Irshod.uz | Rasmiy kanal
588 subscribers
2.94K photos
755 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#ҳикмат

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳга: “Аллоҳ таоло мендан рози бўлишини истайман”, деди. Шунда у зот: “Сен ҳам Ундан рози бўлсанг, У ҳам сендан рози бўлади”, деди. Ҳалиги киши: “Қандай қилиб Аллоҳдан рози бўламан?”, деди. Ҳасан Басрий: “Бошингга мусибат етган кунида худди неъматга хурсанд бўлганингдек хурсанд бўлсанг, Аллоҳдан рози бўлган бўласан”, деб жавоб берди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#ҳикмат

Оқил киши дунёдаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга машғул бўлмайди. Охират амаллари билан шуғулланади. Чунки охират қарор топиш ва неъматлар уйидир. Дунё фонийлик уйи, у хиёнаткор, фитнакордир.

Абу Лайс Самарқандий

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амалларнинг қайсиси Аллоҳга суюклироқдир?”, деб сўралдилар. Шунда у зот: “Оз бўлса ҳам, давомли бўлгани”, деб жавоб бердилар ва: “Амаллардан тоқатингиз етадиганини лозим тутинглар”, дедилар”.

Бухорий ривоят қилган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


🗓 27 - Рабиъул аввал 1443 ҳ.й
3 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 05:39
Қуёш - 06:56
Пешин - 12:11
Аср - 15:34
Шом - 17:18
Хуфтон - 18:33

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

قُل لِّمَن مَّا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ قُل لِّلَّهِ كَتَبَ عَلَىٰ نَفْسِهِ ٱلرَّحْمَةَ لَيَجْمَعَنَّكُمْ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَٰمَةِ لَا رَيْبَ فِيهِ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ فَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ


Сен: «Осмонлар ва ердаги нарсалар кимники?» деб айт! «Аллоҳники», деб айт! У Ўзига Ўзи раҳматни ёзиб қўйган. Сизларни бўлишида шубҳа йўқ қиёмат куни албатта жамлайдир. Ўзига ўзи зиён келтирувчиларгина, ўшаларгина иймон келтирмаслар.


(Анъом сураси, 12-оят).

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @nurli_yol 👈
🌹 Ассалoму алайкум.
🌹 Аллоҳ таолонинг саломи
🌹 Пайғамбарﷺнинг дуолари
🌹 Қуръоннинг барокоти
кун давомида сиз билан бўлсин!

#Тонги_дуо

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил
!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
Амакилари:
1) Ҳорис ибн Абдулмутталиб (онаси Сафийя бинти Жундуб);
2) Зубайр ибн Абдулмутталиб (онаси Фотима бинти Амр);
3) Абу Толиб (исми Абдуманоф) ибн Абдулмутталиб (онаси Фотима бинти Амр);
4) Абу Лаҳаб (исми Абдулъуззо) ибн Абдулмутталиб (онаси Лубно бинти Ҳожир);
5) Ғайдоқ (ёки Ҳажл) ибн Абдулмутталиб (онаси Муманнаъа бинти Амр);
6) Муқаввим (ёки Абдулкаъба) ибн Абдулмутталиб (онаси Ҳола бинти Вуҳайб);
7) Зирор ибн Абдулмутталиб (онаси Нутайла бинти Жаноб);
8) Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (онаси Ҳола бинти Вуҳайб);
9) Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу (онаси Нутайла бинти Жаноб).

Изоҳ: Барча уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларининг тўққиз нафар эканига иттифоқ бўлган ҳолларида, баъзилари: “Ўнта бўлган, ўнинчиси Қусамдир”, деса, айримлари: “Ўн иккита бўлган, ўн биринчиси Абдулкаъба ва ўн иккинчиси Ҳажлдир”, дейишади. Лекин муҳаққиқ уламолар: “Муқаввим билан Абдулкаъба битта одам, Ғайдоқ билан Ҳажл ҳам бир одамдир ва Қусам исмли амакиларининг бўлгани собит эмас”, дейдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларидан фақат тўрт нафари – Абу Толиб, Абу Лаҳаб, Ҳамза розияллоҳу анҳу ва Аббос розияллоҳу анҳулар Ислом келган даврда яшашган ва икки нафари – Ҳамза билан Аббос розияллоҳу анҳумолар мусулмон бўлишган.

