Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
🌐 Улашинг: @irshooduz
#дуо

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма».

Маъноси:
Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.

🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Video #Dolzarb

Ta‘qiqlangan saytlarga kirishning oqibati... | Abduhakim domla

07.03.2022. Asr namozidan so'ng qilingan ma‘ruzadan.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
#намоз #қазо

Бугун вақтимиз йўқ бўлган ишлар учун эртага кучимиз, индинга эса ўзимиз йўқ бўлишимизни унутмайлик.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz👈
#Ҳадис_122

УЙҚУ ОДОБЛАРИ

وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنَ اللَّيْلِ وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أمُوتُ وَأَحْيَا».
وَإِذَا اسْتيْقَظَ قَالَ: «الحَمْدُ للَّهِ الَّذي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيهِ النُّشُورُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.


Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси ётоқларига ётсалар, қўлларини чаккалари остига қўйиб «Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳйа», деб айтардилар. 🌜
(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)

Уйғонганларида: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда маа аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар. ☀️
(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва қайтиш Унгадир.)

✍️ Имом Бухорий ривоятлари.


📜 Шарҳ: Уйқуни “кичик ўлим” деб ҳам таърифлашади. Инсон уйқудалик пайтида ташқи оламдан узилиб, ундаги ҳаётий ҳаракати деярли тўхтайди. Уйқу- Аллоҳ таоло бандасини қабзасида ушлаб туришидир. Мусулмон киши уйқуга Аллоҳнинг исмини зикр қилиб ётади. Шу амали билан мўмин уйғоқлигидаги каби уйқусини ҳам ибодатга айлантиради.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон киши барча ишларини Аллоҳнинг исми билан амалга оширади.
2. Уйқуни “кичик ўлим” деб таърифланади. Чунки ухлаётган одам дунёдан узилиб, руҳи вақтинча ушлаб турилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқуси вақтида олур", (Зумар сураси, 42 оят) деб айтган.
3. Ўлим ва ҳаёт Аллоҳнинг изни билан бўлишини мусулмон шахс эътироф қилади.
4. Ухлашда ўнг томонга ёнбошлаб ётиш Набавий суннатлардандир.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан
🌐 Улашинг: @irshooduz
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН...

🌐 Улашинг:
@irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Сизларнинг ҳузурингиздаги нарсалар тугаб кетур. Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир. Биз, албатта, сабр этганларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз»

(Наҳл сураси 96-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
Forwarded from نظروف بختيار
Кох - ота жомеъ масжидида ўқиладиган намоз вақтилари.

🕌 Бамдод 06:05
🕌 Пешин 13:00
🕌 Аср 16:45
🕌 Шом 18:35
🕌 Хуфтон 19:55

09 .03 .2022.
#биласизми

Умар розийаллоҳу анҳу айтдилар:

“Шайтоннинг зурриёти тўққизтадир:

1. Залитун;
2. Васийн;
3. Лақус;
4. Аъвон;
5. Ҳаффоф;
6. Мурра;
7. Мусаввит;
8. Досим;
9. Валҳон
.

Залитун – бозордаги соҳиб бўлиб, кўрган нарсангга ўрнашади.
Васийн – мусибатдаги соҳиб.
Aъвон – султонликдаги соҳиб.
Ҳаффоф – ичкиликдаги соҳиб.
Мурра – сурнай чалгандаги соҳиб.
Лақус – ўт-оловдаги соҳиб.
Мусаввит – хабарлар соҳиби. Инсонлар у тарқатган хабарни оғиздан-оғизга олиб юришади-да, у хабарнинг аслини топа олмайдилар.
Досим – уйлар соҳиби. Киши қачон манзилига кирса, салом ҳам бердирмайди, Аллоҳнинг исмини ҳам зикр эттирмайди ва оиладагиларнинг ораларига низо солиб, талоқ, хулуъ, уришиш каби ишларни келтириб чиқаради.
Валҳон – у таҳорат, намоз ва ибодатларда васваса қилади”.

