Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
775 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин! 🤲

🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙИТ НАМОЗИ ЎҚИЛИШИ ТАРТИБИ

🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ketyapsanmi Ramazon! | Muhammadjon qori Temirov | Nasheed 2022
👤 #Muhammadjon_qori_TEMIROV

@youtubabot: 📹360p

═══ °❖◎🌙 ◎❖°═══
Kanalimizga obuna bo‘ling...
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/qora_kurpa_masjidi
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса

"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум", яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.

Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БАРЧАНГИЗНИ ИЪЙД РАМАЗОН ХАЙИТИ БИЛАН КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИ ХОДИМЛАРИ МУБОРАКБОД ЭТАДИ ОЙИЛАНГИЗГА ҚУТ БАРАКА ОЛЛОҲДАН СЎРАГАН ХОЛДА ТИЛАБ ҚОЛАДИЛАР!!!!
ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 🌐 Улашинг: @irshooduz
ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди.

📚 "Қуръон қалблар шифоси"
китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ҚАЗО РЎЗАДАН ОЛДИН ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИ
#рўза

CАВОЛ: Қазо рўзадан олдин шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутсам бўладими ёки аввал қазони тутишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи қазо рўзаларни тутиб олиб, кейин шаввол ойидан 6 кун рўза тутсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, қазо рўза нафлдан муҳим ва устун ҳисобланади. Шунингдек, қазо рўзаларда ниятни тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак. Тонг отгандан кейин ният қилса, рўза дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @irshooduz
ШАВВОЛНИНГ РЎЗАСИ ВА ҚАЗО
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар узрли сабаб билан (хайз кўриш) рўзани тўлиқ тутиша олмиди. Шунга менда хам 6 кун рўза қазо бўлди. Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш керак экан. Иншооллоҳ тутмоқчиман. Шу Шаввол ойидаги 6 кун тутганимни қазо рўзамга ўтадими? Ёки Шаввол ойиникини алохида, қазо рўзаларимни алоҳида тутаманми?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Қазо деб ният қилсангиз ўтади. Алоҳида тутсангиз янада афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61676)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉
Уланиш: @irshooduz
РАМАЗОНДАН КЕЙИНГИ ИЛК ҲАФТАДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ушбу ҳафта шайтон томонидан чалғитиш ва васваса кучли бўладиган, турли маккорона йўллар билан ўзаро кураш ҳафтасидир. Намозларни ўз вақтида адо этишдан узр кўпаядиган, нафл ибодатларни тарк этишга, Қуръони карим тиловатини кейинга қолдиришга, Рамазондан эндигина чиқдинг, бироз роҳат олишга ҳаққинг бор, деган маънода бомдод намозларига сусткашлик қилишга ундовчи турли баҳоналар ила васваса қилиш ҳафтасидир.
Мана шу каби ишлар билан қадамба қадам тойилиш бошланиб, Рамазондан олдинги ҳолига қайтаради. Энди бу ҳолга тушиб қолмаслик учун:

📌 Аллоҳдан сабот сўраб дуода бардавом бўлмоқ керак.
📌 Яхшиликка чақириб, хайрни эслатиб турувчи солиҳлар билан ҳамроқ, дўст бўлмоқ керак.
📌 Намоз ва Қуръон тиловати худди қизил чизиқ каби бўлиб, унинг риоясини қолдирмаслик керак.

☝️ Шуни яхши билингки, амалларнинг қабул бўлгани аломатларидан бири, ўша савобли иш устида тоатлар мавсуми ўтгандан сўнг ҳам давомий бўлиб қолишдадир.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖУМА КУНИ НАФЛ РЎЗА ТУТИШ ВА ШАВВОЛ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мeн, ҳар йили Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни ният қиламан. Фақат бу йил ҳайит куни сал мазам қочиб, ҳайитнинг эртасидан эмас, ҳайитдан кeйин иккинчи кундан тутишни бошладим. Фақат бу кун жума кунига тўғри кeлди. Шу сабабдан жума кундан шаввол рўзасини тутишни бошлаш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Жума кунининг ўзида алоҳида тутиб бўлмайди. Олдидан ёки ортидан бир кун қўшиб тутса бўлади. Қолаверса шавволнинг рўзасини кетма-кет тутиш ҳам шарт эмас. Шу ойнинг ичида тутса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/35109)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

🌐 Улашинг: @irshooduz
Forwarded from نظروف بختيار
Кох ота масжидида намоз вақтилари ўзгарди

🕌 БОМДОД 04:20
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:30
🕌 ШОМ 19:40
🕌 ХУФТОН 21:10

06.05.2022
#ЖУМА_МУБОРАК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Usmon roziyallohu anhu 1 [06.05.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Fotolavha

Koh Ota jome masjididagi Juma namozidan lavhalar.

06.05.2022

👉
@irshooduz👈