Insof Sari TV
405 subscribers
3.42K photos
5.16K videos
25 files
3.13K links
Устозларимиз Маърузалари каналига Ҳуш келибсиз
🔴Youtube каналимиз : https://www.youtube.com/channel/UCnVW4qbodggNjuTKIpEE_zA
🔴Admin га савол, мурожаат ва таклиф: http://t.me/InsofSariTV_bot
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг...

https://t.me/insofsaritv

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
ШАВВОЛ ОЙИДА ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШ

🌙 Рамазон ойидан сўнг Шаввол ойида ҳам олти кун рўза тутишга улкан ажр мукофотлар ваъда қилинган:

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини гапириб берган:
“Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра Шавволдан олти (кун)ни эргаштирса, тўлиқ бир йил рўза тутгандек бўлади”. Муслим ривоят қилган.

☝️Ушбу олти кун рўзани кетма-кет тутиш ҳам ёки бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз хисобланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

https://t.me/insofsaritv

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух!

Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!

Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!

Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
@insofsaritv
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Азизларим!
Бугунги кунни кўрсатган, етказган Аллохга хамду санолар бўлсин.
Бугунги Кунларнинг Султони Жума, сиз ва яқинларингизга хайрли ва барокатли бўлсин!
Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз ҳидоят, у дунёда Эса сирот бўлсин .

Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса Жаннату аъло бўлсин .

Бу дунёда назаримиз каломинг,
у дунёда эса Жамолинг бўлсин .

Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.Амин.
🤲🤲🤲🤲🤲🤲

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

Яхши амал жаннатга йўлак
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!


https://t.me/insofsaritv
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Эй Раббимиз! Бизларни яхшиликларга муваффақ эт, ёмонликлардан Ўзинг асра, бандаларингга бирон синов истасанг, бизларни фитналанмаган ва шарманда бўлмаган ҳолда жонимизни ол!🤲🏻
Аллоҳим, пайғамбаримизга у зотнинг аҳлу оилалари ва асхобларига бизлардан салавоту саломлар йўлла! 
🔗Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!

https://t.me/insofsaritv
ЖУМА КУНИ НАФЛ РӮЗА ТУТСА БӮЛАДИМИ?

Шариатимизда ҳар ойда 3 кун тутиладиган нафл рӯзалар кетма-кетлиги жума кунига тӯғри келиб қолса, шу каби, жума кунидан бир кун олдин, яъни пайшанба куни ёки ундан бир кун кейин, яъни шанба куни ҳам рўза тутилса (бунга мисол Муҳаррам ойидаги "Ашуро" рӯзасига ӯхшаш ёки Шаввол ойидаги 6 кун нафл рӯзалар ҳам жума кунига тӯғри келиб қолса), унда ҳам жума куни рўза тутиш жоиз бӯлади.
Бунга суннатдан далиллар келтирамиз:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«...Бошқа кунлар қолиб, айнан жума куни рўза тутманглар. Фақат, бирортангиз тутиб келаётган рўзаси жума кунига тўғри келиб қолсагина, рӯза тутинг», дедилар.
(Муслим ривояти)
Яна бошқа бир ҳадисда шундай дейилади:
Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, у киши жума куни рўза тутганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирганларида, ундан сўрадилар:
«Кеча рўза тутганмидинг?
(Жувайрия) "Йўқ", - деб жавоб берди.
У зот «Эртага рўза тутасанми?» - дедилар.
У «Йўқ», - деди. У зот:
«Унда рўзангни оч», - дедилар.
(Бухорий ривояти)

  Демак, ушбу ҳадисларга биноан, фақатгина жума кунига хослаб, ҳеч қандай сабабсиз бир кун нафл рӯза тутиб бӯлмайди. Аммо жумага бошқа кунларни қӯшиб тутишда ҳеч қандай кароҳият йӯқ.
Валлоҳу аълам.
Дониёр Файз

