Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
ҚУРЪОННИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони Каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий "Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади" деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу жойларга аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#Рамазон_2022

📌☝️ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ ФАЗИЛАТЛАРГА ЭГА?

У минг ойдан яхшироқ кечадир, дейилади. Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловот-у тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади.

Бу – шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир. Бундан ортиқ бу кечанинг яна қандай гўзал ва улуғвор фазилати бўлиши мумкин?

Қолаверса, бу кеча омонлик ва барокот кечаси. Унда банданинг бир йиллик ҳисоб-китоби ер юзига туширилади. Бу кечада банда бедор бўлиб, Аллоҳга мухлис ҳолатида, яъни ихлос ила дуо қилса, гуноҳлари мағфирати, икки дунё саодати, ўзининг эҳтиёжлари ҳақида сўраса, дуоси шубҳасиз ижобат бўлади.

📌 🤲 БУ КЕЧАДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР ҚИЛГАН АФЗАЛ?

Қадр кечасида қилинажак тўғри ва нотўғри амаллар ҳақида Анвар қори Турсунов шундай деган эдилар:

«Бу кечани зиёфат қилиб эмас, яхшилик қилиб ўтказиш керак. Афсуски, кўпчилик турли таомлар ҳозирлаб олиб, дастурхонларни безаб, турли хил гапларни сотиб, биз Қадр кечасида ўтирдик, дейишлари мутлақо нотўғри амалдир. Хўш, бу кечада нималар билан банд бўлиш лозим бўлади? Аввало, қалбни мана шу кунга созлаб олиш керак. Ҳуфтон намозидан кейин, таҳоратни янгилаб, покланиб, дуо-ю зикрда бўлиш, таҳажжуд намозини ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, истиғфор айтиш, такбир ва таҳлилларга эътибор қаратиш лозим бўлади. Ана шунда инсон ўзидаги ўзгаришларни, қалбига яхши нарсалар қуйилиб келаётганини англайди. Бу кечани мана шундай ўтказсаккина фойда оламиз...

📌 🤲🏻 БУ КЕЧАДА ҚАНДАЙ ИБОДАТЛАР ҚИЛИНАДИ?

Уларнинг махсус кўрсатиб ўтилганлари борми? Қадр кечасида қандай дуоларни қилган афзал?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қадр кечаси учун махсус намоз йўқ», деб таълим берганлар. Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Бундан ташқари, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш улкан ажр-савобларга сабаб бўлади.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:
«Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар» (Термизий, Ибн Можа ривояти).

Таржимаси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».


🌐 Улашинг: @irshooduz
ҚАДР КЕЧАСИНИНГ УЧИНЧИ 10 КУНЛИКНИНГ ТОҚ КЕЧАЛАРИДАН ҚИДИРИШ ТАВСИЯ ЭТИЛГАН (2022-1443)

21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси – 21 кеча
23 апрелдан 24 апрелга ўтар кечаси – 23 кеча
25 апрелдан 26 апрелга ўтар кечаси - 25 кеча
27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси – 27 кеча
29 апрелдан 30 апрелга ўтар кечаси – 29 кеча

БУ КЕЧАЛАР ҚАНДАЙ АМАЛЛАР ҚИЛСАК УЛКАН АЖРЛАРГА ЭГА БЎЛАМИЗ?

- 21.30 дан 23.30 гача хуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиш, Қурьон ўқиш.
- 23.30 дан 24.30 гача зикр, дуо, саловат, тасбеҳ.
(масалан: «Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлооҳу акбар»ни - 100 марта.
«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи субҳааналлооҳил ъазийм»ни - 100 марта.
«Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шариийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр»ни - 100 марта.
«Астағфируллооҳал ъазиийм ва атубу илайҳ»ни - 100 марта.
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад»ни ёки бошқа салавотни - 100 марта айтиш).
"Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" - 100 марта.
"Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" -100 марта.
"Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" - 100 марта.
- 24.30 - 01.30 гача қазо намозларини ёки таҳажжуд намозини ўқиш.
- 01.30 дан 02.00 гача "АЛЛОХУММА ИННАКА АФУВВУН, ТУХИББУЛ АФВА, ФАЪФУ ЪАННИЙ" дуосини 100 марта ўқиш.

