Аслановдан иқтибослар +
3.74K subscribers
79 photos
37 videos
195 links
Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital
Download Telegram
Пайғамбаримиз (с.а.в.) мусулмонлар сонининг кўплиги билан фахрланишларини айтганлар, рост.

Баъзиларга мусулмонларнинг сонга эътибор қаратишлари ғалати туюлади, сон эмас, сифат муҳим дейди, аммо динда ундай эмас.

Тасаввур қилинг, дарёда чўкаётган ёки ёнғинда қолган одамларни қутқаришда сон муҳим. Неча киши қутқарилганлиги.

Пайғамбарнинг асосий вазифаси ҳам ахир шу - кўпроқ инсонларни оловдан қутқариш.

Жума муборак!
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️РАСМАН: 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “онлайн” фаолият олиб боради — Халқ таълими вазирлиги


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️РАСМАН: талабалар ҳам 1 ой онлайн ўқийди

Ўзбекистондаги барча ОТМлар (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) 24 январдан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Бундан сал кам йигирма йил олдин, АҚШда дунё тарихидаги энг катта свет ўчиши содир бўлган эди. Асосий истеъмолчиларга 7 соатда свет қайтди, умуман олсак, барча асоратларини йўқотишга 4 кун кетди. Бу свет ўчишини сабаби изчил ўрганилган, тадқиқот ва тергов натижаларини ўқисангиз бўлади, сабаби программадаги, яъни софтдаги муаммолар ҳам бўлган (инсон фактори, нотўғри бошқарув ва программа хатоси учта асосий сабаб қилиб кўрсатилган). АҚШ ва Канаданинг 50 миллиондан ортиқ аҳолиси бир неча соат светсиз қолиб кетишганинг сабаби кибер сабабларга кўра содир бўлгани албатта диққатга муҳим воқеа. Бу ўчишни натижасида жуда кўп хатолар устида ишлаш қилинди, Европа ва АҚШ электр таъминоти тизимлари киберҳужумлар ва киберхатоларга текширилиши кераклиги ва доим стресс тестлардан ўтказиши кераклиги ҳақида бир нечта қарорларга келинди. Бу кулфат натижасида, ҳар хил сабаблардан 100 та инсон қурбон бўлгани ҳам қайд этилган эди.

Хатоларни устида ишлаш натижасида, АҚШ конгресси машҳур Энергетик Сиёсат Қонунини 2005 да қабул қилди. Ўша қонунчилик лойиҳаси асосида келажакда ҳам, террористик ёки бошқа таҳдидлардан, киберҳужумлардан, программа ва инсон хатоликлардан свет ўчишини олдини олиш ҳаракатлари акс эттирилган. Муҳими, свет ўчиб қолса, қандай стратегия қилиниши кераклиги ҳақида режалар тузилиб чиқилган. Ўша воқеалар асосида қабул қилинган қонунчилик, ҳали ҳам шимолий америкадаги энергетик сиёсатда қўлланиладиган саъй ҳаракатларнинг белгиловчи асосий қонунлардан саналади.

Ўйлайманки, биздаги бугунги кун воқеалари пайтидаги ҳукуматнинг тез ва яхши шаклланган коммуникация тактикаси ва кулфатни олдини олишга бўлган ҳаракатлари келажак учун тайёрланадиган қонунчилик яратилганида тажриба сифатида инобатга олинади. Аминманки, келажакда бундай нарсалар қайтарилмаслиги ҳақида керакли чора-тадбирларни кўрганимизда, бугунги кун тажрибаси энг муҳим нуқта бўлади. Инфратузилма борасидаги қонунчилик — қурилиш ва эксплуатацияга оид масалалар, мавжуд қонунчиликка амал қилиниши ва бажаришдаги муаммолар, электр энергия нархларини бозор сиёсатига ҳамоҳанг қилиш ва энг муҳими, ўрта Осиё энергия тизимини, худди шунга ўхшаш тизим, шимолий америка тизимини асоси бўлмиш NERC стандартларига қараб ислоҳот қилинади. Албатта бу узоқ ва узун жараён, лекин бугунги кун сабоқлари бу масалаларга жиддий эътибор беришимиз кераклигини эслатмоқда.


Бундай фавқулодда ҳодисаларида, ўз кучи ва ғайратини аямай хизмат қилаётган барча хизматчилар ва масъул ташкилотларда фаолият олиб борувчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Кутилмаган кулфатлар пайтида оқилона чоралар кўриб, иложи борича бу кулфат асоратларини олдини олишга ҳаракат қилаётган барча инсонларга ўз чуқур миннатдорчилигимни айтмоқчиман. Ҳақиқатдан, шундай пайтларда қанчалик давлат хизматлари сифати муҳимлиги ва кераклиги ҳақида инсон ўйланиб қолади. Давлатнинг асосий функциялари ҳам, айнан шундай кунларда энг яққол билинади.
​​Тошкентдаги ҳайвонот боғида «она»нинг фарзандини айиқ олдига ташлаб юбориши, аммо йиртқич ҳайвон қизчага тегмагани анча шов-шув бўлди. Яхшиям, воқеа фожеали якун топмади, демак энди буни бутунлай бошқа мавзуга айлантириш мумкин.

