«Юрак қатларида қолган сатрлар" (ХОЛБИБИ САДИНОВА шеърлари)
181 subscribers
740 photos
53 videos
9 files
569 links
Download Telegram
Эгилганим сари тиканларинг жонимни тешиб ўтаверди... Сендан узоқлашиб, гуллашга қарор қилдим.

t.me/irmoqsheriyat
Кошки кимдир ниманг бор деса... соатлаб Сен ҳақингда гапирсам...

t.me/irmoqsheriyat
Энди сира ишқ ҳақида битмам сатр,
Қўлларим ҳам ушламайди энди қалам.
КЎНГЛИМ, мендан хафа бўлма, унут десам,
Унутмасанг, кечаман ҳақ, мен сендан ҳам.

Ўчираман телефондан рақамларин,
Битта сатр хабарим ҳам тутгум дариғ.
Йўқлигида оқимим ҳам сокин эди,
Эмас эди рангларим ҳам бунча сариқ.

Киприкларим задамасди кўзёшлардан,
Кўзларимда қуёш аксин кўрар эди.
Тушларимнинг бузилмасди сира тинчи,
Қаҳ-қаҳалар лабимдан бол сўрар эди.

Баҳор бўлиб келган эди, лола бўлиб,
Сўнг куйдирди муҳаббатнинг оловида.
Кутавериб яхши кунни, кузга етдим,
Ёнолмадим, қолдим қори қаловида.

Шоирларнинг тилларида юзга чиқмай,
Муҳаббатнинг айтилмаган сўзи қолди.
Кетмас энди ўлгунимча азоблари,
Юрагимда оёғининг изи қолди.

🖋 Холбиби Садинова

http://t.me/Irmoqsheriyat
Маликаси бўлиб ширин тушларинг,
Кунларинг тонгига қонмокчи эдим...
Умринг дафтарида йўқ менга сатр,
Ишқинг оловида ёнмоқчи эдим.

Лабингни куйдирган бир пиёла чой,
Қирғоғида бол каби турмоқчи эдим.
Киприкларим канизак ҳар нигоҳингга, 
Изинг тавоб этиб юрмоқчи эдим...

Хаёлингда кезиб, меҳрингга
чўмиб,
Ишқинг оловида ёнмоқчи эдим.
Ёнингда қолишга йўқ бир имконим,
Бир умр ёдингда қолмоқчи эдим...

Ёдингда қолишга бормикан имкон?..

✒️ Холбиби Садинова

http://t.me/Irmoqsheriyat
🎤_Шохиста_Файзиева_✍️_Холбиби_Садинова_.aac
1.3 MB
Бир умр ёдингда колмокчи эдим

Холбиби Садинова
🎤 Шохиста Файзиева
🖊Holbibi Sadinova
🎙@Komron_Kabulov
Юрагимда оёғининг изи қолди...


✒️ Холбиби Садинова
🎤 Комрон Кабулов

t.me/irmoqsheriyat
Ўт тушган саҳрога бошлади йўлим,
Куйди дил, куйди дил... Куйиб битмади.
Юлдузларга етган менинг бу қўлим
Ёнгинамда турган гулга етмади.

Ойсан – мен заминда ёполмаганим,
Кўнгилда илоҳдек тутганим менинг.
Излаган кунимда тополмаганим,
Кутмаганда келган кутганим менинг.

Худойимнинг мендан яшириб, мубҳам
Қайси сандиғида ётган сирисан?
Дафъатан келаркан бахт ҳам, бало ҳам,
Билмайман, гулим, сен қайси бирисан.

Кўрдим мен тақдирнинг қасос олганин,
Розиман, мен ҳамма нарсага шайман.
Ўтган умрим ўтди... Аммо қолганин,
Хонгулим, мен сенсиз қандоқ яшайман?

Хаёлингда менга жаннат тўрт тараф,
Оловинггда ҳечдир дўзаҳ деган чоҳ.
Сени севмоқ наҳот шунчалар шараф,
Сени севмоқ наҳот шунчалар гуноҳ?..

