Insof Sari TV
515 subscribers
3.47K photos
5.16K videos
25 files
3.16K links
Устозларимиз Маърузалари каналига Ҳуш келибсиз
🔴Youtube каналимиз : https://www.youtube.com/channel/UCnVW4qbodggNjuTKIpEE_zA
🔴Admin га савол, мурожаат ва таклиф: http://t.me/InsofSariTV_bot
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Қадри баланд Қадрдонларим!
Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!Амин🤲

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.


https://t.me/insofsaritv
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Янги кун, янги имкониятлар муборак!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокатли ўтсин!

Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
Бизни Ўзингга энг яқинлардан;
Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!
Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!

Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма!
@insofsaritv
Ихлос

Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Инсонлар қиёмат кунида мисли кўрилмаган очлик билан, мисли кўрилмаган чанқоқлик билан ва яланғоч ҳолатда тириладилар. Ким Аллоҳ учун бировга таом берган бўлса Аллоҳ уни тўйдиради. Ким Аллоҳ учун бировни суғорган бўлса Аллоҳ уни суғоради. Ким Аллоҳ учун бировни кийдирган бўлса Аллоҳ уни кийинтиради”.



https://t.me/insofsaritv
Нажот

Қачонлардир Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган эдилар:
- "Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Эй Расулуллоҳнинг аммаси Сафийя! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Эй Расулуллоҳнинг амакиси Аббос! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Инсонлар қиёмат куни амали билан менинг олдимга келганида сизлар насабингиз билан кела олмайсиз!".

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/insofsaritv
#zikr

😎 Такбири ташриқ айтишни унутманг

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
• 15 июнь — 5 маҳал
• 16 июнь — 5 маҳал
• 17 июнь — 5 маҳал
• 18 июнь — 5 маҳал
• 19 июнь — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

🌐 https://t.me/insofsaritv
АРАФА МУБОРАК!

Арафа учун муқаддас макон бўлгани каби, унинг куни ҳам муқаддасдир.

Меҳроб шаҳиди Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Шарх:
Арафот водийсига бора олмадим деб ўксинманг, шу куни қайерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ дуоларингизни эшитади ва Ин ша Аллоҳ қабул қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; "Дуонинг яхшиси арафа кунги дуодир", деганлар.

Дўст ва яқинларингизни ҳам муборакбод этинг!

  Улашинг | @insofsaritv
#arafa

Дуолар қабул бўладиган кун

Ўтган солиҳ зотлар қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишарди. Шунинг учун арафа куни асрдан то шом намозига қадар бўлган фурсатни ғанимат билиш лозим.

Уламолардан бири айтади: "Аллоҳга қасамки, агар арафа куни бирор дуо қилсам, уни албатта амалга ошганини кўрдим".

🌐 https://t.me/insofsaritv
ДУО

Келинг Жаннат эшиклари, Рахмат эшиклари очиқ бўлган ойларни шохи султони рўзаи Рамазонда бир-биримизга чиройли дуо қилайлик.Зеро дуо ҳам ибодатдир.

Аллоҳим! Бандаларинг қалбларидаги нарсани Ўзинг билгувчисан.

Аллоҳим!
🤲🏻Дардман ва касаллари бўлса шифо бер.
🤲🏻Бало ва офатдагиларини офиятда қил.
🤲🏻Хожатмандларини ҳожатини раво айла.
🤲🏻Ғам ташвишлиларини ғамларини арит.
🤲🏻Қарздорларини қарзига нажот бер.
🤲🏻Зурриёт талабида бўлганларига солиҳ ва солиҳа фарзандларни насиб эт.
🤲🏻Уйланадиганларига солиҳа кўзни қувонтирадиган жуфт ато қил.
🤲🏻Турмушга чиқадиганларига тақволи, жасур, мард эрларни муносиб қил.
🤲🏻Сафардаги ва барча ғойибларни аҳли оиласига қайтар.
🤲🏻Эй Роббим! Ҳар биримизни қалбимиздаги орзу-ниятларимизни биласан, ундан зиёдасини бизларга ато эт.