Масалан, креатив ёндашилса, Зузуни (айиқнинг лақаби шундай) қаҳрамонга айлантириб, тақдим этиш орқали ушбу ҳайвонот боғини машҳур қилиш мумкин. Айтайлик, бу айиқни кўриш, емак бериш учун келадиганлар (олдига тушмасдан, албатта) кўпаяр, қизиқиш ошар, балким кейинчалик унинг ҳайкалини, катта расмини қўйиб, тагига унинг ҳикоясини ёзиб, алоҳида эътироф орқали пиар қилиш мумкин. Албатта, ахир ҳозирги замонда фақат ҳайвонларни қафасда намойиш қилиш билан одамларни жалб қилиш қийин.

Эсингизда бўлса, Россияда Амур лақабли йўлбарс ўзига ташланган эчкини емасдан, у билан дўстлашиб олганди. Одатда, бундай эчкиларни кўпини еган, оч йўлбарс нега бундай қилган, эчки унга «Шаҳризода эртакларини» ваъда қилганми қоронғу, лекин Амур ва Темур (эчкига шундай ном беришган) воқеаси анча вақт кўпчилик томонидан кузатилган, табиийки, уларни кўргани ташрифлар сони ҳам сезиларли ошиб кетганди.

Билмадим, бизнинг ҳолатда янада муҳимроқ ва эътиборга арзирли бир аёлнинг фожеаси ҳам турибди, бундан фойдаланиш инсонийлик томондан қанчалик тўғри, бир нарса дейиш қийин, лекин буям бир фикрда. Айиқ маладес.

Айтишларича, қорни тўқ бўлиб туриб ҳам нафсини тия олмайдиган жонзот фақат Одам экан. Тасаввур қилинг, шу айиқ миллий қаҳрамонга айлантирилиб, коррупцияга қарши курашнинг рамзига айланса? Буёғи энди утопия, узр 😂
Қуйида «Заковат» интеллектуал шоусидан жуда қизиқ лавҳа бор. Олдин видеони кўриб, қайтиб келинг, кейин гаплашамиз.

Зўрми? Хуллас бир қараганда, бошловчи методик хатога йўл қўйди ва ҳатто регламент бузилди ҳам. Чунки ҳали жамоавий тарзда берилмаган жавобни тўғри деб қабул қилди. Ахир жуда кўп ўйинларда жамоада тўғри жавоб варианти бўлиши, лекин келишиб, нотўғрисини танлаши кўп бўлади. Бу жамоа ҳам шу вариантни жавоб ўлароқ танлашини қаердан биламиз, тўғрими?

Бошқа тарафдан, бошловчида бошқа имконият ҳам қолмаган эди.

Аслида у ўйиндан олдинги саволни «қачон гўшт пиширишни бошлашган?» деган маънода берганди. Аввал ибтидоий тузум қанча давом этган, деб сўради ва гўшт ҳақидаги саволга «тахминан фалон минг йил олдин» деган жавоб кутган, ана ундан кейин ҳақиқий саволни бермоқчи эди.

Аммо билимдон тасодифан, жавоб ўрнига, кейинги саволнинг жавобини, яъни «қандай қилиб гўшт пишириш ғояси келган?» саволига тўғри жавобни айтиб қўйди.

Энди бундан кейин бошловчи тўғри жавоби янграган саволни бериши мантиқсиз, ҳаммани чалғитар, гўёки тўғри айтилган вариантниям четга улоқтирар эди.

Хуллас, бошловчи савол беришдан олдин билимдонлар билан гаплашаман деб, ўзини берк кўчага қамаб қўйди. Қоидага терс шаклда жамоага очко беришдан бошқа йўли қолмади :)

https://youtu.be/JEzcBMUnRi4
Бизда одатда ПФЛ мазмуни, моҳияти ва вазифалари ҳақида бироз бошқача тушунчалар мавжуд. Нафақат футбол мухлиси, балки футбол ичида юрган аксарият функционерлардан сўрасангиз ҳам, ПФЛ гўёки клубларнинг бошлиғи, уларни назорат қиладиган орган сифатида тасаввурини айтади.

Тасаввур қилинг, ўзаро футбол ўйнаб мусобақалашмоқчи бўлган бир нечта жамоа бор. Аммо ўйинларда холисликни сақлаш, барча учун тенг бўлган шароит тақдим этиш, ҳакамлар, тақвимлар масаласи доим қийинчилик туғдиради, жамоалар ўзаро баҳслашиб, тортишиб кетадилар. Ана шунда улар учинчи шахсга мурожаат қилиб – “бизнинг ўйинларимизни ташкил қил, ҳакам белгила, регламент бўйича мусобақа ўтишини таъминла, ҳамма учун тенг қоидалар ишлаб чиқ, ғолибларни мукофотла, айбдорларни холис жазола, эвазига биз сенга пул тўлаймиз” деган таклиф билан чиқишади. Мана шу учинчи шахс – Лига, яъни бизнинг ҳолатимизда ЎзПФЛ ҳисобланади.

