Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
755 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#ҳикмат

Яҳё ибн Муоздан: "Банда қачон ихлосли бўлади?" дея сўрашди. "Хулқи эмизикли гўдакнинг хулқидек бўлса, яъни мақтаган ё ёмонлаганга парво қилмаса", дея жавоб қилдилар.

🌐 Улашинг: @irshooduz
“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБҲАНАЛЛОҲ”...

УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз.

“Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.


“СубҳанАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.

МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

“Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

“Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.

“ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.

“Ҳасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.

“Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

“Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

Мусулмон киши аксирганда “Алҳамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди.

“СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади.

“Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳикмат

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтдилар: Қалблар бир идиш бўлиб, унинг яхшиси яхшиликни ўзида сақлаганидир.

Одамлар бу хусусда уч турли бўлади:
1. Раббоний олим.
2. Нажотга эришиш йўлида таълим олувчи илм толиби.
3. Ҳар қандай ҳайқириқга эргашиб кетаверадиган авом.


Изоҳ: Раббоний олим дегани илмли, ҳаким, яъни барча ишларида ҳикмат ила иш юритувчи, ҳалим, яъни юмшоқлик билан таълим берувчи, инсонларга юқори босқич илмлардан олдин бошланғич илмларни таълим берувчи, илмларига амал қилувчи инсонлардир. Улар илм олишга ва унга амал қилишга, шунингдек, бахт-саодат омили бўлган ва уларни бой бериш ила нуқсон ва путур етадиган илмларни ўргатишга буюрадилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#Эслатма

🔹Азиз зиёратчилар!

Эслатиб ўтамиз, Умра тадбири карантин даврида ташкил этилмоқда.

🔹Айни пайтда, Саудия Арабистони ҳудудида коронавирус пандемияси сабабли қатъий карантин чекловлари ўрнатилган.

🔹Жумладан, Масжиди Набавийда Равзаи шарифга киришга чекловлар ўрнатилган бўлиб, аёл зиёратчилар учун бундай чеклов 5 февралдан буён амалда.
✔️Ҳозирда эркакларни Равзаи шарифга киришида ҳам чекловлар кучайтирилмоқда.

🔹Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салом бериш махсус рухсатнома асосида амалга оширилмоқда.

🔹Умра ибодати махсус рухсатнома асосида, белгиланган маълум соатларда амалга оширилмоқда.

🔹 Икки Муқаддас Масжидда намозларни адо этиш оралиқ масофани сақлаган ҳолда амалга оширилмоқда. Ушбу тартиб Саудия Арабистони ҳудудидаги барча масжидларда жорий этилган.

🔹Муҳтарам зиёратчилар, сабрли бўлинг!

❗️Ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа зиёратчилар билан урушманг, талашманг!

‼️Гуруҳ раҳбари ва ишчи гуруҳи тавсияларига қатъий амал қилинг!

📍Тиббий ниқобни тақиб юринг!

Диққат❗️Саудия Арабистони ҳудудида ниқоб тақмаганлик учун 1.000 дан 10.000 риёлгача (267-2670 АҚШ доллари) миқдорда жарима белгиланган.

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

#hajumrauz

🌐 Улашинг: @irshooduz
НАМОЗДАН КЕЙИН БИРИНЧИ КЎРГАН ОДАМГА САЛОМ БЕРИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Номозни ўқиб бўлиб, тургандан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш шарт, деган шаръий ҳукм йўқ. Буни диндан деб, одат қилиб олиш тўғри эмас. Лекин ҳар доим катта-кичикка, таниган-танимаганга салом бериш суннат. Жумладан, намоздан чиққандан кейин ҳам, кўрганга салом бериб кетилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#Эслатма
ЭРТАГА ДУШАНБА

📚Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти)

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
28.02.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 05:43
Ифторлик бошланиши: 18:15

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#Солиҳларнинг_жамоат_намози

Сулаймон Мақдисий раҳимаҳуллоҳ

Сулаймон Мақдисий раҳимаҳуллоҳ деди: “Умрим бўйи икки маротаба жамоат намозига улгурмадим. Шунда ўзим ёлғиз ўқидим. Аммо шу икки марта ўқиган намозимни гўё ўқимагандек бўлдим” (Зайл табақот ал-Ҳанбалия).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#КУН_ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ بِكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلاَغُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма иннã насъалука мин хойри мã са‘алака минҳу набиййука Муҳаммад. Ва наъузу бика мин шарри мã мастаъãза бика минҳу набиййука Муҳаммад. Ва антал мустаъãну ва ъалайкал балãғ. Ва лã ҳавла валã қуввата илла биллãҳ".

