Interpressuz
43 members
16 photos
1 video
396 links
interpress.uz saytining telegram kanali
Download Telegram
to view and join the conversation
⭕️ АРЗОН УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Янги
қурилаётган арзон уй-жой олиш ниятида бўлганлар ўзлари яшаб турган туман ҳокимликлари ҳузуридаги комиссияга қуйидаги ҳужжатларни топширишлари керак бўлади:

1. Оиланинг барча аъзоларини фуқаролик паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномалари, никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳномаси, (вафот этган бўлса ўлим гувохномаси) нусхалари.

2. Бундан ташқари хонадонда доимий рўйхатда туриб яшаётган доимий рўйхатда турганлиги ҳақида (форма 17 шакл) маълумотнома.

3. Доимий рўйхатда туриб яшаб келаётган (ижарада яшаётганлиги) ҳақида маҳалладан далолатнома (далолатнома маҳалла раиси, профилактика нозири, маҳалла котиби, 2 ва ундан қўшниларни (паспорт рақами ёзилиши керак) имзоси билан тасдиқланиши зарур).

4. Кадастр хизматидан аризачининг ҳамда барча вояга этган оила аъзоларини номида бошқа уй-жой йўқлиги ҳақида маълумотнома (БТИ).

5. Аризачининг (уй олувчининг) ёки биргаликда қарз олувчининг иш жойидан охирги 12 ойлик иш ҳақи кўрсатилган маълумотнома (шу жумладан деҳқон-фермер хўжаликлари бошлиқлари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ойлик даромадлари тўғрисида декларация нусхаси), ИНН, ИНПС, Мехнат дафтарчаси аслига тўғри печати билан.

6. Доимий рўйхатда турган манзилдаги турар жойнинг кадастр нусхаси.

7. Ижара шартномаси асосида яшаётган бўлса, ижара шартномасидан нусха (ижара шартномаси бўлмаса ижарадаги уйнинг кадастр нусхаси).

8. Дело (Иш папкаси)

Тақдим этилиши лозим бўлган хужжатлар рўйхати аризачи томонидан олиб кетилгандан сўнг 10 кун муддат ичида туман уй-жой комиссиясига хужжатларни тақдим этиши лозим. Аризачи белгиланган муддатда хужжатларни тўлиқ тақдим этмаган тақдирда туман комиссияси ипотека кредити асосида уй ажратишни ўз зммасига олмайди. Тўпланган хужжатлар йиғма жилдга (скорошиватель) солинган ҳолатда тақдим этилади. Тақдим этилган хужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ўз муддатида ишончлилиги учун аризачи жавобгардир.
⭕️ Дунёқарашини ўзгартирмаган сектор раҳбарлари оёғимизга кишан. Ишга кирган битта хотин-қизнинг бахтини тасаввур қиласизларми? Ёшларни ким етаклайди, тўғри йўналиш беради?

Мўйноқ мисолида кўрдиларингиз. Одамларнинг кўзларида «қилса бўлар экан-ку» деган нур бор. Лекин энди бу тарих. Ҳамма туманларда шундай ўзгаришлар қилиш керак.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
⭕️ Самарқандда муҳтожлар учун қурилган 1344 та уйнинг 335 таси уй-жойга муҳтож бўлмаганларга сотилган

Шаҳарнинг Қорасув массивида 2018 йили қурилган 1344 та уйнинг 335 таси аслида уйга муҳтожлиги бўлмаган одамларга сотилган.