Деярли ҳамма ёқда Лигалар мана шу тарзда пайдо бўлган. Уёғи ўша Лигаларнинг муваффақиятли бошқарувига ҳам кўп нарса боғлиқ – масалан, АПЛ шу даражага етганки, ўша футбол ўйинларини сотиб, ҳомийлар билан гаплашиб, катта пул топади ва клублардан пул олиш тугул, беради ҳам. Лекин барибир, футбол клубларники, Лига эса, уларнинг хизматчиси ҳисобланади.
Бизнинг шароитда, яъни барча соҳаларда жудаям чўзилиб кетаётган ўтиш даврида ПФЛ нинг масъулияти янаям каттароқ. Нафақат ҳамма қабул қилган қоидалар асосида ишлаши ёки бошқа соҳалар билан ҳамоҳанг тарзда фаолият юритиши керак, балки ундан қийинроқ, баъзи янги қоидалар олиб кириши, ислоҳотлар амалга ошириши ва ҳатто баъзи соҳаларда революцион ҳаракатлар амалга ошириши керакки, умуман бошқа шароитга ўрганиб қолган клубларни ўз ортидан эргаштирсин, ушбу ташкилотдаги ислоҳотлар бутун футболимизга кўчсин. Талаб шу.

Бу борада ташкилот қай даражада қувватда ишлаяпти, бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкинмиди ёки йўқ, аниқ баҳолаш доим қийин, лекин ПФЛ томонидан амалга оширган бугунги ишни олқишласак арзийди. Ташкилот ўтган йил учун ўз молиявий ҳисоботини жамоатчиликка тақдим қилди, жонли тарзда юзага келган ҳар қандай саволга жавоб беришга ҳаракат қилди, яъни шаффофлик сари дадил қадам ташлади. Ҳисобот шундай тайёрланганки, эринмаган одам, оддий футбол тўпи неч пулдан сотиб олганлигидан тортиб, ҳакам ёки ходимларнинг ўртача маошигача ҳисоблаб олиш мумкин.

Яна бир асосий нуқта – ПФЛ нафақат клублардан бадал пуллари эвазига яшаш билан кифояланмоқда, балки мустақил равишда ўз ҳомийларини, транслация бўйича харидорларни қидириб топмоқда. Эътиборли жиҳати, 2021 йилги ПФЛ даромадлари таркибида бадал пулларидан кўра, ҳомийлардан тушган пуллар салмоғи кўпроқ. Ва бу ҳомийлар ичида маъмурий йўл билан бириктирилган давлат корхоналари эмас, чет эл компанияларини кўриш ҳам ижобий ҳолат.

Хуллас футболимиз ривожи учун анча фойдали кун. Одатда кўп шов-шув кўтарадиган миллий терма жамоамиз ғалабаси ёки қандайдир футболчимизнинг Европа клуби трансферидан ҳам кўпроқ умидли ҳолат.

Ўйлайманки, бундай ишлар давомли бўлади. Ахир бир ташкилотнинг қандай ишлаётганини билиш учун унинг қаерда турганига эмас, қайси томонга юраётганига қараш лозим бўлади.
Ким кимга насиҳат қилиши мумкин? Умуман бировнинг ҳаётига, фикрларига, турмуш тарзига аралашиб ақл ўргатиш қай даражада тўғри?

Албатта, инсон ўз эътиқоди ва қадриятларини ўзи белгилайди, бу борада у эркин. Лекин дин шундай нарсаки, ўша дин вакилларининг умумий қадриятлари бўлади ва бу ҳақида бир-бирига эслатиш, ўргатиш ўша диннинг ажралмас қисмидир. Исломда ҳам яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш энг асосий талаблардан биридир.

Энди, бир одам ҳеч қайси динни тан олмай, ўз қадриятлари асосида яшашни афзал кўрса, унинг ароқ ичиши ёки бошқа "ёмон" ишлари учун койиш, унга насиҳат қилиш нотўғри бўлиши мумкин, бу ҳақида ҳеч нарса демайман, лекин у аввал бошдан, ўзини мусулмон сифатида жамиятга тақдим қилаётган бўлса, яъни мана шу дин эътиқодида яшашни бўйнига олган бўлса, бошқа мусулмон дўсти ёки (но)таниши унга насиҳат қилиши жуда нормал ҳолат. Бу жамиятнинг бўлиниши эмас, айни қадрият асосида яшайдиган икки шахснинг ўзаро мажбуриятидир. Худдики, бир давлатда яшаётган инсонларнинг бир-бирига "қонунни бузма" деб насиҳат қилганидек. Агар мусулмон бўлмаса, гап йўқ, ўша доирадан чиқади, у бошқача яшашни, бошқа қадриятларни танлаган эркин шахс, у билан энди ватандошлик муносабати қолади холос. Ё кўрганмисиз, мусулмон эмаслиги очиқ бўлган, масалан бошқа миллатдаги кимдирнинг ароқ ичиши бўйича маломат қилинганини?

