Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
757 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Forwarded from MuslimShosh.uz
Мирпўстин ота зиёратгоҳига ташриф...

Юртимиздан чиққан Улуғ Алломаларимиз қўним топган масканларни обод этиш, зиёрат қилиш киши қалбига ўзгача сурур ва ифтихор бағишлайди.
Шу боисдан ҳам юртимизда буюк аждодларимизнинг қўним топган жойлари, масканлари доимий равишда обод қилиб борилади. Жонлиқлар сўйилиб, дуои-хайрлар қилинади.
Бугун эрта тонгдан анашундай масканлардан бири бўлмиш Андижон шаҳридаги “Мирпўстин ота” зиёратгоҳига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш.Минавваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби М.Алимовлар ташриф буюришиб, Муҳтарам юртбошимиз номларидан бир бор қўчқор қурбонлик қилинди.
Қуръони Карим оятларидан гўзал тиловатлар қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, гўзал Ўзбекистонимизнинг янада равнақ топишлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои-хайрлар қилинди.

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/Vakillikuz 👈
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.


(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Жума_муборак

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Фарзанд туғилишидан олдинги ва туғилганидан кейин қилинадиган 7 муҳим вазифа

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ

ЎН БИРИНЧИ ОДОБ - Отадан олдин онага яхшилик қилиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
»Эй Аллоҳнинг Расули! Одамларнинг ичида ким менинг гўзал муомала қилишимга ҳақлироқ?« деди.
У зот: »Онанг«, дедилар.
У: »Кейин ким?« деди.
У зот: »Онанг«, дедилар.
У: »Кейин ким?« деди.
У зот: »Онанг« , дедилар.
Уч марта шундай бўлди. У: »Кейин ким?« деди.
У зот: »Отанг«, дедилар».

Онага кўпроқ яхшилик қилишнинг сабабларидан бири, фарзандни дунёга келтиришади ва уни вояга етказишда она отадан кўра кўпроқ машаққат чеккани учундир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу елкасига онасини миндириб олиб, Каъбани тавоф қилдираётган кишини кўрдилар. У киши:
«Эй Ибн Умар! Мен онамнинг ҳаққини адо қила олдимми?» деб сўради.
Ибн Умар:
«Онангнинг бир марта чеккан тўлғоғининг ҳам ҳаққини адо эта олмадинг. Бироқ яхши иш қилдинг. Аллоҳ сенинг озгина яхшилигингга кўплаб савоблар беради», деди.

Лекин юқорида айтилганлардан онага итоат қилиш отага итоат қилишдан илгари қўйилади, деган хулоса чиқмаслиги керак. Улардан ирода қилинган нарса онага кўпроқ яхшилик қилиш, унга кўпроқ меҳрибонлик кўрсатиш маъносидадир.

Мубоҳ амалга ота-она бир пайтда буйиришса, аввало отага итоат этилади. Онанинг ўзи эрига итоат қилиши лозим бўлганидан кейин, ҳеч қачон онага итоат қилиш отага итоат қилишдан муқаддам бўлмайди.

Аммо икковидан бири Аллоҳнинг тоатига, бошқаси эса маъсиятга буйирса, Аллоҳнинг итоатига буюрганига итоат қилинади. Баъзилар:
«Отанинг ҳаққи улуғроқ, онанинг ҳаққи лозимроқ», деб айтишган.
Бу эса икковига ҳам яхшилик қилиш лозим, деганидир.

"Ислом одоблари энциклопедияси"

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Олимлар уч турлидир:

1. Бир киши, илмидан ўзи баҳраманд бўлиб яшайди. Шунингдек, одамлар ҳам унинг илмидан баҳраманд бўлиб, ундан фойдаланиб яшайдилар.

2. Бир киши, илми билан баҳраманд бўлиб яшайди. Лекин ўзидан бошқа бирор кимса унинг илмидан манфаатланмайди.

3. Бир киши, одамлар унинг илмидан баҳраманд бўлиб яшайдилар. Унинг ўзи эса илмидан нафланмай яшаб, ўзини ҳалокатга ташлайди.

Ибн Абу Шайба «ал-Мусаннаф»да Абу Муслим Хулонийдан ривоят қилган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 2 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
12 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:38
Шом - 19:59
Хуфтон - 21:39

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Фарзанд тарбияси қачондан бошланади?

