Insof Sari TV
465 subscribers
3.65K photos
5.17K videos
25 files
3.31K links
Устозларимиз Маърузалари каналига Ҳуш келибсиз
🔴Youtube каналимиз : https://www.youtube.com/channel/UCnVW4qbodggNjuTKIpEE_zA
🔴Admin га савол, мурожаат ва таклиф: http://t.me/InsofSariTV_bot
Download Telegram
ПУЛИМ ЙЎҚ, САДАҚА ҚИЛОЛМАЙМАН, ДЕБ ЎЙЛАМАНГ...

Садақанинг турлари кўп эканлиги баёни

1) Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир.

2) Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейиш садақадир. Ҳар бир ҳамд (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлил (яъни, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш) ҳам садақадир. Ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейиш) ҳам садақадир.

3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир.

4) Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир.

5) Мулойим сўз ҳам садақадир.

6) Биродарига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам садақадир.

7) Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир.

8) Ҳар бир яхшилик садақадир.

9) Мусулмон киши мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса, бу ҳам садақадир.
@insofsaritv
#Аллох уммат онасидан рози бўлсин...
Оиша розияллоҳу анҳо-
У кишининг буюк ҳаётларини диққат билан ўрганган уламолар Оиша онамиз розияллоҳу анҳода бошқаларда бўлмаган қирқта комилалик сифатлари бор эканини таъкидлайдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари – Оиша онамизнинг фазллари ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар:

Росулуллоҳ ﷺ нинг фазилатли ва энг суюкли ҳонимлари-Оиша розияллоҳу анҳо бўладилар.

Росулуллоҳ ﷺ нинг энг севимли дўстлари Абу Бакрнинг қизи-Оиша розияллоҳу анҳо.

Росулуллоҳﷺ нинг энг ёш ва ягона бокира аёллари-Оиша розияллоҳу анҳо.

Отаси ҳам онаси ҳам муҳожир бўлган ягона оиланинг қизи-Оиша розияллоҳу анҳо.

Жаброил алайҳиссалом салом берган ягона аёл.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Оиша! Мана бу Жаброил, у сенга салом айтмоқда», дедилар.
«Ва алайҳиссалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен кўрмаган нарсани кўрасиз», дедим».

Росулуллоҳﷺ таърифларида барча аёллардан устун деб тилга олинган аёл-Оиша розияллоҳу анҳо.

Оишанинг бошқа аёллардан устунлиги сарийднинг бошқа таомлардан устунлигига ўхшайдир», дедилар».
Иккисини Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Ушбу мақомга бу дунёда фақат Оиша онамиз розияллоҳу анҳо сазовор бўлдилар.

Росулуллоҳ ﷺга инсонлар ичида энг маҳбуби Оиша онамиз ва оталаридир.

Термизий ва Бухорий Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Зотус-Салосил аскарига бошлиқ қилдилар. Қайтиб келганда:

«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг қайсиниси сиз учун энг маҳбубдир?» дедим.
«Оиша», дедилар.
«Эркаклардан-чи?» дедим.
«Унинг отаси», дедилар.
«Сўнгра ким?» дедим.
«Сўнгра Умар», дедилар ва бир неча одамларни санадилар.

Бу дунёда ким ушбу мақомга сазовор бўлибди?
Ушбу мақомга бу дунёда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо сазовор бўлибдилар.

«Менга ҳеч бир аёлга берилмаган тўққиз нарса берилган:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уйланишга амр қилинганларида Жаброил алайҳиссалом суратимни олиб тушиб, у зотга кўрсатган.

– У зот менга бокира ҳолимда уйланганлар. Мендан бошқага бокира ҳолида уйланмаганлар.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлари менинг қучоғимда турган ҳолда вафот этдилар.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда дафн қилиндилар.

– Фаришталар менинг уйимни ўраб олган эдилар. У зотга мен у кишининг кўрпаларида турганимда ваҳий нозил бўлар эди. У зот мени ўзларидан узоқлаштирмас эдилар.

– Мен у зотнинг халифалари ва сиддиқларининг қизиман.

– Менинг оқловим осмондан нозил бўлган.

– Мен покнинг ҳузурида пок яратилганман.

– Менга мағфират ва карамли ризқ ваъда қилинган».

Мен менга туҳмат қилинганда Аллоҳ тарафидан оят нозил қилиниб оқланганман.