Амакиваччалари: қизлар — 10 та; ўғиллар (саҳиҳ маълумотга кўра) – 25 та. Улардан фақат иккитаси — Абу Толибнинг тўнғич ўғли Толиб билан Абу Лаҳабнинг иккинчи ўғли Утайбагина мусулмон бўлишмаган, қолган барчалари мусулмон бўлишган.

Аммалари:
1) Умму Ҳаким Байзо бинти Абдулмутталиб (онаси Фотима бинти Амр);
2) Барра бинти Абдулмутталиб (онаси Фотима бинти Амр);
3) Отика бинти Абдулмутталиб (онаси Фотима бинти Амр);
4) Сафийя бинти Абдулмутталиб розияллоҳу анҳо (онаси Ҳола бинти Вуҳайб);
5) Арво бинти Абдулмутталиб (онаси Фотима бинти Амр);
6) Умайма бинти Абдулмутталиб (онаси Фотима бинти Амр).
Изоҳ: Уламолар фақат Сафийя розияллоҳу анҳонинг мусулмон бўлганига иттифоқ қилишган. Отика билан Арволарнинг мусулмон бўлганлари ёки бўлмаганлари ҳақида икки хил қавл бор).

Амаки боболари:
1) Асад ибн Ҳошим;
2) Абу Сайфий ибн Ҳошим;
3) Назла ибн Ҳошим.

Амма бувилари:
1) Шифо бинти Ҳошим;
2) Холида бинти Ҳошим;
3) Заъифа бинти Ҳошим;
4) Руқайя бинти Ҳошим;
5) Жаннат бинти Ҳошим.

"Расуллуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».


Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Имон Аллоҳнинг бандаларга берган бебаҳо, улуғ неъмати эканлиги ҳақида

Шундай демоқ тўғри ва ҳақ эътиқоддир. Абу Ҳурайра рoзияллоҳу анҳу айтганларидек: «Имон Аллоҳ таолонинг атосидир, уни Ўз фазлу карами ҳамда эҳсони билан бандасига лутф айлаган».

Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 4-оятида:

ذَٰلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

«Бу Аллоҳнинг фазлидирки, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ улуғ фазл соҳибидир», деган.

Бу мазмундаги оятлар Қуръонда кўп келтирилган. Оятларнинг мазмунидан Аллоҳ таоло имонни ўз фазли карами билан бандаларига истаганича бериши маълум бўлади. Шундай экан,
мўъмин банда Аллоҳга беҳисоб шукр қилиши лозимдир. Имон калимаси бўлган "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни тил билан айтиб, қалб билан тасдиқламоқ банданинг феъли бўлгани учун махлуқдир, яъни, яратилгандир. Имонга тавфиқни, яъни, бандага иқрор бўлиш қобилиятини берган Аллоҳдир. Бу эса, яъни, иқрор қилиш қобилиятининг берилиши махлуқ эмас.

Аллоҳ таолонинг сифатлари махлуқ эмас, бандаларининг сифатлари эса махлуқдир. Маърифат, яъни, танимоқ бандадан, таъриф, яъни, танитиш эса Аллоҳдандир. Банда Қуръонни ўқиши махлуқ, яъни, ўқиши билан сўзлар ва жумлалар яратилмоқда. Қуръоннинг ўзи эса махлуқ эмас, Аллоҳнинг улуғ мўъжизасидир. Шу мисоллардан бандаларнинг бутун сифатлари махлуқ эканлигини, Аллоҳ барча сифатлари махлуқ эмаслигини билиб оламиз. Аҳли суннат валжамоат эътиқоди шундай, бундан бошқа эътиқодга ўтмаймиз.

«Аҳли суннат вал-жамоат ақоиди» китобидан.


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


🗓 28 - Рабиъул аввал 1443 ҳ.й
4 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 05:40
Қуёш - 06:58
Пешин - 12:11
Аср - 15:33
Шом - 17:17
Хуфтон - 18:32

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#дуо

Иймон сустлашиб, ибодатга танбал бўлиб қолсангиз, ушбу дуони кўп айтинг:

اللهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا

«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа маҳруман».
Маъноси: Аллоҳим! Мени бадбахтлардан, маҳрумлардан қилиб қӯйма, омин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#ҳадис

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу:
Росулуллоҳﷺ: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан тақво қил! Ёмонлик ортидан бир яхшилик қилгин-ки, уни ўчириб юборади. Одамлар билан чиройли хулқ ила муомалада бўлгин», дедилар.

Термизий ривоят қилган

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
ИФФАТ

«Иффат»
сўзи луғатда «қабиҳ нарсадан тийилиш» деган маънони англатади.