🌐 Улашинг: @irshooduz
​​🌧 ШАМОЛ БЎЛГАНДА ВА ЁМҒИР ЁҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

• Ёмғир раҳмат ёки бало бўлиб келиши мумкин бўлгани сабабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол бошланса, (ёмғир яқинлашиб келаётганининг аломати бўлгани учун) кайфиятлари ўзгариб, безовта бўла бошлардилар. «Нега хавотирга тушдингиз» деб сўрашса, ул зоти бобаракот: «Умматимга жазо келмадимикин деб қўрқаман», дея жавоб берардилар.
• Ёмғир ёға бошлаганда ул зот қуйидаги дуони ўқир эдилар:
«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».
• Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».
• Шундан сўнг, агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар.
• Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди», деб жавоб берардилар
• «Саҳиҳи Муслим»

• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир пайтида мана бу дуони ҳам ўқирдилар: «Аллоҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа 'алайнаа».
• Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бу ёмғир атрофимизга ёғсин, устимизга ёғмасин»
• «Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим».
• Момоқалдироқ гумбурласа, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, лаа тақтулна би ғодобик, ва лаа туҳликнаа би 'азаабик, ва 'аафинаа қобла заалик» деб ҳам дуо қилардилар.
• Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бизларни ғазабинг ила ўлдирма, азобинг билан ҳалок қилма ва бундан аввал бизни авф қилгин»
• «Сунани Термизий», «Муснад Аҳмад» ва «Адабул муфрад». Имом Ҳоким, Заҳабий «Мустадрак, 2-жилд, 286-саҳифа ҳамда Ҳофиз Ибн Ҳажар ва аллома Жазарийлар «Ал-Футуҳат ур-Раббония, 4- жилд, 284-саҳифа бу ҳадисни саҳиҳ дейишган.

• Шунингдек, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
• Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»
• «Саҳиҳи Бухорий»

• Ёмғир тингандан сўнг ўқиладиган дуо:

«Мутирнаа бифазлил-лааҳи ва роҳматиҳ».
• Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди»
• «Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим».
• Келтириб ўтилган ушбу дуолар ёмғир ёғаётганда ўқиладиган кўплаб дуолардан баъзилари, холос.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ЭСЛАТИНГ

Эртага, 10.03.2022 й
ШАЪБОН – 6
ПАЙШАНБА!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Ҳадиси
қудсийда Аллоҳ таоло: “Рўза мен учун, унинг савобини Ўзим бераман”, деган (Имом Бухорий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
10.03.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
05:25
Ифторлик бошланиши: 18:28

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

"Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради".

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺🌺


🌿🌿Хайрли тонг. Танангиз соғ, руҳингиз тетик, бир кунлик таомингиз бор, уйингиз тинч, яқинларингиз саломатми? Бахтли экансиз.🌿🌿

🌹🌹Бунинг шукронаси учун инсонларга табассум қилинг, кичик бир яхшилик қилиб бўлсада уни баҳам кўринг.🌹🌹

🌼🌼Аллоҳ таоло сизга бахт ато қилса, ундан атрофингиздагиларга ҳам улашиб туринг. Зеро, ҳар бир неъматнинг закоти бўлади
.🌼🌼

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

"Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин".

(Қасос сураси 77-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Ер юзида иккита омонлик бор эди. Бири кетди, бири қолди. Кетгани Расулуллоҳ (с.а.в)дир, қолгани истиғфордир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

🌐 Улашинг: @irshooduz
Ғафлатда қолманг!
🌙БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...

«Бароат» сўзи луғатда «халос бўлиш», «нажот топиш» ва «қутулиш» каби маъноларни билдиради. Бароат кечаси Аллоҳнинг мағфират ва раҳмат эшиклари мўмин бандалари учун очилгани боис кечага шундай ном берилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ шаъбоннинг ярмидаги кечада мушрик ва хусуматчидан ташқари барча яратганларини мағфират қилади», дедилар (Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).

Ибн Можа Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Шаъбон ойининг 15-куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ қуёш ботиш вақтида дунё осмонига тушади ва бундай марҳамат қилади: «Истиғфор айтиб тавба қилган борми, унга ризқ бераман. Балога учраган борми, хотиржамлик бераман. Фалончи қани, фистончи қани? Бу овоз атроф ёришгунга қадар шундай давом этади».

Муборак кеча ҳижрий, шаъбон ойи 15-куни / мил. 18-дан 19-март санасига ўтар кунига тўғри келмоқда
.

"Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради".

🌐 Улашинг: @irshooduz
ДУО
اللهم ارحم أمة محمد رحمة عامة
#Ўқилиши: "Аллоҳуммарҳам уммата Муҳаммадин роҳматан ъамматан".

#Маъноси: "Ё Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини умумий раҳматингга ол".

Имом Ҳоким ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
⚡️ Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди

📌 Саудия Арабистони Подшоҳлиги Авиация Бошқармаси “GACA” Подшоҳликка келувчи йўловчилар учун “Covid-19” билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди.

Эндиликда, Коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини САПга киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинмоқда.

❗️ “Умра-2022” мавсумида Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун сафардан олдин олинадиган ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинганини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади:
💉 Pfizer/BioNTech;
💉 Oxford-AstraZeneca;
💉 Moderna;
💉 Johnson & Johnson.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