Маъноси: "Ё Аллоҳим! Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўраган яхши нарсаларни Сендан сўраймиз. Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам паноҳ тилаган ёмон нарсалардан Сендан паноҳ тилаймиз. Сен мададкоримизсан, ҳамма нарса Сенга етиб боради. Аллоҳникидан бошқа ҳеч бир ҳаракат ва қувват йўқдир".

Имом Термизий ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Кох -ота жомеъ масжидида ўқиладиган намоз вақтилари

28.02.2022.

Бомдод 06:15
Пешин 13:00
Аср 16:35
Шом 18:25
Хуфтон 19:45

🌐 Улашинг: @irshooduz
Аллоҳ бузғунчиликни севмас

Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримда бузғунчи тоифалардан огоҳлагнтириб шундай марҳамат қилади:

«Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара, 11-12)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌐 Улашинг: @irshooduz
Шукр уч қисмдир

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ бундай дейди:

“Шукр уч қисмдир:

1. Тил ила шукр.
2. Аркон (ишонч, амал) ила шукр.
3. Қалб ила шукр”.

1. Тил билан бўладиган шукр ҳақида Қуръони каримда: “Ва аммо, Раббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла”, дея марҳамат қилинган. Зуҳо сураси 11-оят.

Ҳадис:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонларга шукрли бўлмаган кимса, Аллоҳга ҳам шукрли бўла олмайди”, деб айтганлар.
Термизий ривояти.

Ибн Жарир бундай дейди: “Абу Назра раҳимаҳуллоҳ: “Мусулмонлар неъмат ҳақида сўзлашни унинг шукрини адо қилиш дея билишар эди”, деб айтган.

2. Аркон (амал) ила шукр эса Ҳақ таолонинг итоатида амал қилишдир.

Оят:
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло:
“Эй Оли Довуд, шукр қилинглар!”, дея марҳамат қилган.
Сабаъ сураси 13-оят.

Ибн Аби Ҳотим айтади: “Собит Буноний раҳимаҳуллоҳ: “Довуд алайҳиссалом оила аъзолари, фарзандлари ва аёлларига куннинг вақтларини ибодат учун тақсим қилиб берган эди. Куннинг ва туннинг бирор бирор вақти йўқки, албатта унда Довуд алайҳиссаломнинг оила аъзоларидан бири намоз ўқиётган бўлар эди.

3. Қалб ила шукр Аллоҳ азза ва жаллани ёлғиз неъмат ато этувчи дея эътироф қилмоқдир.

Оят:
Аллоҳ субҳонаҳу марҳамат қилади:
“Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир”.
Наҳл сураси 53-оят.

Имом Воҳидий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Жисмингизнинг сиҳат саломатлиги, ризқингизнинг кенглиги, мол дунё ва фарзандларингизнинг барчаси Аллоҳнинг сизга ато қилган неъматларидир”.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизларни йўқдан бор қилган, тана аъзоларимизни саломат қилган, бизга энг улуғ неъмат бўлмиш бандалик шарафини ато этган Зотдир.

"Неъмат эгасини унутма" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#дуо

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Эй, инсонлар! Агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангиз, (ўйлаб кўринг:) Биз сизларга (Аллоҳнинг қудратини) баён қилиш учун сизларни (отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (Одам наслини) манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра (шаклланиб) битган ва битмаган парча гўштдан яратдик. Биз (сизларни) хоҳлаганимизча – муайян муддатгача бачадонларда қолдириб, сўнгра чақалоқ ҳолингизда (дунёга) чиқарурмиз, сўнгра вояга етгунларингизгача (тарбия қилурмиз). Сизлардан (гўдаклик ва ёшликда) вафот этадиганлар ҳам бўлур, яна сизлардан билимларни билганидан сўнг ҳеч нарсани билмай қоладиган энг тубан умрга (ўта кексаликка) қайтариладиганлар ҳам бўлур. Ерни қўриқ ҳолида кўрасиз. Бас, қачонки, Биз унинг устидан (ёмғир) ёғдирсак, у ҳаракатга келиб кўпчир ва турли гўзал жуфтларни (икки жинсли гиёҳларни) ундирур.

(Ҳаж сураси 5-оят.)

🌐 Улашинг: @irshooduz
ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

CАВОЛ: Ҳозирда 8 ойлик ҳомиладорман. Бўлажак фарзандимиз учун ҳозирдан керакли кийим ва турли буюмлар олмоқчи эдик. Аммо сизларга мумкин эмас дейишяпти, бу нотўғри тушунча эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қараш, яъни "ҳали туғилмаган болага кийим-кечак олиб бўлмайди" деган тушунча хатодир. Чунки "ҳар бир ишлар ниятга кўрадир" деган мазмунда ҳадис бор. Қолаверса динимизда шумланиш йўқ. Шундай экан бемалол яхши ниятлар билан кийимчалар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!
Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!

(Қаҳф сураси 23-24-оятлар.)

🌐 Улашинг: @irshooduz