Бу гўёки, бировнинг ҳаётига аралашиш, ақл ўргатиш эмас, ҳар икки томон мусулмончилик билан бирга қабул қилган шартлардан биридир. Албатта, ҳақоратлар, жанжаллар бундан мустасно, бу томонига ҳамма қарши. Насиҳатнинг қай даражада тўғри ёки нотўғрилиги ҳам, баҳслар учун очиқ ва ҳар бири алоҳида масала.

Масалан, кимдир сизга "ароқ ичма" деб "ақл ўргатса", ё "узр, мусулмон эмасман" дейсиз, ё "гапинг тўғри, ичмаслигим керак" дейсиз, учинчи вариант йўқ. Чунки мусулмонман, деганингизда қадриятларингиз мажмуида сиз ароқ мумкин эмаслигини ҳам қабул қилиб бўлгансиз. У сизга қадриятингизни эслатяпти холос, ўз қадриятини тиқиштирмаяпти.

Агар мусулмон бўлмаса, унинг ароқ ичишини маломат қилмаслик керак. Токи бу одати жамиятга, оиласига, атрофига зарар келтирмаётган бўлса...

Мусулмонман дер экансиз, бошқа бир мусулмоннинг сизга насиҳат қилишига розиман, деганингиз ҳамдир. Ҳам мусулмонмиз деб, ҳам ўз қадриятимни фақат ўзим белгилайман, бошқалар насиҳат қилмасин деб яшаш мантиқсиз.
Яхши мақола ёзилибди, тавсия қиламан.
Айниқса бир хулоса эътиборга арзийди: Масалан, бирор қарор, айтайлик, маълум товарга бож қўйилишидан бутун аҳоли зарар кўради, аммо бу зарар ҳар бир киши учун арзимас, йилига 20-30 минг бўлиши мумкин. Одамлар бу зарарни сезмайдилар ҳам ва табиий қабул қиладилар. Лекин кичик тоифа, маълум бизнесс эгаларининг фойдаси жуда катта бўлади. Шунинг учун улар қатъиятлироқ, одамлар эса, бефарқроқ. Шунинг учун одатда, ўша озчилик ғалаба қозонади.


https://www.gazeta.uz/uz/2022/02/08/sugar-factories/
Қаердадир ўқидим, Андижонда бехурмат қилинган ўқитувчилар бир ой ишга чиқишмасин, ўз норозиликларини билдиришсин, нима бўларкин, деб.

Албатта, бундай бўлмайди. Кимдирлар ўқитувчиларнинг ўзини айблаши, керак бўлганда, ғурурли бўлиши лозимлигини айтиши ҳам мумкин. Йўқ. Ғурурли бўлиш осон. Лекин масъулиятчи? Тирикчилик нима бўлади?

Умуман, «ҳақ олинур, берилмас», «ўзи шунга лойиқ» деган иборалар жуда машҳур. Лекин...

Ҳеч қачон халқ айбдор эмас. Бўлмаслиги керак. Тизим ўз ҳақини билганни ҳам, билмаганни ҳам, ақллини ҳам, аҳмоқни ҳам, олимни ҳам, жоҳилни ҳам, жасурни ҳам, қўрқоқни ҳам ҳимоя қилиши керак.

Ҳар бир инсон ким, қанақа бўлишидан қатъи назар ўз ҳақлари билан дунёга келади. Бу ҳақлар берилмагани учун у айбдор эмас.
Украинадаги воқеаларни ёритаётганларга:
"Ўкинма!

Одамлар қалбингни синдиришса, ўкинма.
Ар Раҳмон “Мен синиқ қалблардаман” демайдими? У ҳолда нега хафа бўласан, эй жон?

Дард инсонни Ҳаққа олиб борувчидир, буни билмайсан. Дард фақат сенда борми? Шуни бил-ки: сендаги дардни неъмат деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор.
Умидингни узма! Юсуфни эсла! Дард қаерда бўлса, даво ҳам ўша ерга борур. Йўқсиллик қаерда бўлса, неъмат ўша ерга кетар.
Савол қаерда бўлса, жавоб ўша ерга берилади. Қайиқ қаерда бўлса, сув ўша ердадир.

Оёғим синди деб ўкинма! Аллоҳ сендан олган оёқ ўрнига балки қанот берар?
Қудуқнинг тубига тушдим деб хафа бўлма, Юсуф қудуқдан чиқиб Мисрга султон бўлгани ёдингда бўлсин...
Бир иш бўлса бир хайр, бўлмаса, минг хайр изла.
Тушингда қўлинг кесилса, қўрқма, қўлинг ўрнидадир, эй инсон.
Дунё бир туш бўлса, бошингга келган фалокатлар ҳам ўткинчидир. Нега хафа бўласан-ки?

Ҳаммаси бошингга ёғилиб, чидай олмайдиган даражага келиб қолса-да, воз кечма – чунки айнан ўша нуқта тақдиринг ўзгарадиган палладир. Бу оламнинг, коинотнинг китоби – сен, ўзингни ўқи, эй жон! Коинотнинг энг узоқ бурчаги сенинг ичингдаги бир нуқта холос. Аммо сен буни ўйлаб ҳам кўрмайсан.