- 02.00 дан 03.00 гача Витр намози ўкилади ва Қурьон хатми, дуолар қилинади.
Сахарликдан кейин бомдод намозини ўқиб, Қурьон хатми, зикр, тасбеҳлар, саловатлар ўкилади, дуолар қилинади.
Қуёш чиққандан кейин 2 ракаат Ишроқ намози ўқилади.
Бу намоз учун 1 та Ҳаж ва умра савоблар берилиши умид қилинади.
🌐 Улашинг: @irshooduz
АФСУСКИ, КЎПЛАБ КИШИЛАР УЛУҒ РАМАЗОН ОЙИНИ ҚАДРИГА ЕТМАЙДИЛАР, УНИ ҒАНИМАТ БИЛМАЙДИЛАР.

Қанчадан қанча одамлар бу ойнинг кечаларини уйқуда, ғафлатда ўтказади! Қанчадан қанча одамлар ибодат ўрнига турли сериал ва беҳуда лағв нарсалар билан банд бўлишади!

Қанчадан қанча одамлар бу ойда турли баҳоналар билан рўза тутмай, бемалол кундузида ҳам овқатланиб юраверади! Яна кимлардир рўза тутса ҳам гуноҳлар билан овора, ғийбат ва ёлғонини ташламаган!

Қанчадан қанча инсонлар иймони бўлмагани учун бу ойда рўза тутиш фазилатидан умуман маҳрум!

Имом Бухорий ва бошқа буюк муҳаддисларимиз Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилган қуйидаги ҳадис барчамизни хушёр тортишга ундайди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар-да, «Омин», дедилар. Кейин иккинчисига кўтарилдилар-да, «Омин», дедилар. Сўнг тик турдилар-да, «Омин», дедилар. Шунда у зотнинг асҳоблари: «Нимага «Омин» дедингиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот дедилар:

«Жаброил алайҳиссалом келиб, менга: «Эй Муҳаммад, ҳузурида сиз зикр қилсангиз-у, сизга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим. Кейин: «Ота-онасини ёки улардан бирини топган, бироқ улар уни жаннатга киргиза олмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим. Сўнг: «Рамазон ойини топиб, мағфират қилинмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим».

«Бурни ерга ишқалсин», деган сўз арабларда «хор бўлсин, юзтубан бўлсин» деган маънода ишлатилади.

Демак, Рамазон ойидан унумли фойдалана олмаган, унда гуноҳлардан фориғ бўла олмаган кишининг ҳолига вой экан. Чунки Аллоҳ таолонинг энг муқарраб фариштаси шундай деб дуо қилган экан ва бу дуога Роббул оламийннинг энг суюкли Расули, охир замон Пайғамбари «Омин» деган экан. Бундай дуонинг ижобат бўлишида шубҳа бўлиши мумкин эмас. Мана шу ҳақиқатларни доимо ёдда тутишимиз лозим.

Фурсатдан фойдаланиб, шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Рамазон ойидан унумли фойдаланиш учун алоҳида тайёргарлик кўриш керак, бир қанча одобларга риоя этиш лозим. Жумладан:

а) Рамазон билан табриклаш, унга етишгани учун шукр қилиш, хурсандчилик изҳор этиш;

б) Рамазон кирганини хонадон аҳлига, хусусан, ёш гўдакларга билдириш, сездириш. Бу уларга махсус Рамазон туҳфалари улашиш, саҳарлик-ифторликларга алоҳида эътибор бериш, оиланинг нафақасини одатдагидан кенг қилиш каби ишлар билан рўёбга чиқади;

в) Йиллик дам олиш ойлигини, ҳеч бўлмаса, бир қисмини Рамазон ойига тўғрилаш;

г) Кундалик юмушлар, тирикчилик ишларини бироз енгиллатиш. Бу рўзани қийналмай тутишга, кечалари хатми Қуръонларда иштирок этишга ёрдам беради.