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бу ҳақда «Кўплаб уйлар унга эҳтиёжи бўлмаганларга берилган. Биз уларни судга бериб уйларни бўшатамиз ва ишчи гуруҳ шакллантирган рўйхатдаги чиндан эҳтиёжмандларга берамиз. Давлат дастури асосида қурилган уйларни тақсимлашда Самарқанд шаҳар ҳокимияти томонидан қинғирликларга йўл қўйилган ва мен бу учун яна бир марта узр сўрашга тайёрман», деган.
⭕️ Энергетика вазирлиги тизимдаги ўғирликларга қарши курашмоқда

2019 йил 1 август ҳолатига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 1,9 млрд зарар етказилганлик ҳолати бўйича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналари ишчиларига нисбатан прокуратура томонидан 25 та жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «талон-тарож қилиш», «фирибгарлик», «электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш»,«мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «сохталаштириш» ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналарининг айбдор шахсларига нисбатан озодликдан марҳум этиш (3 киўи), ахлоқ тузатиш ишлари (2 киши), жарима (1 киши) ва бошқа жазо чоралари тайинланди.

Ҳозирги вақтда етказилган зарардан 116,3 млн сўми «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналарининг ҳисоб-рақамларига қайтарилган.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 21,1 млн сўм миқдорида зарар етказганлик ҳолати бўйича Зирабулоқ магистрал газ тармоғи бошқармасининг 2 нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⭕️ Тест натижаларини эълон қилиш нега кечикяпти?

БУ саволга бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Давлат тест маркази вакиллари иштирокида журналистлар учун ўтказилган брифингда жавоб берилди.

Маълум бўлишича, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакли учун жорий йилги тест синовлари 29 июлдан 15 августга қадар ўтказилган. Мавжуд 60 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 30 та филиалида тест синовлари ўтказилган.

Жорий йилда 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинган. Танлов бўйича бир ўринга 10 нафардан ортиқ абитуриент тўғри келган. 979 минг 470 нафар абитуриент тест синовларида қатнашиши режалаштирилган бўлса, шундан 954 минг 75 нафари имтиҳонда бевосита иштирок этди.

Ҳар бир абитуриент бир пайтда учта олий ўқув юртига ҳужжат топшириши илк марта йўлга қўйилгани ва шу боис ҳам мандат тест жараёнлари якунланганидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилиниши маълум қилинди.
⭕️ БУХОРОДА ЖАЙРОН ОВЧИЛАРИ “ТУЗОҚҚА” ТУШДИ

19 август куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Олот ҳамда Қоракўл туманлари инспекциялари томонидан Ўртачўл массивида ўтказилган тезкор рейд тадбири чоғида «Урал» русумли мотоциклда «сайр»га чиққан икки фуқаро қўлга олинди.

Улар қашқадарёлик С.Холназаров ва И.Рўзиев бўлиб, браконьер овчилар эканлиги маълум бўлди. Бу икки шаввоз 4 йил давомида кимсасиз чўлда браконьерлик қилиб, шу кунга қадар «Қизил китоб»га киритилган 20 бош жайронни овлаганликлари аниқланди.

Браконьерларнинг қўлларидаги ов қуроли тегишли ҳужжатсиз, эгасиз, яъни ноқонуний экани ҳам маълум бўлди.
Қонунбузарларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар вилоят ИИБ ҳамда маъмурий судга ўтказилади.
⭕️ Тошкентда зотдор итлар кўргазма-танлови ўтказилади)))

Кўргазмада юртимиздаги ва қўшни давлатлардаги зотдор итларининг эгалари иштирок этиши мумкин экан.

Танлов Европа стандартлари асосида ўтказилаётгани боис бош ҳакам сифатида германиялик халқаро даражадаги эксперт Александр Миллер таклиф этилган. Тадбирда иштирок этишни хоҳловчилар 2019 йил 10 сентябргача ташкилотчиларга боғланиб, ўзлари парвариш қилаётган итни рўйхатдан ўтказишлари лозим бўларкан.

Мавзу юзасидан бошқа маълумотларни www.dogshow.uz сайтидан олишингиз мумкин экан.
⭕️ Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман чоп этилди

Каримов Фонди томонидан ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Олов тутган одам” номли романи чоп этилди.