Уламолардан Роғиб «Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг ғалабасидан четланилади. Иффат нафсни ҳайвоний лаззатлардан тийиб туришдир. У ҳаддан ошган нафси бузуқлик билан нуқсон ҳисобланган шаҳватсизлик орасидаги ўртача ҳолатдир», – деганлар.

– Иффатнинг турлари.

Иффат икки турли бўлади:

Биринчиси – ўзини ҳаром нарсалардан иффатда тутиш.

Иккинчиси – гуноҳлардан иффатда бўлиш.

– Иффатнинг баркамоллиги.

Токи қўли, тили, қулоғи ва кўзи иффатли бўлмагунича, инсоннинг ўзи ҳам иффатли бўла олмайди.

– Иффатнинг фойдалари:

1. Иффат диннинг самараларидандир.

2. Иффат иймон мевасидир.

3. Иффат бу дунёда обрўни муҳофаза қилади.

4. Иффат охиратда ўз эгасини жаннати наъийм лаззатига эриштиради.

5. Иффат аъзоларни ҳаромдан сақлайди.

6. Иффат мурувватнинг рукнларидан биридир.

7. Иффат жамиятни фисқу фасод ва гуноҳдан тозалайди.

8. Иффат нафс баркамоллигининг далилидир.

9. Иффат иззати нафс далилидир.

10. Иффат ақл тўлалигининг далилидир.

11. Иффат нафснинг тозалиги далилидир.

12. Иффат ўз эгасини хотиржам қилади.

"Мукаммал саодат йўли" китобидан олинди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
Тоғалари:
Абдуяғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра (Ислом даврига етиб келмаган).

Тоға уруғлари:
1) Мадинадаги Хазраж қабиласининг Бану Адий ибн Нажжор уруғи (боболари Абдулмутталибнинг онаси Салмо тарафидан);
2) Бану Зуҳра уруғи (оналари Омина тарафидан);
3) Бану Саъд қабиласи (эмизган оналари Ҳалимаи Саъдийя розияллоҳу анҳо тарафидан).

Доялари: Шифо бинти Авф розияллоҳу анҳо (жаннат башорати берилган машҳур саҳоба Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг онаси).

Энагалари:
1) Шаймо бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумо (Ҳалима розияллоҳу анҳонинг қизи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт йил Бану Саъд қабиласида яшаганларида энагалик қилган);
2) Умму Айман Барака бинти Саълаба розияллоҳу анҳо (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшларида оналари Омина вафот этганидан кейин то балоғат ёшига етгунларига қадар энагалик қилган).

Эмизган оналари:
1) Омина (туққан оналари) – етти кун;
2) Сувайба Асламийя (Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси) – бир неча кун;
3) Ҳамза розияллоҳу анҳуни эмизган Бану Саъдлик аёл – бир марта;
4) Ҳалима бинти Абу Зуайб Саъдийя розияллоҳу анҳо – икки йил.

Эмикдошлари:
Сувайба Асламийя орқали: Масруҳ ибн Сувайба, Абу Салама ибн Абдуласад Махзумий розияллоҳу анҳу ва Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу;
Ҳалимаи Саъдийя розияллоҳу анҳо орқали: фарзандлари Шаймо бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумо, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳумо ва Унайса бинти Ҳорис ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу;
Сувайба ва Бану Саъдлик аёл орқали: амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу;
Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу ҳам эмикдош бўлган.

Умматларининг сифати: ҳаммодун (Аллоҳ таолога кўп ҳамду сано айтувчилар).

У зотга салавот айтувчилар:

1) Аллоҳ таоло;
2) фаришталар;
3) мўмин-мусулмонлар.

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ ва фаришталари Пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар, (сизлар ҳам) у зотга салавот ва салом айтинглар» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Намозлари:
беш маҳал (беш маҳал намознинг Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар иттифоқ бўлишган).

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Савол: Қуръони карим қандай Китоб?
Жавоб: Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.

Савол: “Қуръон” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Қироат қилиш, ўқиш.

Савол: Қуръоннинг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Мусҳаф, Фурқон, Каломуллоҳ, Бурҳон, Зикр, Китоб, Ҳақ, Нур, Танзил ва ҳоказо.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни қайси фаришта орқали қабул қилиб олганлар?
Жавоб: Жаброил алайҳиссалом.

Савол: Қуръондан илк бор нозил қилинган оятлар қайси?
Жавоб: “Алақ” сурасининг аввалги 5 ояти.

