Irshod.uz | Rasmiy kanal
580 subscribers
2.75K photos
645 videos
6 files
2.01K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«…Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!»

(Каҳф сураси 110-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
"ОНАНГ БЕШИК БИЛАН КАЛЯСКА ОЛИБ КЕЛСИН"
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Биринчи фарзандим тўғилди, эрим онанг бешик билан каляска олиб келсин деди. Онамларда шароит яхши эмас. Мендан кейин икки қиз, бир ўғил бор, уларди уйли жойли қилиш керак. Шунга нима қилсам булади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр ўз фарзанди учун хотинининг оиласидан бешик, каляска, суюнчи пули, зиёфат ёхуд шунга ўхшаш нарсаларни талаб қилиши, биринчи навбатда шаръан асло мумкин эмас, қолаверса, бу иш пасткашлик ҳамдир. Чунки хотин ва фарзандларнинг нафақаси, кийим-кечаги ва зарурий эҳтиёжлари эрнинг зиммасига вожибдир.

Шундай экан, ҳар бир эркак зиммасидаги вазифасини ўзи бажариши лозим. Уни бошқаларга юклаш орқали зулм қилишдан сақланиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Бароат кечаси ҳақида [16.03.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
Бароат кечаси ҳақида Абдуҳаким домла
@irshooduz
#Аудио

Бароат кечаси ҳақида [16.03.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ғафлатда_қолманг!

ШАЪБОН ЯРМИНИНГ РЎЗАСИ ВА БАРОАТ КЕЧА

Бу йилги Бароат кечаси милодий 17 март пайшанбадан 18 март жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
17-март-2022-йил
18-март-2022-йил
19-март-2022-йил

Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан 👇)
Пайшанба : 05:00 --- 18:37
Жума : 04:58 --- 18:38
Шанба : 04:56 --- 18:39

⚠️ (Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган. Бомдод намози учун азонни кутинг!)

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?
Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Уларни (оналарни) меъёрида озиқлантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир»

(Бақара сураси 233-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
Forwarded from نظروف بختيار
Кох - ота жомъе масжидида намоз вақтилари ..
🕌 БОМДОД 05:50
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 16:50
🕌 ШОМ 18:40
🕌 ХУФТОН 20:10

17.03.2022.
#ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Энг яхши одам ким?» деб сўрашди. У зот: «Қалби тоза, ростгўй бўлгани», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ростгўй деганингизни биламиз. Аммо қалби тоза деганингиз ким?» дейишди. У зот: «Тақводор, покиза, гуноҳи йўқ, зулм қилмайдиган, нафратланмайдиган ва ҳасад қилмайдиган одам», дедилар.

Ибн Можа ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#Дуо

Бароат кечасида ўқиш тавсия қилинадиган дуо

أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ
وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ

Аъузу би афвика мин иъқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука ла уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта алаа нафсика

Дуонинг маъноси:
«Сенинг афвинг ёрдами ила иқобингдан паноҳ сўрайман. Сенинг розилигинг ёрдами ила ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ёрдаминг ила Сендан паноҳ сўрайман. Важҳинг улуғ бўлди. Сенга санони ҳисобламайман. Сен Ўзингга Ўзинг сано айтганинг кабисан»

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Маълумот

Бароат кечасининг хосияти

Шаьбон ойининг 14 дан 15 га ўтар кечаси "Бароат" кечасидир. Бу кечада Қурьони каримнинг "Тавба" сурасининг аввалги оятлари нозил бўлган ва унда

بَرَاءَةٌ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ إِلَى الَّذِينَ عَاهَدْتُمْ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

