Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺🌺


🌿🌿Хайрли тонг. Танангиз соғ, руҳингиз тетик, бир кунлик таомингиз бор, уйингиз тинч, яқинларингиз саломатми? Бахтли экансиз.🌿🌿

🌹🌹Бунинг шукронаси учун инсонларга табассум қилинг, кичик бир яхшилик қилиб бўлсада уни баҳам кўринг.🌹🌹

🌼🌼Аллоҳ таоло сизга бахт ато қилса, ундан атрофингиздагиларга ҳам улашиб туринг. Зеро, ҳар бир неъматнинг закоти бўлади
.🌼🌼

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

"Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин".

(Қасос сураси 77-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Ер юзида иккита омонлик бор эди. Бири кетди, бири қолди. Кетгани Расулуллоҳ (с.а.в)дир, қолгани истиғфордир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

🌐 Улашинг: @irshooduz
Ғафлатда қолманг!
🌙БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...

«Бароат» сўзи луғатда «халос бўлиш», «нажот топиш» ва «қутулиш» каби маъноларни билдиради. Бароат кечаси Аллоҳнинг мағфират ва раҳмат эшиклари мўмин бандалари учун очилгани боис кечага шундай ном берилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ шаъбоннинг ярмидаги кечада мушрик ва хусуматчидан ташқари барча яратганларини мағфират қилади», дедилар (Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).

Ибн Можа Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Шаъбон ойининг 15-куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ қуёш ботиш вақтида дунё осмонига тушади ва бундай марҳамат қилади: «Истиғфор айтиб тавба қилган борми, унга ризқ бераман. Балога учраган борми, хотиржамлик бераман. Фалончи қани, фистончи қани? Бу овоз атроф ёришгунга қадар шундай давом этади».

Муборак кеча ҳижрий, шаъбон ойи 15-куни / мил. 18-дан 19-март санасига ўтар кунига тўғри келмоқда
.

"Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради".

🌐 Улашинг: @irshooduz
ДУО
اللهم ارحم أمة محمد رحمة عامة
#Ўқилиши: "Аллоҳуммарҳам уммата Муҳаммадин роҳматан ъамматан".

#Маъноси: "Ё Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини умумий раҳматингга ол".

Имом Ҳоким ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
⚡️ Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди

📌 Саудия Арабистони Подшоҳлиги Авиация Бошқармаси “GACA” Подшоҳликка келувчи йўловчилар учун “Covid-19” билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди.

Эндиликда, Коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини САПга киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинмоқда.

❗️ “Умра-2022” мавсумида Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун сафардан олдин олинадиган ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинганини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади:
💉 Pfizer/BioNTech;
💉 Oxford-AstraZeneca;
💉 Moderna;
💉 Johnson & Johnson.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
#ЖУМА_МУБОРАК

Аллоҳ таоло ушбу жума айёмини файзли ва барокотли қилсин. Жума кунининг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади.

1) Ғусл қилиш:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир».

(Имом Бухорий (879) ривояти)

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидага бориб, одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг истаганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта, Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради».

(Имом Бухорий (883) ривояти).

Изоҳ: Бу муборак ҳадисда жума куни ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Мазкур ҳадисда шундай таълим олишлик келиб чиқадики, ҳадисда зикр қилинган покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки бошқа руҳий ва маънавий жиҳатдан келиб чиқадиган ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади.

Шунингдек, айрим оёғи ҳидланадиган кишилар доимо, хусусан, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади; чунки масжидга борганда намозхондан ноқулай ҳидлар чиқмаслиги керак ва бошқа намозхонларни ҳам озорлантирмасликлари зарур.

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда фақат қалби эмас, балки ташқи кўринишлари ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларини кийиши ва агар соч узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус ёғлар ёрдамида уни тартибга келтириб олиш ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим», – деганлар.

(Имом Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларда сизга нисбатан нафрат уйғотади;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради».

(Байҳақий «Сунанул кубро»да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан сўраб дуо қилиб турса, албатта, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради», – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти).

Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлиш мақсадга мувофиқ саналади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади», – деганлар.

(Байҳақий «Сунанул кубро»да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Ҳеч ким жума куни рўза тутмасин. Бироқ ундан бир кун олдин ҳам ёки бир кун кейин ҳам рўза тутса унда мустаснодир». (Бухорий (1985)

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Қандай яхши амал қилсангиз ҳам Аллоҳ билади. Озуқа ғамлаб олинглар, энг яхши озуқа тақводир. Эй, оқиллар, азобимдан қўрқинглар!»

(Бақара сураси 197-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
Ҳикояни албатта ўқинг ва хулоса қилинг!

Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

ГУНОҲДАН ТАВБА ҚИЛГАН КИШИ-ГУНОҲИ ЙЎҚ КИШИ КАБИДИР!
Тўлиқ жума маърузаси. [11.03.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Инсонга зарар етганда, ётган ҳолда, ё ўтириб ёки тик туриб ҳам Бизга илтижо қилади. Ундан зарарини кетказганимизда эса, гўё етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Мана шу тарзда исрофчи (тажовузкор)ларга ўз қилмишлари зийнатли (чиройли) қилиб қўйилди»

(Юнус сураси 12-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт»

(Исро сураси 23-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Дуо #Эслатма

ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:

اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا

«Аллоҳумма соййибан наафиъан», дер эдилар».

Бухорий ривояти.

(Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин»).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ДУШАНБА

📚Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти)

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
14.03.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 05:20
Ифторлик бошланиши: 18:31

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

☝️Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқудан тургандаги дуо
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»

Маъноси:
“Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

🌐 Улашинг: @irshooduz
Кох - ота масжидида ўқиладиган намоз вақтилари

🕌 БОМДОД 05:55
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 16:50
🕌 ШОМ 18:40
🕌 ХУФТОН 20:05

14.03.2022.

🌐 Улашинг: @irshooduz