Ё АЛЛОҲ келаётган, Арафа ва Ҳайит айёмларига бизларни омонликда етказиб, ибодатларимизга куч-қувват бер ва гуноҳларимиздан фориғ бўлишимизни Ўзинг насиб эт.
АМИН!

https://t.me/insofsaritv
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Азиз Қадри мен учун Осмон Қадрдонлар. Ватандошлар, Асрдошлар, дўсту биродарлар, ака ука, опа сингиллар!
Аллохимнинг бизга атаган Хайрли ва барокатли Қурбон Хайити Муборак бўлсин.
Бугунги жамийки яхши ниятларингиз, дуоларингиз, яширин ошкор савобли амалларингиз Аллохим даргохида қабул бўлсин.
Шу кунларни кўрсатган, етказган Аллохимга хамду санолар, пайғамбаримиз Мухаммад салоллоҳу алйхи вассаламга бехисоб дуруд саловатлар бўлсин. Амин.
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Дуолар ила қилинган Табригимизни қабул қилгайсиз.
Жамийки Амин деган бандаларига Аллох икки дунё саодатини берсин,ўзини ва бандаларини олдида юзларимизни ёруғ қилсин.Амин.

Кириб келган қурбон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи амалга оширсин!
• Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!
• Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!
• Илм талабида юрганларга фойдали илм;
- бефарзандларга Қуддусни фатҳ этадиган, золимлардан мазлумлар ҳаққини олиб берадиган солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- ғарибларга нусрат;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- рижолларга ғаниматлар;
- уммат орасига иттифоқлик;
- душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;
- олимларимизга ҳайбат;
- омиларимиз учун олимларга итоат;
- фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилсин!
• Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этсин!
• Амин!🤲
• Амин!🤲
• Амин!🤲

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.

https://t.me/insofsaritv
ДУО (ҚУРБОНЛИК)

بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني
Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний.
Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт.

اللهم تقبل هذا منى كما تقبلت من حبيبك محمد و خليلك إبراهيم عليهما السلام
Ўқилиши: Аллоҳумма тақоббал ҳаазаа минний кама тақоббалта мин Ҳабийбика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Халийлика Иброҳим алайҳимассалом.
Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломдан қабул қилганингдек қабул қилгин.

إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ
Ўқилиши: Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз ҳанийфан ва маа анаа минал мушрикийн.
Маъноси: Мен тўғри йўлни танлаган ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни ихтиро этган Зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман.

قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Ўқилиши: Қул инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Роббил ъаламийн.
Маъноси: Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир”.

لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: Лаа шарийка лаҳу ва бизаалика умирту ва анаа аввалул муслимийн.
Маъноси: Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу (ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман.

https://t.me/insofsaritv

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
🌺🌺Ассалому алайкум.🌺🌺

Бошланган яна бир мунаввар кун сизга хайрли бўлсин!
Янги тонг, янги кун бошланди...

Барчангизга ҳалол ризк, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида хамрох бўлсин!

https://t.me/insofsaritv

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
Бисмиллаҳ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
@insofsaritv
🌙 Муҳаррам ойингиз ва янги йилингиз муборак бўлсин!

🤲 Расулимиз алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ

🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.

🔹 Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).

🌐 https://t.me/insofsaritv
Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Қадри баланд Қадрдонларим!

БУГУН:
ДУШАНБА
Ҳижрий-қамарий 1446 йил, 2 Муҳаррам
Милодий 2024 йил  8 июл
Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу йилни ва ойларни барча уммат учун, жумладан, бизлар учун ҳам хайрли, баракотли – муборак айла!..

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Каъба пардаси янгисига алмаштирилди

Биринчи Муҳаррам кечасида алмаштирилди.

https://t.me/insofsaritv
Ассалому алейкум ва рахматиллохи ва баракатух сахифалар аро ғойибона дўстларим ,гурухдошларим, Азиз Яхшилар.Аллохдан сизларга ва хонадонингизга тинчлик хотиржамлик сўраб мен ёнингиздаман.Хамиша ниятларингизни гўзал қилинг ва етинг.Аллох шу сатрларни ўқиётганларни ўз панохида асрасин.Амин.
💐💐💐💐💐💐💐
Тўкилган табассум тиллога тенгдир,
Хуш ният аслида хумога тенгдир.
Бир марта жилмайиб, бир кулиб кўйинг,
Бу олам торга тор, кенгларга кенгдир!

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга  бой бўлсин..!!

Бугунги кун хонадонингизга  қувонч ва шодлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик,  яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият улашайлик!

Бугунги кунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин
.

https://t.me/insofsaritv
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Жума кунингиз муборак бўлсин!!!


https://t.me/insofsaritv
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

https://t.me/insofsaritv