Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
775 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HAJ_2021_LIVE

HAJ-2021 MAVSUMI BOSHLANDI. HOJILAR MASJIDUL HARAMGA UMRA IBODATINI ADO ETISH UCHUN KIRIB KELMOQDALAR.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
ИЙД НАМОЗИ ЎҚИЛМАСА, ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ ҚАЙСИ ВАҚТДАН БОШЛАНАДИ?
#қурбонлик

457-CАВОЛ: Ўтган йилларда Қурбон ҳайити намози ўқилгандан кейин қурбонлик қилардик. Бу йил Қурбон ҳайити ўқилмас экан, энди қайси пайт қурбонлик қилишимиз керак бўлади? Баъзилар қурбонликни ҳайит куни пешиндан кейин қилишни айтишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум сабабларга кўра Қурбон ҳайити умуман ўқилмайдиган шаҳарлар гўё қишлоқ ва саҳролар ҳукмида бўлиб, бундай жойларда ҳайит куни тонг отгандан кейин қурбонлик қилиш жоиз. Лекин қуёш чиққандан кейин қурбонлик қилиш мустаҳабдир.
Аслида қурбонликнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан бошланади. Фақат шаҳар (яъни, Қурбон ҳайити адо қилинадиган жойлар) аҳли қурбонликларини ҳайит намозидан кейин қилишлари шартдир. Бунинг далили қуйидаги ҳадиси шарифдир, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
من ذبح قبل الصلاة ، فليعد ، ومن ذبح بعد الصلاة ، فقد تم نسكه ، وأصاب سنة المسلمين (أخرجه البخاري عن أنس رضي الله عنه)
яъни: “Ким намоздан олдин сўйса, қайта қурбонлик қилсин, ким намоздан кейин сўйса, унинг ибодати тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди” (Имом Бухорий ривоятлари)
Агар Қурбон ҳайити намозини ўқиш умиди бўлиб, имом узр билан ёки узрсиз намозни (заволгача) кечиктирса, шаҳар аҳли заволдан кейин сўйишлари жоиз. Заволгача кутишларининг сабаби унгача намоз ўқилиши эҳтимоли борлигидир. Бу ҳақда шундай дейилади:
في «الواقعات»: إذا أخر الإمام يوم العيد الصلاة ينبغي للناس أن يؤخروا التضحية إلى وقت الزوال؛ لأن قبل ذلك الصلاة مرجوة
яъни: “Воқеъот китобида: “Имом ҳайит куни намозни кечиктирса, одамлар ҳам қурбонликни завол вақтигача кечиктиришлари лозим бўлади. Чунки бу вақтгача намознинг ўқилишидан умид бор” – дейилган” (“Ал-Муҳитул Бурҳоний” китоби, 11-жуз).
Бизнинг ҳолатимиз бундан бироз фарқли, яъни, карантин пайтида ҳайит намози ўқилмаслиги ҳақида фатво берилган ва ҳукумат ҳам уч кишидан ортиқ жамоат бир жойда йиғилишини ман қилиб турган бир пайтда, умуман ҳайит намози ўқилишидан умид йўқ. Бундай ҳолатда шаҳарлар ҳам ҳайит ўқилмайдиган (қишлоқ ва саҳро) жойлар ҳукмида бўлади. “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْبَزَّازِيَّةِ : بَلْدَةٌ فِيهَا فِتْنَةٌ فَلَمْ يُصَلُّوا وَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ فِي الْمُخْتَار
яъни: “Ал-Баззозия китобида: “Бир шаҳарда фитна чиқиб, одамлар ҳайит намозини ўқимасалар ва тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, қилган қурбонликлари жоиз бўлади. Уламолар ушбу фатвони ихтиёр қилишган”, – дейилган”.
“Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْوَاقِعَاتِ لَوْ أَنَّ بَلْدَةً وَقَعَتْ فِيهَا فَتْرَةٌ وَلَمْ يَبْقَ فِيهَا وَالٍ لِيُصَلِّيَ بِهِمْ صَلَاةَ الْعِيدِ فَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ وَهُوَ الْمُخْتَارُ؛ لِأَنَّ الْبَلْدَةَ صَارَتْ فِي حَقِّ هَذَا الْحُكْمِ كَالسَّوَادِ، كَذَا فِي الْفَتَاوَى الْكُبْرَى وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى، كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ.
яъни: “Воқеъот китобида: “Бир шаҳарда узилиш содир бўлса, у ерда Қурбон ҳайитини ўқиб берувчи волий (масъул) қолмаса ва одамлар тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, жоиз бўлади. Мана шу ихтиёр қилинган сўздир. Чунки шаҳар мана бу ҳукм (яъни, қурбонликнинг вақти) борасида саҳро (қишлоқ)га айланди. “Ал-Фатовол кубро” китобида шундай келган. “Ас-Сирожия” китобида: “Фатво ҳам шунга берилган”, – дейилган”.
Мазкур “Раддул муҳтор” ва “Ал-Фатовол ҳиндия” китобларида келтирилган масаланинг бизнинг ҳолатимизга ўхшашлиги ҳайит намозининг ўқилишидан умид йўқлигидир.
Хулоса қиладиган бўлсак, бизнинг ҳолатда қурбонликни тонг отгандан кейин қилиш жоиз. Лекин имкон борича бомдоддан кейин қуёш чиққунча зикру тасбеҳга машғул бўлсак ва қуёш бироз кўтарилгач (қуёш чиққанидан 15-20 дақиқадан сўнг), зуҳо намозини адо қилиб, кейин қурбонликларимизни сўйсак, бир нечта суннат ва мустаҳабларни адо қилган бўламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
ҚУРБОНЛИК ОДОБЛАРИ