Савол: Қуръони карим неча йил давомида нозил қилинган?
Жавоб: Йигирма уч йил давомида оятма-оят, бўлиб-бўлиб туширилган.

Савол: Қуръон қайси тилда нозил қилинган?
Жавоб: Араб тилида.

Савол: Қуръон неча порадан иборат?
Жавоб: 30 порадан.

Савол: Бир пора неча бет?
Жавоб: Бир пора 10 варақ – 20 бетдан иборат.

Савол: Қуръони каримда нечта сура бор?
Жавоб: 114 та.

Савол: Энг узун сура қайси?
Жавоб: “Бақара”.

Савол: “Бақара” нечта оятдан иборат?
Жавоб: 286 оятдан.

Савол: Энг қисқа сура қайси?
Жавоб: “Кавсар”.

Савол: “Кавсар” сураси нечта оятдан иборат?
Жавоб: 3 оятдан.

Савол: Қуръондаги энг фазилатли сура қайси?
Жавоб: “Фотиҳа”.

Савол: Нима учун “Фотиҳа” дейилади?
Жавоб: Чунки у Қуръони каримнинг биринчи сураси, Қуръонни очувчи сурадир.

Савол: “Фотиҳа” сурасининг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Уммул Қуръон, Асос, Сабъул масоний, Суратул ҳамд, Шифо, Руқя, Канз ва ҳоказо.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Икки ёритувчи нур”, деганда қайси сураларни назарда тутганлар?
Жавоб: “Бақара” билан “Оли Имрон” сурасини.

Савол: Қайси сура ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади?
Жавоб: “Бақара” сураси.

Савол: Одатда, жума куни қайси сура тиловат қилинади?
Жавоб: “Каҳф” сураси.

Савол: Қайси сура Қуръоннинг учдан бирига тенг?
Жавоб: “Ихлос” сураси.

Савол: Қуръони каримда нечта оят бор?
Жавоб: 6236 та.

Савол: Қуръони каримда нечта сўз, нечта ҳарф бор?
Жавоб: 77.437 та сўз, 323.671 та ҳарф.

Савол: Энг узун оят қайси?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 282-ояти. Бу оят қарз олди-бердиси ҳақида бўлиб, тўлиқ бир бетдан иборат.

Савол: Энг қисқа оят қайси?
Жавоб: “Ёсин” сураси ва “Ҳаа мим” билан бошланувчи сураларнинг биринчи ояти. Улар икки ҳарфдан иборат.

Савол: Қуръондаги энг фазилатли оят қайси?
Жавоб: “Оятул курсий”.

Савол: “Оятул курсий” қайси сурада келган?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 255-оятида.

Савол: Нима учун “Оятул курсий” дейилади?
Жавоб: Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор.

Савол: Қуръон ўқиган одам қанча савоб олади?
Жавоб: Ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб берилади.

Савол: Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савоб олади?
Жавоб: Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин.

Савол: Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул?
Жавоб: Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун.

Савол: Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими?
Жавоб: Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.

Савол: Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими?
Жавоб: Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар, жинлар бир ерга тўпланиб, минг уринишса-да, Қуръонга ўхшаш мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан келмайди.

З.Раҳим

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада
ҳимояланади. Бундан ташқари:
– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунѐқарашини кенгайтиради;
– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
– дунѐга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий
касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан
қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
– қироат бош оғриғини самарали даволайди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
ҚАЗО БЎЛГАН НАМОЗ БИРИНЧИ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ ВАҚТИ КИРГАН НАМОЗМИ?

#САВОЛ: Қазо бўлган намоз биринчи ўқиладими ёки вақти кирган намозми? Масалан, бир киши Пешин намозини қазо қилиб қўйди. Шу одам Аср вақтида биринчи қазо қилган Пешин намозини ўқийдими ёки Аср намозини ўқиб бўлиб, кейин қазо бўлган Пешинни ўқийдими?

💬 #ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар киши “аҳли тартиб” бўлса, яъни, зиммасидаги қазо намозлари олти маҳалга етмаган бўлса, бундай кишилар қазо намоз ўқишда тартибга риоя қилишлари керак бўлади. Мисол учун, аҳли тартиб киши Бомдод намозини қазо қилиб қўйса ва шу Бомдодни ўқимасдан Пешин намозини ўқиса, Пешин намози дуруст бўлмайди. Чунки бу киши аҳли тартиб бўлгани учун намозларни ўқишда ҳам тартибига риоя қилиши керак эди. Яъни, биринчи қазо қилган Бомдодни ўқиши ва кейин Пешинни ўқиши керак эди. Қазо бўлган Бомдодни ўқимасдан Пешинни биринчи ўқиб қўйса, ўқиган намози бекор бўлиб, Бомдодни қазосидан кейин яна Пешинни ўқиши керак бўлади.