Муаллиф асар устида ишлаш жараёнида турли ҳужжатларни, тарихий манбаларни ўрганган, шунингдек, қаламга олинган ҳодисаларнинг шоҳиди бўлган қашқадарёликлар билан кўп бора учрашиб суҳбатлашган.

Эътиборли жиҳати, муаллиф бош қаҳрамон портретига талабчан ва масъулиятли раҳбар сифатида чизги бериб қолмай, шахс ва инсон сифатида ҳам кўрсатиб бера олган, унинг изтироблари, дардлари, орзу-истаклари, умидларини таъсирли, ишонарли тасвирлаган экан.

Қисқаси, китобни топинг ўқинг, маза қиласиз)))
⭕️ Uzcard бўйича янги мобиль илова ишга тушди

Товар ва хизматлар учун масофадан туриб нақд пулсиз тўловни амалга ошириш учун мўлжалланган Uzcard мобил иловаси ишга тушди. Иловага жарималар ҳақида онлайн маълумотлардан хабардор бўлиш ҳамда уларни онлайн тарзда тўлаш имконини берадиган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарлари” хизмати ҳам киритилган.

Янги илова коммунал, интернет, мобиль алоқа хизматлари учун тўловларни ва солиқларни масофадан туриб амалга ошириш каби кўплаб функциялардан фойдаланиш имконини беради.

MyUzcard иловаси қатор инновацион ишланмалар бўйича қулайдир. Масалан, бунда пластик картадан бошқа картага пул ўтказиш учун пулни қабул қилувчининг карта рақамини билиши шарт эмас. Пулларни иловада мавжуд бўлган @username ва QR-код орқали ўтказса ҳам бўлади.

Фойдаланувчилар илова дизайнини, безагини ўзлари ўзгартириши мумкин, керакли виджетлар ва асосий экранни қўйиш имкони тақдим этилган.

Илованинг “Тўловлар тарихи” функцияси орқали шахсий маблағларни янада самарали бошқариш ва мамлакатимизда амалда бўлган валюталар курсини кузатиб бориш хизмати таклиф этилади.

MyUzcard иловаси Uzcard карталари билан бирга Uzcard-UnionPay кобейджинг карталарига ҳам хизмат кўрсатади. Ушбу сервисдан мобиль иловалар ҳамда Telegram-бот сайти орқали фойдаланиш мумкин.

Иловани App Store ва Google Play тизимидан юклаб олиш мумкин.
⭕️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йилнинг биринчи ярмида:

📌 депутатлар округларидаги жами 8 311 та хонадонга ташриф буюрган
📌 4 645 та учрашув ўтказилган
📌 137 мингдан зиёд фуқаро билан бевосита учрашув ва мулоқотлар ташкил этилган
📌 3 246 та ижтимоий соҳа объекти
📌 2 366 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ўрганилган.

📌 Учрашувларда 12 000 га яқин масала кўтарилиб,
4 500 дан зиёд масала депутатлар томонидан жойида ҳал этилган

📌 Палата депутатлари 93 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борган
📌 16 та алоҳида яхлит қонун
31 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган 14 та жамланма қонун қабул қилинган.

📌 Қонунчилик палатасида 9 та парламент эшитуви ўтказилган
📌 4 та парламент сўрови юборилган
📌 «ҳукумат соати» доирасида 4 нафар ҳукумат аъзосининг ахбороти эшитилган
📌 63 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолияти юзасидан ахбороти эшитилган
сайловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан 250 та депутат сўрови юборилган.
⭕️ Тошкент шаҳридаги энг катта туман қайси?