Қурбонлик Ислом динининг вожиб бўлган улуғ амалларидан биридир. Пайғамбар алайҳиссалом қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб қилар эдилар. Қурбонликнинг тарихига назар солсак, аслида бу амал пайғамбарларнинг отаси Иброҳим алайҳиссаломдан қолган амал бўлса ҳам, бизнинг умматга унинг вожиблиги Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан собит бўлган амалдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
“Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” (Кавсар сураси, 2-оят)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ота-она билан муомала қилишдаги ўттиз беш одоб:

1) Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.
2) Гапираётганларида жим туриш.
3) Раъйларини қайтармаслик.
4) Гапларини маъқуллаб туриш.
5) Уларга ўзини ҳокисор тутиб қараш.
6) Уларга доим мақтов,мадҳ айтиб туриш.
7) Уларга ҳурсандчилик хабарларини улашиш.
8) Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.
9) Улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақташ.
10) Эришган ютуқларини доим эслатиб туриш.
11) Агар қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.
12) Ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилмаслик.
13) Ортиқча гаплардан четланиш.
14) Олдиларида ҳурмат сақлаб ўтириш.
15) Фикрларини паст ва ноқис санамаслик.
16) Гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетмаслик.
17) Ёшларини ҳурмат қилиш ва набиралари билан уларни безовта қилмаслик.
18) Олдиларида набираларини жазоламаслик.
19) Ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қилиш.
20) Ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсатиш.
21) Уларга овозни кўтармаслик.
22) Улардан олдин ёки олдиларидан юрмаслик.
23) Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.
24) Уларга тикилиб қарамаслик.
25) Улар билан фахрланишлик,агар улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам.
26) Олдиларида оёқ узатмаслик ёки уларга орқа қилмаслик.
27) Сўкилишларига сабаб бўлмаслик.
28) Ҳар доим уларни ҳақларига дуо хайр қилиш.
29) Олдиларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилмаслик.
30) Улардан содир бўлган хатоларга кулмаслик.
31) Ўзлари талаб қилишларидан олдин хизматларини бажариш.
32) Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш ва уларга ғазаб қилмаслик.
33) Улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлатиш.
34) Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш.
35) Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйиш.

Ота ва она - ер остига
кўмилиш арафасида бўлган ер юзидаги ҳазинадир.
Бу юқорида ўтган бандларнинг ҳар бири аҳамият жиҳатидан
иккинчисидан кам эмас.

Шундай экан, эътибор билан
ўқишни ва ота-онага муомала
қилишликда нафсни бир
ҳисоб қилиб қўйишни
насиҳат қилишади улуғлар.

Албатта, жаннатга кириш,
дунёдаги муваффақият,
хотиржамлик, мўл ризқ
келиши ва балоларни даъф
қилиниши - ота-онага
яхшилик қилиш миқдорига
боғлиқдир.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Қурбонлик нима?

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Эслатма

​​✏️АРАФА КУНИ РЕЖАСИ
❗️Эртага Арафа куни - 19.07.2021

(«Яҳшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир» Улашинг! Ажрингизни олинг!)

