Irshod.uz | Rasmiy kanal
576 subscribers
2.8K photos
678 videos
6 files
2.04K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Milliy Gvardiya hodimi oldimga kelib aytdiki: | Abduhakim domla

Tarqating♻️

@abduhakimdomla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Masjid oldida Forma kiyib turgan odamga dushmanga qaragandek qaramang azizlar | Abduhakim domla

Tarqating♻️

@abduhakimdomla
ЮТУҚЛИ АКЦИЯЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳалол маҳсулотларга сок, печинига акция қўйилган. Ундаги кодларни махсус рақамга смс орқали жўнатамиз. Aгар ўйинга чақирса борсам дамас ёки 75 млн пул чиқса, олсам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @abduhakimdomla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dözahga tushmedigon ikki toifadan biri | Abduhakim domla

Tarqating♻️

@abduhakimdomla
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 14 - Жумодус соний 1443 ҳ.й
18 - Январь 2022 м.й

Бомдод - 06:24
Қуёш - 07:45
Пешин - 12:38
Аср - 15:41
Шом - 17:23
Хуфтон - 18:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/abduhakimdomla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Erkaklar biz ahli Oilamizdan ertaga söralamiz | Abduhakim domla

Tarqating♻️

@abduhakimdomla
ҲАЖНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Ҳаж Ислом арконларидан бири бўлган улуғ ибодат ҳисобланади. Ҳаж ибодати Ҳижрий тўққизинчи сананинг охирларида қуйидаги оят билан фарз қилинган: “Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир” (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Ушбу оятда келган буйруққа кўра, қодир бўлган мусулмон учун умрида бир марта ҳаж қилиши фарз ҳисобланади.
Ҳаж ибодатининг кўплаб умумий ва шахсий фойдалари бор:

Умумий фойдалари
1. Турли миллат вакиллари бўлган мусулмонларнинг бир-бирлари билан кўришишларига сабаб бўлади;
2. Ер юзининг қайси жойида яшашларидан қатъий назар барча мусулмонлар бир мақсад йўлида яшаётган оға-инилар эканини ҳис қилишларига сабаб бўлади;
3. Ҳидоят нури таралган маконда Аллоҳ таолонинг буйруғини адо этиш учун жамланган мусулмонларнинг ўзлари билган, билмаган кўплаб манфаатларга эга бўлишларига сабаб бўлади.

Шахсий фойдалари
1. Сағира (кичик) гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади;
2. Сабр-тоқатга, қийинчилигу машаққатларни кўтаришга ўргатади;
3. Мол ва офият неъматларининг шукронасини адо этишга сабаб бўлади;
4. Ислом тарихини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг Ислом шиорларини таратиш йўлидаги фидокорона хатти ҳаракатларини ўзгача файз билан ёдга солади;

Ҳаж ибодатининг фазилатлари ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб хушхабарларни айтганлар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳаж қилса, фаҳш гапни гапирмаса, маъсият қилмаса, унинг олдин ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Демак, бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган барча гуноҳлари мағфират қилинишини хоҳлаган ҳожи, албатта, ушбу ҳадисдаги кўрсатмаларга риоя қилиши лозим. Бошқа бир ҳадисда эса Умра ва мабрур ҳажнинг мукофотлари нақадар улуғ экани қуйидагича хабар берилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умра (олдин қилинган) умрагача (бўлган) иккаласининг ўртасидаги (сағира гуноҳларга каффорот бўлади. Мабрур ҳажнинг мукофоти албатта жаннатдир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда Умранинг фазли, яъни иккита умра ўртасидаги бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган сағира гуноҳлар кейинги умра сабабидан ювилиб кетиши хабар берилган. Ҳадис давомида мабрур ҳажнинг мукофоти жаннат бўлиши таъкидлаб баён қилинган. Бу эса ҳожиларни қилаётган ҳажларини мабрур ҳам бўлишига ниҳоятда эътиборли бўлишга тарғиб қилиш ҳисобланади. Мабрур ҳажнинг қандай бўлиши ҳақида бир-бирига яқин бир қанча таърифлар берилган:
— Гуноҳ маъсиятлар аралашмаган ҳаж;
— Қабул қилинган ҳаж;
— Риё ва сумъадан (биров кўрсин ё эшитсиндан) холи бўлган ҳаж;
— Кейин бирор маъсият қилинмаган ҳаж.
Ҳожилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги муборак дуоларига сазовор бўлиш бахтига эришган кишилар ҳисобланади:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, ҳожиларни ҳам, ҳожилар мағфират сўраган кишиларни ҳам мағфират қилгин”, дедилар”. Байҳақий ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида мабрур ҳаж қилганларни ва улар дуо қилган кишиларни ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилганлар. Шунга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур дуоларига эришиб қолиш учун ҳам ҳожилардан дуо олишга ҳаракат қилинади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/abduhakimdomla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ayolini sökib gapiradigonlar eshitib olsin | Abduhakim domla