https://t.me/insofsaritv
📌 Яна эслатиб ӯтамиз

Кимки Рамазон ойининг баъзи кунларида узрли сабаб рӯза тутмаган бўлса, қазосини тутишдан олдин Шавволнинг олти кунини тутиб, қазосини кейинроқ тутиб берса ҳам бўлади. Чунки Рамазон ойининг қазосини кечиктирса ҳам бӯлади, аммо Шаввол ойидаги 6 кун нафл рӯза бир ой ичида чиқиб кетади.
Шунингдек, Оиша розияллоҳу анҳо ҳам Рамазон қазосини Шаъбон ойида тутганликлари қазодан олдин нафл тутиш жоизлигига далолат қилади. Чунки Оиша розияллоҳу анҳо албатта Шаъбонгача нафл рўзалар тутганлар" дейишган.
Демак, Рамазон қазосининг вақти кенг олинган бӯлиб, уни исталган ойларда тутиш мумкин. Аммо Шаввол ойида тутиладиган 6 кун нафл рӯзасининг фазилати фақат шу ойгагина хосдир.
👉 Изоҳ: Бироқ, "қазо рӯзани исталган ойларда тутиш мумкин экан" деб уни бемалол чӯзиб юриш ҳам яхши эмас. Аслида, мана шу Шаввол ойи ичида, ҳам қазо рӯзаларни, ҳам Шавволнинг 6 кун рӯзасини адо қилиш мумкин. 👉 Дарҳақиқат, Рамазон рӯзаси ФАРЗ бӯлиб, унинг қазосини узрсиз равишда кечиктириб бӯлмайди.
Зеро, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: "...Аллоҳнинг (ҳаққини) адо қилинглар, чунки Аллоҳ вафо қилинишга ҳақлироқдир», дедилар.
(Бухорий (1852) ривояти).
Валлоҳу аълам

📌 Эслатма: Шаввол ойидаги олти кун нафл рӯза шу ой ичида оралаб тутилса ҳам жоиздир. Унинг кетма-кет (пайдар-пай) бӯлиши шарт эмас.

Дониёр Файз.

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.

2. Офият, соғлик-омонлик  ризқнинг энг юқори даражаларидандир.

3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.

4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир.

Роббим, барчамизга мукаммал ризқ берсин!
Ўзини рози қилмагунимизча бизни вафот эттирмасин!

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЛОВАТ АЙТИНГ!

Саловот сўзининг луғавий маъноси – дуо қилиш демакдир. Биз уммати Муҳаммадийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишимиз зарурлиги ҳақида Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Қуръони каримнинг “Ахзоб” сурасида шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва унинг фаришталари пайғамбарга саловот айтурлар. Эй имон келтирганлар, сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”.
(Аҳзоб сураси 56 – оят. Тафсири ҳилол 21 ж. 97 –бет).

https://t.me/insofsaritv
​​​​Пайғамбаримиз алайҳиссаломга  саловот айтинг илтимос! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!👇

Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад

Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Вақтим йўқ деманг!

https://t.me/insofsaritv
#Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи
ва барокатух!
Хайрли тонг қадрдонлар!
Шаввол ойининг Улуғ Жума
Тонги
муборак бўлсин!!!🕊

Аллоҳим уйингизга
раҳматини, шафоатини
мағфиратини, саодатини файзуфутуҳотини
Насиб этсин!!!

Роббим паноҳида
отаётган тинчлик ва
хотиржамлик тонги эл
ҳаққига, дунё аҳли
ҳаққига қилган дуолар
ижобатини олиб келсин

Шаввол ойининг қутлуғ кунида туриб
дунё аҳлига энг буюк
неъмат тинчлик
хотиржамлик сўраб дуо
қилайликки дунё тинчини топсин!!!

Гўдаклар беморлар она
ер, барча оилалар омонат умрни тотувликда тинчликда
ўтказишсин. Гуноҳлар
тўкилсин раҳматлар
ёғилсин оламу одам узра.
Дуо қилинг, дуойимдасиз
дуо энг улуғ ибодатдир.

Азизларим!!!! Сизларни Аллоҳ паноҳида омон асрасин.

Аллоҳумма солли
васаллим ва барик ала
саййидина Муҳаммад.

https://t.me/insofsaritv
#Бисмиллах,
Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир.
«Ўксинма» китобидан.

🌹Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар.

Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин! 📿

Донишмандларимиз шундай деган экан:
Зоҳиринг халқ билан, ботининг Ҳақ билан бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин...
@insofsaritv