Мамлакатимиз пойтахти — Тошкент шаҳрининг умумий майдони 334,8 км2 бўлиб, аҳолиси 3,2 млн кишини ташкил этади.
Тошкент шаҳри таркибида 11 та туман мавжуд бўлиб, пойтахтдаги ҳудуди жиҳатдан энг катта туман Сирғали ҳисобланса, энг кичиги Яккасарой туманидир.
Қуйида пойтахт туманларининг майдони ва аҳолиси ҳақидаги маълумотлар келтирилмоқда:

Юнусобод тумани — майдони – 40,6 км2
Аҳолиси — 319 902 киши

Мирзо Улуғбек тумани — майдони – 35,15 км2
Аҳолиси — 264 673 киши

Яшнобод тумани — майдони – 33,7 км2
Аҳолиси — 222 364 киши

Бектемир тумани — майдони – 20,5 км2
Аҳолиси — 32 375 киши

Мирбод тумани — майдони – 17,1 км2
Аҳолиси — 132 388 киши

Сирғали тумани — майдони – 56 км2
Аҳолиси — 171 069 киши

Яккасарой тумани — майдони – 14,6 км2
Аҳолиси — 115 760 киши

Чилонзор тумани — майдони – 29,94 км2
Аҳолиси — 236 036 киши

Учтепа тумани — майдони – 24 км2
Аҳолиси — 257 849 киши

Шайҳонтоҳур тумани — майдони – 29,7 км2
Аҳолиси — 324 983 киши
⭕️ Ўзбекистонда 21 май — Кутубхоначилар куни этиб белгиланди

21 май —Ўзбекистон Республикаси ахборот -кутубхона тизими ходимлари куни этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда парламент Қуйи палатаси депутати Расул Кушербаев хабар берди.

Бу ҳақидаги қонун лойиҳаси бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиб қабул қилинди.
Маълумот учун: Россия Федерациясида 27 май, Белорусияда 15 сентябрь, АҚШда 9 апрель, Ҳиндистонда 12 август, Германияда 24 октябрь кутубхона ходимлари куни этиб белгиланган.
⭕️ Умумий тусдаги қонунлар қабул қилинмайди

Сенат раиси Т.Норбоева:
Асосий масъулият сенаторлар зиммасида. Чунки уларни сенатор сифатида айнан маҳаллий Кенгашлар сайлаган. Шу боис, маҳаллий Кенгашлар ишининг самарадорлиги учун улар раҳбарлари билан биргаликда Сенат комиссияси аъзолари, ҳудудлардан сайланган сенаторлар шахсан жавобгар бўладилар.

Келгусида давлат ва жамият ривожига ижобий таъсир кўрсата олмаётган умумий тусдаги қонунларни маъқуллаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади. Ҳар бир назорат тадбирининг аниқ амалий натижалар билан якунланишига эришиш шарт.
Forwarded from Kanal_24
🎤 Қозоғистон собиқ президенти Назарбоевнинг қизи Швейцариядан қимматбаҳо қаср сотиб олди

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Динара Кулибаева Швейцариядан қаср сотиб олди.

Динара Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи ҳисобланади. У Швейцариядан яқинда «Белрив» қасрини 63 млн доларга сотиб олган. Бу ҳақда ушбу мамлакатда чоп этиладиган «Bilan» журнали хабар берган.

Илгари ушбу қаср шаҳзода Садриддин Оға Хонга тегишли бўлиб, 1965 — 1977 йилларда БМТнинг Қочоқлар иши бўйича комиссари бўлиб ишлаган даврида шу қасрда яшаган.

Қаср Женева шаҳри яқинида, Швейцария миллий меросига киритилган оромижон ҳудудда жойлашган. Журналнинг маълум қилишича, Назарбоевнинг қизлари ушбу давлатдан илгари, 2009 йилда ҳам 75 млн доларга кўчмас мулк сотиб олган экан.

Динара Тимур Кулибаевнинг рафиқаси бўлиб, Қозоғистондаги энг бадавлат одамлардан бири ҳисобланади. Эр-хотин мамлакатдаги энг йирик — «Народнй» банкининг эгаларидир.

