IpakNews.uz
9.76K subscribers
14.9K photos
1.52K videos
2 files
15.8K links
🗞Axborot portali
🗓Mamlakatimiz hayotiga oid so‘nggi yangilik va repostlar
🗃Tekshirilgan ma'lumotlar

🗞Лучший новостной портал
🗓Самые свежие новости и репосты
🗃Проверенная информация
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Пекин ва Москванинг ўйини. Путин нега ШҲТ ва КХШТнинг Тожикистондаги саммитида қатнашмади?

Россия президенти Владимир Путиннинг охирги дақиқаларда ШҲТнинг Тожикистонда ўтказиладиган саммитига бормасликка қарор қилгани қатор саволларни келтириб чиқарди.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Халқаро бокс федерацияси (AIBA) жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Сербияда ўтказиладиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармасини эълон қилди.

Ташкилот Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси учун 2,6 миллион АҚШ доллари маблағ ажратган. Унга кўра, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган боксчи 100 минг доллар, финалда мағлуб бўлган спортчи 50 минг доллар, бронза медалига сазовор бўлган чарм қўлқоп усталари эса 25 минг доллар миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Aтрофимдаги бир эмас, ўнлаб одамларда коронавирус аниқланди – Путин Душанбега бормагани ҳақида

“Aфсуски, мен Душанбега ташрифимни бекор қилишга мажбур бўлдим. Бундан жуда афсусдаман. Aйни вақтда атрофимдаги бир эмас, ўнлаб одамлар коронавирус билан касалланган. Шунинг учун биз бир неча кун давомида ўзимизни изоляция қилиш режимига ўтишимиз керак”, дейди Путин.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Глобал қарз миқдори рекорд даражага етди

Жорий йилнинг иккинчи чорагида глобал қарз миқдори қарийб 300 триллион долларга етиб, тарихий рекорд қайд этилди. Шунингдек, пандемия бошланганидан бери иқтисодий ўсиш туфайли биринчи марта глобал қарзнинг ЯИМга нисбати камайди. Бу ҳақда Халқаро молия институти маълумотларига асосланиб “Reuters” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳукуматлар, банклар, корпорациялар ва уй хўжаликларининг қарзлари ҳисобга олинганда глобал қарз 4,8 триллион долларга ошиб, 296 триллион долларга етган.

Бу коронавирус пандемияси бошланишидан олдинги даврга нисбатан 36 триллион долларга кўпдир.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Тожикистон ШҲТ раислигини қайси давлатга топшириши маълум бўлди

Тожикистон пойтахти Душанбедаги саммитдан сўнг, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислик Ўзбекистонга ўтади.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Мирзиёев ва Имрон Хон Душанбеда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Азизов ва Эрматов ЎФА раҳбариятига қайта сайланиши кутилмоқда

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
“Толибон” лидерлари ўртасидаги зиддиятлар бўйича изоҳ берилди

“Толибон” ҳаракати сиёсий идораси аъзоси Анас Ҳаққоний Бош вазир ўринбосари Абдул Ғани Бародар ва Қочқинлар масалалари бўйича вазир Халил Раҳмон Ҳаққоний ўртасида жиддий низо чиққани ҳақидаги хабарларни ҳақиқатга тўғри келмайди, деб атади.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Apple плагиатда айбланди

Apple янги маҳсулотларининг тақдимоти чоғида Apple Watch’нинг тўлиқ клавиатураси ҳақида маълум қилган. У ўтган ой App Store’дан ўчирилган FlickType иловасининг аниқ нусхаси.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Дональд Трамп АҚШнинг уч йил умри қолганини айтди

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп “Newsmax” телеканали жонли эфирида мамлакат яқин уч йилда тамом бўлишини айтди.

Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, Жо Байден ўз лавозимига киришганидан бери Қўшма Штатлар “пастга шўнғимоқда”.

“2022 ва 2024 йилларда бўлиб ўтадиган сайловларга борганимизда, мамлакатдан ҳеч нарса қолмаган бўлади”, дея қўшимча қилди Трамп.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Aвгустда пиёда юрганларга қанча пул берилгани маълум бўлди

Жорий йилнинг август ойида энг кўп пиёда юрганларга қарийб 69 миллион сўм мукофот пули берилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформасида август ойи якунларига кўра туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланган. Умумий ҳисобда уларга 68 900 000 сўм маблағ тўлаб берилган.

Республика миқёсида тошкентлик Улуғбек Тоиров ғолиб бўлган, у қарийб 2,2 миллион қадам юриб 1 800 000 сўм ютиб олган. Эътиборлиси у июль ойи якунлари бўйича ҳам ғолиб бўлган.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Навоийда олтин комплекси қурилади

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Пистали” конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)” инвестиция лойиҳасининг ТИAни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Қобулга ракета ҳужуми уюштирилди

Афғонистон пойтахти Қобулдаги туманларнинг бирига бир қанча ракета тушди.

Таъкидланишича, ҳодиса Қобулдаги электростанция яқинида содир бўлган. Маҳаллий аҳоли ракета Чамтала подстанцияга тушган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Ўзбекистон аҳоли бандлиги тўғрисидаги халқаро битимга қўшилди

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кеча, 16 сентябрь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари — давлат раҳбарлари ҳамда ушбу тадбирларнинг фахрий меҳмонлари шарафига норасмий зиёфат уюштирди.

Обуна болинг || подписаться
👉 https://t.me/ipakyulinews