✍️ Усмон Қўчқор
Вақтлар ўтган сайин ўтмишимиз ва хотираларимиз ҳам кўпайиб бораверади. Яхши ва ёмонларимиз орқамизда қолаверади..
Мен сени олисдан севиб яшадим.
Усмон Азим.

Қанча осмон билан ернинг ораси,
Ўт билан оловда борми ўхшашлик?
Энди орамизда минглаб масофа,
Эҳ, ёшлик, ёшлик...

Сен ширин тушдайин ўтдингу кетдинг,
Дилда хотиралар, бошимизда қор.
Йигитнинг қўлидан музқаймоқ олмоқ,
Кинога боришлик ор эдида, ор.

Замон бошқа эди, замонлар қолоқ,
Битта мактуб билан кўнгил тўларди.
"М.с.с." ёзилган парча қоғозни,
Мактуб деб ташувчи кимдир бўларди.

Нома ўқиларди кимсасиз жойда,
Кимсасиз жойда ҳам қизарарди юз.
Ногаҳон дуч келса севган юраклар,
Ерга боқиб ўтиб кетар эди кўз.

Бегона кўзлардан яшириб ҳисни,
Жавобсиз қоларди қанчалар нома.
Ўтган, қайтганида парда ортидан,
Боқсам, сирим билар эди бир хонам...

Ҳаётимга яна кириб келдинг, Ишқ,
Яна ўчган ўтга ўзни ташлайман.
Ёнингда тургандек сезиб тафтингни,
Мен Сени узоооооқда севиб яшайман.

✍️Холбиби Садинова

https://t.me/irmoqsheriyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
***
Йиғламанг, кўз ёшга арзимас дунё,
Қатра ёшингизга арзимайди у.
Йиғламанг, арзимас, арзимас, гўё
Муқаддас нарсадек кўринган туйғу.

Йиғламанг, ёшингиз арта олмайман,
Юпатай дейману қўлим етмайди.
Бир томчи ёшингиз юракка тушса
Доғ бўлиб қолади - кейин кетмайди.

🎙Шуҳрат Дарё.
Воҳид Луқмон.

@mujdauz
Audio
Ҳаётжон Шариповдан ажойиб туҳфа.


Кетдинг...
Қолдирмайин кўнглимда бир мунг,
Қандайдир сокинлик чўкди кунларга.
Энди юрагимни куйдирмас алам,
Ҳар кун ўч олмайди соғинч тунлардан.

Кетдинг...
Аста секин совий бошладим,
Ўзи аслида ҳам эмасдим олов.
Югурдаги эдим аччиқ армоннинг,
Фақат сабрларга бўлардим қалов.

Кетдинг...
Балки бўлган шундайи афзал,
Ахир қонимизни ичиб бўлдикку?!
Қолмадику ахир муроса- мадор,
Кутавериб, ахир у ҳам ўлдику?!

Кетдинг...
Балки ўрнинг тўлмас ҳеч қачон,
Қачон гурунч ўрнин боса олган нон?!
Кўзда ёшим билан ош ошагандан,
Бир тишлам қотган нон тинч,  афзал, ишон!

🖊️ Холбиби Садинова
🎤 Ҳаётжон Шарипов

t.me/irmoqsheriyat
Шу осмон остида, шу ер устида,
Менга таскин берар Сенинг борлигинг!

(Мирза Кенжабек)

t.me/irmoqsheriyat
Манга атаб ёзганми дейман бу шеърини Мукаррама опа Саъдий Шерозийга ўхшаб?! 😊😊😊

... Ширмой юзга седона,
Бунисин қора холи.
Ишқилиб шу холига
учмаганми хаёлинг?!