Дардинг не бўлса, бўлсин, қўрқма! Етар-ки, умидинг Аллоҳ бўлсин! Ҳар ким ҳар нарсага суянар экан, сенинг ишонганинг Аллоҳ бўлсин...
Дардинг не бўлса, бўлсин, таҳорат ол, худди нафас каби зарурдек...
Уйнинг бурчагига бир жойнамозни тўша...
Ўтир ва йиғла!
Истасанг, ҳеч нарса дема!
Зеро сени ва дардларингнида сендан-да яхши билувчи Аллоҳдир!
Синиқ кўнглинг билан қўлларингни дуога оч. Чунки Аллоҳнинг марҳамати ва эҳсони тавозеъ қалбларга тез етиб борур.

Гилам қоқаётган одамнинг мақсади гиламни уриш эмас, уни чангдан тозалашдир. Аллоҳ гардингни тозалар экан, нега азият чекасан, эй жон!

Ўқинма!
Бир иш бўлмаяптими, янаям яхшироғи бўлиши учун. Ёки ростанам бўлмаслиги кераклиги учун бўлмаётгандир...
Не иллатки, инсоннинг ақли ва юраги орасида қолиши... Не иллатки, вақтнинг бир он қадар яқин, бир аср қадар узоқ бўлиши... Не азобки, инсоннинг билганини англай олмаслиги...

Севгининг бошқа номи сабрдир!

Очликка сабр қиласан, рўза бўлур,
Оғриққа сабр қиласан, матонатдир.
Ниятга сабр қиласан, дуо бўлур...
Туйғуларингга сабр қиласан, кўз ёши бўлур...
Соғинчга сабр қиласан, хасрат бўлур...
Севгига сабр қиласан, ишқ бўлур...

Нима истасам, мен Мавлодан истайман. Берса, буюклигидир, бермаса, имтиҳонимдир.

Аллоҳдан бир нима сўрасанг, Эшик очилур, сен фақат у эшикни қоқишни бил...
Қачонлигини билмайман, лекин бу эшик очилмас, дея умидсиз бўлма, етарки, у остонада туришни бил...”

Жалолиддин Румий
Русларнинг расмий манбаси бир ҳафтадан бери давом этаётган урушда 498 рус ҳарбийси ўлганини баён қилди.

Унгача кўп маълумотларда қарийб 10 баробар кўп рақамлар айланаётганди.

Шу расмий хабарга бир рус блогерининг шарҳи ёқди - «498. Даҳшат. Бу эндигина бир ҳафта ичида»

Аслида хабар ёлғон бўлиши мумкинлиги, аслида ўлганлар кўпроқ эканини ёзиб, баҳслашиб ўтирмади. Чунки бу жуда хунук баҳс, тўғрими?

Яъни, урушда қанча қурбон кам, қанчаси кўп ҳисобланади, қанчаси табиий қабул қилинади, тортишиш абсурдку.

498 эмас, 49 нафар, 4 нафар бўлса-да, уруш - бу ёмон. Масала шунда.
Семичка сотувчиси ёки нонвой «доллар ошди» деб ўз маҳсулотини нархини оширса, ҳайрон бўламиз - сенинг нарсангни долларни нархига нима алоқаси бор, деб энсамиз қотади.

Аслида тўғри. Бир дона нон нархининг ичида ун, ёғ ва бошқа маҳсулотлар қийматидан ташқари, нонвойнинг меҳнати, бошқача айтганда, унинг фойдаси ҳам бор. Ун ва ёғнинг нархи балким, ўзгармагандир, лекин нонвой ўз меҳнатини доллар қийматидаги суммага баҳолаб олиши нормал.
Чунки, долларнинг ошиши бошқа жуда кўп нарсаларнинг нархига таъсир кўрсатади, яъни, энди нонвой қилган фойдасини рўзғорга сарфламоқчи бўлса, олдингидек тўлов қобилиятида бўлмайди - бир ойлик даромадига энди ўнтамас, саккизта кўйлак келади, телевизор олиш учун энди икки ой эмас, икки ярим ой ишлаши керак бўлиб қоляпти.

Демак, ҳаражатларига мос равишда, нонвой ўз меҳнати баҳосини ошириши, яъни, бир дона нонга қилинадиган ҳаражати ўзгармаётган бўлса-да, долларга қараб, меҳнатини қимматроқ баҳолаб, нон нархини ошириши табиий.

Шу орқали у ўзини маошга ишловчилар каби камбағаллашиб қолмасликдан қутқариши керак...

(Доим ҳам шундай бўлмайди, чунки бу соҳалардаги рақобат исталганча нарх оширишга йўл бермайди. Натижада, даромад ўзгармаса-да, қадри тушиб боради)
Бир пайтлар математикадан халқаро олимпиадада қатнашганман. Бир савол учун бир ярим соат вақт, бир кунда учта савол беришарди - 4,5 соатда учта саволни ечиш керак.
Ҳар бир масалага 7 баллдан бериларди. Агар тўлиқ, мукаммал ечсангиз, 7 балл, уч масалага 21 балл олиш мумкин.