Қайд этиш керак, Швейцариядан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизлари Гулнора ва Лола Каримовалар ҳам баҳоси бир неча юз миллион долларга тенг бўлган ҳашаматли кўчмас мулклар сотиб олган.
⭕️ 2020 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМ 25 фоизигача етиши мумкин

Жаҳон банкининг Ўзбекистон иқтисодиёти тўғрисида эълон қилган ҳисоботида айтилишича, мамлакатимизда 2019-2020 йилларда инфляцион босим сақланиб қолади.

2020 йилда эса давлат қарзи ЯИМнинг 25 фоизигача етиши мумкин экан.
⭕️ Уйига қуёш станцияси ўрнатганларга 3 млн сўмгача компенсация берилади

Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид қарорга биноан,
хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичлари (ўртача 200 литр) ўрнатилади;

ностандарт газ-горелкали қурилмалари энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштирилади.

Қарорга биноан, 2020 йил 1 январдан:
жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;

қуёш сув иситкичлар учун – 1,5 миллион сўмдан;

газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.
⭕️ Ер усти метросида релс ётқизиш бошланди

КУНИ кеча Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан “Қўйлиқ” бозоригача бўлган қисмида “Оҳангарон” бекати йўналиши бўйлаб дастлабки релсларни қўшиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда ушбу йўналишга 2 км.дан ортиқ пўлат излар ётқизилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси хабар берди.

Ушбу йўналиш 11 километрдан иборат бўлиб, “Дўстлик”, “Оҳангарон”, “Тузел”, “Илтифот”, “Роҳат”, “Янгиобод” ҳамда “Қўйлиқ” бекатларини ўз ичига олади. Метро қурилишида бутунлай янги технологиядан фойдаланилмоқда. Жумладан, эстакадалар учун монолит усулда бетон устунлар қўйиш жараёни ўзлаштирилди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами арафасида “Дўстлик” ҳамда “Оҳангарон” бекатидаги қурилиш ишларини тўлиқ тугатиш режалаштирилган. Бунинг учун бекатларда кечаю кундуз қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш керак, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган метро линиясининг ер усти халқа йўлининг умумий узунлиги 54,8 километрдан иборат бўлади. Унинг 53,1 километри 6 метр баландликдаги эстакадалар орқали ўтказилиб, лойиҳа беш босяичда амалга оширилади.
⭕️ ИИБ ходимларининг вазифаси далага гўнг чиқаришми?

ҚАШҚАДАРЁ вилоят ИИБ бошлиғи туман ИИБ бошлиқларини бўралатиб сўкди. Маълум бўлишича, бунга далага гўнг чиқариш режаси бажарилмагани сабаб бўлган. Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев ўтказган йиғилишда қайси туман неча машина гўнг чиқарганини туманма-туман айтиш баробарида, ИИБ бошлиқларини пайдар-пай ҳақорат қилган.

Дилшод Турсунбоев ички ишлар бўлимлари бошлиқларини далага маҳаллий ўғит чиқаришга кам машина жалб қилганлиги учун ҳақорат қилган. Йиғилишда ёзиб олинган аудиода у туманлар ИИБ бошлиқларни “ҳайвон, б…дь, ж…б, а…га с…й”, каби сўз ва иборалар билан ҳақорат қилган.

Маълум бўлишича, аудиоёзув августнинг бошларида ёзиб олинган. Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи сўзида давом этиб Дилшод Турсунбоев туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқларини далага маҳаллий ўғит ташишга кам машина жалб қилингани учун ҳақорат қилади:

“Топшириқ бергандим, санлар ҳайвонга ўхшайсан, ж…б! П…з, сўксам б…дь хафа бўласан. Қ…ни бошигами, Муборак мана 17 тагина мошина чиқарган. Қамаши 27 та чиқарган, Косон 24 та, Китоб 10 та ж…б! Ўликка ўхшайсан ж…б.