д) Қуръон тиловати ва таълимига алоҳида эътибор бериш. Имкони бўлса, ўзи ўқиб, ҳеч бўлмаса, тинглаб Қуръонни бир бора хатм қилиш. Алҳамдулиллаҳ, бугунги кунда юртимиздаги масжидларда хатми Қуръонлар бўлмоқда. Қориларимиз намозда туриб Қуръонни ўқиб беришмоқда. Бу хайру баракадир. Бундан унумли фойдаланишга ҳар бир мусулмон шахс масъулдир. Йилнинг бошқа ойида бу имконият топилмайди. Кейинги йилга ким бор, ким йўқ;

е) Рамазон ойидан шахсий ва оилавий таълим-тарбия, руҳий-ахлоқий покланиш учун унумли фойдаланиш. Турли гина-адоватларни унутиш, шайтонларнинг боғлиқ турганидан фойдаланиб қолиш лозим.

ё) Рамазондан чиқишда маҳзун бўлиш ҳам ушбу ойга нисбатан бўладиган одоблардан саналишини ҳам унутмаслик даркор.

Аллоҳ таолодан бу йилги Рамазон ойини ҳам барча Ислом юртлари қатори азиз ва жаннатмакон диёримиз учун ҳам хайрли, баракали қилишини, жонажон халқимиз учун улкан фазилат ва манфаатлар фурсати қилиб беришини тилаб қоламиз.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ЖУМА_МУБОРАК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
#Ҳадис_45 #Такрор

ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ, УНИНГ ШАРТЛИГИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. У кунда Одам халқ қилинди. У кунда у жаннатга киритилди. У кунда жаннатдан чиқарилди».

✍️ Имом Муслим ривоятлари.

📜Шарҳ: Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 9 оятида: "Эй мўъминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига (яъни, жумъа намозини адо қилиш учун) шошиб боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир", деб марҳамат қилган.
Бу улуғ кундир. Ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳафтанинг энг яхши куни- муборак жума куни эканини марҳамат қилганлар. Унинг фазилатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Аллоҳ таоло инсониятнинг отаси бўлмиш Одам алайҳиссаломни жума кунида яратган. Худди шу кунда жаннатга кирганлар. Яна Аллоҳнинг ҳикматига биноан у ердан чиқарилганлар. Аллоҳга қайтиш ҳам жума куни бўлади. Жума кунида дуолар қабул бўладиган бир соат борки, агар мўминнинг дуоси ўша фурсатга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни гуноҳларини кечириб юборади. Шу сабабдан ҳам мусулмон уммати бу муборак кунда ибодат, силаи раҳм ва дуоларга машғул бўлиб, байрам каби нишонлайди.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Жума кунини бошқа кунлардан афзаллиги.
2. Мусулмон киши жума кунини қадрлайди ва у кунни байрамдек нишонлайди.
3. Мусулмон киши жума кунининг одобларини ўрганишга эътибор қилади.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
УЙЛАНИШДА МУЧАЛ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мeн уйланяпман. Мeнга кўп инсонлар аниқроғи яқин инсонларим уйланишдан олдин уни дини, одоби ва уни мучалига қараб уйлан дeйишяпти. Мучалга қараб уйланиш шартми?


💬ЖАВОБ
: Ва алайкум ассалом! Шариатимизда мучал деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/39154)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#Эслатма
Жума кунида шундай бир соат бор.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: "Жума кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради", дедилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар”, деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган.

Шайх Абдулазиз Тарифий

🌐 Улашинг: @irshooduz
Forwarded from نظروف بختيار
Коҳ ота жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди

🕌 Бомдод 04:35
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:25
🕌 ШОМ 19:30
🕌 ХУФТОН 21:00


30.04.2021
Силаи раҳм - Абдуҳаким домла
@irshooduz
#Аудио #Жума_мавъизалари

Силаи раҳм. (тўлиқ мавъиза) [29.04.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Силаи раҳм. (тўлиқ мавъиза) [29.04.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май, душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Бундан келиб чиқадики, мўмин-мусулмон халқимиз Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади:

🔹 30 апрель – одатий дам олиш куни (беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун);

🔹 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни (барча учун);

🔹 2 май, душанба – Рамазон ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);

🔹 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун);

🔹 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
668512874223630
Алвидо рамазон, алвидо сиём.
🎙 Муҳаммад Айюб Акмалхон ўғли
📝 Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz👈
Коҳ ота жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди

🕌 Бомдод 04:30
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:25
🕌 ШОМ 19:35
🕌 ХУФТОН 21:00


01.05.2021
#Ҳайит_одоблари

☝️ ҲАЙИТ КУНЛАРИ АЁЛЛАРНИНГ ҚАБРИСТОНЛАРГА БОРИШИ ЯХШИ ЭМАС.