🖍️ Мукаррама Муродова

t.me/irmoqsheriyat
Яқин қадрдонимнинг қизлари 35 ёшида оналик шарафига муяссар бўлди! Аллоҳим ўғил фарзанд билан сийлади. Дуо қилиб қўйинглар, кўнгилдошларим, Аллоҳим чақалоқнинг умрини учун, ризқи ва бахтини бутун, ўзи ва ота- онасининг тану жонини соғу саломат, бахту иқболини буюк қилсин! Омийн!

t.me/irmoqsheriyat
«Юрак қатларида қолган сатрлар" (ХОЛБИБИ САДИНОВА шеърлари)
Сизни ёқтирмайман, буни биласиз, Балки нигоҳимдан турар билиниб?.. Ҳамма олқишласа, Сиз ҳам сохтача, Бекорга оввора бўлманг, уриниб. Қўлларимни сиқиб, қучоқлаб сохта, Мақтаманг, қиёслаб осмонда ойга. Оёғимдан чалиб, йиқитсангиз ҳам, Яна етиб келдим Сиз келган…
ФБга қўйилган "Сизни ёқтирмайман..." шеъримга  Халқаро Фанлар академиясининг академиги, Бутунжаҳон халқ  ижодкорлари         
уюшмасининг аъзоси,
шоир ва адабиётшунос Ғафуржон ТОЖИБОЕВ нинг гўзал изоҳи.

"Ассалому алайкум!
Шеърларингиз замирида Холбиби Садинова деган шоира шахси  "Мана, менман" деб туради. Сабаби, аввало, самимийлик, сўнг эса кўнгилда бори тўкилади ва бу жараёнда эътиқоддан оғишмайсиз. Ортиқча сўз йўқ, ортиқча безак бермайсиз. Олди-қочди ва сохта муносабатлар ифодаси сизнинг ижодингизга бегона. Шунинг учун ҳам сўзларингиз кескир ва юракларга ҳақиқатнинг ҳам ширин, ҳам аччиқ озуқаси бўлиб сингиб кетади. Мана шу сингиб кетмоқлик ҳақиқий ва тоза шеъриятнинг эътирофли фазилатидир. Қолаверса, ижодингиздаги соддалик,  ҳаётийлик ва ўзига хосликни ҳам қутламоқ керак. Бугунги шеърингиз ҳам фикрларимнинг исботидир. Мухлисларингиз ёзаётган ижобий фикрлардан хурсандман.  Қаламингиз бундан-да ўткир бўлаверсин!
Сизга ҳурмат билан

Ғафуржон ТОЖИБОЕВ".
                               2024.28.02.
Ҳижроннинг оёғи юзимда,
Чалинмайди юракнинг сози.
Қачонлардир Сенга етарми,
Синган қалбим жим-жит овози?

Ҳар сатримдан сачраётган ўт,
Кўзларингга кўчарми бир кун?
Юрагимни кемириб ётган,
Соғинчларинг топарми якун?!

Андазага рангимни олган,
Куз жойини бермас Баҳорга.
Етмаслигин билсада кўнглим,
Осилади энг баланд дорга.

Ўз-ўзимни аврайман тинмай:
"Кел, азизим, бўлди энди кеч".
Иродамни қанчалик йиғмай,
Нима қилдим тош босмаса ҳеч?

✍️Холбиби Садинова

https://t.me/irmoqsheriyat
Ҳозирча насибам ишқинг шираси
Исмингни исмимни ёнига ёздим.
Шаҳриёр Шавкат

Исмингни исмимнинг ёнига ёздим,
Битта белги қўйдим, "қўшув" аталар.
Тенглик белгисини қўйсам сўнгига,
Бу ҳиснинг номи не... не деб аталар?

Тенглик белгисига қай биримиз тенг,
Менинг қанотим йўқ, Сенга учгани.
Келолмайсан Сен ҳам тақдирдан ҳатлаб,
Сенинг йўлларинг-чи, очиқми, қани?

Ёришмайди ҳатто чироқ ёқсам ҳам,
Ёнбошлаб олишган кўнглимга Тунлар.
Эшигида Азоб қиличин қайраб,
Сенинг ҳисларингни киргизмас улар.

Сенинг сўроғингга йўқ менда жавоб,
Кўнглимни ювганман ишқнинг қонига.
Кутма мендан бошқа ўзгасин, фақат,
Исмингни ёзаман исмим ёнига.

✍️Холбиби Садинова

https://t.me/irmoqsheriyat