Forwarded from MuslimShosh.uz
Vakillik.uz, [21.02.2022 15:45]
🌙 Муфтий ҳазратлари Нукус шаҳридаги марказий жоме масжидга ташриф буюрдилар
Муфтий ҳазратлари дастлаб, Нукус шаҳридаги марказий “Имом Эшон Муҳаммад” жомеcига масжид жамоаси билан пешин намозини бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун ташриф буюрдилар. Пешин намозини масжид қавми билан адо этгандан сўнг, муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилиш фазилатлари ҳақида намозхонларга суҳбат қилиб бердилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
#Муфтий #ташриф
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube | Tik Tok

Аллоҳ таоло самимий инсонларни, яхшиларни доимий ҳамроҳингиз қилсин!..
Ассалому алайкум, азизлар! Тонг хайрли бўлсин, кунингиз мазмунли ўтсин!
🌐 Улашинг: @irshooduz

#оят
Агар Аллоҳ одамларни зулмлари сабабли ушлайдиган (жазолайдиган) бўлса, унда (Ер юзида) бирор жониворни (тирик) қўймаган бўлур эди. Лекин уларни маълум муддатгача қўйиб берур. Ўша муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат кейинга ҳам сура олмайдилар, олдинга ҳам.
(Наҳл сураси 61-оят).

ДИПЛОМ ИШЛАРИНИ ПУЛГА ЁЗИШ
❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Хозирги кунда кўплаб олий ўқув юртларининг баъзи талабалари конспект, курс иши, диплом ишлари ва бошқа амалий вазифаларни ўзлари ёзиш ўрнига бошқа бир ўқувчиларга бериб пулга қилиб беришни сўрашади. Шу каби вазифаларни уларнинг ўрнига бажариб бериб, эвазига пул олса ҳаром бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда килсин.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Оддий мисол жарроҳликка ўқиётган талаба шу каби ишлар билан ўқишни тугатган бўлса ва бирорта инсонни илмсизлик туфайли ўлимига сабаб бўлса ўша ўрнига ёзиб берган ҳам гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДУО
اللهم إني أعوذ بك من عذاب القبر ومن عذاب النار ومن فتنة المحيا والممات ومن فتنة المسيح الدجال
#Ўқилиши: "Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри ва мин ъазабилн нари ва мин финатил маҳйаи вал мамати ва мин фитнатил масиҳид дажжал".
#Маъноси: "Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан, дўзах азобидан паноҳ тилайман. Тириклик ва ўлим ҳамда Масиҳ Дaжжол фитналаридан паноҳ тилайман".
Имом Бухорий ривояти.

ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР
🌸 Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).
🌸 Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).
🌸 Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).
🌸 Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
🌸 Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).
🌸 Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).
🌸 Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
🌸 Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".
🌸 Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".
🌸 Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

АЁЛЛАР УЧУН РАВЗАГА КИРИШ ЧЕКЛОВИ ЮЗАСИДАН БИЛДИРИШ
⚡️Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Масжидун-Набавий ҳудудидаги Равзаи муборакка аёллар киролмаяпгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу масала юзасидан ваколатли мутасаддилар билан тегишли ўрганиш ишларини олиб борди.
🔸Маълум бўлишича, айни кунларда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги жорий этган янги тартибга биноан Мадинаи мунавварадаги Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларига аёл зиёратчиларнинг аксарияти киритилмаяпти. Бошқача қилиб айтганда, аёллар учун Масжиди Набавийда ибодат ва намоз ўқиш учун кириш-чиқиш бемалол, фақатгина ушбу масжиднинг ҳудудида жойлашган Равза қисмига киришга вақтинча чеклов ўрнатилган.
✅ Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги бош консулхонаси вакиллари 20 февраль куни Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги вакили Абдулазиз бин Абдулраҳим Ваззан билан учрашув ўтказиб, Масжидун-Набавийдаги Равзаи шариф зиёратига қўйилган чекловлар муҳокама қилинди...
➡️БАТАФСИЛ

🕋 УМРАЧИЛАРГА АЖОЙИБ ҚУЛАЙЛИК: МОБИЛ ИЛОВА ИШГА ТУШДИ!
🤲 Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳлининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, сафар рейсларини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиб, натижада, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилди. Шунда бир ҳафта давомида жами 16 марта авиапарвоз амалга оширилмоқда.
✅ Яна бир қувончли хабар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Умра қўлланмаси” мобил иловаси ишлаб чиқилди. “Умра қўлланмаси”да Умра сафари давомида лозим бўладиган зарур барча маълумотлар тафсилотларигача қисқа, содда ва лўнда баён этилган...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
📲 “Умра қўлланмаси” мобил иловаси

«Кох- ота » жомеъ масжидида ўқиладиган Намоз вақтилари.
24.02.2022
🕌 БОМДОД 06:20
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 16:30
🕌 ШОМ 18:20
🕌 ХУФТОН 19:40
♻️ Тарқатинг👉 @irshooduz
24.02.2022
🕌 БОМДОД 06:20
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 16:30
🕌 ШОМ 18:20
🕌 ХУФТОН 19:40
♻️ Тарқатинг👉 @irshooduz
Forwarded from 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
#Ҳадис_94
ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ВА СИЛАИ РАҲМ ҲАҚИДА
عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ تَعَالَى؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «بِرُّ الْوَالِدَيْنِ» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيْلِ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ учун қайси амал севимлироқ?» деб сўрадим. «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар.
✍️ Муттафақун алайҳ.
📜Шарҳ: Ушбу ҳадис мусулмонлар ўзлари билмаган фойдали нарсаларни сўрашга тарғиб қилмоқда. Ундан кейин, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам "Намоз ибодатларнинг бошидир", деган сўзлари, кейин эса ота онага яхшилик қилиш, сўнгра динга қайғуриб, Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш ҳақидаги жавоблари келмоқда. Бу ўринда ота онага яхшилик қилиш қай даражада муҳимлиги келиб чиқади. Аллоҳ таоло ота онага яхшилик қилишни Ўзига ибодат қилишдан кейинги ўринга қўймоқда. "(Эй инсон), Парвардигоринг наздида, сизларга ёлғиз унинг ўзига ибодат қилишларинингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди" (Исро сураси, 23 оят).
☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон одам Аллоҳ таоло яхши кўрадиган амални ўрганишга ошиқади.
2. Намоз- Аллоҳ ҳузуридаги амалларнинг энг бошида туради.
3. Мусулмон одамнинг энг афзал амали -намозларни ўз вақтида адо қиллишидир.
4. Ота онага яхшилик қилиш Аллоҳнинг ҳаққидан кейинги ўринда туради.
5. Ота онага яхшилик қилиш, сўз ва амални уйғунлаштириш билан бўлади.
📚 Kунлик Ҳадис | Манба: islom.uz ("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)

#ҳадис
Усома ибн Зайд розийаллоҳу анҳумо айтадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни асҳобларига: "Жаннатга кириш учун енг шимарувчилар борми? Чунки у таърифга ожиз. Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат чарақлаган нур, тебраниб турган райҳонлар, тикланган қасрлар, тўлиб оқувчи анҳорлар, пишиб етилган турли хил мевалар, гўзал ва чиройли жуфтлар, софлиги ва тиниқлиги абадий бўлган кўпдан-кўп зеб-зийнатлар диёридир. У олий, ажойиб, тинч ва осойиштадир", дедилар. Асҳоб: "Биз жаннат учун енг шимарувчилармиз, эй Расулуллоҳ!" дейишди. Ул зот: "Иншааллоҳ, денглар", дедилар..."
Ибн Можа ривоят қилган.