Динимизда айнан ҳайит куни қабристонга бориш ҳақида кўрсатмалар йўқ. Хусусан, айрим жойларда эркаклар Ийд намозидан қайтадиган вақтда аёлларнинг қабристонга қатнаши натижасида жуд ҳам кўп ноқулайликлар келиб чиқаётганига гувоҳ бўлганмиз.

Қабр зиёратига Ислом нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, аввало қабрни ибрат учун, охиратни эслаш мақсадида зиёрат қилиниши лозимлиги таъкидланади. Шу боис, динимизда қабрларни зиёрат қилиш маълум кун ё соатга белгиланган эмас. Балки тез-тез, хусусан, қалб ғафлати ортганини сезган чоғда қабристонларни зиёрат қилиш тавсия этилади.

☝️ ҲАЙИТ КУНЛАРИНИ АЗАГА АЙЛАНТИРИБ ОЛИШ.

Икки ийд кунлари мўмин-мусулмонларнинг энг улуғ байрамлари ҳисобланади. Диний манбаъларимизда бу кунларни хурсандчилик, шодлик руҳида, байрам кайфиятида ўтказилиши кераклиги таъкидланган. Аммо ҳайит кунлари фотиҳахонлик қилиш ҳақида кўрсатмалар йўқ. Бугунги кунда бу одат мусийбат аҳилларига ҳам кўплаб қийнчиликлар туғдираётгани ҳеч кимга сир эмас. Баъзан бу нарса азадорларнинг ярасини янгилаш, машаққатлари устига яна машаққат туғдириш бўлаётганининг ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз. Шунинг учун ҳам уламоларимиз уч кундан кейин таъзия билдириш узоқдаги кишилар учун, бошқаларнинг мазкур муддатдан кейин таъзия билдириши мусийбатни янгилаш бўлади, бу эса мусийбат аҳлига оғир келади, кўзланган мақсадга зид иш бўлади, деб айтганлар.

Тўғри, мусийбатга учраган айрим кўнгил яқин кишиларни ҳайит муносабати билан йўқлаш мумкин. Аммо бу ҳам аза тутиш кайфиятида қилинмайди. Эҳтимол, ана шундай кўнгиловлаш шаклида йўлга қўйилган иш кейинчалик фотиҳахонликка айланиб кетгандир. Шу боис, ҳайит кунларини азага айлантириб олиш тўғри бўлмайди.

Манба: https://islom.uz/maqola/13929


🌐 Улашинг: @irshooduz
Assalomu alaykum aziz dindoshim. Barchangizga arafa kuni muborak bo‘lsin!

═══ °❖◎🌙 ◎❖°═══
Kanalimizga obuna bo‘ling...
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/qora_kurpa_masjidi
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 2 май (шаввол ойи 1 куни) душанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

🌙 Шунга кўра 2022 йил 2 май душанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:40 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда
ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:30
2. Бухоро вилояти 06:00
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:00
5. Наманган вилояти 05:30
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:40
11. Фарғона вилояти 05:30
12. Хоразм вилояти 06:10
13. Қашқадарё вилояти 06:00
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:20

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal

🌐 Улашинг: @irshooduz
ФАТВО ВА ТАҚВО

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бир куни ариқ бўйида ўтириб, устига сачраган майда-майда нажосатларни ювар эди. Сўрадилар: – Эй Имом, ўзингиз буюрурсиз, нажосат танга миқдорида бўлса, ювинглар. Оз бўлса, ювмоқ ҳожат эмас, деб.
– Нажосат оз бўлса-да, нима учун юварсиз? Имом деди: – У фатво эди, бу эса тақводир.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин! 🤲

🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙИТ НАМОЗИ ЎҚИЛИШИ ТАРТИБИ

🌐 Улашинг: @irshooduz