Бу масалалар биз билгандек, сонлар ва а, б, с харфлар қатнашадиган, формулалар ёрдамида ечиладиган эмас. Албатта, бусиз ечиб бўлмайди, лекин аввало, масалани ўша шаклга келтириб олиш керак. Бир ўқиганда математикага алоқасиз кўрингандек берилган масаланинг йўналишини, ечилиш тизимини топиб олиш энг қийини. Шунинг учун ташкилотчилар масалани ечмай, лекин тўғри йўналишга туша олган иштирокчиларга ҳам, ўша савол учун 5-6 баллдан беришарди. Яъни муҳими, вазифани англаш ва тўғри баҳо бериш, айнан қайси йўналишда, математиканинг қайси мавзуси ёрдамида ечиш мумкинлиги топиш.

Ҳаётда ҳам шу. Синов келганида, унинг синов эканини, нима билан имтиҳон қилинаётганингизни, бу вазиятда нима лозимлигини англашингиз муҳим - бу имтиҳоннинг энг асосий қисми.

Уёғига, ўтасиз ёки ўта олмайсиз, бу бошқа масала, бу йўлда сизнинг тақвоингиз, сабрингиз, муҳаббатингиз, жаҳдингиз синалади.

Лекин асосий имтиҳонда, яъни юқорида айтилган синовни айнан Аллоҳнинг имтиҳони сифатида қабул қилишингизда Сизнинг иймонингиз синалаётган бўлади.

Рамазон муборак!
"Агар рамазонга айланса умринг,
Вафотинг ҳайитга айланар шаксиз!"

(с) Х.Ҳамидов.
Дуо ҳақида

Аслида дуонинг қаерда қилинганининг аҳамияти йўқ. Лекин баъзи жойларда қилинган дуолар ижобат бўлиши осонлиги бор гап. Негаки..
Айтайлик, ўша жойнинг муқаддаслиги, ўша авлиёнинг қандай одамлигини хис қила бошласангиз, сизда ибодат руҳияти пайдо бўлади, қалб юмшайди.
Масалан, масжидда намоз ўқиганда, уйдаги, телевизорни овозини вақтинча пасайтириб, тезда ўқиган пайтингиздан кўра хушуъ кўпроқ бўлади.
Хажга борганда, атрофингизда одамлар йиғлаб дуо қилаётганда, беихтиёр сиз ҳам йиғлаб юборасиз. Ибодатни яхшироқ хис қиласиз..
Куни бўйи рўза тутсангиз, Аллоҳ олдида жуда муҳим ибодат қилганингизни англайсиз ва дуо ҳам узунроқ ва холисроқ ва ишонч билан бўлади. Яъни шунақа муҳитларда руҳиятингиз ўзгача ҳолатда бўлади, дуо ҳам, тавба ҳам чин дилдан бўлади.
Демак, аслида атрофингиз, турган жойингиз эмас - ҳамма масала ўзингизда. Кимдур, уйида ўтириб ҳам ўша ҳолатга кира олади.
Яна кимдурнинг бўлса, Каъбанинг олдида ҳам қалбида қулф қолиб кетади.
Хаждан келганларни онадан туғилгандек гуноҳлардан покланди, деганда, у ерда ўша чин дилдан қилинган дуони, тавбани назарда тутилади.
Аслида эса, уйда ўтириб, икки ракаат намоздан кейин астойдил тавба қилишни уддасидан чиқинг,сиз ҳам тўла поксиз.
Жуда осон.Лекин жуда қийин.
Футболга VARни киритиш осон бўлмаган. Гап фақат бу ўйинни ўйлаб топган инглизларнинг ўта консерваторлигидан эмасди. Футболнинг жамоавий спорт ичида оммавийлигининг асосий омили атрибутларнинг кам бўлишида ҳамдир - хоккей каби ҳар биримизга клюшка шартмас, баскетбол ёки волейбол майдонини қуриш қийинроқ ва ҳоказо.

Шунинг учун ҳам футболни ҳамма ўйнайди. Жаҳон чемпионати финали ва Англиядаги 7-лига ўйини шаклан фарқ қилмаслиги ўта муҳим.

Аммо барча соҳалар сингари футбол ҳам ўсиб боради, тараққийлашади, асосийси илм кириб келади. Футбол ҳам қайсидир маънода ўйиндан фанга яқинлашиб бораверади: майдондаги баҳсдан ҳам кўра турли чизмалар, схемалар, лойиҳалар, тактикалар кўпроқ гапирилади - планшетлар даври.

«Реал» эса, гўёки мана шундай замонда, бир пайтлар футболга бегона бўлган атрибутлар қаршисида ҳақиқий футболни ҳимоя қилаётган қаҳрамонга ўхшайди.
Ростанам.

