Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#дуо


رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

Ўқилиши: “Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунанна минал хосирийн”.

Маъноси: «Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз».

Аъроф сураси, 23-оят.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саждаи саҳв ҳақида маълумот берсангиз?

© Мухаммад Айюб домла Хамидов

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
​​#Қабул_2021 #Абитуриентлар #Онлайн #Ҳужжатлар

Тошкент ислом институтида "Қабул-2021" онлайн шаклда 20 июндан бошланади

Жорий 2021-2022 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн шаклда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:

– 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).

Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда.

🔸Олий диний таълим муассасалари:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:
– 2021 йил 20 июнидан 20 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).

Ҳадис илми мактабига:
– 2021 йил 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).

Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда;

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади) электрон шаклда;

Танлов ва мусобақа иштирокчиларига:

– “Ягона олимпиада” танловида 2- ва 3-ўринни эгаллаганини тасдиқловчи диплом (электрон шаклда), дея хабар берди Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#оят

«Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Раббингиз наздида эса, боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир».

Таҳрим сураси, 6-оят.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Жума_муборак

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1
. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2
. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3
. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4
. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5
. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6
. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7
. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8
. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9
. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

1
0. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

1
1. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

1
2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

1
3. Каҳф сурасини ўқиш.

1
4. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

1
5. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"
Минҳожул қосидин" китобидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Жасаднинг қуввати таом ва ичимликлар билан, ақлнинг қуввати эса илм ва ҳикмат биландир. Мўмин бандага дунёда берилган энг афзал нарса бу – ҳикматдир. Охиратдагиси эса – Аллоҳнинг раҳматидир. Ахлоқ учун ҳикматнинг зарурлиги худди жасад учун дори-дармоннинг зарурлиги кабидир.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 9 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
19 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:06
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:29
Аср - 17:40
Шом - 20:01
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир аёл бир қавмга улардан бўлмаган шахсни киритса, унинг Аллоҳдан ҳеч бир нарсага (умиди) йўқдир ва Аллоҳ уни зинҳор жаннатига киритмас. Қай бир эркак ўзи қараб туриб, ўз боласини инкор қилса, Аллоҳ таоло ундан ҳижобланур ва аввалгию охиргилар ҳузурида уни шарманда қилур», дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган.

Шарҳ: Зино қилиб орттирган боласини эрининг қавмига билдирмай қўшиб юборган аёл дунё-даги энг бадбахт аёллардан бўлади. Ундоқ нобакор аёлнинг икки дунёси куяди. Аллоҳнинг динидан бирор насибага эга бўлмайди. Охиратда эса Аллоҳ таоло уни дўзах азоби ила азоблайди ва жаннатга яқин ҳам келтирмайди.

Бировнинг боласини бошқа қавмга қўшиш қанчалик ёмон бўлса, ўз боласини билиб туриб инкор қилиш ҳам шунчалик ёмондир. Ўша гуноҳ ишни қилган одамдан Аллоҳ таоло ҳижобланади ва қиёмат куни барча халойиқ олдида уни шарманда қилади.

Шундоқ йўллар билан Ислом инсоният наслини соғ-саломат, ҳаром-хариш аралаштирмай сақлаб келган. Зотан, Ислом шариатининг бош мақсадларидан бири ҳам наслни муҳофаза қилишдир. Ислом йўқ жойда эса, насл-насабнинг тайини қолмаслигини кўриб-билиб турибмиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кабас тераётган эдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қорасини олинглар, чунки ўшаниси ширинроқ», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Кабас – арок (мисвок) дарахтининг меваси. Ҳижоз ерларида бўлади. Табиатан иссиқлик, қуруқ бўлади. Унинг фойдаси худди арок шохининг фойдаси кабидир. Меъдани кучайтиради, ҳазмни яхшилайди, балғамни кетказади. Бел оғриғи ва кўплаб дардларга фойдалидир.

«Тиббун набавий» китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун баъзи бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз .

