Irshod.uz | Rasmiy kanal
581 subscribers
2.75K photos
645 videos
6 files
2.01K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#дуо

Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!
Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам, офият ила гўзал қил!
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма. Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🔗 Улашинг: @irshooduz
#оят

ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلْمَوْتَ وَٱلْحَيَوٰةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْغَفُورُ

У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва ўта мағфиратлидир.

(Мулк сураси, 2-оят)

🔗 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Ҳаё – инсоннинг абадий гўзаллиги ва латофатидир. Ҳаёсиз юз жонсиз жасадга ўхшайди.

Абу Али ибн Сино

🔗 Улашинг: @irshooduz
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Ertaga 22.11.2021, dushanba!

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar: «Amallar har dushanba, payshanba kunlari (Allohga) ko‘rsatiladi. Mening amalim ro‘zador bo‘lgan holimda ko‘rsatilishini istayman» (Imom Termiziy rivoyati).

Agar qodir bo‘lsangiz ro‘zadorlar karvoniga qo‘shiling! Agar qodir bo‘lolmasangiz, boshqa dindoshlaringizga eslating. Bilmaysizki, sizning eslatishingiz sababli qanchalar ro‘za tutarkin! Siz sababli ro‘za tutgan kishi barobarida sizga ham savob yoziladi.

🔗 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видео #Жума_мавъизалари

Блогерларга мурожаат. Интернетдаги қиморбозлик ҳақида.

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 16 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
22 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 05:58
Қуёш - 07:19
Пешин - 12:14
Аср - 15:18
Шом - 17:00
Хуфтон - 18:19

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видео #Жума_мавъизалари

Эй Аллоҳнинг расули, менга зино қилишга рухсат беринг...

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 17 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
23 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 05:59
Қуёш - 07:20
Пешин - 12:14
Аср - 15:17
Шом - 17:00
Хуфтон - 18:19

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, Раббимиз, бизлар Сенга имон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!»

(Оли Имрон сураси 16-оят).

🔗 Улашинг: @irshooduz
#Ҳикмат

Тўрт нарса ризқни тўсади: тонгда ухлаш, кам намоз ўқиш, дангасалик ва хиёнат.

📚 "Ўкинма" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🔰 «ТЎРТ НАРСА» 🔰

#Ривоят #Дуо

Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди:
«Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман.
Тилакларим:
🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил;
🔸 Шукр қилувчи дил;
🔸 Сабрли вужуд;
🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол.

Сендан паноҳ сўраганларим:
🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра;
🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра;
🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра;
🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!»

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

🔗 Улашинг: @irshooduz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 18 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
24 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 06:00
Қуёш - 07:21
Пешин - 12:14
Аср - 15:16
Шом - 16:59
Хуфтон - 18:18

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

"Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оят-белгилар бордир".

Рум сураси, 24-оят.

🔗 Улашинг: @irshooduz
ЎҒИЛ ҲЕЧ НАРСАНИ БИЛМАСА...

Самарқанд уламоларидан Ҳифс Искандаронийдан шундай ҳикоя қилинади:
''У кишининг олдига бир одам келиб:
- Ўғлим мени уриб, жонимни қийнайди, - деди.
- Субҳаналлоҳ! Ўғил ҳам отани урадими?
- Ҳа, мени уриб, жисму жонимни оғритади.
- Сен унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ берганмидинг?
- Йўқ.
- Сен унга Қуръонни ўргатдингми?
- Йўқ.
- Ўғлинг ўзи нима иш қилади?
- Зироат ишида.
- Сени уришига сабаб бўладиган бирон нарса деганмидинг?
- Йўқ.
Шунда ҳамма нарсани тушуниб етган олим унга шундай деди:
- Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизларини олдига солиб, итини эргаштириб даласига бораётганда Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кетаётган бўлса шу пайт сен ўғлингга рўпара келиб қолган бўлсанг, сени ҳам бир мол деб ўйлагандир-да! Бошингни ёрмагани учун Аллоҳга ҳамд айтгин!''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

🔗 Улашинг: @irshooduz
ЗИКРДАН ҒОФИЛ ҚОЛМА!

Имом Саҳл раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар: «Динда истиқомат, синиқ кўнгил ила Аллоҳга қуллик қилинг, сиҳҳатли бўлишни кутмангиз. Чунки сиҳатли бўлишни кутиш танбалликдир».

«Ҳиком» асарининг муаллифи Атоуллоҳ Искандарий раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: «Хушу-хузуʼ билан зикр қилолмаяпман дея зикрни ташлаб қўйма! Чунки Аллоҳнинг зикридан ғофил қолишинг (зикр этмаслигинг), Аллоҳни ғафлат билан бўлсада зикр қилганингдан ёмонроқдир. Балки Аллоҳ сени зикридан ғофилликдан зикр этишга, зикр этишдан хушу-хузу ила зикр қилишга, Аллоҳдан бошқа ҳар нарсадан узоқлашиб зикр қилишга юксалтириши мумкин». «Бу Аллоҳга қийин эмас»
(Иброҳим сураси, 20-оят, Фотир сураси, 17-оят мазмуни).

Эй биродар, буни ҳам билиб қўй!

«Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар» китобидан.

🔗 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА

📚Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

(Имом Термизий ривояти)

Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🔗 Улашинг: @irshooduz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 19 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
25 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 06:01
Қуёш - 07:23
Пешин - 12:15
Аср - 15:16
Шом - 16:58
Хуфтон - 18:19

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

Сиз ўйин кулгига оворасиз... Ваҳоланки кимлардир қабрларда: "Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам", деб (қайта тирилишни) орзу қилмоқда"

(Мўъминун сураси, 100 оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#мақола

ЭРГА ИТОАТ ЭТИШ - ЖАННАТГА КИРИШГА САБАБ

Эрга итоат этиш ва Аллоҳ таоло ғазаб қилмайдиган ўринда уни рози қилиш аёл кишининг жаннатга киришига сабаб бўлади. Жуда ҳам кам кишилар аёлидан рози ҳолда эканини кўрасиз, агар аёл киши эрининг ҳақларини тўлиқ билганида эди, таомларини тайёрлаб, хизматини қоим қилмагунича ҳатто ўтирмас эди.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қайси аёл эрини рози қилган ҳолида вафот этса, жаннатга киради" (Имом Термизий ривояти).
Эрнинг розилиги аёл кишининг динини тўртдан бири ҳисобланади.
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом айтдилар: "Аёл киши беш вақт намозини адо қилса, рамазон рўзасини тутса, фаржини гуноҳдан сақласа ва эрига итоат қилса унга: Жаннатга хоҳлаган эшигингиздан киринг дейилади" (Имом Аҳмад ривояти).

📝Доктор Муҳаммад Ротиб Ан-Набулусий маърузасидан
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли таржимаси

🌐 Улашинг: @irshooduz
​​Нур-Султон шаҳридан махсус хабар: Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун етиб келдилар

🔸2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар.
Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,
ушбу нуфузли тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.

🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

🌐 Улашинг: @irshooduz