат эгасини унутма" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#ЖУМА_МУБОРАК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
Жума_муборак

Дуо қилувчи биргина нарсани сўраб дуо қилса-да, дуоси табиий равишда бир неча сўровларни қамраб олган бўлади. Mасалан, киши Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.

Муборак Жума куларила шундай дуо қилайликки дуоларимиз барча дуоларни қамраб олсин..! 🤲

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Диндошим!
#ҳикмат

Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:

– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.

– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.

– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт

(«Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Оқил киши дунёдаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга машғул бўлмайди. Охират амаллари билан шуғулланади. Чунки охират қарор топиш ва неъматлар уйидир. Дунё фонийлик уйи, у хиёнаткор, фитнакордир.

Абу Лайс Самарқандий

🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Farovon hayotning asosi... (тўлиқ мавъиза) [27.05.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
🌐 Улашинг: @irshooduz
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Қандай яхши амал қилсангиз ҳам Аллоҳ билади. Озуқа ғамлаб олинглар, энг яхши озуқа тақводир. Эй, оқиллар, азобимдан қўрқинглар!»

(Бақара сураси 197-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
МАНСУР ИБН АММОРНИНГ ҚИРОАТИ

Абу Саъийд Жуъфий айтади:
“Мансур (Ироқ аҳлининг воизи)нинг бундай деганини эшитдим: “Куфада эдим. Бир куни кечаси тонг отди деб ўйлаб ташқарига чиқсам, ҳали тонг отмаган экан. Тонг отишини кутиб бир уйнинг эшиги олдида ўтирдим. Шу пайт эшик ортидан бир кишининг Робб азза ва жаллага муножот қилаётганини эшитиб колдим. У муножотида “Роббим! Иззатингга ва Жалолингга қасамки, маъсиятим билан Сенга хилоф қилишни ирода қилмадим. Лекин гуноҳ килганимда, жоҳиллигим сабабли қилдим. Уқубутингдан қўрқаман. Гуноҳ қилганим назар солиб турганингни енгил санаганимдан эмас, балки, нафсимнинг жоҳиллигимдан, ёмонлигидан, гуноҳни чиройли кўрсатганидан. Агар арконинг мендан узилса, кимнинг арқонига боғланаман? Эртага қиёмат куни ҳузурингда кандай тураман? Гуноҳкорларга “дўзахга киринглар” дейилиб, солиҳларга “Сиротдан ўтинглар, Жаннатга киринглар” дейилганда, гуноҳкорлар билан бирга дўзахга кираман-ми ёки солиҳлар билан бирга Сиротдан ўтиб Жаннатга кираман-ми? Ҳолимга вой бўлсин, ёшим катта бўлгани сайин гуноҳларим ҳам кўпайди. Ҳолимга вой бўлсин, умрим узайгани сайин маъсиятларим ҳам зиёда бўлди. Неча марта тавба қилдим, яна неча марта гуноҳга қайтдим. Роббимдан ҳаё қилиш вақти келмади-ми?!” дер эди. Эшикка яқин келдим-да, баланд овозда:
“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар” (Таҳрим сураси, 6-оят) оятини ўқидим.
Ичкаридан ўша одамнинг қаттиқ изтиробга тушганини эшитдим. Ўзимча: “У киши ҳалиям ўша ҳолатда” деб ўйладим-да, йўлимда давом этдим.
Тонг отгач, ўша ҳовли ёнига келдим. Қарасам, ҳовли ёнида жанозага ҳозирлик кўриляпти. Бир кекса хотин ҳовлига кириб-чиқиб турибди. "Эй онахон, бу кимнинг жанозаси?” деб сўрадим. Аёл: "Мендан нари кет! Ярамни янгилама!” деди. Мен унга: “Онахон, мен бир мусофир одамман. Сиздан самимий маънода сўраяпман” дедим. Шунда аёл: “Агар мусофир бўлмаганингда, жаноза кимникилигини айтмасдим. Бу менинг ўғлим. Шу кечаси бир одам уйимиз ёнидан ўтаётиб, бир оятни тиловат қилибди. Унда дўзахнинг зикри бор экан. Ўғлим ўша оятни эшитиб, қаттиқ изтиробга тушиб, шу ҳолда вафот этди”, деб жавоб берди. Шунда мен: “Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиш мана шундай бўлади”, дедим.
Бу қиссани Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ “Сифатус софва” номли асарида зикр қилган.

"Қуръон ошиқлари" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«...Албатта, Аллоҳ бирор қавм ўзларидаги нарсани (неъматларга нисбатан муносабатни) ўзгартирмагунларича, улардаги нарсани (ҳолатни ёмон ҳолатга) ўзгартирмас...”»

(Раъд сураси 11-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳадис

Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар яхшилик бераман ёки ундан ҳам зиёда этаман. Ким бир ёмон иш қилса, ўша бир ёмонлик учун бир жазо бераман ёки кечириб юбораман.

Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Ким Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман.

Ким ҳузуримга ер юзини гуноҳга тўлдириб келса, аммо Менга ширк келтирмаса, Мен ҳам ўша миқдорча мағфират билан унга йўлиқаман», деди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(✍️ Имом Термизий ривояти)

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
02.06.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:10
Ифторлик бошланиши: 19:54

📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🌐 Улашинг: @irshooduz