Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Fotolavha

Koh Ota jome masjididagi Juma namozidan lavhalar.

06.05.2022

👉
@irshooduz👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Usmon roziyallohu anhu 2 [06.05.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Usmon roziyallohu anhu 3 [06.05.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
#Fotolavha

Koh Ota jome masjididagi Juma namozidan lavhalar.

06.05.2022

👉
@irshooduz👈
#оят

"Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар",

(Луқмон сураси, 11 оят).

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Усмон розияллоҳу анҳу (тўлиқ мавъиза) [06.05.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
«СИҲОҲ АС-СИТТА» СОҲИБЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

📌 Ас-сиҳоҳ ас-ситта -
бутун ислом дунёсидаги энг нуфузли манбалар деб тан олинган олтита ишончли ҳадислар тўпламининг муаллифлари:

1. Имом Бухорий

• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий.
• Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Бухорий». 📗
• Туғилган ери ва санаси: 194-ҳижрий, Бухоро (Ўзбекистон) шаҳрида.
• Вафот этган санаси: 256-ҳижрий, 62 ёшида.

2. Имом Муслим

• Тўлиқ исми: Абу ал-Ҳусайн Муслим ибн ал-Ҳажжаж ибн Муслим.
• Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Муслим». 📗
• Туғулган ери ва санаси: 206-ҳижрий сана, Найсабур (Эърон) шаҳрида.
• Вафоти: 261-ҳижрий, 55 ёшда.

3. Имом Ибн Моъжа

• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ар-Робиъй.
• Қўл ёзмаси: «Сунан Ибн Моъжа». 📗
• Туғулган ери ва санаси: 209-ҳижрий, Қозивайн (Эърон) шаҳрида.
• Вафоти: 273-ҳижрий, 64 ёшда.

4. Имом Абу Довуд

• Тўлиқ исми: Абу Довуд Сулаймон ибн Ашаъс.
• Қўл ёзмаси: «Сунан Абу Довуд». 📗
• Туғулган ери ва санаси: 202-ҳижрий, Сижистон (Афғонистон) шаҳрида.
• Вафоти: 275-ҳижрий, 73 ёшда.

5.- Имом Термизий

• Тўлиқ исми: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий.
• Қўл ёзмаси: «Сунан ат-Термизий». 📗
• Туғулган ери ва санаси: 209-ҳижоий, Термиз (Ўзбекистон) шаҳрида.
• Вафоти: 279-ҳижрий, 70 ёшда.

6. Имом ан-Насоий

• Тўлиқ исми: Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Шуаъйб ан-Насоий.
• Қўл ёзмаси: «Сунан ан-Насоий». 📗
• Туғулган ери ва санаси: 215-ҳижрий, Нисо (Туркманистон) шаҳрида.
• Вафоти: 303-ҳижрий, 88 ёшида.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis 📚
🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аллоҳ кимни ҳидоят қилишини истаса, унинг кўнглини ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр. Шунингдек, Аллоҳ иймонсиз кимсаларга разолатни (ғолиб) қилур»


(Анъом сураси 125-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
Аҳли жаннатлар бирор ҳолатда ҳам ҳасрат қилмайдилар

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, жаннатда паст даражали одам ўзидан юқорироқ даражадаги одамни кўриб ҳасрат қилмайди. Балки ҳар одам ўз ҳолидан шод ва хурсанд бўлади. Шунда мен: «Ҳазрат, унда даражаларнинг бир-биридан ортиқ камлигининг нима фойдаси бор?» деб сўрадим. Айтдиларки, унинг (даражаларнинг бир-биридан ортиқ камлигининг) таъсири ақл ва эътиқод жиҳатидан бўлади, табиат жиҳатидан бўлмайди. Яъни, паст даражали киши ақли ва эътиқоди билан олий даражали кишини ўзидан ортиқ эканини англаб етса ҳам, табиати бу ҳолатдан ҳасрат, ранжу алам чекмайди. Бунинг мисоли шунга ўхшайдики, масалан мен яхшилаб пиширилган мош ва нўхатни қовурмадан ҳам ортиқ кўраман ва рағбат билан ейман. Лекин ақлан олганда, қовурма яхшироқ эканини биламан. (Мош ва нўхатни табиатан яхши кўраман, холос).

📚 "Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
Силаи раҳм савобидек тез келадиган яхшилик йўқ...

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Силаи раҳм савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезда азоб бериб, охиратда ҳам азоб келтирадиган гуноҳ силаи раҳмни узишликдир”

(Имом Термизий, Имом Аҳмад, Имом Ибн Можа ривояти).

🌐 Улашинг: @irshooduz
⚪️ Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади.

⚪️ Кар эса уни эшитишни орзу қилади.

⚪️ Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади.

Бизларни эса телефонларимиз ҳалок қилди!


Муҳаммад Ротиб Ноблусий

🌐 Улашинг: @irshooduz
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ РОСТГЎЙЛИКЛАРИГА НАЗАР СОЛИШ

Аллоҳ таоло айтди:
Агар бандамизга (Муҳаммадга) туширган нарсамиздан(Қуръондан) шубҳада бўлсангиз, бас, сиз ҳам унга ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз (Бақара сураси, 23-оят).

Таврот, Забур, Инжил қисман-қисман эмас, балки яхлит китоб шаклида, Қуръони Карим эса 23 йилда сура ва оятлар шаклида нозил қилинган.

Қуръони Карим оятларининг 114 та катта ва кичик сураларга бўлиб қўйилганлигининг сабаби қироат қилувчи ҳар бир сурани ўқиб бўлганидан кейин ўзида бир енгиллик ва фароғатни сезиб, кейинги сурани ўқишга тетиклик ҳосил қилишидир («Тафсири Мадорик»).

Аллоҳ таоло айтди:
Айтинг: «Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмаслар» (Исро сураси, 88-оят).

Расулуллоҳ алайҳиссалом ростгўйликларига назар ташлаш, у зоти шариф олиб келган нарсаларга эргашишда василадир. Бу борада ул зотга эргашишлик эса дунё ва охират саодатига эришишда василадир.

"Шажаротул маориф" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди»

(Тавба сураси 72-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
Namozda qiblaga yuzlanishda necha gradusgacha natog'ri yuzlangan odamning namozi durust bo'ladi
Anonymous Quiz
28%
10°
26%
35°
36%
45°
11%
1° bo'lsa ham durust bo'lamaydi