"(Бу) Аллоҳдан ва (Унинг) Расулидан сизлар (билан) аҳдлашган мушрикларга (нисбатан) ора очиқликдир",
деб, мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги сулҳ бекор бўлгани эьлон этилган.
Бу кечада Жаброил алайҳиссалом Расули акрам соллалоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келдилар ва шундай дедилар:
"Эй Аллоҳниг расули Аллоҳ бу кечада бир қанча инсонларни афв этади. Баъзиларини афв этмайди. У кечадаги мағфиратга қуйидаги инсонлар сазовор бўлмайдилар:
1. Аллоҳ таоло, унинг Расули ва мўминларни масхара қилганлар;
2. Мусулмонлар билан аразлашганлар;
3. Силайи раҳм қилмаганлар;
4. Кибрли инсонлар;
5. Ота-онасини норози қилганлар;
6. Сархушлик (кайф)да умр ўтказганлар".
Аллоҳ таоло у кечада тақдирларни ҳал қилгани учун ушбу кеча "Тақсим ва Тақдир кечаси" деб ҳам юритилади.

Ато ибн Ясор шундай дейдилар:
"Шаьбон ойининг 15- кечаси Азроил алайҳиссалом кейинги йил шаьбон ойининг 15- кечасига қадар ўлиши керак бўлган инсонлар рўйхатини ҳозирлайди. Шу орада қанча инсонлар бу рўйхатга тушиб қолганидан хабари бўлмайди".

Ибни Умар розияллоҳу анҳу қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Тўрт кеча борки, унда дуолар рад этилмадйи:
1. Ражаб ойининг илк кечаси;
2. Шаьбон ойининг 15- кечаси;
3. Қадр кечаси;
4. Икки байрам кечаси".

Аллоҳниг Расули соллалоҳу алайҳи васаллам намоз ўқидилар. Жаброил алайҳиссалом шундай дедилар:
"Аллоҳ сенинг умматингдан ярмини дўзахдан озод этди".

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят этади:
"Аллоҳниг Расули шундай дедилар: Шаьбоннинг 15- кечасида Аллоҳ қасддан одам ўлдиргандан тортиб барча инсонларни афв этади".

Яна Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Тўрт кеча бордирки, кечалари кундузлар, кундузлари кечалар кабидир. Аллоҳ у кечада онт ичганларни онтига содиқ қилади, инсонларни афв этади, уларга чексиз савоб ва мукофот беради. Бу кечалар Қадр кечаси, Бароат кечаси, Арафа кечаси, Жумьа кечасидир".

Ҳазрат Ойша розияллоҳу анҳо дедилар:
"Шаьбон ойининг 15-куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ жалла жалалуҳу у кеча, қуёш чиқиш вақти яқинлашганда шундай дейди: "Истиғфор айтиб тавба қилган борми, уни афв этаман. Ризқ истаган борми, унга ризқ бераман".
Бу овоз атроф ёришгунга қадар шундай давом этади".
(Ат-тарғиб ват-тарҳиб)

"Ким Шаьбон ойининг 15- кечаси ва икки байрам кечалари ибодат қилса, барча қалблар ўлган бир кунда унинг қалби ўлмайди ".

Раҳматуллоҳ қори Обидов - "Аллоҳниг гўзал исмлари ва исми аьзам" китобидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
🌐 Улашинг: @irshooduz
Yoshlik - umr bahori | Abduhakim domla
@irshooduz
#Аудио #Жума_мавъизалари

Ёшлик - умр баҳори
Тўлиқ жума маърузаси. [18.03.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Ёшлик - умр баҳори
Тўлиқ жума маърузаси. [18.03.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
АЁЛИМДАН ҚУРЪОННИ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#аёл #Қуръон

CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурий билимларни ўрганишда катта-кичик, ака-ука, эр-хотин кабилар аҳамиятли эмас. Балки, Қуръони каримни ўрганишга ўхшаш ибодатда зарур бўлувчи илмларни имкон қадар тезроқ ўрганиш лозим. Ҳатто ўз аёлидан, фарзандидан, набирасидан ҳам киши ўрганиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир...»

(Нисо сураси 34-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
Forwarded from نظروف بختيار
Кох - ота жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди

🕌 БОМДОД 05:45
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 16:55
🕌 ШОМ 18:45
🕌 ХУФТОН 20:15


20.03.2022.