Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
759 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
🕌 УЛАМОЛАРНИНГ ПОЙТАХТ МАСЖИДЛАРИГА ПЕШИН НАМОЗИГА ТАШРИФ РЕЖАСИ

🔸 Бугун, 10 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имом-хатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешинга борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 Учтепа туманидаги “Саид Ваққос ота” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматиллоҳ домла Сайфуддинов;

🕌 Учтепа туманидаги “Абдулҳамид ҳожи ота” масжидига Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;

🕌 Учтепа туманидаги “Бурхониддин Марғилоний” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадайюб домла Ҳомидов;

🕌 Учтепа туманидаги “Ҳазрати Али” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Эшон Бобохон” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 Учтепа туманидаги “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” масжидига Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдошев;

🕌 Учтепа туманидаги “Абу Ҳурайра” масжидиги Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 Учтепа туманидаги “Абдуллоҳ ибн Масъуд” масжидига Чилонзор туманидаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамрақулов;

🕌 Учтепа туманидаги “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи” масжидига Яккасарой туманидаги “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 Учтепа туманидаги “Маҳкамбой ҳожи ота” масжидига Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Султон ҳожи” масжидига Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Зангиота” масжидига Олмазор тумани “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззақов;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Оқ тунукали” масжидига Юнусобод туманидаги “Мирза Юсуф” масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев;

🕌 Учтепа туманидаги “Абу Талҳа” масжидига Яшнобод тумани “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

🤲Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА

📚Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

(Имом Термизий ривояти)

Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 5 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
11 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 05:47
Қуёш - 07:06
Пешин - 12:12
Аср - 15:26
Шом - 17:09
Хуфтон - 18:26

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Яҳё ибн Муоздан: "Банда қачон ихлосли бўлади?" дея сўрашди. "Хулқи эмизикли гўдакнинг хулқидек бўлса, яъни мақтаган ё ёмонлаганга парво қилмаса", дея жавоб қилдилар.

🌐 Улашинг: @irshooduz
29.10.2021
@irshooduz
#Аудио #Жума_мавъизалари

Тўлиқ мавъиза [29.10.2021]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Тўлиқ мавъиза [29.10.2021]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tashrif

Toshkent viloyati bosh imom-xatibi Jasur domla Raupov "Kox ota" jome masjidiga tashrif buyurdilar va xufton namozidan so'ng " Yoshlar tarbiyasi" mavzusida ilmiy suhbat qilib berdilar

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов [11.11.2021]

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ё РОББИМ!

Бизларга ўлмасдан олдин ТАВБАни, ўлим онида ШАҲОДАТни, охиратда ЖАННАТни, жаннатда эса ЖАМОЛИНГни насиб эт!!!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Фазилатли куннинг гўзал тонги муборак бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

ЖУМА МУБОРАК!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 7 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
13 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 05:49
Қуёш - 07:09
Пешин - 12:12
Аср - 15:24
Шом - 17:07
Хуфтон - 18:25

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Динларини (фирқаларга) бўлиб, (турли) гуруҳларга айланганлар (учун) бирор нарсада (Сиз масъул) эмассиз. Уларнинг иши Аллоҳга (ҳавола). Сўнгра (У) уларни қилиб юрган амалларидан огоҳ қилур»

(Анъом сураси 159-оят).

Улашинг: @irshooduz
#ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, ризқ бандани худди ажали қидирганидек қидиради”, дедилар».

Ибн Ҳиббон ривояти.

Улашинг: @irshooduz
#биласизми?
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

🟢Оталари
: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

🟢Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

🟢Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

🟢Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари:
Ҳорис,
Зубайр,
Ҳамза,
Зирор,
Абу Толиб (Абду¬маноф),
Абу Лаҳаб (Абдулуззо),
Абдулкаъба,
Муғийра,
Навфал.

🟢Аммалари:
Умайма,
Баро,
Умму Ҳакийм,
Сафия,
Арво,
Отика.

🟢Аёллари:
Хадийжа бинту Ҳавайлид,
Савда бинту Замъа,
Оиша бинту Абу Бакр,
Ҳафса бинту Умар,
Зайнаб бинту Ҳузайма,
Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя),
Зайнаб бинту Жаҳш,
Маймуна бинту Ҳорис,
Жувайрия бинту Ҳорис,
Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён),
Мория бинту Шамъун, С
офия бинту Ҳуяй.

🟢Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар:
Қосим,
Абдуллоҳ,
Иброҳим.

🟢Қизлари:
Зайнаб,
Фотима,
Руқайя,
Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

🟢Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

🟢Набиралари:

Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия»
асари асосида тайёрланди

Улашинг: @irshooduz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 8 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
14 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 05:50
Қуёш - 07:10
Пешин - 12:12
Аср - 15:23
Шом - 17:06
Хуфтон - 18:24

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”,

(Ҳужурот сураси, 6-оят).

Улашинг: @irshooduz