Tarqating♻️

@abduhakimdomla
ХУФТОНДАН СЎНГ ВИТРНИ ЎҚИМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб витр намозини ўқишга аниқ ишончи бўлса, хуфтонни ўқиб, ухлаб кечанинг охирида туриб витр намозини ўқиш мустаҳаб ҳисобланади. Агар уйғонишга ишончи бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @abduhakimdomla
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 15 - Жумодус соний 1443 ҳ.й
19 - Январь 2022 м.й

Бомдод - 06:24
Қуёш - 07:45
Пешин - 12:38
Аср - 15:42
Шом - 17:25
Хуфтон - 18:44

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/abduhakimdomla
#дуо

اللّهمّ أنت ربّي لا إله إلا أنت خلقتني وأنا عبدك وأنا علي عهدك و وعدك ما استطعت، أعوذ بك من شرّ ما صنعت و أبوء لك بنعمتك عليّ و أبوء بذنبي فاغفر لي فإنّه لا يغفر الذنوب إلا أنت.

Аллоҳумма анта Роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, ва аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абуъу лака биниъматика ъалаййа ва абуьу бизанбий фағфир лий фаиннаҳу лаа яғфируз зунууба иллаа ант.

Эй Аллоҳ! Сен менинг Роббимсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қурбим етганча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Қилган ишларим ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингни ва ўз гуноҳларимни эътироф этаман. Гуноҳларимни мағфират қил, албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечгувчи зотсан.

🌐 Улашинг:
@abduhakimdomla
ҚЎШ КЕЛИН ҚИЛМАСЛИК КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Халқимиз орасида қўш келин қилмаслик керак, чунки бахти бўлинади, деган гап юради. Яъни бирида фарзанд бўлса бири фарзандсизликдан азият чекади ёки бири вафот этади, оғир касалликка чалинади деган гаплар юради. Шу гаплар тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап мутлақо нотўғри. Биз тақдирнинг яхшисию ёмони Аллоҳ таолодан эканига имон келтиришга буюрилганмиз. Никоҳланиш суннат амал. Савоб ишлардан эмас, балки гуноҳ ишлардан шумланиш керак.

Қолаверса, қўш келин олиб, ўша оилалар бахтли саодатли ҳаёт кечираётганлари юқоридаги гапнинг асоссиз эканини исботлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @abduhakimdomla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Erkaklar bahtli yashay desangiz | Abduhakim domla

Tarqating♻️

@abduhakimdomla
#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА

📚Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

(Имом Термизий ривояти)

Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🌐 Улашинг: @abduhakimdomla
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 16 - Жумодус соний 1443 ҳ.й
20 - Январь 2022 м.й

Бомдод - 06:23
Қуёш - 07:44
Пешин - 12:39
Аср - 15:43
Шом - 17:26
Хуфтон - 18:45

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/abduhakimdomla
#ҳикмат

Билингки, Аллоҳ кечаси қабул қилмайдиган кундузга оид амаллар бор. Шунингдек, Аллоҳ кундуз қабул қилмайдиган кечага оид амаллар бор. Аллоҳ фарз қилган амаллар бажарилмагунча нафл қабул қилинмайди. Аллоҳ Жаннатга ақли, амаллари гўзал бўлган бандалардан саралаб олади. Бу бандаларнинг қилган гуноҳини марҳамати билан кечиради. Аллоҳ умри давомида ёмонлик билан яшаган бандаларни дўзахга ташлайди. Уларнинг яхшилигини қабул қилмайди. Ҳар бир банда ҳам умид, ҳам қўрқув билан яшаши керак. Аллоҳга ибодат қилганда унинг раҳматидан асло умид узманг.

Абу Бакр ас-Сиддиқ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/abduhakimdomla
ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @abduhakimdomla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dözahga tushmedigon 2-Inson bu | Abduhakim domla

Tarqating♻️

@abduhakimdomla
Forwarded from نظروف بختيار
«КОХ-ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИ» 21.01.2021.
Намоз вақтилари
Тонг 06:22
Бомдод 06:55
Пешин 13:00
Аср 15:50
Шом 17:35
Хуфтон 19:05
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@Abduhakimdomla 👈
ТАСБЕҲЛАРНИ САНОҒИНИ БИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тасбеҳ дуоларини саноғини санамай ўқиб юриш мумкинми? Савоб бўладими ёки ўқиган тасбеҳ дуоларини саноғини билиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда адади аниқ баён қилинган (намоздан кейинги 33 мартадан Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар каби) тасбеҳларни айтилган саноғига риоя қилиш афзал. Аммо инсон бўш вақтларида зикр ва тасбеҳларни айтмоқчи бўлса, хоҳлаганича айтиши жоиз. Қанча кўп айтса, шунча яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @abduhakimdomla