«Баъзи аҳли таҳқиқлар айтурлар:

«Юсуф алайҳиссалом фаҳш ишда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини бешикдаги гўдакнинг тили билан оқлади.

Марям фоҳишаликда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини ўғиллари Ийсо алайҳиссаломнинг тили билан оқлади.

Оиша фаҳш ишда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини Қуръон билан оқлади. Аллоҳ у киши учун гўдакнинг оқлашини ёки набийнинг оқлашини раво кўрмади.

Аллоҳ у кишини туҳматдан Ўз каломи ила оқлади».

Аллоҳ таоло бу дунёда кимни туҳматдан Ўз каломи ила оқлабди?
Аллоҳ таоло бу дунёда фақат Оиша онамиз розияллоҳу анҳони туҳматдан Ўз каломи ила оқлаган.

Оиша онамиз ва Ҳадижа онамиз ёнларида бўлсаларгина Жаброил алайҳиссалом У муборак зотнинг ҳузурларига кирар,
бошқа аёллари билан бўлсалар кирмас экан.

Росулуллоҳ билан битта мисвокни ишлатган,тупуклари у зотнинг муборак тупугига қўшилган ягона аёл-Оиша розияллоҳу анҳодирлар.

Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
''Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилар ва мисвокни ювишим учун менга берар эдилар. Мен дарҳол аввал ўзим мисвок қилар ва сўнгра уни ювиб, у зотга берар эдим''.

Росулуллоҳ ﷺ нинг
Ааъиш
Муваффиқо
Ҳумайро
ва Сиддиқнинг қизи Сиддиқа деган лақаблар билан эркалатилган бахтли аёл-Оиша розияллоҳу анҳодирлар.

https://t.me/insofsaritv
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

https://t.me/insofsaritv

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг азизларим, азиз Жаннат Юзлигим!
Алҳамдулиллаҳ!
Жонимиз омон, раҳмли ва меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг шафқатидан, ғойибона бўлсада дийдор бахтидамиз.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди
''Банда бажариб Аллоҳга яқин бўладиган амалларнинг энг буюги қайси''?...
У киши раҳимаҳуллоҳ йиғлаб юборди-да, сўнгра___
''Аллоҳ қалбингга қараганида, дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни қўрмоғидир'' дедилар.

Кўнглинг дунёсида Аллоҳни топган бўлсанг, умр ҳам гўзалдир, ўлим ҳам гўзал.

Қалб уйингни Унинг гўзал исмлари билан безаган бўлсанг, нафас олмоқ ҳам гўзалдир, нафас чиқармоқ ҳам гўзал.

Юраётган йўлинг “ҲАҚ'' томон бўлса, бу йўлда юрмоқ ҳам гўзалдир, югурмоқ ҳам гўзал.

Аллоҳим!
Бизларга мана шундай қалб насиб эт!

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин...
@insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ
ВА РОХМАТУЛЛОХИ
ВА БАРОКАТУХ АЗИЗ ҚАЛБДОШЛАРИМ!

Янги кун, яна бир янги тонг хайрли бўлсин.
Бугунингиз кечадан файзли ва барокотли ўтсин.

🌿🌸🌿
Умри -жонингизга, топган- тутганингизга, ризқингизга Аллоҳ хайр-барокот берсин.
Оқибатингиз хайрли бўлиб Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни шафоатларини насиб айласин.
🌿🌸🌿
Шу кунга етказган РОББИМИЗГА Ўзини розилигича шукр ва улуғлигича ҳамдлар бўлсин.
🌿🌸🌿
Энг гўзал салавотлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳли байтларига ва соҳобаи икромларга бўлсин.
А М И Й Н!
🌿🌸🌿
Соат миллари бир сесканиб
Янги кунга қўйди қадам.
Вақт отига миниб умр ҳам,
Ўтмоқда ҳушёр бўл одам...
☝️НАМОЗГА
ШОШИЛИНГ,
лек
☝️ЛЕКИН
НАМОЗДА
ШОШИЛМАНГ.

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Қадри баланд Қадрдонларим! 💐

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида асрасин.

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЁМАТ КУНИ РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ЭНГ ЯҚИН БЎЛУВЧИЛАР

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг иймони энг мукаммали хулқи гўзал бўлганларидир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бадбахтлик нима”, деб сўрашди. У зот: “Ёмон хулқ”, деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад ривояти). 