Агар «Сити» ютганида, мутахассислар унинг ниманинг ҳисобига ютганини тушунтириб бера олишарди. Чизмалар, схемалар, стрелкалар ёрдамида. Балки тушунмасдим, ҳа, футбол мураккаб фан, дердим, тўқсон дақиқа футбол томоша қилиб, ҳеч нарсани тушунмаган томошабин роли у қадар қониқарли бўлмаса-да, мажбур қабул қилардим - футбол ҳозир шунақа. Мен ёшлигимда ўйнаган футболдан қанчалик узоқ афсуски

Аммо «Реал»нинг ғалабасини осон тушунаман. Кимдир тез югурди, кимдир яхши тепди, кимдир зўр сакради, кимдирни йиқитишди. У вақт чўзди, бу довдиради, униси чарчаб қолди ва ҳоказо. Нақадар зўр, нақадар ажойиб ўйин бу футбол. Болалигимдаги севимли ўйиннинг ўзгинаси.

Раҳмат, Реал Мадрид!

@aslanov_futbol
Байрамларга муносабатимиз қизиқ - биргаликда нишонлаш уёқда турсин, доим, буни байрам қилиш керак, буни қилмаслик лозим қабилидаги баҳс мунозараларга тўлиб кетади. Наврўз динда йўқ, Янги йил христианларнинг байрами, Ғалаба аслида ғалаба эмас... ва ҳоказо. Ҳатто мустақиллик кунларидаям бунга осон ёки қийин эришганимиз, чинданам мустақилмизми, йўқми - турли фикрлар кўпайиб кетади. Ҳамманинг ўз муносабати бор.

Биринчидан, бу кунни «Ғалаба куни» эмас, «Хотира ва қадрлаш куни» деб ўзгартирилгани тўғри деб биламан. Нафақат иккинчи жаҳон урушида, балки умуман ватан йўлида жон берган аждодларимизни хотирлаш яхши анъана.

Иккинчидан, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамиятини пасайтиришга уринадиганлар, аслида урушнинг маъносиз эканига, Сталин ҳам Гитлердан кам бўлмаган золим эканига урғу бериб, бу жангда ғолибнинг йўқлигини айтадиганлар бор. Қўшилмайман. Фашизм тугатилгани, урушнинг якунига етгани - катта воқеа.

Албатта, урушни бошлаб, кейин ғалаба қозонганлар, урушдан ўз буюклигини намойиш қилмоқчи бўлганлар, қуролларни кўз кўз қилиб, «такрорлай оламиз» деб манфур тузум байроғини хилпиратиб юрганлар бошқа, аммо агар вазиятга мазлумлар кўзи билан қаралганда, бу қандай ғалаба экани намоён бўлади.

Тасаввур қилинг, бир ўзбек қишлоғи: ҳар куни кимнидир урушга олиб кетишади - отани, акани, эрни, ўғилни. Ҳар куни кимнингдир ўлим хабари келади - ўғилнинг, отанинг, аканинг, эрнинг...

Мана шу кайфиятда тўрт йилдан бери яшаётган жафокаш ўзбек қишлоғи учун ғалаба (аслида урушнинг тугагани) хабари қандай байрам бўлганини кўз олдингизга келтира оласизми? Улар учун бу хаёт ёки мамот масаласи бўлганини танангизда ҳис қила оласизми?
Ҳа, ўша қишлоқ урушдан кейин ҳам тинчимади, тузум асл фарзандларни олиб кетишда давом этди, лекин бу бошқа масала.

Уруш ҳақида жуда кўп фильмлар олинган. Лекин эътибор берсангиз, нечтадир душманни ўлдирган қаҳрамонлар, генераллар эмас, оддий, мазлум, жафокаш халқ томонидан ҳикоя қилинган фильмлар шедеврга айланган. «Шиндлер руйхати» дейсизми, «Пианиночи»ми, «Ватан»ми, «Инсон тақдири»ми, ҳаммаси урушнинг ҳақиқий мазлумлари бўлмиш оддий инсонларнинг ҳикоялари ва фильмлар сўнгида урушнинг тугагани инсонни бахтли қилади, ким ютгани эмас.

Ўзбек халқини, шунингдек, бутун инсониятни фашизм устидан қозонилган ғалаба куни билан табриклайман. Вафот этган аждодларимизнинг охирати обод бўлсин.

«Сталин»лардан қутулганимизни эса, Истиқлол байрамида нишонлашимиз, ўша ўзбек қишлоғига советлар олиб келган зулм қораланиб, ўша кунлардан оловдан қочгандек узоқлашишимиз керак.

Яна айтмоқчиманки, қанийди, бутун халқ жипслашадиган, бир бирини самимий табриклайдиган ва турли тарих, сиёсат, дин аралашиб, баҳс мунозарага айланиб кетмайдиган Кунларимиз кўп бўлса...
Бир ерда эълон ўқиб қолдим: халқимизнинг соддалиги, алданишга мойиллиги ва фирибгарлар бундан фойдаланиши кўпайиб кетганидан, қаердадир маъруза бўларкан. Қандай қилиб алданиб қолмасликни ўргатишаркан. Билет нархи 550 минг сўм 😂

Шу ўринда, «Эватл парадокси» деган бир қизиқарли мисол ёдимга тушди.