Аҳли тартиб киши Витр намозини ҳам риоясини қилади. Яъни, Витр намозини қазо қилиб қўйса, уни ўқимасдан Бомдод намозини ўқиши дуруст бўлмайди. Ҳатто бундай пайтда Бомдодни жамоат билан ўқиши ҳам дуруст бўлмайди. Албатта, биринчи қазо қилган Витр намозини ўқиб, кейин Бомдодни адо қилади.
“Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида “аҳли тартиб” киши ҳақида шундай дейилган:

وإذا فاتته أقل من ست صلوات: يجب الترتيب بين الفوائت والوقتية أى: يجب أن يقضي الفوائت قبل أداء الوقتية فإن أدى الوقتية قبل قضاء الفوائت: لا تصح الوقتية. وكذلك يجب الترتيب فيما بين الفوائت، فإن فاتته الفجر والظهر والعصر والمغرب: يقضي الفجر ثم الظهر ثم العصر وهكذا، فإن قضى الظهر قبل الفجر أو العصر قبل الظهر لم يصح، وعليه الإعادة.

яъни: “Агар кишининг қазолари олти намоздан кам бўлса, бундай киши қазо намозлар билан вақтида ўқиладиган намозларнинг ўртасида тартибга риоя қилиши вожиб бўлади. Яъни, вақти кирган намозни ўқишдан олдин қазо қилган намозни ўқиши лозим бўлади. Агар қазо қилган намозни ўқишдан олдин вақти кирган намозни ўқиса, вақтидаги намози дуруст бўлмайди. Шунингдек, бундай аҳли тартиб кишига қазо қилган намозларини ўқишда ҳам тартибга риоя қилиши вожиб бўлади. Масалан, бундай киши Бомдод, Пешин, Аср ва Шом намозларини қазо қилса, биринчи Бомдоднинг қазосини, кейин Пешинни, сўнгра Асрни ва охир Шомни қазосини ўқийди. Агар мабодо, Бомдоднинг қазосидан олдин Пешинни қазосини ўқиб қўйса ёки Пешиндан олдин Асрни қазосини ўқиб қўйса, дуруст бўлмайди. Балки, Пешин ва Асрни қазосини қайта тартиб билан ўқиши керак бўлади”.

Агар киши “аҳли тартиб” бўлмаса, яъни зиммасидаги қазо намозлари олти маҳалга етган бўлса ёки ундан ҳам кўп бўлса, бундай киши “аҳли тартиб”ликдан чиқади ва вазиятга қараб, хоҳласа, биринчи қазо намозини ўқийди, хоҳласа вақти кирган намозни биринчи ўқиб, кейин қазо намозини ўқийди.

Бу ҳақда “Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида шундай дейилган:

وإن فاتته ست صلوات أو أكثر لا يجب الترتيب، فيجوز أن يؤدى الوقتية قبل قضاء الفوائت، و كذلك لا يجب الترتيب فيما بين الفوائت، فيجوز أن يقضي الظهر قبل قضاء الفجر، أو العصر قبل قضاء الظهر.

яъни: “Агар кишининг зиммасида олти ёки ундан ортиқ қазо намозлари бўлса, ундай кишига қазо намозларни ўқишда тартибга риоя қилиш вожиб бўлмайди. Демак, бундай киши қазо намозини ўқишдан олдин вақти кирган намозни ўқиши жоиз бўлади.

Шунингдек, бундай кишига (зиммасида олти ёки ундан ортиқ қазо намозлари бор кишига) қазо намозларини ўқишда ҳам тартибга риоя қилиши вожиб бўлмайди. Демак, бундай киши Бомдоднинг қазосини ўқишдан олдин Пешиннинг қазосини ўқиши жоиз ёки Пешиннинг қазосини ўқишдан олдин Асрнинг қазосини ўқиши жоиз”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 30 - Рабиъул аввал 1443 ҳ.й
6 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 05:42
Қуёш - 07:00
Пешин - 12:11
Аср - 15:31
Шом - 17:14
Хуфтон - 18:30

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