🗣Яна бир ҳадиси шарифда: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, Қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, Қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап, тили узун ва мутафайқиҳингиздир”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?”, дейишди. “Мутакаббирлар”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

https://t.me/insofsaritv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдонларим!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
@insofsaritv
💐Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
🪴Тарк этмасин сира қалбларни иймон.
🌸 Бу кун савобларидан насиб айласин,
🍃Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/insofsaritv

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух!

Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
@insofsaritv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Қадри баланд Қадрдонларим!
Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!Амин🤲

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.


https://t.me/insofsaritv
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Янги кун, янги имкониятлар муборак!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокатли ўтсин!

Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
Бизни Ўзингга энг яқинлардан;
Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!
Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!

Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма!
@insofsaritv
Ихлос

Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Инсонлар қиёмат кунида мисли кўрилмаган очлик билан, мисли кўрилмаган чанқоқлик билан ва яланғоч ҳолатда тириладилар. Ким Аллоҳ учун бировга таом берган бўлса Аллоҳ уни тўйдиради. Ким Аллоҳ учун бировни суғорган бўлса Аллоҳ уни суғоради. Ким Аллоҳ учун бировни кийдирган бўлса Аллоҳ уни кийинтиради”.



https://t.me/insofsaritv
Нажот

Қачонлардир Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган эдилар:
- "Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Эй Расулуллоҳнинг аммаси Сафийя! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Эй Расулуллоҳнинг амакиси Аббос! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Инсонлар қиёмат куни амали билан менинг олдимга келганида сизлар насабингиз билан кела олмайсиз!".

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/insofsaritv
#zikr

😎 Такбири ташриқ айтишни унутманг

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
• 15 июнь — 5 маҳал
• 16 июнь — 5 маҳал
• 17 июнь — 5 маҳал
• 18 июнь — 5 маҳал
• 19 июнь — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

🌐 https://t.me/insofsaritv
АРАФА МУБОРАК!

Арафа учун муқаддас макон бўлгани каби, унинг куни ҳам муқаддасдир.

Меҳроб шаҳиди Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Шарх:
Арафот водийсига бора олмадим деб ўксинманг, шу куни қайерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ дуоларингизни эшитади ва Ин ша Аллоҳ қабул қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; "Дуонинг яхшиси арафа кунги дуодир", деганлар.

Дўст ва яқинларингизни ҳам муборакбод этинг!

  Улашинг | @insofsaritv
#arafa

Дуолар қабул бўладиган кун

Ўтган солиҳ зотлар қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишарди. Шунинг учун арафа куни асрдан то шом намозига қадар бўлган фурсатни ғанимат билиш лозим.

Уламолардан бири айтади: "Аллоҳга қасамки, агар арафа куни бирор дуо қилсам, уни албатта амалга ошганини кўрдим".

🌐 https://t.me/insofsaritv
ДУО

Келинг Жаннат эшиклари, Рахмат эшиклари очиқ бўлган ойларни шохи султони рўзаи Рамазонда бир-биримизга чиройли дуо қилайлик.Зеро дуо ҳам ибодатдир.

Аллоҳим! Бандаларинг қалбларидаги нарсани Ўзинг билгувчисан.

Аллоҳим!
🤲🏻Дардман ва касаллари бўлса шифо бер.
🤲🏻Бало ва офатдагиларини офиятда қил.
🤲🏻Хожатмандларини ҳожатини раво айла.
🤲🏻Ғам ташвишлиларини ғамларини арит.
🤲🏻Қарздорларини қарзига нажот бер.
🤲🏻Зурриёт талабида бўлганларига солиҳ ва солиҳа фарзандларни насиб эт.
🤲🏻Уйланадиганларига солиҳа кўзни қувонтирадиган жуфт ато қил.
🤲🏻Турмушга чиқадиганларига тақволи, жасур, мард эрларни муносиб қил.
🤲🏻Сафардаги ва барча ғойибларни аҳли оиласига қайтар.
🤲🏻Эй Роббим! Ҳар биримизни қалбимиздаги орзу-ниятларимизни биласан, ундан зиёдасини бизларга ато эт.

Ё АЛЛОҲ келаётган, Арафа ва Ҳайит айёмларига бизларни омонликда етказиб, ибодатларимизга куч-қувват бер ва гуноҳларимиздан фориғ бўлишимизни Ўзинг насиб эт.
АМИН!

https://t.me/insofsaritv