“Ҳаммангда ГАИ бор, ж…б! Хизмат бўйича ўринбосар бор. Қ…ни осилтириб юравер, итдан тарқаганга ўхшаб, б…дь! Нима деб гапириш керак б…дь, ишлаш учун.

Ҳайвон, давлат раҳбари айтган бўлса, ўзингнинг тақдиринггга нега бефарқсан, жиноий жавобгарликка тортиласан дивотти, санлар нима қиляпсанлар, б…дь? Рапортингни ёзиб кет! Бугун маҳаллий ўғит чиқариш бўйича шунақа кўрсаткичлар бўладиган бўлса, кечқурун хонамга келасан, ўшетта гаплашамиз! Иккита нарса билан шуғуллан дедим. Томорқа, ўғит чиқариш. Мана шу нарсалар билан нега шуғулланмайсан? А…нгни чиқараман, ж…б, бугун кечқурун!”

Иккинчи ёзувда эса у: “Биринчи навбатда погонингни юлиб оламан, ж…б! Эшитиб ол ҳамманг, б…дь! К… ни қисиб ишлагин. Ҳайвон, б…дь! Молга ўхшайсан, б…дь! Ҳаммангни текшираман, б…дь! Қани бир дежурний бўлмасин? Йиғилиш вақти эълон қилинади, қайси биринг котибинг касалман, кўтига бир нима чиққан бўлса, сан ўзинг келасан, ички ишлар бошлиғи. Эшитиб ол мани, ман шахсан қатнашаман. Санларга нима деб гапириш керак, илтимос қилиб ишлатиш керакми? Ўзингни ҳурматингни билсанг бўлмайдими, ҳе а…га с…й санларни”, – дейди.

Хуллас, давлат раҳбари халқни, одамларни ҳақорат қилишга ҳеч қайси раҳбарнинг ҳуқуқи йўқлигини қайта-қайта таъкидлаб келаётганига қарамай, жойлардаги раҳбарлар қўл остидагиларни истаганча ҳақорат қилишда давом этяпти…

Батафсил🔻
http://interpress.uz/archives/8643
⭕️ Содиқ Сафоев Ислом Каримов кўкларга кўтариб мақтаган “ўзбек модели” нотўғри сиёсат бўлганини айтди

ПРЕЗИДЕНТ
Шавкат Мирзиёев бу лавозимга келган вақтда мамлакат ривожида бурилиш ясамаганида, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳалокат ёқасига келиб қолган эди. Кўп йиллар давомида айтиб келинган тараққиётнинг ўзбек модели – нотўғри сиёсат бўлган, деди Олий Мажлис Сенати йиғилишида маъруза қилган Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.

Бизда эса кўп йиллар мобайнида мутасадди шахсларнинг молиявий саводсизлиги – шундай деб айтайлик – оқибатида аксинча сиёсат олиб борилди ва молиявий тизим мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш омили бўлиш ўрнига унга тўсиқ бўлиб қолди.

Оқибатда, Ўзбекистон киши бошига тушадиган ялпи маҳсулот улуши бўйича дунёнинг иккинчи юзталигидаги давлатлар орасидан ўрин топди... Ўзбекистон! Буюк тарихга, дунёдаги энг меҳнаткаш аҳолига эга Ўзбекистон бир юз... йигирма нечанчи ҳам ўринда. Ҳеч тушуниб бўлмайди!

Бунинг сабаби битта – вақтида ислоҳотлар ўтказилмаган. Шунинг натижасида бизда ишчи кучимизнинг учдан бири – қишлоқ хўжалигида. Бу – қолоқликнинг биринчи кўрсаткичларидан бири.

Миллионлаб ҳамюртларимиз четда иш қидириб юришга мажбур бўлди. Барча соҳаларда – саноатда, қишлоқ хўжалигида, хизмат кўрсатишда биздаги меҳнат унумдорлиги ниҳоятда паст. Масалан, Жанубий Корея билан қиёсласак, бу соҳаларнинг ҳар бирида бизда меҳнат унумдорлиги ўн баробарга паст.