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир.

Умар розияллоҳу анҳу.

🌿🌱🍀🍃
📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Табризий.

🌱🍀🍃🌿
📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Табризий.

🌿🌱☘️🍃
📖 Икки тур инсон бор: Бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.

🌿🌱☘️🍃
📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган бу — одобдир.

Шамс Тебризий.

🍀🍃🌱🌿
📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 3 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
13 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:38
Шом - 19:59
Хуфтон - 21:40

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Фарзанд тарбияси

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Яҳё ибн Муоз раҳматуллоҳи алайҳ: “Дирҳам чаёндир. Агар унинг давосини яхши билмасанг, ушламагин. Чунки у сени чақиб олса, заҳари сени ўлдиради”, деди. “Давоси нима?”, деб сўралди. У: “Ҳалол йўл билан топиб, ҳақли жойга сарфлашдир”, деб жавоб берди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 4 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
14 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:39
Шом - 19:59
Хуфтон - 21:40

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#КУН_ФОТОСИ

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 13 ёшли набираси Аҳмад Тоййиб Қуръони каримни тўлиқ ёд олди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Агар она солиҳа бўлса...

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 5 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
15 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:06
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:39
Шом - 20:00
Хуфтон - 21:41

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Саудия Арабистони: “Ҳаж – 2021” учун четдан зиёратчилар қабул қилинмайди

Саудия Арабистони бу йил ҳам Ҳаж сафари учун чет эллик зиёратчиларни қабул қилмаслигини эълон қилди. Ҳукумат коронавирус тарқалиши хавфи туфайли фақат қиролликда доимий истиқомат қилувчи кўпи билан 60 минг кишига бир неча шартлар асосида ҳаж ибодатини амалга оширишни режалаштирди.

Аввал қайд этганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимизнинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Атташеси билан доимий мулоқот қилиб, муборак сафарлар билан боғлиқ ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб бормоқда. Шунга кўра, 13 июнь куни Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Ҳаж ва Умра вазирликлари томонидан ОАВ иштирокида матбуот анжумани ўтказилиб, унда “Ҳаж – 2021” мавсум шартлари ва зиёратни ташкил этиш масалалари ҳақида ахборот берилган.

Хусусан, жаҳонда кузатилаётган мураккаб эпидемиологик вазият ҳамда зиёратчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида, ҳукумат чет эл фуқаролари учун ҳаж зиёратини чеклаш ва маҳаллий аҳоли, мамлакатда доимий яшовчилар учун ҳаж тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ушбу қарор кўплаб мусулмон мамлакатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланган.

Шунингдек, ҳожиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун жамоат саломатлиги мезонларига жавоб берадиган ҳаж модели ишлаб чиқилган. Жумладан, ҳаж зиёратига борадиганлар сони 60 минг нафар этиб белгиланди. Ҳаж зиёратига боришни истаганлар 18 ёшдан 65 ёшгача бўлиши, сурункали касалликлардан холи бўлиши ва “COVID-19”га қарши эмланган бўлиши зарур.

Таъкидлаш жоизки, чет мамлакатлардан қинғир йўллар, қалбаки ҳужжатлар ёки турли алдов йўллари билан ҳаж амалини адо этишга уриниш мамлакатга киришга тақиқ қўйилиши баробарида қонуний жавобгарликка ҳам сабаб бўлади. Карантин қоидаларини бузганлар 200 минг риёл (53,2 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима ёки икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан баён этилганлардан инобатга олиб, жорий 2021 йилда бутун дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам ҳаж сафарлари ташкил этилмаслигини маҳзунлик ила маълум қиламиз.

Айни вақтларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Саудия Арабистонининг “Умра” тадбирларини бошлаш юзасидан саъй-ҳаракатларини ўрганиб бормоқда. Қиролликнинг ушбу сафарни бошлаш борасидаги якуний қарори эълон қилингандан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарини тезкорлик билан ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширади. Бу ҳақда расмий нашрларимизда маълум қиламиз.

Аллоҳ таолодан чин қалбдан сўраймизки, коронавирус касаллиги бутун инсоният бошидан тезроқ арисин ва келгуси йилда ҳаж ибодатларини бажаришни барчамизга насиб этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдан ўтган ота-онам номидан ҳадя, эҳсон ё садақа қилсам бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