Эй азиз намозхон дўстим, қуйида сизга бомдод намозига ўз вақтида туриш учун баъзи бир амалий воситалар.

1) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.

2) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.

3) Гуноҳлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрийга: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам таҳажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гуноҳларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари таҳажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.

4) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телевизор кўриш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.

5) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.

6) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, таҳорат билан ётиш.

7) Уйғатгични қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатиийлик бўлмаса, уни ўн мартта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 10 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
20 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:29
Аср - 17:40
Шом - 20:01
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
МУСЛИМА АЁЛЛАРГА ТАВСИЯЛАРДАН

Ғазабни тийиш йўллари.
Қуйида ғазабни тийишнинг еттита йўлини зикр қиламиз.Ин ша Аллоҳ , уларга амал қилиш орқали ғазабни тийиш имкони бўлади:

- Эрингиз ёки фарзандларингизга уйга кириш дуоларини ўргатинг ва уларга амал қилдиринг.Қачонки, уйга кирсалар:
“Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, Ихлос сураси, салавот ва дуо ўқиб ҳамда салом бериб кирсинлар. Дуо ушбудир:


اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

“Эй, Аллоҳим! Мен Сендан кирадиган жойнинг энг яхшисини ва чиқадиган жойнинг энг яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг номи ила кирдик ва Аллоҳнинг номи ила чиқдик.Ва Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик” (Имом Абу Довуд ривояти)
Ёдда тутинг! Дуолар фақат ўқиш учун эмас, балки Аллоҳ таъолодан ҳожатини сўраш учун бўлади.Шунинг учун дуоларнинг маъноларини тушуниб сўрасин. Агар болалар ёки катталар уйга кираётиб, шайтондан паноҳ сўрамасалар (дуо қилиб кирмасалар), у ҳолда шайтонлар уйга кириб, болалар ва эр-хотин ўртасига жанжал солади...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Қадимда тожир ва савдогарлар сафарга чиқадиган бўлишса, юзага келадиган масалаларда мурожаат қилиш учун ўзлари билан бир фақиҳ олимни ҳамроҳ қилиб олишар эди.
Хоразм машойихлари: «Тожир киши бир фақиҳ билан дўст тутиниши лозимдир», дейишар эди.

«Баҳрур роиқ шарҳи канзуд дақоиқ» китобидан. Муаллифи Зайн ал-обидин (Зайниддин) Ибн Нужайм Мисрий Ҳанафий (1519-1563)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ақидада адашмайлик!

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 11 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
21 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:30
Аср - 17:40
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
​​ #дуо

"Роббижъалний муқиймас солаати вамин зурриятий, роббанаа ва тақоббал дуъааи".

(Иброҳим сураси, 40‑оят).

Маъноси: "Парвардигор, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла".

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
CАВОЛ: Намоз ўқийдиган киши расмли футболка кийиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жонли нарсаларнинг сурати туширилган либосларни кийиш хоҳ намозда бўлсин хоҳ намоздан ташқарида бўлсин макруҳ саналади. Агар сурат ўта кичик бўлиб, синчиклаб қарамаса билинмайдиган даражада бўлса жоиз. Шундоқ бўлсада суратли либосларни киймаслик афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳга: “Аллоҳ таоло мендан рози бўлишини истайман”, деди. Шунда у зот: “Сен ҳам Ундан рози бўлсанг, У ҳам сендан рози бўлади”, деди. Ҳалиги киши: “Қандай қилиб Аллоҳдан рози бўламан?”, деди. Ҳасан Басрий: “Бошингга мусибат етган кунида худди неъматга хурсанд бўлганингдек хурсанд бўлсанг, Аллоҳдан рози бўлган бўласан”, деб жавоб берди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 12 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
22 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:30
Аср - 17:42
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Суфён Саврий айтадилар:

"Алҳамдулиллаҳ" дейишдан кўра ажри кўпроқ бериладиган калом йўқ. "Лаа илаҳа иллаллоҳ" дан кўра шайтоннинг белини синдирувчироқ сўз йўқ.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