Машҳур грек файласуфи, софисти Протагор Эватл исмли йигитни шогирдликка олади. Ўз илмини, хусусан суд жараёнларини қандай ютиб чиқишни ўргатиши керак бўлади.
Тўлов шарти эса бундай: Агар Эватл ўқишни тугатиб, илк суд ишини ютса, устозига ҳақ тўлаши керак. Мабодо ютқазса, ҳақ тўланмайди.

Ўқиш тугагач, Эватл ҳеч қандай судда қатнашмай юраверади. Орадан йиллар ўтиб кетади. Табиийки, бундан Протагорни жаҳли чиқади. Пул талаб қила бошлайди. Охири шогирдини судга беради.

Суд жараёни қизиқ. Протагор бундай дейди:
- Мен судда ғолиб чиқсам, Эватл менга пул бериши керак. Чунки суд қарори шундай бўлади. Лекин судда ютқазсам ҳам, у пул тўлаши керак, чунки, келишувга кўра, агар илк ишини ютса, тўлов қилиши керак эди.

Шогирд ҳам, минг қилсаям, Протагорни шогирди, анойи эмас. У ҳам айтади:

- Агар судда ютсам, албатта, суд қарори бўйича ҳеч қандай тўлов қилмайман. Ютқазсам, яна тўламайман, чунки шартимизга кўра, агар илк суд ишимни ютсамгина ҳақ тўлашим керак бўлган. Мен эса, илк ишимни ютқазган бўламан.

Ҳамманинг боши қотади.

Энди юқоридани эълонга қайтамиз. Агар ўша маърузадан кейин, тингловчилар билетга 550 минг пул тўлашса, ўша маъруза умуман фойдасиз кетган бўлади. Ахир барибир алданиб, пул тўлашяпти-ку?

Агар, «йўқ, қанақасига, шу гапга 550 мингми?» деб тўполон қилишса, уларнинг ақли кирган бўлади, маъруза самарали бўлган ҳисобланади, демак, пул тўлаш керак. Зўрми?

Албатта, бу гапларнинг кўпи хазил. Балки ростанам керакли маъруза бўлар...
Ахбор Имомхўжаев деганда, футбол дарғаси, шарҳловчи, бир неча китоблар муаллифи... Кўп айтиляпти, аммо мен у инсон ҳақида ўйлаганимда, «Футбол - дардим, қувончим, фаҳрим» китобидаги бир бўлим кўз олдимга келади дарҳол.

1979 йилдаги мудҳиш воқеа ҳақида
Ахбор ака хабар топган жойи, кейин уйига келиб, айтиб бериши, рафиқасининг «кимлар?» деган саволига «ҳамма, ҳаммалари» деб, йиғлаб юборганлари...

Ўткир Ҳошимовнинг ёзишича, асар муаллифи ўқувчидан ҳам кўпроқ ҳис қиларкан, қайсидир жойида ўқувчи жилмайса, ўша ерини ёзаётиб муаллиф қаҳ-қаҳ кулган бўларкан, ўқувчининг кўзига ёш келган ўринларда ёзувчи росмана йиғлар экан.

Билмадим, машҳур воқеа, Абдулла Қодирий Кумушни ўлдирдим, деб йиғлагани ростми, ахир ўзи ўлдирган, аммо Ахбор Имомхўжаев хотираларини китобга кўчираётганда минг бор йиғлагани шубҳасиз. Ишонаман.

Футбол шарҳлаш нима? Бир четда туриб, нима бўлгани, бўлаётганини айтиб туришми? Таҳлил қилишми ёки мухлислар билан бирга футбол томоша қилишми? Таърифлар кўп, аммо бирортаси Ахбор акага мос тушмайди. Каттароқ.

Шарҳловчи холис бўлиш керакми? Шарҳловчи совуққон бўлиши лозимми? Бунақа ўлчовларга Ахбор ака сиғмайди.

Ахбор ака футболда яшаган. Ярим аср футболимизда нимаики яхши-ёмон кунлар бўлса, ўз танасидан ўтказган. Инсон ўз ҳаётини шарҳлаши мумкинми? Йўқ, ахир.

Ахбор ака «Пахтакор» билан бирга ғалаба қозонган, «Пахтакор» билан бирга олий лигага, кубок финалига чиққан, тушган, ютқазган, йиғлаган, юқори қаватдан сакраган, портлаб кетган... Ҳам улар билан ўлиб, ҳам таъзияларни қабул қилган. Осонми?

Биласизми, бирор яқин инсонингиз вафот этса, унинг хотираси ва тегишли бир нечта расм ёки видеолар қолиши мумкин. Ўша инсоннинг ҳаёти энди фақат шу расмлар-у, бошқаларнинг у одам ҳақида эслаб қолгани.

Ахбор ака футболимиз ҳақида шу қадар кўп нарса билганки, айтишларича, ҳар сафар бирор воқеа айтиб берсалар, янги, ҳеч ким эшитмаган бўлиб чиқар экан. Тугамас экан, яъни.

Ана энди, тугади. Энди Ахбор акадан ўша расм-видеолару, китоблар, одамлар эшитиб қолган воқеалар қолди холос.

Бошқа сўз билан айтганда, футболимизнинг тарихи вафот этди. Сабр тилайман.