1. Арафа кечаси (бугун) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яҳшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг оҳирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар уҳламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , уҳламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозины ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу ҳатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Эслатма

Такбири ташриқ айтишни унутманг:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади:

• 19 июль – 5 маҳал,
• 20 июль – 5 маҳал,
• 21 июль – 5 маҳал,
• 22 июль – 5 маҳал,
• 23 июль – 3 маҳал.


Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ғафлатда қолманг!

❗️Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг

Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Тошкент вақти билан):

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

❗️Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Арафа_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Арафа кунингиз муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафл рўзаларни саҳарликка ухлаб қолган пайтда ҳеч нарса емасдан фақат ният қилиб тутсам бўладими?

Muhammad Ayyub domla Homidov

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Арафа

•Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.

•Бу кун дўзахдан озод қилиш куни.

•Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб Шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун.

•Бу кун Раҳмат куни ва гуноҳлар кечириладиган кун.

•Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.

•Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун.

•Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга исломни дин деб рози бўлган кун..

•Аллоҳ таоло айтади: . «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3-оят) .

•Бу ояти карима Арафот кунида нозил бўлганди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан Арафот кунида озод қилганидан кўра кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Аллоҳ таоло яқинлашади, сўнгра фаришталарига бандаларим нимани истаяптилар деб фахрланади»
(Имом Муслим ривояти).

•Бугунингиз, туғилган кунингиз бўлсин! Ҳа, онадан янги туғилгандек, гунохлардан ювилган кунингиз бўлсин!

•Ҳаётингиздаги энг яхши кунингиз бўлсин!

•Арафа кунингиз яна бир бор муборак бўлсин!


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

АЙНИ ПАЙТДА КАЪБА ЁПИНЧИҒИ (КИСВА) ЯНГИЛАНМОҚДА

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Маълумот #Арафа

Арафа куни Арафотда туриш фарз. Барча ҳожилар Пешин намозига қадар Арафот майдонига жойлашадилар ва зикрни кўпайтирадилар. Тавба-тазаррулар қиладилар. Пешин билан аср намозлари бир азон ва икки такбир билан пешин вақтида ўқилади (буни жамъу тақдим дейилади).

Кун ботгунга қадар Арафот водийсида бўлинади. Кун ботгандан сўнг Муздалифага кўчилади. Муздалифада жойлашгач, шайтонга отиш учун 49 донадан тош терилади. Шом ва Хуфтон намозлари бир азон ва икки такбир билан Хуфтон намози пайтида ўқилади (бу жамъу таъхир дейилади).

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Қурбонлик вожиб амал

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Ҳайит_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Қурбон ҳайитингиз қутлуғ бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Жубайр ибн Нуфайр айтади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни учрашсалар бир-бирларига:
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум", яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.

Роббим сиздан ва биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

Байрамнинг файзи, севинчи ва баракоти хонадонингизни тўлдирсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Қурбонлик қилинаётганда жониворнинг юзи қиблага қаратилиб, ушбу дуо ўқилади:

بِسْمِ الله ، والله أَكْبَرُ ، اللهم هذا مِنْكَ ولَكَ، هَذا عَنِّي...

Бисмиллаҳ, валлоҳу акбар. Аллоҳумма ҳааза минка валака, ҳааза ъанний

Маъноси: "Аллоҳ номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, (бу қурбонлик) Сенинг тарафингдан (менга бир ризқдир) ва (холис) ўзинг учундир. Аллоҳим буни мендан қабул айлагин"
Термизий ривояти.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Зулҳижжа ойининг фазилатлари

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Аллоҳ йўлида дўстлашган дўстингиз борми?

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи: “Дўстлар­ни кўпайтиринглар. Мўмин дўстлар қиёмат кунида бир-бирларини шафоат қиладилар”, деганлар.
Агар кишининг атрофида солиҳ дўстлари кўп бўлса бу - Аллоҳ таолонинг унга берган неъмати ва икромидир.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 11 - Зулҳижжа 1442 ҳ.й
21 - Июль 2021 м.й

Бомдод - 03:32
Қуёш - 05:08
Пешин - 12:34
Аср - 17:38
Шом - 19:52
Хуфтон - 21:26

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

Биз барча одамларни ўз китоблари (номаи аъмоли) билан чақирадиган кун (Қиёмат) ни (эслангиз!) Бас, кимгаки китоби ўнг қўлидан берилса, айнан ўшалар ўзларига заррача ноҳақлик қилинмаган ҳолда, китобларини ўқирлар.
Кимки, бу (дунё) да кўр (гумроҳ) экан, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озувчидир.


Исро сураси 71‑72-оят

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