Бугун иқтисодий сиёсатимизга чуқур ва пухта ўйланган довюраклик... Кўп йиллар биз аста-секин, ўзбек модели... деб юрдик. Бу – нотўғри бўлган сиёсат. Мана бугун бу тўғриланмоқда», – деб таъкидлади Сенат раисининг биринчи ўринбосари.ўғри сиёсат бўлган. Уч йил олдин иқтисодиётимиз ҳалокат ёқасига бориб қолган эди, - деди ўз нутқида Содиқ Сафоев.

Батафсил🔻
https://interpress.uz/archives/8651
⭕️ Чеченистондаги Европанинг энг йирик масжидини ўзбек меъморлари барпо этди

ЧЕЧЕНИСТОННИНГ
Шали шаҳрида Европадаги энг йирик масжиднинг тантанали очилгани ҳақида хабар берилганди. Масжид ичида 30 минг киши, атрофида эса 70 минг мусулмон ибодат қила олади. Маросимда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров масжид Муҳаммад Пайғамбар номи билан аталиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Xалқ сўзи» газетаси хабар берди.

Ушбу масжид қурилиши 2012 йили бошланган. Дастлаб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжидни 2015 йилда очиш режалаштирилган эди. Бироқ кейинроқ қурилиш режасига ўзгартириш киритилган, уни фойдаланишга топшириш муддати ҳам узайтирилган.

Хабарга кўра янги масжид «Шали-сити» мажмуаси таркибига киради. Бу мажмуада Шали шаҳри учун хос бўлмаган олти кўп қаватли турар-жой бинолари ҳам жойлашган. Бинолар 12 ва 16 қаватга эга. Шунингдек, мажмуада қўриқлаш минораси шаклидаги 21 қаватли бино ҳам бор, унинг ичида ресторан, офислар ва меҳмонхона жойлашган.

2017 йили янги мажмуа барпо этилаётган ҳудуд атрофидаги юзга яқин уй бузиб ташланган, бу ерда мажмуага элтувчи махсус йўл барпо этилган. 2018 йили Шалидаги уйлари бузилган 92 оилага янги уйлардан иборат посёлка қуриб берилган.

Европадаги энг йирик масжид Самарқанд ва Бухоро мумтоз меъморчилиги услубида ўзбек меъморлари томонидан барпо этилди. Бош архитектор Абдуқаҳҳор Турдиевнинг айтишича, Чеченистон президенти Рамзан Қодиров таклиф ва мулоҳазалари асосида лойиҳага ўзгартиришлар киритилган.

Масжиднинг асосий хонасида лотос шаклидаги саккиз метрли, оғирлиги уч тоннали қандил ўрнатилган. Чеченистон президентининг масжид қурилишини назорат қилган маслаҳатчиси Амрудди Эдилгириевнинг сўзларига кўра, ушбу қандил махсус буюртма бўйича Туркияда ясалган. У 400 та чироқ Сваровски биллурлари ва олтин билан безатилган.

Масжид атрофида ҳар хил турдаги қарийб 2000 дарахт, 28 хил атиргул ўтқазилган. Масжид барпо этилишига қанча маблағ сарфлангани маълум эмас.

Масжиднинг очилишига ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазлар ўзбекча палов тайёрлаб, маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга тортиқ қилишлари режаланган.

Жами 43 мамлакатдан 150 олиймақом меҳмонлар, шу жумладан, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам маросимда қатнашди.

Шу куни Шали шаҳрида Қуръон ҳофизлари мактаби ҳам очилган.
⭕️ Тошкент шаҳри бош имом-хатиби ўзгарди

Раҳимберди Раҳмонов ўрнига Андижон шаҳар бош имом-хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин ҳожи Холиқназаров ушбу лавозимни эгаллаган.

Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Асака шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Бухородаги Мир Араб мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган.