Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلْمَوْتَ وَٱلْحَيَوٰةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْغَفُورُ

У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва ўта мағфиратлидир.

(Мулк сураси, 2-оят)

🔗 Улашинг: @irshooduz
Forwarded from MuslimShosh.uz
Vakillik.uz, [21.02.2022 15:45]
🌙 Муфтий ҳазратлари Нукус шаҳридаги марказий жоме масжидга ташриф буюрдилар

Муфтий ҳазратлари дастлаб, Нукус шаҳридаги марказий “Имом Эшон Муҳаммад” жомеcига масжид жамоаси билан пешин намозини бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун ташриф буюрдилар. Пешин намозини масжид қавми билан адо этгандан сўнг, муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилиш фазилатлари ҳақида намозхонларга суҳбат қилиб бердилар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#Муфтий #ташриф

Telegram |Facebook | Instagram | YouTube | Tik Tok
🌐 Улашинг: @irshooduz
Аллоҳ таоло самимий инсонларни, яхшиларни доимий ҳамроҳингиз қилсин!..

Ассалому алайкум, азизлар! Тонг хайрли бўлсин, кунингиз мазмунли ўтсин!

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Агар Аллоҳ одамларни зулмлари сабабли ушлайдиган (жазолайдиган) бўлса, унда (Ер юзида) бирор жониворни (тирик) қўймаган бўлур эди. Лекин уларни маълум муддатгача қўйиб берур. Ўша муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат кейинга ҳам сура олмайдилар, олдинга ҳам.

(Наҳл сураси 61-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Масжид учун ўз уйини сотмаган саҳоба| Абдуҳаким домла

♻️ Тарқатинг👉 @irshooduz
ДИПЛОМ ИШЛАРИНИ ПУЛГА ЁЗИШ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Хозирги кунда кўплаб олий ўқув юртларининг баъзи талабалари конспект, курс иши, диплом ишлари ва бошқа амалий вазифаларни ўзлари ёзиш ўрнига бошқа бир ўқувчиларга бериб пулга қилиб беришни сўрашади. Шу каби вазифаларни уларнинг ўрнига бажариб бериб, эвазига пул олса ҳаром бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда килсин.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Оддий мисол жарроҳликка ўқиётган талаба шу каби ишлар билан ўқишни тугатган бўлса ва бирорта инсонни илмсизлик туфайли ўлимига сабаб бўлса ўша ўрнига ёзиб берган ҳам гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
ДУО

اللهم إني أعوذ بك من عذاب القبر ومن عذاب النار ومن فتنة المحيا والممات ومن فتنة المسيح الدجال
#Ўқилиши: "Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри ва мин ъазабилн нари ва мин финатил маҳйаи вал мамати ва мин фитнатил масиҳид дажжал".

#Маъноси: "Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан, дўзах азобидан паноҳ тилайман. Тириклик ва ўлим ҳамда Масиҳ Дaжжол фитналаридан паноҳ тилайман".

Имом Бухорий ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

🌸 Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

🌸 Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

🌸 Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

🌸 Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

🌸 Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

🌸 Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

🌸 Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

🌸 Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

🌸 Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

🌸 Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
АЁЛЛАР УЧУН РАВЗАГА КИРИШ ЧЕКЛОВИ ЮЗАСИДАН БИЛДИРИШ

⚡️Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Масжидун-Набавий ҳудудидаги Равзаи муборакка аёллар киролмаяпгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу масала юзасидан ваколатли мутасаддилар билан тегишли ўрганиш ишларини олиб борди.

🔸Маълум бўлишича, айни кунларда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги жорий этган янги тартибга биноан Мадинаи мунавварадаги Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларига аёл зиёратчиларнинг аксарияти киритилмаяпти. Бошқача қилиб айтганда, аёллар учун Масжиди Набавийда ибодат ва намоз ўқиш учун кириш-чиқиш бемалол, фақатгина ушбу масжиднинг ҳудудида жойлашган Равза қисмига киришга вақтинча чеклов ўрнатилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги бош консулхонаси вакиллари 20 февраль куни Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги вакили Абдулазиз бин Абдулраҳим Ваззан билан учрашув ўтказиб, Масжидун-Набавийдаги Равзаи шариф зиёратига қўйилган чекловлар муҳокама қилинди...

➡️БАТАФСИЛ